UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
8.87K photos
936 videos
33 files
1.48K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов депутатликка сайланди

Бугун, 17 май куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Қобул Турсунов вилоят ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва нишонини тақдим этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ОБ-ҲАВО: ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ

18-23 май кунлари республиканинг айрим тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кучли жала ёғин ва дўл ёғиши мумкин.

Ўзгидромет.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

ДХХ йўл-қурилиш тизимидаги мансабдорлар жиноятини фош қилди

ДХХ тадбирлари натижасида 2017 йил Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлбутлаш” Республика таъминот бошқармаси УК томонидан пудратчи “Бекободйўлиндустрия” УК га М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 1265 — 1297 км. қисмини реконструкция қилиш учун 1103,2 тонна йўлбоп импорт битум маҳсулоти етказиб берилган.
Ажратилган битум маҳсулоти қайд этилган объектга сарфланиши кўрсатилган бўлса-да, “Бекободйўлиндустрия” унитар корхонасининг мансабдор шахслари қурилиш ишларини якунига етказмасдан, 738,2 тонна битумни бошқа корхоналарга 933 млн. сўмга сотиб, ундан тушган пул маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборишган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Президентнинг "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга;

иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга;

тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилади.

Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

Шунингдек:

▪️ ходимларни моддий рағбатлантиришга ажратилган маблағлар ҳисобидан давлат тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

▪️ янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

▪️ оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

ДХХ йирик наркокуръерлар фаолиятига чек қўйди

Тўрткўл туманида яшовчи шахс тожикистонлик наркокуръер томонидан мамлакатимизга ўтказилган гиёҳванд моддани 90 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи шахс Самарқанд шаҳридан Нукус шаҳрига 2 кг 10 гр. “героин” моддасини олиб келиб, харидорга 90 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси тожикистонлик наркокуръер томонидан мамлакатимиз ҳудудига ўтказилган.

Батафсил: ➡️ http://uza.uz/posts/373182

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Давлат тилини ривожлантириш департаментига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан (270-сон, 19.05.2022й.) Шукуров Собир Сайфиевич Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди.

С.Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Янги, 2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).

2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун
мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Энди автобусларга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади

Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг кирилади ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганда орқа эшиклардан фойдаланилади.

"Тошшаҳартрансхизмат"

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️РАСМАН: иш ҳақлари 12 фоизга оширилди

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.

2022 йил 1 июндан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
АҚШ расмийлари Ўзбекистонга келмоқда

2022 йил 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Илҳом” мукофоти танлови ғолиблари рўйхати

Ҳар йили «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида ўтказилиши белгиланган, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида таъсис этилган “Илҳом” мукофотининг бу йилги ғолиблари эълон қилинди.

1-ўрин
Муҳаммадхонов Шуҳратжон Музаффаржон ўғли, Жамоат хавфсизлиги университети 421-гуруҳ курсантиПрезидент совғаси «Spark» автомобили, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин
Мухторова Хафиза Ихтиёр қизи, Жиззах давлат педагогика институти 3-босқич талабаси — 30 млн. сўм, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин
Айимбетова Замира Мақсетбай қизи, Қорақалпоқ давлат университети докторанти15 млн. сўм пул мукофоти ҳамда махсус диплом ва статуэтка билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

АҚШ раҳбари Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида узоқ йиллик тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди. Оқ уй буни 20 май куни эълон қилди, дея хабар бермоқда “Америка овози” нашри.

Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди. Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Розенблум вазифасида давом этади.

Нью-Йоркда улғайган Ҳеник яқингача Давлат департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат эди. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга бош-қош бўлган.

Айни дамда Ҳеник АҚШ Мудофаа университетининг Кибер хавфсизлик ва ахборот коллежида Давлат департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича ўткир мутахассис саналади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бухоро шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Бухоро шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилиши ҳам маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Машҳур ўзбек адиби Қўчқор Норқобил Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб АҚШнинг халқаро "Женима" мукофотига сазовор бўлди

АҚШнинг "Женима" халқаро мукофотига бу йил ҳайъат аъзолари розилиги билан Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб ўзбекистонлик таниқли адиб Қўчқор Норқобил муносиб кўрилди. Ушбу нуфузли мукофот кўп эътирофларга мушарраф бўлган асар учун ҳар йили жаҳоннинг янги кўзга кўринган адибларига топширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

▪️ Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини
50 фоизга етказиш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

🔷олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этиш;

🔷молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгилаш;

🔷давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш каби масалалар баён этилган.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”ни 100,0 млн. АҚШ долларига сотишга келишилгани эълон қилинди

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (бундан буён матнда “Корхона” ёки “ФНҚИЗ”) устав фондидаги “UzAssets”нинг 100 % улушини 100,0 млн. АҚШ долларига сотиш тўғрисида, Ўзбекистондаги энг йирик нефт ва газ соҳасидаги хусусий корхона “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК (“Харидор”) билан келишувга эришганлигини эълон қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz