Энг омадли сиёсатчи ҳаммага маълум бўлган нарсаларни бошқалардан кўпроқ ва баландроқ овозда такрорлайдиган кишидир.
Теодор Рузвельт
* * * * * *
Самый удачливый политик – это тот, кто чаще всех и громче всех повторяет общеизвестное.
Теодор Рузвельт
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5😁3❤1👏1
Нодавлат нотижорат ташкилотлари – жамият тараққиётининг фаол иштирокчиси
Сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари сони ва уларнинг фаолияти изчил ўсиб бормоқда. Бугунги кунда ННТлар турли соҳалар — спорт, ҳуқуқ, таълим, ёшлар, аёллар, ногиронлар ҳуқуқлари, тадбиркорлик ва ижтимоий ҳимоя йўналишларида фаол иш олиб бориб, аҳолининг кенг қатламини қамраб олмоқда.

👍4❤1
Сиёсатда энг қадрли нарса - қисқа хотирадир.
Жон Гэлбрейт
* * * * * *
Самое ценное в политике – короткая память.
Джон Гэлбрейт
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6👏1
“КИТОБ ОРҚАЛИ ЎРНАТИЛГАН ҲОКИМИЯТ”
Макиавеллининг ўз ғояларини амалга ошириш учун қўлида ҳокимият йўқ ёки мансаби жуда кичик эди. Сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаганлиги боис у ўз ҳокимиятини китоблари орқали ўрнатади.Ўқувчиларни ўзининг эътиқоди тарафдорига айлантириб, ғояларига қизиқиш ва ҳаммаслаклик уйғотиш орқали уларни ғоялар тарқатувчиси ва ўзининг вакилига айлантиради. Ҳукмдорлар ўзидан пастда турганларнинг маслаҳатига қулоқ солмасликларини Макиавелли яхши биларди.
У ўз асрларида фавқулодда ўта жиддий ва ўзгармас қонуниятлар хусусида фикр юритиб, ўқувчига амалий маслаҳатлар берар, ғоялар тақдим этар ва ҳокимиятга эришиш ва уни сақлаб қолиш йўлларини кўрсатарди. Бу ёшидан қатъий назар катта-кичикни жуда қизиқтирарди. Чунки ҳаётда ҳар бир инсон нима бўлганда ҳам ўз манфаатини амалга оширишни ўйлайди. Бундан ташқари китоб мутолааси давомида ўқувчи қалбида Макиавелли ғояларига нисбатан қандай қаршилик ёки норозилик уйғонмасин – китобда ёзилган нарсаларни билмаслиги хавф туғдиришини сезиб туради.
Макиавелли асарларини ўзининг ғояларига уйғун кўплаб тарихий мисоллар билан бойитади. Одамларга ўзининг ҳолати ва вазиятини тарихдаги ана шундай ҳолатлар билан таққослаб кўриш ёқади. Ўқувчи Макиавелли талқинидаги тарих қаватларига кириб ва унинг таъсирига тушиб қолганлигини сезмай қолади. Мумтоз иқтибосларни шундай танлар эдики, бу фикрлар унинг мақсадларига мос тушарди. Унинг хавфли масалаҳат ва ғоялари Тит Ливий ёки Тацит номидан изҳор этилганда уни ўқувчи осон ўзига қабул қиларди.
Макиавелли асарлари тили содда, оддий ва шиддати билан ажралиб туради. Айнан шу хислатлар унинг тилига жўшқинлик бағш этар ва таъсирчанлигини оширарди. Ўқувчиларни донишмандликнинг узундан-узоқ ва қоронғи кўчаларига бошламайди.
Ана шундай доғули усуллар билан ҳамда китобхонларни манипуляция қилаётганлигини яшириб Макиавелли ўқувчилари устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
https://t.me/Safoyev_Fikri

Роберт Грин – сиёсатшунос, ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
https://t.me/Safoyev_Fikri
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6🔥2
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 10 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Насирова Нилуфар Юлдашевнанинг 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича “Ўмон барқарор ижтимоий-сиёсий ривожланишида Султон Қобуснинг лидерлик феномени” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Нилуфар Юлдашевна, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.
👉🏻@uz_sfa

👍12❤3👏3🔥2🤩2
Сиёсатчилар ҳамма жойда бир хил: улар дарё бўлмаган жойда ҳам кўприк қуришни ваъда қиладилар.
Никита Хрущев
* * * * * *
Политики везде одинаковы: они обещают построить мост там, где и реки-то нет.
Никита Хрущев
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6😁5
АПОЛИТИЗМ (юнонча а – инкор этиш + роlytism – сиёсий) – шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг сиёсий институтлар ва жараёнларга нисбатан салбий ёки бефарқ муносабати, ёхуд ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этишдан бош тортиш ва четлашишдир. Аполитизм сиёсий ҳаётда иштирок этмаслик, фуқаролик фаоллигининг паст даражаси ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига қизиқишнинг йўқлиги билан тавсифланади. Унинг шаклланишига сиёсий ишончсизлик, ижтимоий-психологик омиллар, сиёсий билимлар етишмаслиги ёки шахсий қадриятлар тизими таъсир кўрсатиши мумкин.
Сиёсий бефарқликнинг бир кўриниши абсентеизм ҳисобланади, яъни сайловчиларнинг вакиллик органларига бўладиган сайловларда иштирок этишдан бош тортишидир (сайловларни бойкот қилиш фаол сиёсий позиция сифатида қаралган ҳолатлар бундан мустасно).

Политология изоҳли луғати. – Т.: «Complex Print», 2026. – 300 б.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4❤1👏1
Сиёсатнинг бутун сири қачон ёлғон сўзлаш ва
қачон жим туриш пайтини билишдан иборат.
Маркиза де Помпадур
* * * * * *
Вся тайна политики состоит в том, чтобы знать время,
когда солгать, и знать время, когда промолчать.
Маркиза де Помпадур
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4🔥2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyevning 2025-yildagi faoliyatiga yana bir nazar: respublikamiz hududlariga tashriflar.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

❤3👍2👏1
ПИОНЕРЛАР ТАШКИЛОТИ
Пионерлар ташкилоти, расмий номи билан айтганда – В.И.Ленин номидаги Бутуниттифоқ пионерлар ташкилоти, 1922 йилда ташкил этилган. У фақат болалар уюшмаси эмас, балки Коммунистик партиянинг ёш авлод онгига мафкуравий таъсир кўрсатиш, уларни комсомол ва кейинчалик партия аъзоси сифатида шакллантириш стратегиясининг бир бўлаги эди.

👍5❤2✍1👏1