Мамлакатимиз сиз учун нима қила олишини сўраманг, аксинча сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг.
Жон Фицжералд Кеннеди
* * * * * *
Не спрашивайте, что страна может сделать для вас, спрашивайте, что вы можете сделать для своей страны.
Джон Фицжералд Кеннеди
P.S.: 1961 йил 20 январь куни Жон Кеннеди АҚШнинг ўттиз бешинчи президенти сифатида қасамёд қилди. Унинг атиги ўн тўрт дақиқалик инаугурация нутқи тарихда битта жумла билан абадий ёдда қолди:
“Америкалик ватандошларим, мамлакатингиз сиз учун нима қила олишини сўраманг – сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг.”
Бу сатр нафақат АҚШ, балки бутун инсоният учун фидойилик ва масъулият рамзига айланди. 🌍
👉🏻@uz_sfa
👍7🔥4❤3
АҚЛ МАРКАЗИ 🧠
Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси – Carnegie Endowment for International Peace (CEIP)
Carnegie – жаҳон сиёсий қарорларига таъсир кўрсатувчи мустақил халқаро “ақлий марказ” бўлиб, 115 йил аввал ташкил этилган. Ташкилот халқаро хавфсизлик, дипломатия, ташқи сиёсат, технология ва демократик бошқарув соҳаларида давлатлар ва халқаро ташкилотларга илмий асосланган таҳлил ва тавсиялар беради.
Мазкур марказ 1910 йилда шотландиялик-америкалик саноатчи ва меценат Эндрю Карнеги томонидан жаҳонда тинчликни қарор топтириш мақсадида асос солинган. Унинг тадқиқотлари глобал муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда Carnegie – 200 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган, Вашингтон, Брюссел, Пекин ва Янги Деҳлида марказлари мавжуд глобал think tank ҳисобланади. 2023 йилда унинг йиллик бюджети 86,8 млн АҚШ доллари деб қайд этилган.
Унинг асосий вазифаси — халқаро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминловчи сиёсий қарорларни ишлаб чиқишда давлатлар ва халқаро институтларга нейтрал, илмий-аналитик ёрдам бериш.
CEIP ўзининг таҳлилларини китоблар, ҳисоботлар, брифинглар, семинарлар ва веб-нашрлар орқали мунтазам тарғиб қилади. Жамғарманинг хулосалари АҚШ ва дунё сиёсатида сиёсатчилар, дипломатлар ва экспертлар қарорларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
P.S. Бугун жаҳон бўйлаб 10 мингдан ортиқ таҳлил марказлари фаолияти кўрсатмоқда. Carnegie улар орасида энг нуфузли 10 таликка киради ва глобал сиёсий фикрни шакллантирувчи интеллектуал марказ сифатида тан олинган.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇

Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет.

🔥8
😄 Сиёсатдаги кулгили воқеалар.
Собиқ АҚШ президенти Жимми Картер Япониядаги нутқи вақтида қисқа, унчалик кулгили бўлмаган ҳазил айтади. Бироқ тингловчилар кулишдан тўхтай олмайди. Кейинроқ Картер таржимондан ҳазил нега бунчалик омадли чиққанини сўрайди. Таржимон хижолат бўлиб, ҳазилни таржима қилмаганини, балки тингловчиларга: “Президент Картер кулгили ҳикоя айтдилар, илтимос, ҳозир кулинглар”, деганини айтади. Шу гапдан сўнг залдаги ҳамма яхши кайфиятда кулиб юборган экан.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

😁28🔥3❤1
Сиёсатда тасодифлар бўлмайди. Агар бирор воқеа юз берган бўлса, демак, бу олдиндан режалаштирилган.
Франклин Рузвельт
* * * * * *
В политике нет случайностей. Если что-то произошло, значит, так было задумано.
Франклин Рузвельт
👉🏻@uz_sfa
🔥9👍5
«ЮМШОҚ КУЧ»
«Юмшоқ куч» (Soft power) – бу давлатнинг бошқа давлатлар ёки халқлар устидан мажбурлаш ёки таҳдид орқали эмас, балки жозибадорлик, маданият, қадриялар ва сиёсий тизимининг нуфузи орқали таъсир ўтказиш қобилиятидир.
«Юмшоқ куч» тушунчаси америкалик олим Жозеф Най томонидан илмий муомалага киритилган бўлиб, халқаро муносабатларда муайян давлатнинг ташқи сиёсатда бошқа халқлар ёки мамлакат ҳукуматларига нисбатан хайрихоҳ муносабатни шакллантиришини англатади. Бу эса ғоявий экспанция, гуманитар ва иқтисодий кўмак бериш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали таъсир кўрсатиш каби усуллар орқали амалга оширилади.

🔥9👍4❤2
Сиёсий фанлар доктори Шухрат Шавкатович Таджиевнинг “Юмшоқ куч” мавзусига бағишланган монографияси фақат ташқи сиёсат ҳақидаги илмий тадқиқот эмас, балки янги Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги имижини яратиш ҳақидаги дастурий ғоялар мажмуасидир. Муаллиф “юмшоқ куч” тушунчасини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатнинг маданий мероси, дипломатияси ва миллий қадриятлари орқали таъсир кўрсатиш салоҳиятини илмий асосда ёритган. Китобни ўқиш орқали шунга амин бўласиз-ки, XXI асрда давлатнинг ҳақиқий қудрати фақат қурол ёки иқтисодиётда эмас, балки унинг ғояси, образи ва жаҳон ҳамжамияти билан самарали мулоқот қила олиш маҳоратида ҳам намоён бўлади.
Сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ушбу монографияни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Асар улар учун на фақат назарий билим манбаи, балки илмий изланишлар ва амалий фаолиятда кўмак берувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
👉🏻@uz_sfa
Сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ушбу монографияни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Асар улар учун на фақат назарий билим манбаи, балки илмий изланишлар ва амалий фаолиятда кўмак берувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
👉🏻@uz_sfa
👍10🔥4❤1
Мягкая сила.pdf
6.8 MB
Таджиев Ш.Ш. «Мягкая сила» во внешней политике Республики Узбекистан на современном этапе. Монография. – Ташкент: УМЭД, 2020. 382 с.
👉🏻@uz_sfa
👍4🔥3
Журналнинг 2025 йил 1 сон (№ 335) асосий эътиборни Россия ва мусулмон дунёси ўртасидаги сиёсий, ижтимоий ва диний муносабатларга қаратган. Ушбу сонда замонавий Россиядаги идеология, сиёсат, маданият ва дин соҳасидаги тенденциялар, Россия Федерацияси ва Марказий Осиёда исломнинг жамиятдаги роли, айниқса аёллар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларда мусулмон жамиятлари, демографик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар, сув ресурсларини тайёрлаш ва замонавий амалиётлар таҳлил қилинган. Назарий ва фалсафий жиҳатдан эса мусулмон дунёсида анъана ва замонавийлик, диний амалиётлар ва глобал жараёнлар ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинган.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди. Шунингдек, тиббиётчилар байрамини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонлашни таклиф қилди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
❤3👍1
11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни.
Президентимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа фаоллари ва аъзоларини табриклади.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Президентимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа фаоллари ва аъзоларини табриклади.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
❤3👍1
ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) – Европа, Осиё ва Шимолий Америкадаги 57 аъзо мамлакатлардан ташкил топган хавфсизлик буйича дунёдаги энг катта минтақавий ташкилот. 1975 йил “Хельсинки якунловчи акти имзолангандан сўнг ЕХҲТ номини олди.
ЕХҲТ хавфсизликнинг турли йўналишлари, хусусан, қурол-яроғларнинг тарқалишини назорат қилиш, ихтилофларнинг олдини олиш бўйича дипломатик фаолият, хавфсизлик бўйича ўзаро ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик институтларни ривожлантириш, сайловлар мониторингини ўтказиш, иқтисодий ва экологик хавфсизлик ва бошқа шу каби соҳалар бўйича иш олиб боради.
1990 йилда қабул қилинган янги Европа учун Париж Хартиясида шундай қайд этилган: “Европада қарама-қаршилик ва бўлиниш даври тугади. Бундан буён бизнинг муносабатларимиз ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланишини маълум қиламиз. Бизнинг замонимиз халқларимизнинг қалбида ўнлаб йиллар давомида яшаган умид ва кутишларни амалга ошириш замони: инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларга асосланган демократияга қатъий содиқлик; иқтисодий эркинлик ва ижтимоий адолат орқали фаровонлик ва барча мамлакатлар учун тенг хавфсизлик”.
Ташкилотнинг асосий органлари қуйидагилар:
• Саммит – ЙХҲТга аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг вақти-вақти билан ўтказиладиган учрашуви;
• Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ЙХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиллик (саммит йиғилишлари йилидан ташқари) йиғилиши;
• бир йил давомида ишлайдиган раис бошчилигидаги доимий кенгаш. Мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади ва қарорлар қабул қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади);
• хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форуми - мунтазам равишда қурол назорати ва ССБМ - ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади);
• Миллий озчиликлар бўйича Олий Комиссар;
• ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси;
• ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси;
• Оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакил – ЕХҲТга аъзо 57 давлатда оммавий ахборот воситалари ривожланишини кузатади.
ЕХҲТга аъзо барча давлатлар ташкилотда тенг мавқега эга. Қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Бугунги кунда ташкилотга 57 давлат аъзо. Штаб квартираси Вена шаҳрида (Австрия). Расмий тиллари – инглиз, немис, испан, француз, итальян ва рус тиллари ҳисобланади.

