⚡️⚡️⚡️«Аргентина» — жаҳон чемпиони!
Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финал баҳсида Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнашиб, асосий ва қўшимча бўлимларда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Шундан сўнг, миллий жамоалар пенальтилар сериясига борди. Футбол лотереясида Жанубий Америка вакиллари европаликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, 3-бор футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Шунингдек, жаҳон чемпионати якуни бўйича бир қатор мукофотлар ҳам топширилди:
Англия терма жамоаси — «Ҳалол ўйин» соврини;
Энцо Фернандес — Энг яхши ёш ўйинчи;
Килиан Мбаппе — Энг яхши тўпурар (8 та гол);
Эмилиано Мартинес — Энг яхши дарвозабон;
Лионель Месси — энг яхши ўйинчи.
Каналга уланиш:
➖@uzauz

⚡⚡⚡21 декабрь куни Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда
Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Кавказдан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0+3 илиқгача пасаяди.
21 декабрь куни совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 совуқ ва +2 илиқ, кундузи +3+8 илиқ атрофида бўлади. Ўзбекистон шимолида кечаси ҳарорат -9-11 совуқгача кучаяди, кундуз куни 0-3 совуқгача пасаяди.
22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари -2-5 совуқгача, кундуз кунлари +2+5 илиқгача пасаяди.
Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушади. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 20 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +21,21 сўм ошди — 11 286,18 сўм;
1 Евро курси +28,15 сўм ошди — 11 982,54 сўм;
1 Россия рубли -4,25 сўм тушди — 169,81 сўм.

⚡️⚡️⚡️Абдушукур Хамзаев Ўзбекистон Экологик партияси раиси бўлди
19 декабрь куни Абдушукур Хамзаев Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига сайланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
19 декабрь куни Абдушукур Хамзаев Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига сайланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

⚡️⚡️Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш сурати 5,3 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда.
Хусусан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 фоиз, қурилиш 6,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги 3,5 фоиз, хизматлар соҳаси 6,7 фоизга ортиши кутилмоқда.
2023 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 1068,0 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадлари 232,1 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,7 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️173 нафар совет даври қатағонлари қурбонлари оқланди
Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқиб, уларнинг барчасини оқлади.

⚡️⚡️Президент электромобиллардан фойдаланишда қулайлик яратувчи ҳужжатни имзолади
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда янги қуриладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида қувватлантириш станциялари бўлиши шарт этиб белгиланди.

⚡️⚡️Электромобиллар учун бир қатор солиқ имтиёзлари берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни «Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унда белгиланишича, 2024 йил охирига қадар Ўзбекистонда қувватлантириш станцияларининг сони 2500 тага етказилади (ҳозир 70та).
Бунда:
- 2023 йилда электр тармоқлари, трансформатор ва нимстанцияларга туташ ҳудудларда 1400 та
қувватлантириш станцияси ўрнатиш учун ерлар аукционга чиқарилади;
- «Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда камида 500 та қувватлантириш станциялари қурилади;
- 2023-2024 йилларда камида 500 та қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун давлат ташкилотларининг бўш ҳудудлари «K-savdo» орқали аукционга чиқарилади.
Ўз навбатида, 2023 йил 1 январдан тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хизмат тарифи (нархи) электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.
Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар қувватлантириш станциялари ва улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари ер солиғидан, қувватлантириш станциялари мол-мулк солиғидан, асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлар эса фойда солиғидан ҳамда транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишда айланмадан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Шунингдек, импорт қилинадиган қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод этилади.
Ўз навбатида, ҳужжат билан 2030 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

❗️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.
Тадбир бугун соат 11.00 бошланиши белгиланган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Тадбир бугун соат 11.00 бошланиши белгиланган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡⚡ДХХ 4 кгдан ортиқ наркотик моддаларнинг айланма савдосига чек йўқди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқанд вилояти божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда «Самарқанд–Қорақалпоғистон» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» русумли автомашина салонида 992 гр «опий» моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур наркотик моддани тўрткўллик харидорларга сотган самарқандлик фуқаролардан бирининг хонадонидан 767 гр «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа бир ҳолатда, Ургут туманида ҳаракатланаётган «Matiz» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда 1958 йилда туғилган йўловчининг ёнида 500 гр «опий» моддаси борлиги аниқланди.
Булунғур туманида ўтказилган тадбирда эса «Самарқанд–Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган шахснинг ёнида 978 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи шахс бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинанинг мотор қисмига яшириб қўйилган 951 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ушбу гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистонга учинчи шахслар томонидан Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан контрабанда йўли билан олиб келингани маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланиш арафасида.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz