SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.5K subscribers
1.17K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Бу мустақиллик, истиқлол осмондан тушган эмас. Мустақиллик учун қанча-қанча одамлар қурбон бўлган.

Ислом Каримов


👉🏻 батафсил танишиш учун: https://www.facebook.com/100064367514646/videos/616020104643576/?__so__=permalink

👉🏻@uz_sfa
👍14👏1
ШҲТНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ТУЗИЛМАСИ

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси – ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу оркали террорчиликнинг олдини олиш мақсадида тузилган. Шу мақсадда тузилма таркибида кенгаш ва ижроқўм фаолияти йўлга қўйилган. Кенгашга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг вакиллари киритилган. Ижроқўмда эса ўзаро тасдиқланган лавозим ўринларига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлардан вакиллар ишлайди.

Мазкур ташкилот доирасида ҳозирги даврдаги мавжуд ҳуқуқий база, умуман олганда, террорчилик, сепаратизм ва экстремистик фаолиятнинг олдини олиш, аниқлаш ва унга тўсқинлик қилиш соҳасида аниқ мақсадли ва самарали ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тузилма 2004 йил 1 январдан фаолият кўрсатади. Штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлашган.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥8👍2
Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир.

Амир Темур

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥3
ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ КЕРАК

Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинда бўлиб ўтаётган кенгайтирилган йиғилишида глобал бошқарувга оид ташаббусни илгари сурди.

"Мен глобал бошқарув бўйича ташаббус кўтармоқчиман ва барча мамлакатлар билан биргаликда янада адолатли ва тенг ҳуқуқли глобал бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, инсониятнинг ягона тақдирли ҳамжамиятини шакллантириш устида ишламоқчиман," – дея таъкидлади у.

@uz_sfa
👍2
ШҲТ – янги БМТ?!

Бугун Тяньцзинда ўтказилган ШҲТ саммитида Си Цзиньпин глобал бошқарув ташаббусини илгари сурди. У барча давлатларни ўзаро ҳамкорликда “... адолатли ва тенг ҳуқуқли глобал бошқарув тизими”ни барпо этиш, ягона тақдирга эга ҳамжамиятни шакллантиришга чақирди.

Си Цзиньпин чиқишидан сўнг Владимир Путин Россия ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва уни аниқ таклифлар орқали кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Режеп Таййип Эрдоған эса БМТ ўз вазифаларини тўлақонли бажара олмаётганини, ташкилот жиддий ислоҳотларга муҳтож эканини қайд этди.

Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш” бўйича бир қатор ташаббуслари эса ушбу йўналиш билан уйғунлик касб этди.

@uz_sfa
👍7
МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРИМИЗГА МОС ТАШАББУСЛАР

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тяньцзинь шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилотнинг сиёсий асосларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган, миллий манфаатларимизга мос бўлган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан:
– ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;

– Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш, «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш. ...

👉🏻 батафсил танишиш учун:

👉🏻@uz_sfa
🔥4👍1👏1
Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди!

Ислом Каримов

👉🏻@uz_sfa
👍10🔥52
Эдмунд Бёрк (1730 - 1797) - келиб чиқиши ирландиялик бўлган Британия парламентарийси, сиёсий арбоб, публицист ва консерватизм асосчиларидан бири ҳисобланади.

Ёмон қонунлар – зулмнинг энг ёвуз кўринишидир.

Эдмунд Бёрк

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Плохие законы — худший вид тирании.

Эдмунд Бёрк

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Bad laws are the worst sort of tyranny

Edmund Burke

👉🏻
@uz_sfa
👍7🔥2
📘 Янги қўлланма: «Сиёсий фанлар ва касблар каталоги» нашр этилди!

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби ўқитувчилари томонидан тайёрланган мазкур услубий қўлланма чоп этилди.

Унда 40 дан ортиқ сиёсий фанлар ҳамда 25 та сиёсий касбларнинг мазмун-моҳияти, жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.

Қўлланма талабалар, изланувчилар, профессор-ўқитувчилар ва сиёсатга қизиқувчи кенг жамоатчилик учун қимматли манба сифатида хизмат қилади.

👉🏻@uz_sfa
👏16🔥4
📘СИЁСИЙ ФАНЛАР КАТАЛОГИ
1. Сиёсатшунослик
2. Замонавий сиёсий назариялар
3. Қиёсий сиёсатшунослик
4. Сиёсатшуносликни ўқитиш методикаси
5. Сиёсий антропология
6. Сиёсий мафкуралар
7. Сиёсий психология
8. Сиёсий социология
9. Сиёсий таълимотлар тарихи
10. Сиёсий фалсафа
11. Хавфсизлик назарияси
12. Сиёсий технологиялар
13. Замонавий сайлов технологиялари
14. Сиёсий жараёнларни моделлаштириш
15. Сиёсий имижиология
16. Сиёсий коммуникация
17. Сиёсий конфликтология
18. Сиёсий краталогия
19. Сиёсий лингвистика
20. Сиёсий маданият
21. Сиёсий маркетинг
22. Сиёсий менежмент
23. Сиёсий парталогия
24. Сиёсий реклама
25. Сиёсий таҳлил ва прогнозлаштириш
26. Сиёсий хавфсизлик
27. Сиёсий экология
28. Сиёсий элитология
29. Сиёсий география
30. Сиёсий минтақашунослик
31. Сиёсий этика
32. Фуқаролик жамияти
33. Этнополитология
34. Геосиёсат
35. Жахон сиёсати
36. Халқаро муносабатлар назарияси
37. Замонавий халқаро муносабатлар
38. Замонавий халқаро ташкилотлар
39. Халқаро хавфсизлик
40. Ҳарбий сиёсатшунослик

Каналимизда ҳар бир сиёсий фан ва унинг асосий манбалари ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб борамиз Улар билан албатта танишинг – Сиз учун янги билимлар эшигини очиши аниқ!

