UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️Ўзбекистонда 31 мингдан ортиқ такси ҳайдовчиси ўзини ўзи банд қилди

2022 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, 1 сентябрдан буён Ўзбекистонда 31 159 нафар такси ҳайдовчиси ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Интернет тармоғида украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервюси тарқалиб, гўёки унда Эроннинг учувчисиз учоқлари (дрон) Ўзбекистон ҳудудида йиғилаётгани тўғрисида ёлғон маълумотлар келтирилган.

Шуни алоҳида маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмайди ва ўз ҳудудида Эрон ҳарбий техникасини йиғмайди.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтгача Украина томонидан ҳам, бошқа хорижий ҳамкорлардан ҳам «Эрон дронларини йиғиш» масаласи бўйича расмий мурожаатлар келиб тушмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий ҳукуматига Украина оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўришни сўраб мурожаат қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Остонада биринчи «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммитида иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосарлари даражасида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди.
 
Ушбу тузилма фаолияти доирасида «Глобал дарвоза» ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президентимиз Европа Иттифоқини «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, бунда алоҳида эътиборни эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, «Smart-AKIS» Европа тармоғи ёрдамида «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратишга чақирди.

«Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш, қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш таклиф қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонга ўтган ойлар давомида 300 минг нафардан зиёд Россия фуқароси кириб келди — ИИВ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ЎзАга маълум қилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга жами 318156 нафар Россия федерация фуқаролари кириб келган.

Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда, деди С.Умурзаков.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади

Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

Маълумки, мавсум пайтида иссиқхонанинг ҳар бир куни ўта муҳим бўлади. Бу нафақат ўша тадбиркор учун, балки Ўзбекистон озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги учун ҳам жуда аҳамиятли.

Маълум бўлишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Иссиқхоналарни кўмирга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Ўз навбатида йиғилишда иссиқхоналарни муқобил энергия (кўмир)га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сўзга чиққан тадбиркорларнинг барчаси иссиқхоналарни кўмир орқали иситишга ўтиш маълум вақт талаб этиши, буни аввал ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, синчковлик билан синовдан ўтказиш, тижорий томонларини ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини таъкидлади. Мазкур масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли мутахассислар ва тадбиркорлар билан биргаликда ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

Бунда ишчи гуруҳ ҳар бир иссиқхона кесимида уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ асосланган таклифлар тайёрлайди. Ўз навбатида иссиқхона юритувчи тадбиркорларга ўз ҳосилларини нес-нобуд қилмасдан етиштириб олиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 1 кун ичида тегишли манбалардан молиявий маблағ билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ИИВ: Сўнгги 3 ойда 189 175 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ЎзАга маълум қилишича, 2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Ўзбекистонга жами 189 175 нафар Россия федерация фуқароси келган.

Уларнинг 121 минг 757 нафарини эркаклар, 67 минг 688 нафарини аёллар ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин жорий йилнинг 9 ойида жами 318 156 нафар россияликлар Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида маълумот берган эдик.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган

Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Муҳамедов ЎзАга маълум қилди:

— «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Президент томонидан чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган талаблар (чет давлат фуқаролигидан воз кечиши, республика ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида 5 йил муқим яшаши, қонуний тирикчилик манбаига эга бўлиши, давлат тилини лозим даражада билиши) қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкинлиги белгиланган.

Жорий йил бошидан буён ҳозирга қадар 18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Бугун Фарғона водийсида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса кучли қор ёғиши мумкин

31 октябрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади.

Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +13+18 илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +14+16 илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +5+10 илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбек тилшунос олимига Чингиз Айтматов номидаги мукофот берилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофот топширилди.

Ушбу мукофот билан маданият, маърифат соҳасидаги хизматлари, гуманитар фанлар, адабиёт ва санъат ривожига, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш, маданиятлар, миллатлар ҳамда элатларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Фарғонада Tracker ва Onix учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади

Фарғона вилоятидаги Uzsungwoo қўшма корхонасида 10 миллион доллар қийматга эга металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди.

Мазкур линиянинг ишга туширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилиб, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга ошади.
 
Янги технологик жараён Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Tracker ва Onix автомобиллари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири тайинланди

Азимжон Қурбанбаев Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Архитектура режалаштириш бюроси бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Беруний тумани ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️1 ноябрдан «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пунктининг техник томондан жиҳозланиши ҳамда модернизация қилиниши муносабати билан Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Зангиота-Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти 19 ойга вақтинча ёпилади.

Каналга уланиш:
@uzauz