UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.46K photos
1.02K videos
33 files
1.55K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинган

Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Яна бир неча киши қамоққа олинди

Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Янгийўл тумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади», — деди Сардор Умурзаков.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Масжидлардан "Жиззах ҲЭТК” йиллар давомида ноқонуний тарзда ортиқча пул ундириб келгани аниқланди

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” вилоят масжидларидан 58 миллион сўм ортиқча маблағ олган

Антимонополия қўмитаси “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, жумладан, масжидлардан 2019 — 2021 йиллар мобайнида жами 58 миллион 289,3 минг сўм ортиқча маблағ олинганини аниқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ҳафтасини Венгриянинг «OTP» банки делегацияси билан учрашувдан бошлади

Музокаралар кун тартибидан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Европанинг ушбу етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошламоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️12 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Судьялар олий кенгаши томонидан 12 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Номозов Музаффар Эргашовичсудьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бердиёров Раҳматжон Тожиноровичсудьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Юсупов Низом Ҳасанович судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Мирзаева Ирода Тоҳировнасудьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Исмоилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ҳайдаров Толибжан Якубжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Абдушукуров Фарҳод Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Холмонов Баҳодир Муҳиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тошев Дусмурод Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эшимов Шароф Зоирович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Содиқов Шуҳратжон Абдумўминович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистоннинг "Ипотека-банк"и сотилди

Тошкент шаҳрида Венгриянинг "OTP Bank"и “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, “OTP” банки томонидан эса – бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чань ҳамда бош директор ўринбосари Ласло Вулф имзолади.

Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

фан ва техника соҳасида:

Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевичга
– “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;

адабиёт соҳасида:

Каримов Наим Фатиховичга
– “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;

санъат ва меъморчилик соҳасида:

Аликулов Алишер Махмудовичга
– Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун Биринчи даражали Давлат мукофотлари берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга тушади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш.

Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 14 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11 285,02 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Автобус ҳайдовчиларининг ойлигини ошириш бўйича кўрсатма берилди

Ш.Мирзиёев Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишди.

Йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқмоқда. Оқибатда йўловчилар автобусларни 20-30 дақиқагача кутишига тўғри келмоқда.

Президент бу ҳолатни кескин танқид қилди. Энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди.

Бунинг учун хусусий корхоналар автобуслари ҳам жалб этилади. Уларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия берилади.

Қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

«Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур. Бу орқали автобусларнинг оралиқ интервалини 7-10 дақиқагача қисқартириш мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жами пул массаси ноябрь ойида 5,9 триллион сўмга ортиб, 1 декабрь ҳолатига 177,2 триллион сўмга етган.

Бунда миллий валютадаги бошқа депозитлар қолдиғи 3,8 триллион сўмга ва чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 5,5 триллион сўмга кўпайган бўлса, тор маънодаги пул массаси 3,4 триллион сўмга қисқарган.

Хусусан, ноябрь ойида нақд пуллар 2,4 триллион сўмга камайиб, муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи 1 декабрь ҳолатига 41,3 триллион сўмни ташкил этган.

Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Истисно тариқасида айрим ҳудудлардан Ўзбекистонга ўқишни кўчиришга рухсат берилади

ДТМ хабарига кўра, Давлат комиссиясининг баёнлари билан қуйидаги ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган:

7-сон баёни билан — Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;

8-сон баёни билан — Қрим ва Севастопол ҳудудлари.

Бунда:

ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилиниши;

талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилиши;

ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Марказий банкнинг асосий ставкаси 15 фоиз даражада қолдирилди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маоши 2 баробарга оширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 16 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11 231,15 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда аҳолимизни қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.

Охирги олти йилда соҳада катта ўзгаришлар бўлгани, жумладан:

- 5 минг мегаваттдан ортиқ янги электр қувватлари яратилгани (аввалги 25 йилда бор-йўғи 3,3 минг мегаватт қувватлар ишга тушган);

- 45 минг километр электр тармоқлари ва 13 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгилангани (бу ҳам аввалги йилларга нисбатан 3-4 баравар кўп);

- суюлтирилган газ ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошгани таъкидланди.

Лекин бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди.

Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди
.

Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади”, - деди Президент.
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилди.

Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.

Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.

Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.

Вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.

Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?
” – давом этди Президент.

Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, "Ўзбекнефтгаз" раиси М.Абдуллаев, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахманов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раиси Д.Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" раиси У.Мустафоев, "Ўзтрансгаз" раиси Б.Норматов, "Ҳудудгазтаъминот" раиси Б.Эшмуродовга "ҳайфсан" берилди.

"
Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди", деди Президент.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter