SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
124 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида нутқ сўзлади.
... Ҳозирги кунда дунёда 300 миллиондан ортиқ мигрантлар ўзга юртларда меҳнат қилмоқда. Афсуски, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Келгуси йили халқаро меҳнат ва миграция ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистонда Мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилишни таклиф этаман.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6👏1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташрифдан мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "C5+1" форматидаги саммитида иштирок этилади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5
«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 3-сони

Сиёсий фанлар ва глобал жараёнлар таҳлилида етакчи илмий майдон саналган «Полис» журналининг 2025 йил 3-сонида жаҳон сиёсатидаги энг долзарб мавзуларга бағишланган мақолалар тақдим этилган. Ушбу сонда сунъий интеллектнинг ҳарбий соҳадаги қўлланилиши (АҚШ ва Хитой мисолида), Евроосиё минтақавий ҳамкорлиги, Хитойнинг “непрерывная демократия” модели, Америкадаги “глубинное государство” феномени каби мавзулар илмий таҳлил этилади. Шунингдек, БРИКС саммитларидаги сиёсий метафоралар, Европа Иттифоқининг иқтисодий стратегияси ва Япониянинг киберхавфсизлик сиёсатлари каби масалаларга замонавий ёндашувлар билан баҳо берилган.

Бу сон нафақат сиёсатшунослар, балки геосиёсий ўзгаришлар ва рақамли хавфсизлик муаммоларига қизиқувчи ҳар бир ўқувчи учун фойдали манба бўлади. Агар сиз янги сиёсий концепциялар, ғоялар ва моделлар орқали жаҳон сиёсий жараёнини теран англашни истасангиз,
«Полис»нинг бу сони — айнан сиз учун!


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍41😢1
Полис 2025 3-сон.pdf
3.7 MB
👍6
АҚШга дўст бўлмаган мамлакатлардаги илм-фан АҚШ учун стратегик хавф сифатида қаралади.

Генри Киссинжер


* * * * * *
Наука в странах, недружественных США, рассматривается как стратегическая опасность для США.

Генри Киссинджер


P:S. Генри Алфред Киссинжер – Америка давлат арбоби, дипломат ва халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассис. У АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳамда АҚШ Давлат котиби лавозимларида фаолият юритган. Тинчлик соҳасидаги Нобел мукофоти совриндори бўлган Киссинжер, Чикаго федерал судьяси Ричард Познер томонидан тузилган ва 2001 йилда илк бор эълон қилинган дунё етакчи зиёлиларининг 100 талик рўйхатида оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинганлиги боис биринчи ўринни эгаллаган.

2023 йил 100 ёшга кириб, вафот этган.

👉🏻@uz_sfa
👍61👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пезидентимиз 5 ноябрь куни АҚШ сенатори Стив Дейнс билан учрашди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз 5 ноябрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларини қабул қилди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6
“C5+1” ҲAМКOРЛИК ФOРМAТИ

“C5+1” ҳaмкoрлик фoрмaти – Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ Давлат котиби томонидан ҳамкорликда ўтказиладиган дипломатик саммит. Мазкур формат 2015 йилда АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро муносабатларини яхшилаш ва мустаҳкамлаш мақсадида АҚШ ташаббуси билан йўлга қўйилган. Унда терроризмга ҳамда минтақада гиёҳванд моддалар ва одам савдосига қарши кураш каби минтақавий муаммолар, шунингдек, ўзаро савдо муносабатларига оид иқтисодий муаммолар, минтақада иш ўринларининг ўсиши ва атроф-муҳит муаммоларига қарши кураш каби масалалар муҳокама қилинади.

“С5+1” форматидаги илк расмий саммит 2015 йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган. Унда олти давлат томонидан ўзаро савдо, транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация қабул қилинди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍54🔥2
Муқаддас Рим империяси деб аталган давлат тузилмаси муқаддас ҳам, Рим ҳам, империя ҳам эмас эди.

Вольтер


* * * * * *

Государственное образование, именовавшееся Священной Римской империей, не было ни священной, ни римской, ни империей.

Вольтер


P.S. Вольтернинг бу фикри асрлар давомида эскирмаган, чунки у фақат тарихий ҳақиқатни эмас, балки инсониятнинг бир қонуниятини кўрсатган эди. Ном ҳар доим мазмунга мос келавермайди. “Муқаддас Рим Империяси” муқаддас эмас эди – у сиёсий куч ва манфаатлар асосида қурилган, руҳий қадриятларга эмас. У Рим эмас эди – чунки Римнинг руҳи, унинг ҳуқуқ ва маданиятидан фақат соя қолган эди. Ва у империя эмас эди – сабаби у бирлик эмас, парокандалик ва баҳслар майдони эди.

Тарих бизга шундан сабоқ беради: ном ва шиорлар эмас, асл моҳият ва маънавият давлатни буюк қилади.

👉🏻@uz_sfa
👍9🔥31🤔1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан музокара ўтказди.

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍4👏2
Президент Шавкат Мирзиёев "C5+1" саммитида Ўзбекистонда Доналд Трампни "тинчлик президенти" деб аташларини таъкидлаб, бу билан АҚШ Президентининг саккизта ҳарбий можарони тўхтатишга қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

👉🏻@uz_sfa
👏7👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 ноябрь куни Президентимиз Вашингтонда АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.

P.S.:
Бу учрашув яна бир бор шуни кўрсатдики, Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон очиқ ва ишончли ҳамкор сифатида дунёда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар ва ислоҳотлар нафақат инвесторлар, балки ҳар бир ёш авлод учун ҳам янги йўллар очмоқда.

Президентимизга янги ғалабалар, юртимиз равнақи йўлида бардамлик ва куч-қувват тилаймиз. Юрт манфаати йўлидаги ишларига омад ҳамроҳ бўлсин!


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5🔥31👏1
Журнал «Сравнительная политика» (том 16, №1, 2025) — бугунги сиёсатшуносликдаги долзарб мавзуларни қамраб олган илмий нашр бўлиб, у дунё мамлакатларининг сиёсий тизимларини қиёслашлар орқали улардаги тенденциялар ва муаммоларни таҳлил қилади. МГИМО қошида чоп этиладиган бу журнал халқаро даражада тан олинган ва Web of Science ҳамда Google Scholar базаларида индекслаштирилган.
Янги сонининг марказий мавзуси — “Мозаика страноведческих исследований: казусно-ориентированный подход”, яъни мамлакатларни аниқ мисоллар орқали ўрганиш усули ҳақида.

Журналнинг бу сонида Жанубий Африкадаги 2024 йилги сайлов натижалари ва уларнинг мамлакат ички сиёсий мувозанатига таъсири ҳақида қизиқарли таҳлил берилган. Шунингдек, Тожикистондаги идеология ва жамоат онгидаги ўзгаришлар ҳақидаги мақола Марказий Осиёдаги сиёсий жараёнларни янги нуқтаи назардан кўриш имконини беради. Африка давлатларининг БРИКС таркибига қўшилишига бағишланган таҳлил эса янги геосиёсий форматда илм-фан ва таълим сиёсати қай тарзда ривожланаётганини ёритади.

Бундан ташқари, журналда Чилидаги демократик анъаналарнинг барқарорлиги, Германиянинг ядровий сиёсатга қайтиши, Франция президенти Франсуа Миттераннинг Россия ҳақидаги қарашлари ва Арктикада Россия–Туркия ҳамкорлигининг янги йўналишлари ҳақидаги мақолалар ҳам жой олган. Илмий таҳлил, реал мисоллар ва турли мамлакатларнинг сиёсий тажрибасини қиёсий ўрганиш бу сонни нафақат олимлар, балки халқаро муносабатларга қизиқувчи ёшлар учун ҳам жуда қизиқарли қилади. 📖

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍81
Мамлакатимиз сиз учун нима қила олишини сўраманг, аксинча сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг.

