Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
Ҳаётдаги ягона бахт — доимо олдинга интилиб яшашдир.
Эмил Золя, ёзувчи ва драматург
* * * * * * * *
Единственное счастье в жизни — это постоянное стремление вперед.
Эмиль Золя, писатель и драматург
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6✍3👏2
Изланувчилар энг кўп қайси мавзуларни танлаяпти?
2016–2026 йилларда қабул қилинган 159 мингдан ортиқ изланувчилар мавзулари таҳлили қизиқарли натижани кўрсатди.
Сўнгги йилларда энг тез ўсаётган йўналишлар орасида сунъий интеллект, рақамли технологиялар, компетенцияга асосланган таълим, экология, инновациялар, яшил иқтисодиёт ва инклюзив таълим етакчилик қилмоқда.
Айниқса, сунъий интеллект билан боғлиқ мавзулар сони бир неча йил ичида ўнлаб мартага ошган. Бу эса илм-фанда алоҳида йўналишлар эмас, балки фанлар кесишган нуқталарда янги имкониятлар пайдо бўлаётганини кўрсатади.
Шу билан бирга, бир ҳақиқатни унутмаслик керак. Тренддаги мавзуни танлашнинг ўзи етарли эмас. Бугунги кунда энг катта қиймат "Сунъий интеллект ва таълим", "Сунъий интеллект ва тиббиёт", "Рақамли технологиялар ва қишлоқ хўжалиги", "Яшил иқтисодиёт ва бошқарув" каби кесишувдаги тадқиқотларда яратилмоқда.
Агар мавзу танлаётган бўлсангиз, кечаги муаммоларни эмас, эртанги эҳтиёжларни ўрганинг. Чунки кучли диссертация бугунги кун ҳақида эмас, келажак ҳақида ёзилади.
👉 @ilmiy_darajali_kadrlar
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

👍5👏4🔥2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Осмонда икки қуёш бўлмаганидек, Осиёда ҳам икки подшоҳ бўлмайди.
Искандар Зулқарнайн
Искандар Зулқарнайн Гавгамела жанги (милоддан аввалги 331 йил) олдидан ўз салтанатини бўлишиб олишни таклиф қилган Дорога шундай жавоб қайтарган эди.
* * * * * * * *
Не может быть на небе двух солнц и не будет в Азии двух царей.
Александр Македонский
Так Александр ответил Дарию, который перед битвой у Гавгамел (331 до н.э.) предложил разделить с ним свою державу.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4✍3👍2👏1
АНГЕЛА МЕРКЕЛЬ: ПОЛИТИЧЕСКИЙ ПОРТРЕТ:
АНГЕЛА МЕРКЕЛЬ: СИЁСИЙ ПОРТРЕТ
Мазкур китобда Германия Федератив Республикасининг биринчи аёл канцлери Ангела Меркелнинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) партиясининг ғоявий-сиёсий эволюцияси ҳамда Германия бирлашгандан кейинги ички ва ташқи сиёсати контекстида тадқиқ этилади. Асар собиқ ГФР ва ГДР бирлашуви ортидан юзага келган янги геосиёсий даврни қамраб олган бўлиб, унда Ангела Меркелнинг сиёсий қарашлари шаклланиши, партиялараро баҳс-мунозаралар ва бошқа сиёсий кучлар билан олиб борилган ғоявий курашлар жараёни алоҳида эътибор билан очиб берилган. Замонавий сиёсий етакчилик феномени, Европа геосиёсати ва Германиянинг ривожланиш тарихига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу асар, катта сиёсат саҳнасидаги мураккаб жараёнларни англашда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. 👇👇👇

👍5🔥2👏2❤1
11 Pogorelskaya_S. angela-merkel-polit_portret.2008.pdf
993.3 KB
Погорельская С.В. Ангела Меркель: Политический портрет: Аналит. обзор / РАН. ИНИОН. Центр науч.-информ. исслед. глобал. и регионал. пробл. Отдел Западной Европы и Америки; Отв. ред. Б.С. Орлов. – М., 2008. – 104 с.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3👏2❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6✍2🔥2❤1
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
АҚШга дўст бўлмаган мамлакатлардаги илм-фан АҚШ учун стратегик хавф сифатида қаралади.
Генри Киссинжер
* * * * * *
Наука в странах, недружественных США, рассматривается как стратегическая опасность для США.
Генри Киссинджер
P:S. Генри Алфред Киссинжер – Америка давлат арбоби, дипломат ва халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассис. У АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳамда АҚШ Давлат котиби лавозимларида фаолият юритган. Тинчлик соҳасидаги Нобел мукофоти совриндори бўлган Киссинжер, Чикаго федерал судьяси Ричард Познер томонидан тузилган ва 2001 йилда илк бор эълон қилинган дунё етакчи зиёлиларининг 100 талик рўйхатида оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинганлиги боис биринчи ўринни эгаллаган.
2023 йил 100 ёшга кириб, вафот этган.
👉🏻@uz_sfa
👍4👏2✍1
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ (state boundary, государственная граница) – давлат ҳудуди доирасини қуруқликда, сувда, ер остида ва ҳаво бўшлиғида белгиловчи чизиқ ҳамда бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳни ташкил этади. Давлат чегараси суверен давлатнинг муҳим белгиси ҳисобланиб, давлатлар ҳудудини бир-биридан ажратиб, уларнинг ҳудудий юрисдикцияси доирасини белгилаб беради.
Давлат чегарасининг халқаро ҳуқуқий мақоми, одатда, икки босқичда расмийлаштирилади: халқаро шартномага мувофиқ, давлат чегараси чизиғини тўлиқ тавсифи билан белгилаш ва картада акс эттириш (делимитация) ҳамда давлат чегараси чизиғини жойларда белгилаш ва ўрнатиш (демаркация) орқали. Делимитация ва демаркация натижалари бўйича давлат чегараси (чизиғи)нинг умумий узунлиги муайян ўзгаришларга учраши мумкин.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг барча давлатлари билан умумий чегарага эга. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг умумий узунлиги 7100 км.дан ортиқ бўлиб, Қозоғистон билан 2356 км., Туркманистон – 1831 км., Тожикистон – 1304 км., Қирғизистон – 1476 км. ва Афғонистон – 143 км.ни ташкил этади.

