UzA | Tezkor xabarlar
30.4K subscribers
9.13K photos
980 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Усманов Алишер Атаханович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
  @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ тезкор тадбир ўтказди

Тезкор тадбирда Учтепа туманида яшовчи фуқаро хонадонида 1 кг. 999 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Булоқбоши туманида яшовчи фуқаронинг хонадонида 2 кг. 135 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Андижон тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро автомашинада 497 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тадбирда эса Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида яшовчи фуқаро ҳамда Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шахс Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 5264 дона “Лирика” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бензин нархини асоссиз оширган, А-91, А-92 маркали бензин дея А-80 маркали бензинни сотган АЁҚШга чора кўриладими?

Энергетика вазири жавоб берди

Каналга уланиш:
  @uzauz
РАСМИЙ ХАБАР

Президент Фармони билан 402 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 402 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 128 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 63 нафарини аёл, 26 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш:
  @uzauz
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали барча ҳудудлар раҳбарлари иштирок этяпти.

Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул мутасаддилар ишидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилди, мавсумга тайёргарлик ишларидаги қолоқликлар, юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралар тезкор қабул қилинмагани ва умуман сустлиги юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилди.

Бу масалалар бўйича кунлик назорат ўрнатиш учун Президент маслаҳатчилари ва Бош вазир ўринбосарлари ҳар бир вилоят ҳокимига бириктириладиган бўлди.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича…
Штаблар ва бириктирилган раҳбарлар алоҳида эътиборни қуйидагиларга қаратади:

электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга етказиб бериш;
аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш;
қўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича…
‼️Айрим чоралар: давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:

товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;
АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.


Каналга уланиш:
@uzauz
Қўшимча чоралар:

барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;

табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади.

Ишчи гуруҳ:

республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;

электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;

электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;

ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишидан ошди!

Бу ҳақда Статистика қўмитаси сайтида маълумот берилмоқда.

Бунда 9 декабрь ҳолатига эркаклар сони 18 млн 76 минг 222 нафарни, аёллар сони 17 млн 849 минг 415 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди

Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида «Туркманэнерго» корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВт-соатдан 20–21 млн кВт-соатга оширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин кўпаяди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Энергетика вазири Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди

Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.

«Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар», деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тез орада аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бошланади. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қилади.

Йиғилишда ҳозирги вазият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиши, қилинган амалий ишлар ҳақида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиши, шунингдек, ҳолатни янада барқарорлаштириш мақсадида янги чора-тадбирлар маълум қилиниши кутилмоқда.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Тез орада аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бошланади. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик…
Йиғилиш бошланди.

«Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда», - деди Умурзаков.

Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Йиғилиш бошланди. «Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда», - деди Умурзаков. Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида…
Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўраган

Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.

«Мана, масалан, Олмалиқдаги ғишт завод газ ҳисоблагичлардаги онлайн модемни узиб, кўрсаткични «ноль» қилиб қўйиб, газ тармоғига ноқонуний уланган. Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган. Прокурорнинг манфаати борми, бундай ноқонуний уланишга?», - деди Сардор Умурзаков.

Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ушбу завод эгаларининг Ангренда ҳам заводи бўлган. Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигадаги комиссия Олмалиққа келганини эшитиб, дарров Ангрендаги заводини ёпишган. Агар Ангрендаги заводда ҳам қонунбузилиш ҳолати аниқланса, бу бўйича ҳам алоҳида иш қўзғатилиши маълум қилинди.

«Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади», — деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Бундан ташқари, биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаш печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади. Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётганлиги аниқланган.

«Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади», — деди Умурзаков.


Каналга уланиш:
@uzauz