UzA | Tezkor xabarlar
30K subscribers
9.57K photos
1.04K videos
33 files
1.57K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
ОБ-ҲАВО: Фарғона водийсининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Фарғона водийсининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Ўзгидромет хабарида қайси ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин экани айтилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди

Рўзиев Фазлиддин Куранович
Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қозоғистонда 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетди

ФВВ хабарида қайд этилишича, Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Жамбул туманида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради.

Бугун, 15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да Жамбул вилояти Жамбул туманидан ўтувчи “Алмата-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 км.да “Қизил тан” қишлоғидан 7 км узоқликда трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасининг ёниши оқибатида, автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган.
“Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида йиғилиш бошланди

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Садоқат Сиддиқова мазкур тайинловга қадар Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармойишига асосан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилди.


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️РАСМАН: энди қабул 20 июндан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига асосан, давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди

Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Бошқа ҳолларда бир давлат ОТМдан бошқасига (ҳудудидан қатъи назар) ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Хориждан ва Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ўтган йилги тартиб сақланиб қолган.


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Эндиликда магистратурага йилда 2 марта қабул бўлади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига қабул бир йилда икки мартаавгуст ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

1️⃣ август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

2️⃣ январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
❗️Эндиликда магистратурага йилда 2 марта қабул бўлади Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда: 1️⃣ август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун…
⚡️Жорий йилдан бошлаб давлат ОТМлари магистратурасига қабулда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди.

Фақат абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Бошқа қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Эндиликда ОТМларга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Илгари имтиёзга эга айрим абитуриентлар умумий квота доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар ва мавжуд грант ўринларини банд қилишар эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори қоплаб берилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ВАЗИР: олий таълимга киришда берилган айрим имтиёзлардан воз кечилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

«Биз илгари берилган имтиёзларни қайта кўриб чиқишимиз керак.

Бу ўқув йилида биз имтиёзларни инвентаризация қиламиз. Мен уларнинг сонини айтмоқчи эмасман, уларнинг сони кўп ва хўп. Биз кейинги ўқув йилидан бошлаб ўз умрини яшаб бўлган имтиёзлардан воз кечамиз», — деди Тошқулов.

Каналга уланиш:
@uzauz
ЁШГА ДОИР НАФАҚА КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Саволга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Нозимжон Жўраев жавоб берди.

Жавоб бу ерда➡️ https://youtu.be/oA7kgGyzyfY

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Жаҳон чемпионати ўтадиган шаҳарлар номи эълон қилинди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар номи эълон қилинди.
Жаҳон чемпионати биринчи марта уч давлатда — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.
АҚШда жаҳон чемпионати ўйинларига Канзас Сити, Хьюстон, Атланта, Даллас, Сиэтл, Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Бостон, Филадельфия, Маями ва Шарқий Рутерфорд (Нью-Жерси штати) мезбонлик қилади.

Чемпионат ўйинлари шунингдек, Мексиканинг Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара шаҳарларида бўлиб ўтади. Канадада жаҳон чемпионати ўйинларига Ванкувер ва Торонто мезбонлик қилади.

Финал ўйини ўтказиладиган шаҳар номи кейинроқ маълум қилинади.
Айтиш лозимки, 2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#OB_HAVO

Ўзгидрометеорология маркази бугун, 17 июнь куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи ҳақида маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Хорижга чиқиш биометрик паспортини эндиликда ДХМ ва ЯИДХП орқали бериш жорий этилади

Ўзбекистон Президентининг (2022 йил 16 июнь) “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизими қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилинади.

“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига – никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

“Нотариус” ахборот тизимига – васийлар ва ота-оналарнинг розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбуриятини текшириш учун;

“Тезкор маълумотлар” ахборот тизимига – судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва шартли ҳукм қўлланилганлик, жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;

“Манзил” ахборот тизимига – ота-онадан бирининг Ўзбекистон ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганини текшириш учун;

“Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизимига – охирги 5 йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га – ушбу ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун;

“ТИЭК” ахборот тизимига – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.
2022 йил 1 августгача давлат хизмати
ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тўланиши имконияти яратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди

Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавар – Карачи” йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда янгидан барпо этилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида яратилган шароитлар билан танишади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Кувандик Санакулов ректорлик лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Мардонов Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва Кувандик Санакулов Навоий давлат кончилик институти ректори лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz