ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
Бугун 2025 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Бойхонов Шавкат Машрабовичнинг 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон Республикасида парламент назоратини такомиллаштиришда депутат сўрови институтини ривожлантиришнинг сиёсий механизмлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Шавкат Машрабович, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.
👉🏻@uz_sfa

👍21👏3
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
Бугун 2025 йил 30 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Қаршиев Нурмуҳаммад Олимжоновичнинг 23.00.03 – “Сиёсий маданият ва мафкура” ихтисослиги бўйича “Марказий Осиё давлатларида сиёсий партиялар мафкуралари шаклланиши ва ривожланишининг умумийлиги ҳамда ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Нурмуҳаммад Олимжонович, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👍15👏3❤1🤔1
Декабрь ойида диссертация ҳимоя қилган сиёсатшунос олимлар
3. Саидазимхўжаева Моҳира Ҳусан қизининг “Специфика “мягкой силы” во внешней политике Франции (на примере Центральной Азии)”
мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ҳимояси 2025 йил 20 декабрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда бўлиб ўтган.
4. Расулов Отабек Абдулазизовичнинг “Замонавий босқичда Жазоирдаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси 2025 йил 27 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда бўлиб ўтган.

👍6❤2
Декабрь ойида диссертация ҳимоя қилган сиёсатшунос олимлар
1. Ражабова Мафтуна Икром қизининг “Замонавий халқаро муносабатлар тизимида толерантлик омилини ривожлантириш тенденциялари (Корея Республикаси ва Ўзбекистон мисолида)” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси 2025 йил 20 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда бўлиб ўтган.
2. Юсубов Жамшид Қадамовичнинг “Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш тенденциялари” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси 2025 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда бўлиб ўтган.

👍9
Декабрь ойида диссертация ҳимоя қилган сиёсатшунос олимлар
5. Кадирова Райхона Алишеровнанинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Особенности взаимодействия между Узбекистаном и Турцией в рамках Организации Тюркских Государств” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси 2025 йил 27 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда бўлиб ўтган.

👍8✍3👏1
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ (constitutional system, конституционный строй) – конституциявий ҳуқуқда кенг тарқалган таърифга кўра, муайян давлат конституцияси ва бошқа конституциявий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган ва муҳофаза қилинадиган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар тизими. Мамлакат конституциясида ўз аксини топган халқ ҳокимиятчилиги (халқ суверенитети), ҳокимиятларнинг бўлиниши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг олий қадрият сифатида тан олинганлиги ва бошқалар конституциявий тузумнинг зарурий белгилари саналади. Миллий хавфсизликка оид тегишли қонунчилик ва концептуал ҳужжатларда конституциявий тузум давлат хавфсизлигининг муҳим объекти ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаати сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Конституциявий тузумнинг барқарорлиги миллий хавфсизликнинг марказий элементи ҳисобланган давлатчилик ва давлат суверенитининг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

👍11
Бахт учун қулай пайтни кутиб ўтирманг — янги йилнинг илк куниданоқ уни яратишни бошланг.
* * * * * *
Не жди подходящего момента для счастья — начни создавать его уже сейчас, в первый день нового года.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍12👏3🔥1
Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.
Габриэл Гарсиа Маркес
* * * * * *
Знание и мудрость приходят к нам тогда, когда они уже не нужны.
Габриэл Гарсиа Маркес
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👏8👍5❤4🤔2
Фуқаролик жамияти
Конституцияда фуқаролик жамияти институтларига бағишланган махсус бобнинг киритилиши ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади. Бугун нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари халқ манфаатларини ифода этишда фаол иштирок этиб, демократик ислоҳотларнинг муҳим таянчи сифатида намоён бўлмоқда.

👍7
Интернет одамдан инсонийликни тортиб олди.
Петр Квятковский
* * * * * *
Интернет отобрал у человека Человека!
Петр Квятковский
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍11👏2
Bloger Kirill Altman bilan mazmunli suhbat bo‘lib o‘tdi.
Suhbat davomida shaxsiy hayotim va ijtimoiy-siyosiy faoliyatimga oid dolzarb hamda jamoatchilikni qiziqtirgan savollarga javob berishga harakat qildim.
Ishonamanki, bunday uchrashuvlar ommaviy axborot vositalari bilan ochiq va samarali muloqot madaniyatini yanada rivojlantirishga xizmat qiladi.
—
Состоялась содержательная и обстоятельная беседа с блогером Кириллом Альтманом.
В ходе разговора я постаралась ответить на актуальные и интересующие общественность вопросы, касающиеся моей личной жизни и общественно-политической деятельности.
Убеждена, что подобные встречи способствуют дальнейшему развитию культуры открытого и эффективного взаимодействия со средствами массовой информации.

