SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Германия канцлери Мерц таъкидлашича, Зеленский ва Путин ўртасида учрашув бўлмайди.

👉🏻@uz_sfa
👍3🔥1
Президент Мустақиллик байрами муносабати билан 500 дан ортиқ маҳкумни афв этди.

👉🏻@uz_sfa
👍4
АМНИСТИЯ – суд томонидан жазога ҳукм қилинган кишиларни қисман ёки тўла авф этиш, авф этиш ҳуқуқи олий ҳокимият органи, давлат бошлиғи (Президент) ёки парламент томонидан амалга ошириладиган умуминсоний шафқатдир. Амнистия – авф этиш ҳар бир давлатнинг демократик тамойилига, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига, инсонпарварликни амалга ошириш жараёнига боғлиқдир.
👍31
ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ СИЁСАТЧИЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби Ҳукумат қарори билан белгиланди.

👉🏻 батафсил танишиш учун: https://www.lex.uz/uz/pdfs/-7705514

👉🏻@uz_sfa
👍2👏2
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Хитойда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ва Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

👉🏻@uz_sfa
👍21
БМТ ХАВФСИЗЛИК КЕНГАШИ

БМТ Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни барқарор этиш борасида бош жавобгарликни ўз зиммасига олади ва у тинчлик хавф остида қолган кеча ёки кундузнинг ҳар қандай дақиқасида чақирилиши мумкин. Айнан Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг барча аъзолари учун бажариш шарт бўлган қарорларни чиқара оладиган ягона орган ҳисобланади.

Хавфсизлик Кенгаши таркиби 15 аъзо давлатдан иборат бўлиб, уларнинг 5 таси – Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Франция, Хитой Халқ Республикаси – доимий аъзолар ҳисобланади. Кенгашнинг қолган 10 нодоимий аъзоси Бош Ассамблея томонидан 2 йил муддатга сайланади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍5
НЕГА ҲИНДИСТОН ИККИЛАМЧИ САНКЦИЯЛАРДАН ҚЎРҚМАЙДИ?

27 август куни Трамп маъмурияти Россия нефтини сотиб олаётгани учун Ҳиндистонга нисбатан 50 фоизлик божларни жорий қилди. Европа Иттифоқи ҳам бу кун тартибидаги масала. 29 август куни Ҳиндистон бунга жавоб бермаслигини билдирди. Аксинча, сентябрдан бошлаб рус нефти импортини 10-20 фоизга оширишини маълум қилди.
👍5
Биринчидан, Ҳиндистон нефтга бўлган эҳтиёжининг 85 фоизини импорт ҳисобига қондиради. Руслар ҳиндларга нефтни Brent маркали нефтга нисбатан 15-20 долларга арзонроқ бермоқда. Бу орқали ҳукумат мамлакатдаги инфляцион жараёнларни жиловлай олди, камига реэкспорт орқали мўмайгина даромад кўрмоқда. Рақобатчи Хитой ҳам руслардан арзон нефть олаётган бир пайтда, табиийки санкциялар кўринмай қолади.

Иккинчидан, совуқ уруш даврида Ҳиндистон ўз стратегик нейтраллигини сақлаб келди, бирор блокка чуқур қўшилмади. Расмий Деҳли нефть импортини давом эттириш орқали Ғарбга ташқи сиёсатда мутлақ суверенитетга эгалигини намоён қилаётган бўлса, Россияга алоқалар мустаҳкамлигини кўрсатиб, имтиёз олмоқда.

Учинчидан, ҳиндлар ҳам, ғарбликлар ҳам биладики, “қоғоздаги” санкциялар ростдан ҳам ишлай бошласа, бу Ҳиндистон ва Хитойнинг яқинлашишига олиб келади. Бу эса Ғарб қурган глобал молиявий архитектурага кучли зарба беради. Шарқий иқтисодий блок пайдо бўлиб, доллар устуворлигига асосланган жорий тизим дарз кетиши мумкин.

Тўртинчидан, албатта – тарихда тобланган ҳиндча ғурур.

Хулоса шуки, Ҳиндистонга қарши (ишлайдиган) иккиламчи санкциялар ғарбликларнинг ўз геостратегик манфаатларига зид ва буни ҳиндлар теран англайди.

👉🏻@uz_sfa
👍111
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ МАРОСИМИ

29 август куни Мустақиллик байрами муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва зиёлилар тўпландилар. Маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Тадбирда Ватан фидойилари руҳига Қуръон тиловат қилинди, элга ош улашилди. Шунингдек, хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгги 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Қатағон қурбонларини ёд этиш маросими мунтазам ўтказилиб келмоқда ва бугунга келиб у сиёсий анъанага айланган.

👉🏻@uz_sfa
👍4🔥1
СИЁСИЙ АНЪАНА – бу тарихий жараёнда муайян халқ ёки давлатнинг сиёсий ҳаётида шаклланган ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган барқарор қадриятлар, меъёрлар, урф-одатлар ва амалиётлар йиғиндисидир. Сиёсий анъаналар сиёсий тизимнинг узлуксизлигини таъминлайди, давлат ва жамият ривожидаги ўзгаришларни миллий ва тарихий хусусиятлар билан уйғунлаштиради.
🔥3👍1
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди.

👉🏻@uz_sfa
🔥3
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий-маърифий ва диний-маънавий инфратузилманинг янги инновацион шаклини ўзида мужассам этган халқаро платформа бўлиб, унинг асосий вазифаси – буюк аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” ғоясини оммалаштириш ҳамда халқимизнинг ўтган давр ва Янги Ренессанс замонидаги ютуқларини чуқур тадқиқ қилишдан иборат.

👉🏻@uz_sfa
МУСТАФО КАМОЛ ОТАТУРК

Миллат ичкаридан мустаҳкам бирлашган ва яхлит бўлса, дунёда уни парчалаб ташлашга қодир бўлган куч мавжуд эмас.
Мустафо Камол Отатурк

Пока нация прочно связана изнутри и едина, в мире нет силы, которая могла бы разрушить ее.
Мустафа Кемаль Ататюрк

👉🏻@uz_sfa
👍2🔥1
ШАНҲАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – 2001 йил 15 июнда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон томонидан тузилган халқаро минтақавий ташкилот. Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши биргаликда курашиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифалари сирасига киради.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥3👍2
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХИТОЙДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига кўра расмий ташриф билан Тяньцзинь шаҳрига етиб борди.

31 август – 1 сентябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги саммитда иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти саммитда долзарб ва муҳим ташаббуслар билан чиқиши кутилмоқда.

👉🏻@uz_sfa
👍2
ШҲТДА ЎЗБЕКИСТОН: ТАШАББУСЛАР, РАИСЛИК ВА ЮТУҚЛАР

Ўзбекистон Республикаси биринчи марта “Шанҳай бешлиги”нинг 2000 йилдаги Душанбе саммитида кузатувчи сифатида иштирок этган. 2001 йил 14 июнда Ўзбекистон ШҲТ тузилишида асосий ташаббускор давлатлардан бири бўлди ва унинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ШҲТга 4 марта – 2004, 2010, 2016 ва 2022 йилларда раислик қилди. Ўзбекистон раислиги даврида эришилган ютуқлардан бири – БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 18 декабрда консенсус асосида ШҲТ ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилиниши бўлди. Ушбу резолюцияни ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистондан ташқари Покистон ва Доминикан Республикаси ҳам имзолади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍2🔥1👏1
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК!

Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз! Мустақиллик – бизнинг миллий ғуруримиз, озодлигимиз, эркинлигимиз юртимиз тараққиёти йўлидаги улуғ қадам. Шу қутлуғ сана барчамизни янги марралар сари илҳомлантиради.

Шу билан бирга, янги ўқув йили ҳам остонада. Бу ўқув йилида каналда Сиёсатшуносликка оид китоблар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, турли қизиқарли маълумотлар ва янгиликларни тақдим этиб боришни режалаштирганмиз. Каналимиз орқали сиз сиёсий билимларни янада чуқурлаштириш, замонавий сиёсий жараёнлардан хабардор бўлиш ва илмий изланишларингизга замин яратувчи манбаларга эга бўласиз.

Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, тинч ва фаровон ҳаёт, шунингдек, янги ўқув йилида катта муваффақиятлар тилаймиз!

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” хизмат қилишдек шарафли ишда барчамизга омад ёр бўлсин!

Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан
профессор Илёс Нормаматович Исломов
👍18👏54🎉1
Бу мустақиллик, истиқлол осмондан тушган эмас. Мустақиллик учун қанча-қанча одамлар қурбон бўлган.

Ислом Каримов


👉🏻 батафсил танишиш учун: https://www.facebook.com/100064367514646/videos/616020104643576/?__so__=permalink

👉🏻@uz_sfa
👍14👏1
ШҲТНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ТУЗИЛМАСИ

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси – ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу оркали террорчиликнинг олдини олиш мақсадида тузилган. Шу мақсадда тузилма таркибида кенгаш ва ижроқўм фаолияти йўлга қўйилган. Кенгашга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг вакиллари киритилган. Ижроқўмда эса ўзаро тасдиқланган лавозим ўринларига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлардан вакиллар ишлайди.

Мазкур ташкилот доирасида ҳозирги даврдаги мавжуд ҳуқуқий база, умуман олганда, террорчилик, сепаратизм ва экстремистик фаолиятнинг олдини олиш, аниқлаш ва унга тўсқинлик қилиш соҳасида аниқ мақсадли ва самарали ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тузилма 2004 йил 1 январдан фаолият кўрсатади. Штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлашган.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥8👍2
Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир.

Амир Темур

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥3
ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ КЕРАК

Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинда бўлиб ўтаётган кенгайтирилган йиғилишида глобал бошқарувга оид ташаббусни илгари сурди.

"Мен глобал бошқарув бўйича ташаббус кўтармоқчиман ва барча мамлакатлар билан биргаликда янада адолатли ва тенг ҳуқуқли глобал бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, инсониятнинг ягона тақдирли ҳамжамиятини шакллантириш устида ишламоқчиман," – дея таъкидлади у.

@uz_sfa
👍2