UzA | Tezkor xabarlar
31.1K subscribers
8.77K photos
924 videos
33 files
1.47K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Зангиота-Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти реконструкция ва модернизация учун 1 декабрдан бошлаб ёпилади.

ДБҚ хабарига кўра, Остона шаҳрида 28 октябрь куни бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида бу бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари келишувга эришган.

Аввалроқ «Зангиота-Қоплонбек» автомобиль ўтказиш пункти «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши муносабати билан 1 ноябрдан вақтинча фаолиятини тўхтатиши айтилган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.     

1 АҚШ доллари -39,43 сўм тушди — 11 129,95 сўм;    

1 Евро курси -53,69 сўм тушди — 11 056,49 сўм

1 Россия рубли +0,24 сўм ошди — 181,49 сўм.    

Каналга уланиш:
   @uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилмоқда.

Учрашувда минтақавий ҳамкорликнинг, шу жумладан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлари, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинади.

Таъкидлаш керакки, Германия ТИВ раҳбари бугун Тошкент шаҳридаги немис тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 60-сонли мактабда ҳамда Германиянинг етакчи компаниялари билан кооперация лойиҳалари амалга оширилаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
2021 йилда Ўзбекистонда 51 триллион сўмлик имтиёзлар жорий этилган. Натижада 170 мингта янги тадбиркорлик субъекти очилиб, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистонда субсидиялар бўйича ягона очиқ портал яратилиб, шу орқали барча имтиёзлар босқичма-босқич берилиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан барча имтиёз ва субсидияларнинг натижадорлик кўрсаткичлари белгиланиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича қатъий назорат тизими жорий этилади.
 
Бунинг учун Ҳисоб палатасида мониторинг бўлими ташкил этилиб, имтиёзларнинг самарадорлиги доимий таҳлил қилиб борилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ноябрь ойи Ўзбекистон учун совуқ келади, ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади

«Ўзгидромет»нинг иқлим маълумотлари ва жаҳон прогноз марказларининг прогностик маълумотларидан фойдаланган ҳолда маълум қилишича, 2022 йилнинг ноябрь ойи Ўзбекистонда одатдагидан қуруқ ва совуқ бўлади.

Хусусан, эртага, 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ўзбекистонда ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, +12+15 даража илиқ атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутилмоқда.

Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари +5+8 даража илиқдан +2+5 даража илиқгача, кундуз кунлари +15+18 даража илиқдан +5+8 даража илиқгача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлиб, совуқ даврларда қорга айланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2 ноябрь куни Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев ҳамда Олаф Шольцнинг учрашиш масаласи ишлаб чиқилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан учрашув якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

«Биз олий даражадаги мулоқотни янада ривожлантириш ва Германия Федератив Республикасининг амалдаги канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишдан манфаатдормиз», — деди Владимир Норов.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Ҳудудий электр тармоқлари» биллинг тизимида профилактика ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли 2022 йил 1 ноябрь соат 23:00 дан 3 ноябрь соат 22:00га қадар банк кассалари ва мобиль иловалар орқали тўловлар вақтинча қабул қилинмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Учкунович Курбанов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғади

2 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди. Ҳаво ҳарорати +10+15 илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +11+13 илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +2+7 илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️«Chevrolet Onix» кунлик савдолар бўйича рекорд ўрнатди

«UzAuto Motors»нинг маълум қилишича, 1 ноябрь куни «Chevrolet Onix» автомобили учун 28 000 дан ортиқ шартномалар имзоланган.

«Бу бир кунлик савдолар тарихида рекорд бўлди», - дейилади компания хабарида.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ДХХ Музработ туман собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатди

Жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод қилинган Музработ туманининг собиқ ҳокими А.Э.га нисбатан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум булишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.
Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, А.Э. иштирокида қиймати 35 млрд. сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган. Таъкидлаш лозимки, А.Э. 2010 —2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Жамиятнинг 20дан ортиқ масъул-мансабдор шахслари тергов ҳаракатларига жалб қилинган ва улар А.Э.нинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан кўрсатмалар бермоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Шухрат Узаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг senat.uz веб-сайти хакерлар ҳужумига учради. Шу муносабат билан барча маълумотлар nw.senat.uz сайтига ўтказилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Шўрчи ҳокимига ҳайфсан берилди, тумани ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш чоғида масъуллар томонидан йўл қўйилган ўзбошимчалик ва ўз ишига совуққонлик жиддий танқид қилинди.

Ишлар тўғри ташкил қилинмаганлиги сабабли ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Бу ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.

«Бу нима деган гап?! Инсон қадри шуми? Тошкентда, ёзда салқин, қишда иссиқ кабинетларда ўтирган амалдорлар болалари қишлоқнинг лой йўлларида ҳар куни 10 километрлаб юришига, аҳоли уйларида ўқишига рози бўлишармиди? Яна уйларда таълим бераётган ўқитувчиларга маош ҳам берилмаяпти экан. Ўқитувчининг нима айби бор бу ерда?!», – дея эътироз билдирди Сардор Умурзаков.

Мазкур воқеа ортидан Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойбергановга эса ҳайфсан берилди, ўқувчиларни аҳоли уйларида ўқитишга бош қўшган туман ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими мудири лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:

@uzauz
2022 йил 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь соат 00:00 дан 12 ноябрь 00:00 га қадар Самарқанд халқаро аэропорти вақтинча ёпилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш тўлиқ ташкил этилмагани танқид қилинди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилади

Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Янги ўқув йилида Хоразм вилоятида кейтеринг усулида 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш 94 фоиз мактабларда йўлга қўйилган бўлса, Қорақалпоғистонда тендер танловларини ўтказиш давом этаётганлиги боис ушбу амалиёт ҳали тўлиқ бошланмагани ҳақида маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариевнинг маълум қилишича, тендер савдоларининг бир қисми якунланиб, 19 сентябрдан бошлаб айрим мактабларда бепул тушлик бериш бошланган. Шунингдек, октябрь ойида ҳам тендер танловлари давом эттирилган, тез орада охирги тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сардор Умурзаков Президентнинг хайрли ташаббуси ижросига нисбатан масъулларнинг бундай сусткашликка йўл қўйгани учун эътироз билдирди. Гап бошланғич синф ўқувчиларининг овқатлари ҳақида кетаётганини, бу масалага мутлақо панжа ортидан қараш мумкин эмаслигини, давлат бюджетидан барча тегишли маблағлар ажратилиб, молиявий масала бирорта муаммо йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик тарқатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани бўйича Халқ таълим вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси вакиллари иштирокида текшириш ўтказилиши маълум қилинди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган — ФВВ

2 ноябрь куни сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларидан йиғилган ёмғир сувларининг тошиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган. 
 
Кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
 
ФВВнинг маълум қилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли органлар томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz