SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.51K subscribers
1.17K photos
120 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Агар Сиз сиёсат билан шуғулланмасангиз, сиёсат Сиз билан шуғулланади.

Шарл де Монталамбер


👉🏻@uz_sfa
👍8👏3
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ

2025 йил 28 август куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Битураев Уктамжон Базарбаевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Германия Федератив Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқаларининг ривожланиш жараёнлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Уктамжон Базарбаевич, Сизнинг кўп йиллардан буён сиёсатшунос кадрлар тайёрлашга қўшиб келаётган ҳиссангизни эътироф этган ҳолда, илмий меҳнатингиз самараси юксак баҳоланишига ишонч билдирамиз. ОМАД!!!

👉🏻@uz_sfa
11🔥5👍3👏1
БУНДЕСТАГ ГЕРМАНИЯ ПАРЛАМЕНТИНИНГ ҚУЙИ ПАЛАТАСИ

БУНДЕСТАГ (Bundestag – федерал мажлис) – Германия парламенти депутатларининг палатаси (қуйи палата) ҳисобланади. 1949 йилда тузилган бўлиб, сайлов тизими бўйича депутатлар 4 йил муддатга сайланадилар. Германия бирлашишидан олдин парламент сессиялари Боннда бўлиб ўтган. 1949 йилда сайланган Бундестаг 402 депутатдан иборат бўлган. 1990 йилда Германия бирлашганидан сўнг, Бундестаг таркиби 662 ўринга кенгайтирилди. Ҳозирда унинг аъзоларининг юридик сони 630 кишини ташкил этади. 1999 йилдан бери Бундестаг Рейхстаг биносида йиғилади.

Бундестаг 24 та қўмиталардан иборат.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍31🔥1
БУНДЕСТАГ
👍8
Яхши ҳаёт текинга берилмайди.

Иосиф Сталин


👉🏻@uz_sfa
👍9🔥2
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ

2025 йил 28 август куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Абдувоитов Сирожиддин Ҳикматуллаевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Ўзгараётган дунё тартиботида Туркиянинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Сирожиддин Ҳикматуллаевич, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👉🏻@uz_sfa
7👍5👏2
ХАЛҚАРО СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси – (ХСФА) – (International Political Science Association – IPSA) 1949 йилда Парижда ЮНЕСКОнинг қарори билан ташкил этилган. ХСФАнинг асосий мақсадлари сиёсий фанни жаҳон илмий ва маданий ҳамжамияти томонидан муҳим ижтимоий фанлардан бири сифатида тан олинишини таъминлаш ва уни ривожлантиришдан иборат ҳисобланади. ХСФАнинг ташкил этилиши сиёсий фан ривожланишида сифат жиҳатидан янги босқич бўлди – унга жаҳон миқёсидаги, умумэътироф этилган, академик мақом берилган.

Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси таркибида 60 дан ортиқ сиёсатшуносларнинг миллий ассоциациялари аъзо сифатида фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда ҳам сиёсатшуносларнинг миллий ассоциацияси ташкил этилиб, келгусида ХСФАга тўлақонли аъзо сифатида қўшилишини умид қиламиз.
👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍6🔥3
Генри Джон Темпл Палмерстон (1784 - 1865) – инглиз давлат арбоби, узоқ йиллар давомида мудофаа, кейин давлатнинг ташқи сиёсатини бошқарган ва 1855-1865 йилларда Буюк Британия бош вазир бўлган.

«Сиёсатда доимий дўстлар ёки душманлар йўқ, фақат доимий манфаатлар бор»

Палмерстон

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

«В политике нет постоянных друзей или врагов, только постоянные интересы» …

Палмерстон

👉🏻@uz_sfa
👍7🔥5
ЕВРОПА СИЁСИЙ ТАДҚИҚОТЛАР КОНСОРЦИУМИ

ЕВРОПА СИЁСИЙ ТАДҚИҚОТЛАР КОНСОРЦИУМИ (European Consortium for Political Research — ECPR) — сиёсатшуносликнинг барча қирраларини қамраб олган ҳолда минглаб олимлар, магистр ва докторант талабаларининг тайёргарлиги, тадқиқотлари ҳамда халқаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантирадиган нуфузли илмий ассоциациядир.

Сиёсий фанлар ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган ушбу уюшма ўз фаолиятида Американинг Сиёсатшунослик Ассоциацияси (APSA), Европа миллий сиёсатшунослар ассоциациялари ҳамда Халқаро Сиёсатшунослик Ассоциацияси (IPSA) каби нуфузли ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.

👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍5👏1
“Сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев — юртимизнинг етук сиёсатшунос олимларидан бири. Унинг сиёсий фикр ва қарашлари ҳамиша билимларимизни бойитиб, янги нуқтаи назарлар билан илҳомлантиради. Профессорнинг нутқ ва мулоҳазалари орқали биз сиёсий жараёнларни янада чуқурроқ англаймиз.”

Профессор М.Қирғизбоев: Иккита-учта сиёсатшунослар бор, улар ҳам тарафкаш, кўзи билан кўриб туриб уни таҳлил қилиб бериш бу сиёсатшунослик эмас, бу баёнчилик. ...

📹👉 Daryo.uz нашри профессор М.Қирғизбоев билан суҳбат ташкиллаштирган. Тўлиқ кўриш учун: https://youtu.be/AdIJFWFJYAg?si=zHmQS_ERsyOKWQXN

👉🏻@uz_sfa
👍8🔥21
Иордания Подшоҳи Самарқандда

2025 йил 25 август

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрида бўлиб, унинг улуғвор тарихий обидалари билан яқиндан танишди. Бу ташриф икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланаётганидан далолатдир.
👍5🔥21
Иордания тўғрисида қизиқ фактлар:

Иордания аҳолиси – 11,5 миллион киши;
Пойтахти – Амман шаҳри;
Иордания – конституцияли монархия;
Қонун чиқарувчи ҳокимият – подшоҳ ва Миллат мажлиси (парламент). У сенат ва депутатлар палатасидан иборат. Сенатни подшоҳ 4 йил муддатга тайинлайди (сенат таркибининг ярмиси ҳар 2 йилда янгиланиб туради).

Депутатлар палатаси тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йилга сайланади. Ижроия ҳокимиятни подшоҳ ўзи тайинлайдиган ҳукумат – Вазирлар Кенгаши орқали амалга оширади.

Иорданияда расман рўйхатдан ўтган 30 дан ортиқ сиёсий партия фаолият юритади. Аммо уларнинг аксарияти мамлакат сиёсий ҳаётида катта таъсир кучига эга эмас.

👉🏻@uz_sfa
👍6👏31🔥1
Салтанат ишларининг тўққиз улушини машварат, тадбир ва кенгаш, қолган бир улушини эса қилич билан бажо келтириш зарур.

Амир Темур
2👍1
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган халқаро ташкилот. БМТнинг асосий мақсад ва вазифалари унинг Низомида баён этилган. БМТ Низоми 1945 йил 26 июнда Сан-Францискода ўтказилган Бирлашган Миллатлар Конференциясининг Халқаро Ташкилот тузиш бўйича якуний мажлисида имзоланган ва шу йилнинг 24 октябридан кучга кирган.
Ҳозирда ташкилотда 193 давлат аъзо, 2 та давлат (Ватикан ва Фаластин) кузатувчи мақомига эга. БМТнинг расмий тиллари 6 та бўлиб, улар инглиз, француз, рус, араб, испан ва хитой тиллари ҳисобланади. Шундан инглиз, француз ва испан тилларида иш юритилади. Ташкилот штаб квартираси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍4
Альберт Эйнштейн – назариётчи физик, замонавий назарий физиканинг асосчиларидан бири, 1921 йилда физика бўйича Нобель мукофоти совриндори, жамоат арбоби. Германия, Швейцария ва АҚШда яшаган. Дунёнинг 20 га яқин етакчи университетларининг фахрий доктори, кўплаб Фанлар академиялари аъзоси, шу жумладан СССР Фанлар академиясининг хорижий фахрий аъзоси бўлган.

Бу жуда оддий, азизларим: чунки сиёсат физикадан анча мураккаб

Альберт Эйнштейн
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Это очень просто, мои дорогие: потому что политика гораздо сложнее, чем физика.

Альберт Эйнштейн


👉🏻@uz_sfa
👍4
БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИ

БМТ Бош Ассамблеяси ўзига хос бутунжаҳон парламенти ҳисобланиб, унда инсоният олдида турган энг долзарб муаммолар кўриб чиқилади. БМТнинг барча аъзоларини бирлаштирувчи асосий орган сифатида Бош Ассамблея халқаро хавфсизлик ва тинчлик, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги халқаро ҳамкорлик муаммоларини кўриб чиқади ва уларга оид тавсиялар беради.

... Бош Ассамблеяда халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, янги аъзоларни қабул қилиш, БМТ бюджетини тасдиқлаш, тинчликни сақлаш операцияларига маблағ ажратиш сингари муҳим масалалар кўпчилик томонидан овоз бериш орқали қабул қилинади. Ҳар бир аъзо мамлакат бир овозга эга.

.... Бош Ассамблеянинг резолюциялари тавсиявий характерга эга ва юридик жиҳатдан БМТ аъзолари учун мажбурий эмас.

👉🏻 https://telegra.ph/BMT-BOSH-ASSAMBLEYASI-08-28-2

👉🏻@uz_sfa
👍41🔥1
Пауль Жозеф Геббельс – немис сиёсатчиси, Адольф Гитлернинг энг яқин сафдошларидан ва содиқ издошларидан бири, шу билан бирга нацистик мафкуранинг асосий ғоявий муаллифи ва тарғиботчиларидан бири сифатида танилган шахс эди.

Юриспруденция – сиёсатнинг қўғирчоқ қуроли.

Геббельс
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Юриспруденция – продажная девка политики.

Геббельс

👉🏻@uz_sfa
👍2🔥1
Германия канцлери Мерц таъкидлашича, Зеленский ва Путин ўртасида учрашув бўлмайди.

👉🏻@uz_sfa
👍3🔥1
Президент Мустақиллик байрами муносабати билан 500 дан ортиқ маҳкумни афв этди.

👉🏻@uz_sfa
👍4
АМНИСТИЯ – суд томонидан жазога ҳукм қилинган кишиларни қисман ёки тўла авф этиш, авф этиш ҳуқуқи олий ҳокимият органи, давлат бошлиғи (Президент) ёки парламент томонидан амалга ошириладиган умуминсоний шафқатдир. Амнистия – авф этиш ҳар бир давлатнинг демократик тамойилига, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига, инсонпарварликни амалга ошириш жараёнига боғлиқдир.
👍31
ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ СИЁСАТЧИЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби Ҳукумат қарори билан белгиланди.

👉🏻 батафсил танишиш учун: https://www.lex.uz/uz/pdfs/-7705514

👉🏻@uz_sfa
👍2👏2