UzA | Tezkor xabarlar
31K subscribers
7.88K photos
746 videos
31 files
1.37K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Тез орада аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бошланади. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қилади.

Йиғилишда ҳозирги вазият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиши, қилинган амалий ишлар ҳақида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиши, шунингдек, ҳолатни янада барқарорлаштириш мақсадида янги чора-тадбирлар маълум қилиниши кутилмоқда.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Тез орада аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бошланади. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик…
Йиғилиш бошланди.

«Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда», - деди Умурзаков.

Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Йиғилиш бошланди. «Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда», - деди Умурзаков. Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида…
Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўраган

Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.

«Мана, масалан, Олмалиқдаги ғишт завод газ ҳисоблагичлардаги онлайн модемни узиб, кўрсаткични «ноль» қилиб қўйиб, газ тармоғига ноқонуний уланган. Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган. Прокурорнинг манфаати борми, бундай ноқонуний уланишга?», - деди Сардор Умурзаков.

Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ушбу завод эгаларининг Ангренда ҳам заводи бўлган. Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигадаги комиссия Олмалиққа келганини эшитиб, дарров Ангрендаги заводини ёпишган. Агар Ангрендаги заводда ҳам қонунбузилиш ҳолати аниқланса, бу бўйича ҳам алоҳида иш қўзғатилиши маълум қилинди.

«Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади», — деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Бундан ташқари, биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаш печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади. Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётганлиги аниқланган.

«Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади», — деди Умурзаков.


Каналга уланиш:
@uzauz
«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди» — Сардор Умурзаков.


Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков:

«Бизга келган маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз”га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.

Жўрабек Турсунпўлатович (энергетика вазири), Бекзод Рахматуллаевич («Ўзтрансгаз» раҳбари) барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради».


Каналга уланиш:
@uzauz
«Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Масалан, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.

Улуғбек Мавлонович ("Ҳудудий электр тармоқлари " АЖ раиси) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин», — деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков:

«Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.

Шерзод Ходжаев (энергетика вазири ўринбосари), Эркин Якубов («Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари), Ҳусниддин Хасилов («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси) кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш графиги ижросини қатъий таъминласин».


Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Тошкент вилоятида нарколаборатория борлигини фош қилди

Юқоричирчиқ туманида 2 нафар фуқаро дала ҳовлида яширин нарколаборатория ташкил этиб, “Мефедрон” синтетик наркотик моддасини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланишган.
Дала ҳовлида 1 кг. 12 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси, кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги аниқланди.

Шунингдек, бу шахсларнинг бирига тегишли "кафе"да 18 гр. “опий”, 33 гр. “гашиш”, 2 гр. “Мефедрон” наркотик моддалари топилди.
Бу шахслар “Телеграм” орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.
Тадбир давомида 15 та хуфия жойга сотиш мақсадида 7 гр. “Мефедрон” ва 8 гр. “гашиш” наркотик моддалари яширилгани аниқланди.
Қонунбузарлар жиноий ҳаракатларига фарғоналик кимёгарни ҳам жалб этишган. Кимёгар элементлардан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситасини тайёрлаган.
Наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс шуғулланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. АЁҚШлардаги бензин нархи тушадими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича кенг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда АҚШга ноқонуний йўллар билан етказиб қўйишни таклиф қилаётганлар қўлга олинди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс алдов йўли билан Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни “Ўзбекистон-Испания-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-БАА-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Америкага юбориш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинган

Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Яна бир неча киши қамоққа олинди

Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Янгийўл тумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади», — деди Сардор Умурзаков.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Масжидлардан "Жиззах ҲЭТК” йиллар давомида ноқонуний тарзда ортиқча пул ундириб келгани аниқланди

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” вилоят масжидларидан 58 миллион сўм ортиқча маблағ олган

Антимонополия қўмитаси “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, жумладан, масжидлардан 2019 — 2021 йиллар мобайнида жами 58 миллион 289,3 минг сўм ортиқча маблағ олинганини аниқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ҳафтасини Венгриянинг «OTP» банки делегацияси билан учрашувдан бошлади

Музокаралар кун тартибидан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Европанинг ушбу етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошламоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️12 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Судьялар олий кенгаши томонидан 12 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Номозов Музаффар Эргашовичсудьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бердиёров Раҳматжон Тожиноровичсудьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Юсупов Низом Ҳасанович судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Мирзаева Ирода Тоҳировнасудьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Исмоилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ҳайдаров Толибжан Якубжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Абдушукуров Фарҳод Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Холмонов Баҳодир Муҳиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тошев Дусмурод Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эшимов Шароф Зоирович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Содиқов Шуҳратжон Абдумўминович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz