UzA | Tezkor xabarlar
34K subscribers
6.93K photos
598 videos
31 files
1.25K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун янги имтиёзлар белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

👉 Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.


➡️ @uzauz
Умумий овқатланиш корхоналари учун имтиёзлар берилди

Президент Фармонига биноан:

👉 умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади;

👉 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади;

👉 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилишни таъминлайди.

👉 икки кун муддатда умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчиларга овқатланиш ёки хордиқ чиқариш хизматларини кўрсатиш учун енгил конструкцияларни жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланади;

👉 2021 йил 1 январга қадар халқаро тажрибадан келиб чиқиб, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартиби тасдиқланади.


➡️ @uzauz
Айрим солиқ имтиёзлари 31 декабргача узайтирилди

Президент Фармонига кўра:

👉 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди;

👉 Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон Фармонида белгиланган қуйидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар:

- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун;

б) ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар (акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно);

в) божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш;

г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш.

Умумий овқатланиш корхоналари ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини ишчиларнинг сонидан қатъи назар қўллайди.


➡️ @uzauz
Мангуберди ҳақидаги илмий ишларга грант ажратилади

Ўзбекистонда 2021 йил ноябрь ойида “Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши (№336-Ф, 23.07.2020й) имзоланди.

Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифалари билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларига грантлар ажратилади.

Шунингдек, “Жалолиддин Мангуберди изидан” экспедицияси ва ишчи гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватлаш, чет элдаги илмий-маърифий марказлар билан алоқалар ўрнатиш мақсадида хорижий давлатларга сафарлар уюштиришда амалий ёрдам кўрсатилади.


➡️ @uzauz
Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланади

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

- Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди давлатимиз раҳбари.

➡️ @uzauz
⚡️Карантин чекловлари узайтирилади

Бу ҳақда айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида эълон қилинган.

Касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилган.


➡️
@uzauz
Деҳлидан Тошкентга инсонпарварлик юки келди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси самолёти орқали юборилган инсонпарварлик юки зарур тиббий воситалар, жумладан, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллион донага яқин таблеткаларни ўз ичига олади.

Ушбу юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Ҳиндистон Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноати департаменти билан биргаликда шакллантирилди.

Умумий вазни 5 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига топширилди.


➡️ @uzauz
Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

➡️ https://bit.ly/3fWkSUL

Каналга қўшилиш:arrow_down:
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
⚡️РАСМАН: Қурбон Ҳайити 31 июлда нишонланади

Шавкат Мирзиёев «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль – жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.


➡️ @uzauz
Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.

ЎзА мухбирининг аниқлик киритишича, Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этди.

Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.


➡️ @uzauz
Фермерларга чириган картошка уруғлигини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида картошка экилиши белгиланиб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларидаги 656 нафар фермер хўжаликларига “EGOIST AST” МЧЖ томонидан 44,8 млрд сўмлик 6400 тонна картошка уруғлигини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган ва 23,6 млрд. сўм пул фирма ҳисоб рақамига ўтказилган.

“EGOIST AST” МЧЖ томонидан Россиядан олиб келинган 498 тонна картошка уруғлигидан 394 тоннаси яроқсиз деб топилганлиги, 104 тоннасига мувофиқлик сертификати берилганлиги ва 60 тонна “Удача” навли картошка уруғлигини Ўзбекистон ҳудудида экиш белгиланмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, маҳаллий “Samgold” МЧЖдан харид қилинган 500 тонна картошка уруғлигининг сифат сертификатлари мавжуд эмаслиги, ушбу пул маблағларидан 600 млн. сўми транспорт хизматини кўрсатиш лицензиясига эга бўлмаган “HAMROX ASIL YUKSALISH” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, пул маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 06.07.2020 йилда “EGOIST AST” МЧЖ раҳбари А.Сафаровга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.


➡️ @uzauz
❗️Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

👉 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

👉 Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари
бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.


➡️ @uzauz
‼️Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👉 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

👉 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

👉 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

👉 ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

👉 тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

👉 жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👉 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.


➡️ @uzauz
☝️Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.


➡️ @uzauz
Бугун Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Volkswagen автоконцернининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Volkswagen Caddy автомашинасининг 3 хил модели бўйича нархлари эълон қилинди:

Cargo — 172,1 млн сўм;
Kombi — 190 млн сўм;
Trendline — 221,9 млн сўм.


➡️ @uzauz
Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди

Бугун, 27 июль куни, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов янги раис этиб сайланди.

Ҳаракатнинг аввалги раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.


➡️ @uzauz