SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.46K subscribers
1.2K photos
124 videos
119 files
222 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
8 ДЕКАБРЬ — КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУБОРАК!

Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Миллий мустақиллигимиз, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли бўлган Конституция куни билан чин қалбимдан табриклайман! У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи, юртимиз тараққиётига йўл очиб берувчи бебаҳо ҳужжатдир.

Шу улуғ сана барчамизни қонун устуворлиги, адолат ва фуқаролик масъулияти руҳида янада жипслаштириб, юртимиз равнақи йўлида фидокорлик билан хизмат қилишга илҳомлантирсин.

Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-осойишталик ва фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз!

“Қонунга ҳурмат – жамиятга ҳурмат!” деган улуғ ғоя барчамизнинг ҳаёт шиоримизга айлансин!

Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан
профессор Илёс Исломов


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍6🔥2👏1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥41👏1🏆1
Президент ўнг қўлини конституцияга қўйиб қасамёд қилиши сиёсий рамз ҳисобланади

Инаугурация – бу янги сайланган президент ёки давлат раҳбарининг лавозимга расман киришиш маросими бўлиб, у қасамёд қабул қилиш орқали халқ иродасига садоқат билдиришни ҳам ифодалайдиган муҳим сиёсий рамздир. Шу маросимдан кейин давлат раҳбари ўз ваколатларини қонуний равишда амалга ошира бошлайди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўнг қўлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва муқаддас Қуръони Карим устига қўйиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍8🔥4👏1
Саида Мирзиёева Қоҳирада

8 декабрь куни Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср Бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди. Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашди. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍42👏1
Миср
Миср (расмий номланиши: Миср Араб Республикаси (Африканинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган давлатдир. Майдони – 1 миллион 14 минг км². Аҳолиси - 102 миллион киши. Пойтахти – Қоҳира шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 27 вилоятга бўлинади. Исроил, Фаластин, Судан ва Ливия давлатлари билан чегарадош. Миср шимолда Ўрта ер денгизи, шарқида Қизил денгиз жойлашган. Миср давлати ҳам ислом давлатларидан бири ва аҳолисининг асосий қисми мусулмон. Пул бирлиги - Миср фунти. Давлат тили - араб тили. Мисрда етти мўъжизадан бири яъни Миср пирамидалари жойлашган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍43👏31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 8 декабрь Саида Мирзиёева Қоҳирада
👍41🔥1
Таниқли ёзувчи Абдусаттор Тожибоевнинг «Яқин мозий нидоси» рукни остида нашр этилган иккинчи жилд – «Кремлнинг қалтис ўйини» номли янги китоби китобхонлар эътиборига тақдим этилди. Ушбу асар муаллифнинг аввал чоп этилган «Ниқобланган разолат ёхуд “адолат”» номли китобининг мантиқий ва мазмунан узвий давомдир.

Асарда ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган қатағон сиёсати, унинг оғир ижтимоий-сиёсий оқибатлари, инсон тақдирида қолдирган излари ишончли далиллар, ҳужжатлар ва ҳаётий воқеалар асосида кечинма ва таъсирли тарзда очиб берилган. Муаллиф тарихнинг оғриқли саҳифаларига жасорат билан назар ташлаб, ўқувчини ўтмиш сабоқлари ҳақида жиддий мушоҳада қилишга ундайди.

Бу китобни ўқиш орқали Сизда Ватан ва миллат тақдири олдидаги масъулият, ғаразли сиёсий гуруҳлар фитнасидан огоҳ бўлиш, сиёсий ўйинлар қурбонига айланиб қолмаслик, эрк ва озодлик дахлсизлигини асраш каби муҳим ҳаётий хулосалар мустаҳкамланади. Асар ўқувчини бефарқ қолдирмайди – у қалбга таъсир қилади, тафаккурни уйғотади, ҳушёрликка чорлайди.

Агар сизга тарих, ҳақиқат, адолат ва миллат тақдири ҳақида ўйлаш бегона бўлмаса — «Кремлнинг қалтис ўйини» айнан Сиз ўқишингиз керак бўлган китоблардан биридир.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍9👏3🔥1
Генри Джон Темпл Палмерстон (1784 - 1865) – инглиз давлат арбоби, узоқ йиллар давомида мудофаа, кейин давлатнинг ташқи сиёсатини бошқарган ва 1855-1865 йилларда Буюк Британия бош вазир бўлган.

