SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.46K subscribers
1.2K photos
124 videos
119 files
222 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Sun’iy intellekt va xalqaro huquq» mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi

Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida «Sun’iy intellekt va xalqaro huquq» mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi.

🗣 Konferensiyada O‘zbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi, O‘zbekiston Respublikasi Strategik tahlil va prognozlash oliy maktabi, Raqamli texnologiyalar va sun’iy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, O‘zbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, Toshkent shahridagi Inxa universiteti va Toshkent davlat yuridik universiteti kabi davlat va xalqaro tashkilotlar vakillari ishtirok etdi. Konferensiyada shuningdek, Italiya, Moʻgʻuliston, Rossiya Federatsiyasi, Hindiston, Qozog‘iston davlatlari sunʼiy intellekt mutaxassislari hamda turli nodavlat tashkilotlar vakillari ishtirok etdi.

📎Batafsil...

🌐UWED.UZ | |🕊Telegram |📱Instagram |🕊X |📱Facebook |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👏1
ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КОНСТИТУЦИЯ

Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У дунёдаги энг катта ҳажмли Асосий қонунга айланди. Бу конституция Буюк Британиянинг конституциявий-ҳуқуқий анъаналарини АҚШ, Ирландия, Канада, Австралия, СССР, Германиядаги Веймар республикаси, Япония ва бошқа баъзи мамлакатлар конституцияларининг алоҳида қоидалари билан уйғунлаштирилган.

Ҳиндистон конституцияси тузатишлар киритишнинг жуда оддий тартибини назарда тутади. Шу сабабли, деярли 70 йил давомида унинг юзлаб турли қоидалари ўзгартирилган. Қабул қилингандан буён унга 500 га яқин ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Бундан ташқари, у шунчалик мураккаб тилда ёзилганки, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги ҳанузгача унинг қоидаларини тушуна олмайди. Шунингдек, конституция нормалари матнда шунчалик тартибсиз жойлашганки, керакли бандни тезда топиш қийин масала.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍84🔥2👏1
ДУНЁДАГИ ЭНГ КИЧИК КОНСТИТУЦИЯ

АҚШнинг Конституцияси 1787 йил 17 сентябрда Филадельфияда бўлиб ўтган Конституциявий анжуманда қабул қилинган ва кейинчалик ўша пайтдаги мавжуд ўн учта штат томонидан ратификация қилинган. АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг барқарор конституция саналади. У муқаддима ва 7 моддадан иборат бўлиб, баъзи ўзгартиришлар (27 та тузатиш) билан ҳозирги кунгача амалда. Муқаддима, еттита модда ва 27 та тузатиш биргаликда 4400 сўзни ташкил этади.

Тарихчиларнинг таъкидлашича, Конституция 100 иш куни давомида 30 киши томонидан ёзилган. У ўз даври учун ажойиб демократик ва инқилобий ҳужжат бўлган. Унинг узоқ умр кўришининг сири универсал конституциявий қадриятларни ўз ичига олган классик ва абстракт меъёрларда мужассам.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍8🔥2👏1
Konstitutsiya kuni munosabati bilan O‘zbekiston xalqiga bayram tabrigi

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍6🤝1
8 ДЕКАБРЬ — КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУБОРАК!

Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Миллий мустақиллигимиз, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли бўлган Конституция куни билан чин қалбимдан табриклайман! У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи, юртимиз тараққиётига йўл очиб берувчи бебаҳо ҳужжатдир.

Шу улуғ сана барчамизни қонун устуворлиги, адолат ва фуқаролик масъулияти руҳида янада жипслаштириб, юртимиз равнақи йўлида фидокорлик билан хизмат қилишга илҳомлантирсин.

Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-осойишталик ва фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз!

“Қонунга ҳурмат – жамиятга ҳурмат!” деган улуғ ғоя барчамизнинг ҳаёт шиоримизга айлансин!

Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан
профессор Илёс Исломов


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍6🔥2👏1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥41👏1🏆1
Президент ўнг қўлини конституцияга қўйиб қасамёд қилиши сиёсий рамз ҳисобланади

Инаугурация – бу янги сайланган президент ёки давлат раҳбарининг лавозимга расман киришиш маросими бўлиб, у қасамёд қабул қилиш орқали халқ иродасига садоқат билдиришни ҳам ифодалайдиган муҳим сиёсий рамздир. Шу маросимдан кейин давлат раҳбари ўз ваколатларини қонуний равишда амалга ошира бошлайди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўнг қўлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва муқаддас Қуръони Карим устига қўйиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍8🔥4👏1
Саида Мирзиёева Қоҳирада

8 декабрь куни Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср Бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди. Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашди. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍42👏1
Миср
Миср (расмий номланиши: Миср Араб Республикаси (Африканинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган давлатдир. Майдони – 1 миллион 14 минг км². Аҳолиси - 102 миллион киши. Пойтахти – Қоҳира шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 27 вилоятга бўлинади. Исроил, Фаластин, Судан ва Ливия давлатлари билан чегарадош. Миср шимолда Ўрта ер денгизи, шарқида Қизил денгиз жойлашган. Миср давлати ҳам ислом давлатларидан бири ва аҳолисининг асосий қисми мусулмон. Пул бирлиги - Миср фунти. Давлат тили - араб тили. Мисрда етти мўъжизадан бири яъни Миср пирамидалари жойлашган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍43👏31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 8 декабрь Саида Мирзиёева Қоҳирада
👍41🔥1
Таниқли ёзувчи Абдусаттор Тожибоевнинг «Яқин мозий нидоси» рукни остида нашр этилган иккинчи жилд – «Кремлнинг қалтис ўйини» номли янги китоби китобхонлар эътиборига тақдим этилди. Ушбу асар муаллифнинг аввал чоп этилган «Ниқобланган разолат ёхуд “адолат”» номли китобининг мантиқий ва мазмунан узвий давомдир.

Асарда ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган қатағон сиёсати, унинг оғир ижтимоий-сиёсий оқибатлари, инсон тақдирида қолдирган излари ишончли далиллар, ҳужжатлар ва ҳаётий воқеалар асосида кечинма ва таъсирли тарзда очиб берилган. Муаллиф тарихнинг оғриқли саҳифаларига жасорат билан назар ташлаб, ўқувчини ўтмиш сабоқлари ҳақида жиддий мушоҳада қилишга ундайди.

Бу китобни ўқиш орқали Сизда Ватан ва миллат тақдири олдидаги масъулият, ғаразли сиёсий гуруҳлар фитнасидан огоҳ бўлиш, сиёсий ўйинлар қурбонига айланиб қолмаслик, эрк ва озодлик дахлсизлигини асраш каби муҳим ҳаётий хулосалар мустаҳкамланади. Асар ўқувчини бефарқ қолдирмайди – у қалбга таъсир қилади, тафаккурни уйғотади, ҳушёрликка чорлайди.

Агар сизга тарих, ҳақиқат, адолат ва миллат тақдири ҳақида ўйлаш бегона бўлмаса — «Кремлнинг қалтис ўйини» айнан Сиз ўқишингиз керак бўлган китоблардан биридир.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍9👏3🔥1
Генри Джон Темпл Палмерстон (1784 - 1865) – инглиз давлат арбоби, узоқ йиллар давомида мудофаа, кейин давлатнинг ташқи сиёсатини бошқарган ва 1855-1865 йилларда Буюк Британия бош вазир бўлган.

«Сиёсатда доимий дўстлар ёки душманлар йўқ, фақат доимий манфаатлар бор»

Палмерстон

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

«В политике нет постоянных друзей или врагов, только постоянные интересы» …

Палмерстон

👉🏻@uz_sfa
👍32
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Xalqaro avtomobil federatsiyasining (FIA) prezidenti Muhammad bin Sulaym boshchiligidagi delegatsiyani qabul qildi.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Международной автомобильной федерации (FIA) во главе с ее президентом Мохаммедом бен Сулайемом.

#Mirziyoyev #qabul #FIA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2👍1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Jazo muddatini o‘tayotgan, qilmishiga chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan va tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan bir guruh shaxslarni afv etish to‘g‘risida”gi Farmoniga sharh

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих срок наказания, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2👍1🔥1
АМНИСТИЯ – суд томонидан жазога ҳукм қилинган кишиларни қисман ёки тўла авф этиш, авф этиш ҳуқуқи олий ҳокимият органи, давлат бошлиғи (Президент) ёки парламент томонидан амалга ошириладиган умуминсоний шафқатдир. Амнистия – авф этиш ҳар бир давлатнинг демократик тамойилига, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига, инсонпарварликни амалга ошириш жараёнига боғлиқдир.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 #БАЙРАМ_МУБОРАК 🇺🇿

🎉10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

https://t.me/bir_dunyogap
11👍1