UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#DXX_xabari

⚡️Бекободда 90 минг АҚШ долларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди

Бекободлик аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда «Фарҳод» чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётган вақтда эса у яна бир бор худди шундай ноқонуний ҳаракатни содир этди.

Бу сафар у эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 70 минг АҚШ долларини айнан шу чегара божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликлари Тожикистон фуқаросига тегишли бўлиб, Ш.М. ўзининг куръерлик хизматига маълум бир миқдорда пул маблағи олиши керак бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистон Республикасида рўй берган воқеалардан сўнг аҳволи ўта оғир бўлган, касалхонага даволанаётган яна 3 нафар фуқаро вафот этди.

©Бош прокуратура

Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу тартибсизликлар натижасида 18 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган

Каналга уланиш:
@uzauz
Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Ипотека кредити бўйича мутасаддиларга топшириқ берди

Ипотека кредитлари бўйича 1 сентябрдан бошлаб:

аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширилди.

Шунингдек, икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унда айтилишича, 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис махсус тузилган ишчи гуруҳи:

1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ОВОЗЛИ_ЧАТ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 20 июль куни соат 10:30 да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутасаддилари билан “Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш” мавзусида ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса (https://t.me/uza_uz/62375) қуйида қолдиринг.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат муддатидан аввал тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди

Айни пайтда ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️100 тадан ошиқ давлат федерациялари Алишер Усмоновни қўллаб-қувватламоқда

Халқаро олимпия қўмитасига Алишер Усмоновни ўз лавозимини қайта эгаллаши юзасидан Халқаро қиличбозлик федерациясига аъзо 100 та давлатдан ошиқ миллий федерация вакиллари имзолаган мактуб йўлланди.

ХОҚ президенти Томас Бахга йўлланган мактубда «Усмановга қарши санкцияларни бекор қилиш ва қиличбозликка қайтишини таъминлаш, адолатни тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш» сўралади.

Insidethegames.biz сайтининг ёзишича, 2008 йилда FIE президентлигига сайланганидан бери Усмонов мазкур спортнинг ривожи учун тахминан 90 миллион швейцария франкини (77,5 миллион фунт / 92,5 миллион доллар / 91 миллион евро) сарфлади. Бундан ташқари, 2020 йилги эпидемиологик мураккаб вазиятда қиличбозликнинг халқаро мавқеини асраб қолиш мақсадида FIE даромадларининг камида 93 фоизи Усмановга тегишли бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

Сурхондарёда Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни истаган шахс қўлга олинди

2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига чиқиб кетишни режалаштирган 2002 й.т. Шўрчи туманида яшовчи «Қ.М» қўлга олинди.

Аниқланишича, «Қ.М» Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, интернет ижтимоий тармоқлари орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими - 1996 й.т., Қирғизистон фуқароси, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган “А.А” билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди

Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Эркабой Аминович Тожиев Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди.

Тожиев 2016-2017 йилларда ҳам Қорақалпоғистон прокурори лавозимида ишлаган. Шундан сўнг Бош прокурорнинг ўринбосари ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент фармони билан афв этилган шахслар сони – 5555 нафарга етган

2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармон эълон қилинди. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди.

2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
2018 йилда учта фармон билан 621 нафар шахс;
2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
2020 йолда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Масжид автотураргоҳида гиёҳванд моддалар сотилаётган эди...

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Термиз шаҳридаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” жоме масжиди автотураргоҳида фуқаро Р.А. ўзининг жиноий шериги Ҳ.Т. билан бирга ўзларига олдиндан таниш бўлган Ф.А.дан вазни тахминан 2 кг бўлган «опий» гиёҳвандлик воситасини 24 минг АҚШ долларига сотиб олиб, бошқа бир шахсга 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда жиноят устида қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Ф.А. гиёҳванд моддаларни тожикистонлик шахсдан Денов тумани ҳудудида 14 минг АҚШ долларига сотиб олган.
У бундан икки баравар “фойда” кўриш учун эса Ҳ.Т. ва Р.А.га “маҳсулот”ни 28 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Ўз навбатида, ушбу фуқаролар “опий” гиёҳвандлик воситасини 40 минг АҚШ долларига сотишни режа қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️23 310 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди

