UzA | Tezkor xabarlar
32.5K subscribers
7.23K photos
640 videos
31 files
1.28K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️Андижондан Самарқандга авиақатнов, Хива ҳамда Урганчга поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

27 сентябрдан бошлаб «Aндижон — Самарқанд — Aндижон» йўналишида мунтазам йўловчи авиақатнови йўлга қўйилди. Парвозлар ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари амалга оширилади, чипта нархлари эса «юксиз» 210 минг сўм, «юк билан» 250 минг сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, 28 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди. Бунда «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поездининг ҳаракати пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума куни Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент: мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарур

Давлатимиз раҳбари ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди

Унга кўра, энг юқори натижа қайд этган ОТМлар:

– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент молия институти;
– Самарқанд давлат университети;
– Навоий давлат кончилик институти.

Энг қуйи натижа қайд этган ОТМлар:

– Термиз муҳандислик технология институти;
– Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
– Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
– Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
– Қарши давлат университетининг педагогика институти.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистонда муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз берилиши мумкин. Президент бу бўйича Молия ва энергетика вазирликларига таклиф киритиш топшириғини берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️Президент: мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарур Давлатимиз раҳбари ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган…
⚡️Давлатимиз раҳбари мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритишни буюрди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

27 сентябрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг баъзи жойларида 15-20 м/с гача кучаяди, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +22+27 ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +25+27 бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13+18 бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Жамол Камол 1938 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ

Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий билан ЎзА мухбири мулоқоти

— Ўзбекистон ва Эрон — икки давлат муносабатларида туб бурилиш юз берадими?

— 20 йилдан кейинги илк расмий ташрифдан сўнг нималар ўзгаради?

— Икки давлат ишбилармонлари учун қандай нодир имкониятлар очилмоқда?

— Ўзбекистоннинг очиқ денгизга чиқиши учун Эрон Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшишга тайёр турибди.

— Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги бугунги ўрни ва ташқи сиёсатини Сайид Иброҳим Раисий қандай баҳолайди?

❗️uza.uz сайтида Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий билан суҳбат эълон қилинади.

Бизни кузатиб боринг...

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 28 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -23,36 сўм тушди — 11 024,92 сўм;

1 Евро курси -64,43 сўм тушди — 10 592,74 сўм;

1 Россия рубли -1,72 сўм тушди — 189,51 сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон делегацияси МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари йиғилишида қатнашади

30 сентябрь куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг XVIII йиғилиши бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.

Маслаҳат органи фаолияти доирасида Россия Федерацияси Президентининг Ҳамдўстлик мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашуви режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022/2023 ўқув йили учун ҳозиргача 27 897 нафар талабага 317 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Ушбу кредитларнинг 242 миллиард сўми хотин-қизларга берилган.

Таълим кредити олиш учун https://talim-krediti.uz/ платформаси орқали ариза топшириш мумкин. Аризалар бир кун муддатда кўриб чиқилади.

❗️Президент қарорига кўра, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларга 7 йил муддатга 14 фоиз ставкада таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Бунда, таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Эркин Эркамович Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Иккиламчи бозор учун кам фоизли ипотека кредитлари очилди

Жорий йилнинг 22 сентябрида “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

— Эндиликда бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун кам фоизли кредитлар берилади.

Маблағнинг фоиз ставкаси тижорат банкларининг ички ипотека кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг қайта молиялаштириш йўналиши бирламчи ёки иккиламчи бозордан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга қаратилган. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирган, — дея жавоб берди ЎзА мухбири саволларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбаржон Нигматов.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.

«Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.

Шунга қарамай пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқаяпти экан.

Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли Президентимиз сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.

Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович)
бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак», - деди Сардор Умурзаков.

Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков:

«Кластерлар томонидан ҳам салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги тўғрисида кўплаб эътирозлар мавжуд.
Кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётганини қандай тушуниш мумкин?

Ғаниев Шуҳрат Мадаминович, Воитов бу ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритинглар».


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Сардор Умурзаков оёғи ердан узилган раҳбарларни танқид қилди:

«Ўрганишлар натижаси ва бизга турли манбалардан етиб келган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим вазирлар ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган.

Баъзи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ёки идораларнинг масъул раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетганлар», - деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков маишатбоз раҳбарлар ҳақида:

«Бундай хунук ҳолатларни фақат биз эмас, бутун халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб-билиб турибди. Жамият уйғонган, жамоатчилик назорати кучайган бугунги замонда ҳеч бир мутасаддининг юриш-туриши назардан четда қолмайди.

Ҳурматли Президентимиз юксак ишонч билдириб айтган “Ҳокимлар менинг вакилим” деган сўзларини суиистеъмол қилиб, бундай шарафли масъулиятни унутган ҳокимларни, халқни алдаш, маишатбозлик қилиш, ислоҳотларга беписанд қараш билан кун ўтказаётган масъул шахсларни ким деб аташ мумкин?», - деди Администрация раҳбари.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Каналга уланиш:
@uzauz