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4⚡2👍2
Агар Европа билан гаплашмоқчи бўлсам, кимга қўнғироқ қилишим керак?
Генри Киссинжер
* * * * * * * *
Кому мне звонить, чтобы поговорить с Европой?
Генри Киссинжер
P.S. Генри Киссинжернинг «Who do I call when I want to talk to Europe?» («Европа билан гаплашмоқчи бўлсам, кимга қўнғироқ қиламан?») деган машҳур ибораси Европанинг ташқи сиёсатда ягона қарор қабул қилувчи маркази йўқлигига ишора қилган эди.
Бугун ҳам бу фикр маълум маънода долзарб. Россия-Украина конфликти ва Эрон-Исроил можароси каби геосиёсий инқирозларда Европа давлатлари ягона ва қатъий сиёсий позицияни шакллантиришда қийинчиликларга дуч келди. Бу эса халқаро майдонда кучли институтлар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3✍2❤1
Дунёда Ёшлар куни қандай нишонланади?
Ёшлар жамиятнинг энг фаол ва истиқболли қатлами ҳисобланади. Шу боис дунёнинг кўплаб мамлакатларида ёшларга бағишланган алоҳида сана ва байрамлар мавжуд.
📅 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12 август – Халқаро ёшлар куни деб эълон қилинди. Ушбу сана илк бор 2000 йил 12 августда расман нишонланган.
🌍 Турли мамлакатларда ёшларга бағишланган кунлар қуйидагича нишонланади:
🇷🇺 Россия — июнь ойининг охирги шанба куни “Ёшлар куни”
🇰🇿 🇰🇬 Қозоғистон ва Қирғизистон – 12 август, БМТ томонидан белгиланган Халқаро ёшлар куни
🇹🇯 Тожикистон – 23 май Ёшлар куни
🇹🇷 Туркия – 19 май “Отатуркни хотирлаш, ёшлик ва спорт байрами”
🇨🇳 Хитой – 4 май Ёшлар ва талабалар куни
🇯🇵 Япония – январь ойининг иккинчи душанбаси “Вояга етганлар куни”
✨ Гарчи сана ва номланишлар турлича бўлса-да, уларнинг барчасини бир мақсад бирлаштиради – ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва салоҳиятини эътироф этиш.

🇺🇿 Ўзбекистон – 30 июнь “Ёшлар куни”

❤8👍3👏1
Ҳукмдорлар кўп бўлиши маъқул эмас;
битта ҳукмдор, битта подшоҳ бўлсин.
Гомер
* * * * * * * *
Множество правителей – это не хорошо.
Пусть будет один правитель, один царь.
Гомер
* * * * * * * *
A multitude of rulers is not a good thing.
Let there be one ruler, one king.
Homer
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9✍6👏4
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 3 июль куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Алимов Оқилиддин Исамитдиновичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Шарқий Осиёдаги геоиқтисодий трансформациялар шароитида Япониянинг энергетика дипломатияси” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Оқилиддин Исамитдинович, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👏5❤3🤝3
ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ИСЛОҲОТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ВА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЭВОЛЮЦИЯСИ
✅ XXI асрда давлат бошқаруви самарадорлиги фақат иқтисодий кўрсаткичлар ёки институционал қарорлар билан эмас, балки раҳбарнинг жамият билан мулоқот ўрната олиши, ислоҳотлар мазмунини халқ ҳаёти билан боғлай олиши ва давлат сиёсатининг натижаларини фуқаролар кундалик турмушида намоён қила олиши билан ҳам белгиланади. Бугунги сиёсий коммуникация муҳитида раҳбар имижи оддий шахсий образ эмас, балки институтлар фаолияти, ижтимоий натижалар, давлат хизматлари сифати, стратегик нутқлар ва халқаро майдондаги фаоллик билан боғлиқ комплекс феноменга айланмоқда.
✅ Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат ва жамият муносабатларини қайта кўриб чиқиш, маъмурий бошқарувни модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини кучайтириш, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш ва ташқи сиёсатни очиқлик тамойили асосида фаоллаштириш каби жараёнлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларига айланди.
✅ Айниқса, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил янги бошқарув услубининг ғоявий асосларидан бири сифатида намоён бўлди. Ушбу тамойил Президент сиёсий имижини “халқ билан мулоқот қилувчи”, “муаммони жойида ўрганувчи”, “натижа талаб қилувчи” ва “давлат идораларини инсон манфаатига йўналтирувчи” лидер образи билан боғлади.
🖌Нуриддин Қолқанов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍1🔥1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2✍1👍1👏1
Дунёни ёшлар бошқаради – кексайган пайтларида.
Жордж Бернард Шоу
* * * * * *
Миром правят молодые – когда состарятся.
Джордж Бернард Шоу
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁17✍1⚡1🔥1🤩1
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 7 июль куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Арабов Бахтиёр Исомиддиновичнинг 23.00.03 – “Сиёсий маданият ва мафкура” ихтисослиги бўйича “Жамият сиёсий маданиятини юксалтириш – коррупцияни бартараф этишнинг муҳим омили” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Бахтиёр Исомиддинович, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

❤5👍5👏1