👍5👏2🔥1
Кимнинг армияси яхши бўлса, яхши иттифоқчилар топади.
Никкола Макиавелли
* * * * * *
Кто имеет хорошее войско, найдет и хороших союзников.
Никкола Макиавелли
👉🏻@uz_sfa
👍8🔥3👏2
11 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 Ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 55 минг ўринли футбол стадиони лойиҳаси билан танишди ҳамда мазкур иншоот қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6🔥1
Вудро Вильсон.pdf
242.8 KB
❤3👍2🔥1
АҚЛ МАРКАЗИ 🧠
Вудро Вильсон номидаги Халқаро олимлар маркази (АҚШ)
Марказ АҚШ Конгресси қарорига мувофиқ 1968 йилда ташкил этилган федерал халқаро тадқиқот маркази бўлиб, у PhD илм даражасига эга бўлган ягона АҚШ Президенти Вудро Вильсон номи билан аталган.
Марказнинг асосий вазифаси – давлат арбоблари, дипломатлар ва жамоатчиликка чуқур илмий тадқиқот ва холис таҳлиллар асосида глобал муаммолар бўйича амалий тавсиялар тақдим этишдир. Бугун Марказда 250 дан ортиқ экспертлар фаолият олиб бориб, Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Евроосиё, атроф-муҳит, технология сиёсати, миграция, демократия, хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик каби соҳаларда далилга асосланган таҳлиллар тайёрлайди.
Марказнинг йиллик бюджети тахминан 30 млн. доллар бўлиб, унинг учдан бир қисми АҚШ ҳукуматининг федерал ажратмалари ҳисобига, қолган қисми эса хайрия жамғармалари, грантлар ва корпоратив ҳамкорлар орқали молиялаштирилади.
P.S. Вилсон Маркази рейтинглар бўйича дунёдаги энг нуфузли таҳлил марказларидан бири ҳисобланади: 2019 йили “Минтақавий тадқиқотлар бўйича №1 think tank” ва 2020 йилда жаҳондаги энг яхши 10 та глобал марказлар қаторига кирган.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
👉@uz_sfa

👍9🔥2❤1
Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Уларнинг бир асрдан кўпроқ давом қилган ҳукмронлик тўлқинлари пасайганда қанча балчиғу қанча вайроналар қоларкин? Ёшлик чоғимда мен маданият бешиги бўлиш Европа пешонасига ёзилган, деб астойдил ишониб юрардим. Лекин бугун ҳаёт билан видолашаётган кунларимда бу ишончим йўқолди… Ҳозир мен сўнгги саёҳатимга тайёргарлик кўряпман. Мен ўзимдан кейин нималарни қолдираман? Кулбаи вайроналар, бир замонлар ғурур манбаи бўлган маданият қолдиқлариними? Лекин инсонга ишонмаслик жуда катта гуноҳ, бинобарин, бундай гуноҳ ишга қўлим бормайди! Катаклизмдан кейин, муҳит тозалангандан кейин доғ тегмаган янги тарих саҳифаси бошланишига ва тонг Шарқдан, қуёш чиқадиган жойдан бошланишига иймоним комил.
Рабиндранат Тагор
👉@uz_sfa
❤6👍5🔥1