2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 97 та фармонига асосан жами 23 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

2016 йилда – 179 нафар;
2017 йилда – 1 064 нафар;
2018 йилда – 2 760 нафар;
2019 йилда – 6 318 нафар;
2020 йилда – 8 127 нафар;
2021 йилда – 4 567 нафар;
2022 йилда – 295 нафар.

Эслатиб ўтамиз,
1992 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатимизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган. Яъни, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Спорт соҳасида яна бир катта талон-торожликни ДХХ аниқлади

Сирдарёда спорт анжомлари харид қилишда 1,2 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди
.

2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят туризм ва спорт Бош бошқармаси томонидан 24 турдаги жами 2612 дона спорт анжомларини харид қилиш учун 7 та фирма билан умумий қиймати 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмлик 31 та шартнома тузилган. Лекин, Бош бошқарма ҳамда фирмаларнинг мансабдор шахслари ўзаро келишган ҳолда спорт анжомларини сунъий қимматлаштирилган нархларда олди-соттисини амалга оширишган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган судга оид товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, умумий ўртача бозор қиймати 720 млн. 361 минг сўмни ташкил этган спорт анжомлари 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмга сотиб олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Сўхликлар учун тиббиёт йўналишида 100 та қўшимча грант ажратилган

Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосида 500 та қўшимча қабул ўринлари белгиланган.
Бу ўринларнинг бешдан бир қисми тиббиёт йўналишига тўғри келмоқда.

Яъни, сўхликлар учун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига 100 та қўшимча квота ажратилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тожикистон фондларида Ўзбекистонга оид "бебаҳо хазина" сақланмоқда экан

22-24 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон жамиятининг VI Конгрессида тожикистонлик олимлар мамлакатининг музейлари, кутубхоналари, олий таълим муассасаларида Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб осори атиқалар мавжудлигини таъкидлашди:

Тожикистон фондларида Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Хива, Тошкент шаҳарларида кўчирилган минглаб қўлёзмалар сақланади. Уларнинг аксарияти ҳали етарлича ўрганилмаган. Шунингдек, кутубхоналарда эски ўзбек тилидаги ўнлаб қўлёзмалар ҳам мавжуд. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг ҳаётлик пайтида кўчирилган девонлари, Сўфи Оллоёрнинг “Саботул-ожизин”, Хиромийнинг “Баҳром ва Гуландом” манзумалари, Султонхон Адо девонининг нодир нусхалари сақланмоқда.

Шунингдек, тожик олимлари Душанбеда Соҳибқирон Амир Темур ҳақида эски ўзбек тилида бундан тўрт аср аввал битилган нодир қўлёзма ҳам борлигини маълум қилишди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ОВОЗЛИ_ЧАТ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 27 июль соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари билан 1 синфга қабулдаги муаммо ва ечимлар мавзуида овозли чат ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса
(https://t.me/uza_uz/62668) қуйида қолдиринг.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
⚡️Қирғизистонга Фарғонадан катта миқдордаги долларни олиб ўтишга уринганларни ДХХ қўлга олди

ДХХ Фарғона туманида яшовчи Т.Ж. Қўқон шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 152 минг 663 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасига ўтказиш мақсадида, Фарғона туманида яшовчи Р.Р.га етказиб бериш учун кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Шунингдек, ўзбек-қирғиз давлат чегарасига яқин бўлган Фарғона туманининг Миндон қишлоғида кутиб турган Р.Р. ҳам ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона туманида яшовчи М.Ш. Фарғона шаҳрида фуқаро А.Т.дан 140 минг 54 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсга етказиб бериш мақсадида “Фарғона-Водил” йўналишида давлат чегараси томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Т. ҳам қўлга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Орынбаев Аманбай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz