ЭРОНДА СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ
Эронда миллий валюта – риалнинг кескин қадрсизланиши, юқори инфляция ва аҳоли яшаш шароитларининг оғирлашиши ортидан бошланган норозилик намойишлари январь ойи бошига келиб янада кучайди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб тарқалган кенг кўламли чиқишларда сиёсий тузумни ўзгартириш талаби ҳам очиқ янграй бошлади.
Айни пайтда ушбу вазият мамлакатда чуқур сиёсий тангликни келтириб чиқарган. Намойишлар Эроннинг 78 та шаҳри ва 222 та аҳоли масканини қамраб олган бўлиб, асосан Теҳрон, Исфаҳон, Машҳад, Язд, Табриз ҳамда Жанубий Эроннинг бир қатор шаҳарларида кузатилмоқда.
Намойишчилар йўлларни тўсиб қўйишмоқда, автомашина шиналарини ёқишмоқда ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ҳам содир бўлмоқда.
P.S.: Иқтисод тўғри юритилса — халқ рози, мамлакат барқарор бўлади.
Шу маънода, мамлакатимиз иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ҳам яққол кўриниб турибди: 2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 145 миллиард доллардан ошди. Эътибор беринг, бу кўрсаткич 10 йил олдинги натижадан қарийб икки баробар юқори. Бу натижаларни фақат ҳисоботларда эмас, балки кўчаларимиздаги автомобиллар кўпайганидан, қурилаётган уйлардан, чиройли тўйлар ва кундалик турмушимиздаги ўсишдан ҳам сезиб турибмиз — шукур қиламиз!
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

👍4😁3🔥2✍1
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondoni Shavkat Mirziyoyev raisligida Xavfsizlik kengashining mamlakatimiz harbiy xavfsizligi va mudofaasini mustahkamlash masalalari boʻyicha kengaytirilgan yigʻilishi boʻlib oʻtdi.
—
Под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Совета безопасности по вопросам укрепления военной безопасности и обороны страны.
#Mirziyoyev #yigilish #Xavfsizlikkengashi #mudofaa
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍4👏2🔥1
Адолат – ўз иши билан шуғулланиш ва бошқаларнинг ишларига аралашмасликдир.
Афлотун
* * * * * *
Заниматься своим делом и не вмешиваться в чужие – это и есть справедливость
Платон
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6✍3❤3⚡1👏1
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 17 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Назарова Феруза Курбанназаровнанинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Культурная дипломатия в развитии межгосударственного сотрудничества в рамках ШОС” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Феруза Курбанназаровна, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.
👉🏻@uz_sfa

🔥7👏5❤4
АҚШ ЭРОНГА ЯНГИ САНКЦИЯ ТАЙЁРЛАМОҚДА
Эрон миллий валютаси – риалнинг қадри эркин бозорда рекорд даражада пасайди. Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетмоқда. Мамлакатда ижтимоий норозилик кучайиб, 17 та университетда талабалар намойишлари бўлиб ўтди, айрим меҳнат жамоаларида иш ташлашлар амалга оширилди.
Тўқнашувлар оқибатида 2000 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган, 18000 дан зиёд киши ҳибсга олинган.
Айни пайтда Эронга санкциялар қўллаб келган АҚШ вазиятдан фойдаланиб, намойишларни бостиришда иштирок этган расмийларга қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда. Шунингдек, АҚШ Эрон ичидаги намойишларни қўллаб-қувватлаётгани, режим ўз халқига нисбатан куч ишлатса, “қутқаришга келиши” ҳақида турли маълумотлар тарқатмоқда.
Исроил эса АҚШнинг Эронга нисбатан олиб бораётган бу ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватламоқда.
P.S.: Эрондаги ҳолат шуни кўрсатадики, иқтисодий инқироз, санкциялар ва ички беқарорлик энг аввало оддий халқ ҳаётини вайрон қилади. Дунёдаги бундай воқеалар инсонга бир ҳақиқатни эслатади: тинчлик ва барқарорлик – пул билан сотиб олиб бўлмайдиган неъмат.

👍6❤3🔥2🫡1
Доимо энг машаққатли йўлни танланг – у ерда рақиблар билан тўқнашмайсиз.
Шарль де Голль
* * * * * *
Всегда выбирайте самый трудный путь – там вы не встретите конкурентов.
Шарль де Голль
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍8❤2✍1
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 19 январь куни Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Жўраева Шаҳина Нарзуллаевнанинг 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича “Европа Иттифоқи экологик сиёсатининг концептуал жиҳатлари ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Шаҳина Нарзуллаевна, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👏8👍5🔥4