👉🏻@uz_sfa
👍9🔥32
📘СИЁСИЙ КАСБЛАР КАТАЛОГИ
1. Сиёсатшунос ўқитувчи
2. Сиёсатшунос-тарихчи
3. Сиёсий психолог
4. Сиёсий социолог
5. Сиёсатшунос тадқиқотчи
6. Сиёсий таҳлилчи
7. Сиёсий шарҳловчи
8. Сиёсий эксперт
9. Сиёсий стратег
10. Сиёсий маркетолог
11. Сиёсий менежер
12. Сиёсий технолог
13. Сиёсатшунос-имижмейкер
14. Сиёсий консультант
15. Дипломат
16. Давлат хизматчиси
17. Сиёсий спичрайтер
18. Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходими
19. Халқаро нодавлат ташкилотлар ходими
20. Жамоатчилик билан алоқалар бўйича консультант
21. Журналист–сиёсатшунос
22. Депутат
23. Депутат ёрдамчиси
24. Сиёсий партиялар ходимлари ва экспертлари
25. Gr-мутахассис

Каналимизда ҳар бир сиёсий касб тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб борамиз Улар билан албатта танишинг – Сиз учун янги билимлар эшигини очиши аниқ!

👉🏻@uz_sfa
🔥64👍4
ҚУЙИДА КЕЛТИРИЛГАН ПОСТДАГИ ПАЛМЕРСТОННИНГ ФИКРИ ТАРИХДАН БУГУНГА ҚАЙТДИ

Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Хилининг маълум қилишича, Британия 50 кун ичида Украинага 60 минг дона снаряд ва ракета, шунингдек, 2,5 минг дона учувчисиз учиш аппарати (БПЛА) етказиб берган.

👉🏻@uz_sfa
🔥31
Россия билан ҳеч ким урушмайдиган бир пайтда яшаш қанчалик оғир.

Генри Джон Темпл Палмерстон

Как тяжело жить, когда с Россией никито не воюет.

Генри Джон Темпл, лорд Палмерстон



👉🏻@uz_sfa
👍5🔥1😁1
БМТ ХАЛҚАРО СУДИ

Халқаро Суд – Бутунжаҳон суди сифатида ҳаммага маълум бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош суд органидир. Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан сайланадиган 15 судьядан ташкил топган Халқаро Суд давлатлар ўртасидаги можароларни бартараф этиш билан шуғулланади. Давлатларнинг суд муҳокамасида қатнашишлари ёки қатнашмасликлари ихтиёрийдир. Бироқ улар Суд томонидан чиқарилган қарорларга бўйсунишлари шарт. Шунингдек, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши сўровлари билан Суд консультатив хулосалар чиқариш ишлари билан ҳам шуғулланади. Халқаро Суд Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият кўрсатади.

👉🏻@uz_sfa
👍5
Джон Эмерих Эдвард Дальберг-Актон – инглиз тарихшуноси ва сиёсатчиси.

Ҳокимият одамни бузади, мутлақ ҳокимият эса одамни мутлақ равишда бузади.

Джон Дальберг-Актон
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Власть развращает, абсолютная власть развращает абсолютно

Джон Дальберг-Актон

👉🏻@uz_sfa
👍5
Ўзбекистонда политологиянинг янги босқичи. Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Тошкент: «Complex Print», 2022. – 300 б.

Юртимизда сиёсатшунослик фани тараққиётига бағишланган ушбу тўпламда мамлакатимиз олимлари ва амалиётчи мутахассисларининг илмий мақолалари жамланган. Унда сиёсатшунос кадрлар тайёрлаш, тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ва политология фанини ўқитишнинг янги йўналишлари бўйича илмий-назарий таклиф ва амалий тавсиялар ўрин олган.

Тўплам профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар, талабалар ҳамда сиёсатга қизиқувчи ҳар бир ўқувчи учун қимматли манба ҳисобланади.

👉🏻@uz_sfa
👍10
1 УЗБЕКИСТОНДА ПОЛИТОЛОГИЯ 2022 .pdf
4.9 MB
👉🏻@uz_sfa
👍8👏4
1_O‘ZBEKISTONDA POLITOLOGIYA_2022.pdf
5.6 MB
👉🏻@uz_sfa
👍10👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсатчилар тарихни билишлари шарт.

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Иккинчи жаҳон урушида Россия ва Хитойнинг нацизм устидан ғалабасини шубҳа остига олди ва буни "янгилик" деб атади.

Одамларни эса тарихни ўқимасликда ва бундай "нарратив"ларга ишонишда айблади.

Оқибатда бутун дунё сиёсатчилари олдида кулгига қолди.

@uz_sfa
👍81😁1
Сарой эшиклари биз ўйлаганимиздай баланд эмас: улардан фақат эгилиб ўтиш мумкин.

Пер Эдмон Бошен


. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Двери дворцов не так высоки, как думают: пройти в них можно только нагибаясь.

Пьер Эдмон Бошен


👉🏻@uz_sfa
👍4
БМТ КОТИБИЯТИ

Котибият Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа органлари кўрсатмаларига мувофиқ тезкор ва маъмурий ишларни амалга оширади. Уни умумий маъмурий раҳбарликни олиб борадиган Бош котиб бошқаради. Ҳозирги вақтда Котибият дунёнинг 160 га яқин мамлакатидан бўлган 8900 киши ишлайдиган 7 департамент ва турли бошқармалардан ташкил топган. Котибиятнинг Нью-Йорк, Женева, Вена ва Найроби шаҳарларидаги бўлинмалари унинг таркибий қисмидир.

👉🏻@uz_sfa
👍41