👏4👍3❤1
Фуқаролик жамияти
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларга янги сиёсий тафаккур асосида ёндашилиб, “Инсон қадри учун” тамойили, очиқлик ва жамоатчилик назорати изчил жорий этилмоқда.

👍6
Октябрятлар ташкилоти
Совет Иттифоқи даврида коммунистик тарбия тизими болаликдан, яъни умумтаълим мактабларидан бошлаб олиб борилган. Совет 7 ёшгача бўлган болалар учун ташкил этилган коммунистик тарбия тизимининг дастлабки босқичи бу октябрят эди.
Октябрятлар учун махсус шеърлар, қасамёдлар, тадбирлар, мусобақалар ташкил этилиб, босқичма-босқич коммунистик ғоявий муҳитга сингдириш мақсад қилинган. Бу ҳаракат тоталитар тузумнинг идеологик технологияси сифатида хизмат қилган десак тўғри бўлади. Октябрят ҳаракати инсонларни болаликдан сиёсий итоат ва ғоявий тарбия орқали унинг ўзини социалистик давлатнинг фуқароси эканлигини англаши ва сиёсий, ҳуқуқий ва маданий тизимига тегишли деб ҳис этишига тайёрлашнинг дастлабки босқичи ҳисобланган.

👍6✍2❤1👏1
Октябрятларни мафкуравий тарбиялашда 1924 йилдан буён ҳар ойда нашр этиб келинган «Мурзилка» номли рус тилидаги адабий-бадиий журнал бўлган. Нашр 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - «октябрятлар»га мўлжалланган эди. Ҳар ойда нашр этиладиган мазкур журналнинг 1960-1980 йилларда тиражи 5 миллион нусхадан ошган.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
✍3👍3
«Весёлые картинки» номли ойлик журнал Совет Иттифоқида чоп этилган машҳур болалар журнали бўлиб, у биринчи марта 1956 йилда Москвада нашр этила бошланган. Журнал асосан 3 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган эди. Юмор, комикс, эртак, мантиқий ўйинлар ҳамда ранг-баранг иллюстрациялар билан тўла бўлган. 1980 йилларнинг бошида унинг тиражи ойига 9 миллион 536 минг нусхага етган эди.
Умуман совет даврида болаларни мафкуравий жиҳатдан тарбиялашда оммавий болалар нашрлари муҳим роль ўйнаган. Жумладан, «Мурзилка» «Весёлые картинки» каби умумиттифоқ журналлар орқали болаларда коммунистик қадриятлар, пионер ва октябрят ғояларига садоқат, жамоавийлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбия олиш таъминланган.

👍6👏2❤1
Октябрятларни тарбиялаш модели – бу шунчаки болалар уюшмаси эмас, балки бутун совет идеологиясининг илк босқичини ташкил этган, кенг қамровли ва пухта ўйланган мафкуравий таъсир тизими эди. Унга изчил ёндашув, психология ва педагогика усулларининг мафкуравий мақсадлар билан уйғунлашуви хос бўлган.
Октябрятлар тизими болаларни илк ёшиданоқ коммунистик ғояларга ишонтиришга, уларда партияга садоқат, коллективлик, интизом ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган. Бу модель таълим ва тарбиянинг мафкуравий йўналишдаги биринчи босқичи сифатида фаолият юритган ва унинг қуйидаги ўзига хосликларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Хулоса сифатида, октябрятлар тарбияси совет мафкурасининг илк ва энг таъсирчан босқичларидан бири бўлиб, шахсни идеологик тартибда «лойиҳалаш»га хизмат қилган. Сиёсий нуқтаи назардан, бу тизим инсон онгини бошқаришнинг мафкуравий-педагогик модели сифатида тарихда қолди.

👍7🤔2❤1✍1
Сиёсатчи ҳеч қачон "ҳеч қачон" деган сўзни ишлатмаслиги керак.
Линдон Жонсон
* * * * * *
Политик никогда не должен говорить «никогда».
Линдон Джонсон
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍8🔥2