ПИОНЕРЛАР ТАШКИЛОТИ
Пионерлар ташкилоти, расмий номи билан айтганда – В.И.Ленин номидаги Бутуниттифоқ пионерлар ташкилоти, 1922 йилда ташкил этилган. У фақат болалар уюшмаси эмас, балки Коммунистик партиянинг ёш авлод онгига мафкуравий таъсир кўрсатиш, уларни комсомол ва кейинчалик партия аъзоси сифатида шакллантириш стратегиясининг бир бўлаги эди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

👍5❤2✍1👏1
«ПИОНЕРКА»
«Пионерская правда» газетасининг илк сони 1925 йил 6 март куни 20 минг нусхада чоп этилган. Газета пионерлар ташкилоти ва мактаб фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган авлодни коммунистик мафукура руҳида тарбиялаш, шунингдек болалар онгида дўстлик, ўртоқлик, ўзаро ёрдам, Ватанга муҳаббат, эзгулик ва адолат каби қадриятларни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Газетани омма орасида кўпинча «Пионерка» деб аташган. 1965 йилда унинг тиражи 7,5 миллион нусхани, 1975 йилда эса 9,5 миллион нусхани ташкил этган. Бу эса «Пионерская правда»ни СССРдаги барча газеталар орасида энг катта тиражга эга нашрга айлантирган. Газета бутун СССР ҳудуди бўйлаб тарқатилган.
P.S.: Ҳозирги кунда мамлакатимизда чоп этилаётган бирорта газетанинг сони 40 минг нусхадан ошмайди.

👍5❤1🔥1👏1🤯1
«ПИОНЕР ҚАСАМЁДИ»
Пионерлар ташкилоти асосан 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олган болалар уюшмаси ҳисобланган. Болалар пионер сафларига қабул қилинганда «Пионер қасамёди»ни қабул қилар, «Пионер ҳар доим тайёр!» шиори эса улар учун жамоа олдидаги масъулият ва маънавий бурч рамзи ҳисобланган. Расмий жиҳатдан пионерлар Комсомол раҳбарлиги остида фаолият юритган бўлса-да, улар алоҳида устав ва ташкилий тузилмага эга бўлган мустақил ташкилот сифатида иш олиб борган.

👍6👏2❤1🤯1
«Ватанни ҳимоя қилишга тайёр жамиятгина узоқ муддатли барқарорликка эришади»
Фрэнсис Фукуяма
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6✍4❤1🔥1
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ – Афғонистон давлатининг номи (1996-2001).
Давлат бошлиғи, амири, ҳарбий ва маънавий раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар бўлган. АИАда асосий ҳокимият мулла Муҳаммад Умар бошчилигидаги “Афғонистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарий кенгаши”га тегишли бўлган. Кенгаш Қандаҳордан туриб фаолият юритган. Жорий маъмурий ва ташқи сиёсий масалалар Кобулда вазирлар кенгаши томонидан амалга оширилган. Барча вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари “вазифасини бажарувчи” деб аталган. Толиблар бу билан бутун ҳокимият ёлғиз Оллоҳга тегишлилиги ва ҳукумат аъзолари “ислом амирлиги” доирасида фақатгина унинг иродасини амалга ошираётганлигини таъкидлаган. Ҳокимият тизимида Қандаҳор Олий шариат суди муҳим ўрин тутган. Халқаро ҳамжамият аъзоларидан фақат уч давлат Саудия Арабистони, Покистон Ислом Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари “Толибон” ҳукуматини тан олган.
👉🏻тўлиқ танишиш учун
Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. Б. 41-42.
👉🏻@uz_sfa

Telegraph
АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ – Афғонистон давлатининг номи (1996-2001).
Давлат бошлиғи, амири, ҳарбий ва маънавий раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар бўлган. АИАда асосий ҳокимият мулла Муҳаммад Умар бошчилигидаги “Афғонистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарий кенгаши”га тегишли бўлган. Кенгаш Қандаҳордан туриб фаолият юритган. Жорий…
👍6✍1🔥1👏1
Дунёни бошқармоқчи бўлсангиз, нефтни назорат қилишингиз керак. Бунинг асосий шартларидан бири эса Ироқни синдириш ҳисобланади.
Саддам Ҳусайн, Ироқнинг 5-чи президенти (1979-2003 йиллар)
* * * * * *
Если вы хотите контролировать мир, вы должны контролировать нефть, одно из главных условий этого – сломить Ирак.
Саддам Хусейн, 5-й президент Ирака (1979 - 2003 гг.)
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍3❤1✍1🔥1👏1
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 17 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Мурталибова Малика Мирмаксудовнанинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Туркиянинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш сиёсати (Сурия ва Ироқ мисолида)” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Малика Мирмаксудовна, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👍12❤4👏3🔥1
Prezident Shavkat Mirziyoyev “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati faoliyatining kelgusidagi vazifalari va rejalari yuzasidan taqdimot bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о дальнейших задачах и планах акционерного общества “Узбекнефтегаз”.
#Mirziyoyev #taqdimot #Uzbekneftegaz #vazifalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍4⚡1🔥1👏1
ЭРОНДА СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ
Эронда миллий валюта – риалнинг кескин қадрсизланиши, юқори инфляция ва аҳоли яшаш шароитларининг оғирлашиши ортидан бошланган норозилик намойишлари январь ойи бошига келиб янада кучайди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб тарқалган кенг кўламли чиқишларда сиёсий тузумни ўзгартириш талаби ҳам очиқ янграй бошлади.
Айни пайтда ушбу вазият мамлакатда чуқур сиёсий тангликни келтириб чиқарган. Намойишлар Эроннинг 78 та шаҳри ва 222 та аҳоли масканини қамраб олган бўлиб, асосан Теҳрон, Исфаҳон, Машҳад, Язд, Табриз ҳамда Жанубий Эроннинг бир қатор шаҳарларида кузатилмоқда.
Намойишчилар йўлларни тўсиб қўйишмоқда, автомашина шиналарини ёқишмоқда ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ҳам содир бўлмоқда.
P.S.: Иқтисод тўғри юритилса — халқ рози, мамлакат барқарор бўлади.
Шу маънода, мамлакатимиз иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ҳам яққол кўриниб турибди: 2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 145 миллиард доллардан ошди. Эътибор беринг, бу кўрсаткич 10 йил олдинги натижадан қарийб икки баробар юқори. Бу натижаларни фақат ҳисоботларда эмас, балки кўчаларимиздаги автомобиллар кўпайганидан, қурилаётган уйлардан, чиройли тўйлар ва кундалик турмушимиздаги ўсишдан ҳам сезиб турибмиз — шукур қиламиз!
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

👍4😁3🔥2✍1
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondoni Shavkat Mirziyoyev raisligida Xavfsizlik kengashining mamlakatimiz harbiy xavfsizligi va mudofaasini mustahkamlash masalalari boʻyicha kengaytirilgan yigʻilishi boʻlib oʻtdi.
—
Под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Совета безопасности по вопросам укрепления военной безопасности и обороны страны.
#Mirziyoyev #yigilish #Xavfsizlikkengashi #mudofaa

👍4👏2🔥1