UzA | Tezkor xabarlar
33.1K subscribers
7.06K photos
610 videos
31 files
1.27K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Жамол Камол 1938 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ

Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий билан ЎзА мухбири мулоқоти

— Ўзбекистон ва Эрон — икки давлат муносабатларида туб бурилиш юз берадими?

— 20 йилдан кейинги илк расмий ташрифдан сўнг нималар ўзгаради?

— Икки давлат ишбилармонлари учун қандай нодир имкониятлар очилмоқда?

— Ўзбекистоннинг очиқ денгизга чиқиши учун Эрон Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшишга тайёр турибди.

— Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги бугунги ўрни ва ташқи сиёсатини Сайид Иброҳим Раисий қандай баҳолайди?

❗️uza.uz сайтида Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий билан суҳбат эълон қилинади.

Бизни кузатиб боринг...

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 28 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -23,36 сўм тушди — 11 024,92 сўм;

1 Евро курси -64,43 сўм тушди — 10 592,74 сўм;

1 Россия рубли -1,72 сўм тушди — 189,51 сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон делегацияси МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари йиғилишида қатнашади

30 сентябрь куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг XVIII йиғилиши бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.

Маслаҳат органи фаолияти доирасида Россия Федерацияси Президентининг Ҳамдўстлик мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашуви режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022/2023 ўқув йили учун ҳозиргача 27 897 нафар талабага 317 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Ушбу кредитларнинг 242 миллиард сўми хотин-қизларга берилган.

Таълим кредити олиш учун https://talim-krediti.uz/ платформаси орқали ариза топшириш мумкин. Аризалар бир кун муддатда кўриб чиқилади.

❗️Президент қарорига кўра, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларга 7 йил муддатга 14 фоиз ставкада таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Бунда, таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Эркин Эркамович Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Иккиламчи бозор учун кам фоизли ипотека кредитлари очилди

Жорий йилнинг 22 сентябрида “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

— Эндиликда бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун кам фоизли кредитлар берилади.

Маблағнинг фоиз ставкаси тижорат банкларининг ички ипотека кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг қайта молиялаштириш йўналиши бирламчи ёки иккиламчи бозордан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга қаратилган. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирган, — дея жавоб берди ЎзА мухбири саволларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбаржон Нигматов.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.

«Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.

Шунга қарамай пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқаяпти экан.

Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли Президентимиз сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.

Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович)
бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак», - деди Сардор Умурзаков.

Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков:

«Кластерлар томонидан ҳам салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги тўғрисида кўплаб эътирозлар мавжуд.
Кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётганини қандай тушуниш мумкин?

Ғаниев Шуҳрат Мадаминович, Воитов бу ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритинглар».


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Сардор Умурзаков оёғи ердан узилган раҳбарларни танқид қилди:

«Ўрганишлар натижаси ва бизга турли манбалардан етиб келган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим вазирлар ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган.

Баъзи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ёки идораларнинг масъул раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетганлар», - деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков маишатбоз раҳбарлар ҳақида:

«Бундай хунук ҳолатларни фақат биз эмас, бутун халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб-билиб турибди. Жамият уйғонган, жамоатчилик назорати кучайган бугунги замонда ҳеч бир мутасаддининг юриш-туриши назардан четда қолмайди.

Ҳурматли Президентимиз юксак ишонч билдириб айтган “Ҳокимлар менинг вакилим” деган сўзларини суиистеъмол қилиб, бундай шарафли масъулиятни унутган ҳокимларни, халқни алдаш, маишатбозлик қилиш, ислоҳотларга беписанд қараш билан кун ўтказаётган масъул шахсларни ким деб аташ мумкин?», - деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари учун “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов ишдан олинди

Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори билан Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Тўра Боболов жаримага тортилди

Бу ҳақда айни пайтда бўлаётган видеоселектор йиғилишида Сардор Умурзаков маълум қилди.

«Тўра Боболов, сиз ўрнак бўлмаяпсиз. Интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади. Президентимиз топшириғи билан сизга интизомий жазо чораси сифатида ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима қўлланди.

Тегишли мутассаддилар Сурхондарё вилоятини комплекс ўргансин, муаммоларга ечими билан таклиф тайёрласин, керак бўлса аниқланган қонунбузилишлар юзасидан жиноий иш очишгача бўлган чоралар кўрилсин», - деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ

Иброҳим РАИСИЙ: Биз Ўзбекистонни Чобаҳор битимига ҳамда Шимол-жануб йўлагига қўшишга тайёрмиз!

ЎзА мухбирининг Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисийдан олган интервьюси эълон қилинди.

Батафсил:➡️ https://uza.uz/posts/411249

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Сирдарё вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шавкат Зайниддинов
Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Янгиер шаҳрига ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев 2019 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Носиров Отабек Урал ўғли номзодини Янгиер шаҳар ҳокими лавозимига тавсия этди.
Отабек Носиров 1976 йилда туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Жиззах политехника институтини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Депутатлар номзод бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва Отабек Носировни бир овоздан шаҳар ҳокими этиб тасдиқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Султанбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.

У бунгача Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг шу масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz