SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.47K subscribers
1.2K photos
124 videos
119 files
222 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Юрген Хабермас: Мулоқот фалсафасидан замонавий сиёсатшунослик пойдеворигача

Юрген Хабермас сиёсатга шунчаки "ҳокимият учун кураш" деб эмас, балки "мулоқот ва келишув санъати" сифатида қарайди. Унинг сиёсатшуносликка қўшган энг катта ҳиссаси "Оммавий соҳа" (Public Sphere) концепциясидир. Олимнинг фикрича, давлат қарорлари легитим (қонуний) бўлиши учун улар фуқароларнинг эркин ва очиқ муҳокамасидан ўтиши шарт. Агар сиёсий мунозаралар шунчаки пиар ва кўргазмали шоуга айланса (у буни "рефеодализация" деб атайди), демократия ўз мазмунини йўқотади.

Ушбу қарашлардан келиб чиқиб, Хабермас сиёсатшуносликка делибератив (маслаҳатли) демократия моделини таклиф қилди. Бу моделда сиёсат фақат овоз бериш жараёни эмас, балки барча томонлар иштирок этадиган адолатли муҳокама – "делиберация" деб тушунилади. Олимнинг "Дискурс этикаси" эса сиёсатдаги ҳар қандай низони куч ишлатмасдан, аргументлар кучи ёрдамида ҳал қилиш механизмини тақдим этади. Бу механизмда ягона куч "энг яхши далилнинг кучи" бўлиши керак.

👉🏻 батафсил танишиш учун

100 та сиёсатшунос олим. – Т.: «Complex Print», 2026. – 210 б.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍932👏1🤔1
Сунъий интеллект ва нейротармоқлар "келажак технологиялари"дан кўра, кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди.

4000 га яқин респондентлар билан ўтказилган сўровнома наижаларига кўра, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга қизиқиш оммавий тус олган: интернетдан фаол фойдаланувчи ҳар ўнта россияликдан тўққизтаси уларга қизиқмоқда. Кўпчилик оптимистик кайфиятда бўлиб, технологиялар ривожланишидан зарардан кўра кўпроқ фойда кутмоқда.

Нейротармоқларнинг танилиши бир нечта машҳур брендлар атрофида шаклланмоқда:

🟢 ChatGPT (38%),
🟢 ГигаЧат (21%),
🟢 DeepSeek (20%),
🟢 Алиса AI (18%).

Сунъий интеллектнинг ҳаётнинг барча соҳаларига таъсири тобора кучайиб бормоқда. Бугунги кунда унинг шахсий ҳаёт, иш ва ўқишга таъсири ўртача даражада деб баҳоланаётган бўлса-да, 3-5 йил ичида, айниқса, касб ва таълим соҳаларида сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.

Маҳаллий нейротармоқлар россияликларда ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб, ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлмоқда. Масалан, "GigaChat" иш вазифалари учун ишончли ва хавфсиз восита сифатида, "Alisa AI" эса шахсий эҳтиёжлар учун ижодкор ёрдамчи сифатида қабул қилинмоқда. Агар Россия ва хорижий нейротармоқлар ўртасида танлаш керак бўлса, кўпчилик хорижий вариантларга эмас, балки Россия вариантларига устунлик беради (44% га нисбатан 22%).

Манба: АЦ ВЦИОМ

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍32🔥1
ОАВга сарфланган бир доллар қуролланишга сарфланган ўн доллардан кўра манфаатлироқдир.

Ричард Никсон

* * * * * *

Выгоднее вложить один доллар в СМИ, чем десять долларов в оружие.

Ричард Никсон

P.S.: «ОАВга сарфланган бир доллар қуролланишга сарфланган ўн доллардан кўра манфаатлироқ», деган фикрни айтиши бежиз эмас эди. Сабаби, собиқ ҳарбий хизматчи бўлган Никсон вақт ўтиб АҚШ президентига айланди ва у матбуот ҳамда ахборотнинг қандай улкан кучга эга эканини амалда кўрди. Шу тажриба уни ахборотни стратегик устунлик сифатида баҳолашга олиб келди.
Бугун эса ишонч билан айтиш мумкинки, замонавий дунёда ахборотга сарфланган 1 доллар қуролланишга сарфланган 10 минг доллардан ҳам манфаатлироқ. Чунки ахборот фикрни ўзгартиради, онгга таъсир қилади ва натижада қарорларни белгилайди.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6🔥321👏1
👍52🔥1👏1
Mustafa Çokay Özbek Latin.pdf
2.1 MB
Ўзбек тилида лотин ёзувида чоп этилган китоб
👍43🔥3
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍72🔥2
Америкадагидек демократияни жорий қилишни истардим, лекин Қозоғистонда шунча америкаликни қаердан топамиз?

Нурсултан Назарбаев

* * * * * *
Я бы хотел сделать демократию как в Америке, но где взять столько американцев в Казахстане.

Нурсултан Назарбаев

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
😁15👍7👏4🤯2
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida 2026-yilning yanvar oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
4👍3🔥2
👍4🔥21👏1
Мустафо Чўқай (КИРИЛЧА) 2025.pdf
2.4 MB
Ўзбек тилида кирил ёзувида чоп этилган китоб
👍321🔥1👏1
«Барча йўллар Римга олиб боради»


«Все дороги ведут в Рим»


P.S.: «Все дороги ведут в Рим» ибораси қадимги Рим даврида пайдо бўлган машҳур афоризм ҳисобланади. Аниқ муаллифи кўрсатилмаган, лекин унинг илдизи Рим империясидаги йўл тизими билан боғлиқ. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, одамлар «барча йўллар Римга олиб боради» деган ифода билан Римнинг сиёсий ва маданий марказ сифатидаги кучини ифодалашган.

Афоризмнинг рамзий маъноси – турли йўллар, воситалар ёки усуллар орқали бир мақсадга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Яъни, инсон қайси йўлни танламасин, охир-оқибат умумий манзилга етаклайди.

«Барча йўллар Римга олиб боради» – барча муҳим масалалар пойтахтда ҳал этилиши лозимлигини англатади.
Шундай қилиб, «барча йўллар Римга олиб боради» мақоли турли хил маъноларга эга бўлиб, турли ғоялар ёки тушунчаларни ифодалаш учун ҳар хил вазиятларда ишлатилиши мумкин.

👉🏻@uz_sfa
👍85👏21
Prezident Shavkat Mirziyoyev urbanizatsiya va uy-joy qurilishida yangicha yondashuvlarni joriy etish yuzasidan taqdimot bilan tanishdi.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по внедрению новых подходов к урбанизации и жилищному строительству.

#Mirziyoyev #taqdimot #urbanizatsiya #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍32👏2
Агар бугун беш йил олдинги маърузаларингизни ўзгартирмасдан ўқиётган бўлсангиз, демак, ё фаннингиз ўлган, ёки сиз.

Ноам Хомский

* * * * * *
Если сегодня вы читаете те же лекции, что и пять лет назад, значит, или ваша дисциплина умерла, или вы.

Ноам Хомский

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍1061🔥1👏1