«Сиёсатда доимий дўстлар ёки душманлар йўқ, фақат доимий манфаатлар бор»

Палмерстон

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

«В политике нет постоянных друзей или врагов, только постоянные интересы» …

Палмерстон

👉🏻@uz_sfa
👍32
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Xalqaro avtomobil federatsiyasining (FIA) prezidenti Muhammad bin Sulaym boshchiligidagi delegatsiyani qabul qildi.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Международной автомобильной федерации (FIA) во главе с ее президентом Мохаммедом бен Сулайемом.

#Mirziyoyev #qabul #FIA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2👍1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Jazo muddatini o‘tayotgan, qilmishiga chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan va tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan bir guruh shaxslarni afv etish to‘g‘risida”gi Farmoniga sharh

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих срок наказания, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2👍1🔥1
АМНИСТИЯ – суд томонидан жазога ҳукм қилинган кишиларни қисман ёки тўла авф этиш, авф этиш ҳуқуқи олий ҳокимият органи, давлат бошлиғи (Президент) ёки парламент томонидан амалга ошириладиган умуминсоний шафқатдир. Амнистия – авф этиш ҳар бир давлатнинг демократик тамойилига, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига, инсонпарварликни амалга ошириш жараёнига боғлиқдир.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 #БАЙРАМ_МУБОРАК 🇺🇿

🎉10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

https://t.me/bir_dunyogap
11👍1
Марказий Осиё жаҳон сиёсатида

Сиёсий фанлар доктори, профессор Ровшан Алимовнинг «Марказий Осиё жаҳон сиёсатида» номли янги китоби кенг китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Ушбу асар Марказий Осиё минтақасида кечаётган замонавий геосиёсий жараёнларни чуқур илмий таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, глобал тенденцияларнинг халқаро хавфсизлик тизимига таъсири, жаҳон сиёсий тартибида юз бераётган асосий ўзгаришлар атрофлича ёритиб берилган. Муаллиф асарда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишонч, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларининг тобора ортиб бораётган аҳамиятини илмий асосда таҳлил қилади. Шунингдек, давлат раҳбарларининг маслаҳат кенгаши минтақада ўзаро қўллаб-қувватлаш, интеграция ва стратегик шерикликка таянган янги сиёсий-минтақавий архитектурани шакллантиришда муҳим институт сифатида талқин этилади.

Монографияда Марказий Осиёнинг бугунги сиёсий манзараси, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик таҳдидлари ва барқарор тараққиёт истиқболлари илмий-назарий қарашлар ҳамда амалий мисоллар уйғунлигида баён этилган. Асар энг долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан чуқур таҳлилий хулосаларни ўртага ташлаши билан ажралиб туради.

«Марказий Осиё жаҳон сиёсатида» китоби сиёсатшунослар, халқаро муносабатлар соҳаси мутахассислари, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда минтақада кечаётган сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган барча китобхонлар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.

👉🏻@uz_sfa
👍72
«Халқнинг овози - Худонинг овози»
(Лотин тилидаги мақол)


«Глас народа — глас Божий»


«Vox populi, vox Dei»


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4🔥3👏2🤯1
Paragvay Respublikasi Prezidenti Santyago Penya 11-13-dekabr kunlari rasmiy tashrif bilan O‘zbekiston Respublikasida boʻladi.

Президент Республики Парагвай Сантьяго Пенья 11-13 декабря посетит с официальным визитом Республику Узбекистан.

#Mirziyoyev #tashrif #Paragvay #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍4🔥1👏1
Prezident Shavkat Mirziyoyev korrupsiyaga qarshi kurashish, komplayens nazoratini takomillashtirish va raqamlashtirish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar hamda kelgusidagi rejalar taqdimoti bilan tanishdi.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о проводимой работе и дальнейших планах по борьбе с коррупцией, совершенствованию и цифровизации комплаенс-контроля.

#Mirziyoyev #taqdimot #korrupsiya #komplayens

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
5👍2