Жон Фицжералд Кеннеди


* * * * * *

Не спрашивайте, что страна может сделать для вас, спрашивайте, что вы можете сделать для своей страны.

Джон Фицжералд Кеннеди


P.S.: 1961 йил 20 январь куни Жон Кеннеди АҚШнинг ўттиз бешинчи президенти сифатида қасамёд қилди. Унинг атиги ўн тўрт дақиқалик инаугурация нутқи тарихда битта жумла билан абадий ёдда қолди:
“Америкалик ватандошларим, мамлакатингиз сиз учун нима қила олишини сўраманг – сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг.”

Бу сатр нафақат АҚШ, балки бутун инсоният учун фидойилик ва масъулият рамзига айланди. 🌍

👉🏻@uz_sfa
👍7🔥43
АҚЛ МАРКАЗИ 🧠

Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси – Carnegie Endowment for International Peace (CEIP)

Carnegie – жаҳон сиёсий қарорларига таъсир кўрсатувчи мустақил халқаро “ақлий марказ” бўлиб, 115 йил аввал ташкил этилган. Ташкилот халқаро хавфсизлик, дипломатия, ташқи сиёсат, технология ва демократик бошқарув соҳаларида давлатлар ва халқаро ташкилотларга илмий асосланган таҳлил ва тавсиялар беради.

Мазкур марказ 1910 йилда шотландиялик-америкалик саноатчи ва меценат Эндрю Карнеги томонидан жаҳонда тинчликни қарор топтириш мақсадида асос солинган. Унинг тадқиқотлари глобал муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Carnegie – 200 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган, Вашингтон, Брюссел, Пекин ва Янги Деҳлида марказлари мавжуд глобал think tank ҳисобланади. 2023 йилда унинг йиллик бюджети 86,8 млн АҚШ доллари деб қайд этилган.

Унинг асосий вазифаси — халқаро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминловчи сиёсий қарорларни ишлаб чиқишда давлатлар ва халқаро институтларга нейтрал, илмий-аналитик ёрдам бериш.

CEIP ўзининг таҳлилларини китоблар, ҳисоботлар, брифинглар, семинарлар ва веб-нашрлар орқали мунтазам тарғиб қилади. Жамғарманинг хулосалари АҚШ ва дунё сиёсатида сиёсатчилар, дипломатлар ва экспертлар қарорларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

P.S. Бугун жаҳон бўйлаб 10 мингдан ортиқ таҳлил марказлари фаолияти кўрсатмоқда. Carnegie улар орасида энг нуфузли 10 таликка киради ва глобал сиёсий фикрни шакллантирувчи интеллектуал марказ сифатида тан олинган.

Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет.


👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
🔥8
Carnegie.pdf
270.4 KB
👍10👏2
😄 Сиёсатдаги кулгили воқеалар.

Собиқ АҚШ президенти Жимми Картер Япониядаги нутқи вақтида қисқа, унчалик кулгили бўлмаган ҳазил айтади. Бироқ тингловчилар кулишдан тўхтай олмайди. Кейинроқ Картер таржимондан ҳазил нега бунчалик омадли чиққанини сўрайди. Таржимон хижолат бўлиб, ҳазилни таржима қилмаганини, балки тингловчиларга: “Президент Картер кулгили ҳикоя айтдилар, илтимос, ҳозир кулинглар”, деганини айтади. Шу гапдан сўнг залдаги ҳамма яхши кайфиятда кулиб юборган экан.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
😁28🔥31
Сиёсатда тасодифлар бўлмайди. Агар бирор воқеа юз берган бўлса, демак, бу олдиндан режалаштирилган.

Франклин Рузвельт


* * * * * *
В политике нет случайностей. Если что-то произошло, значит, так было задумано.

Франклин Рузвельт


👉🏻@uz_sfa
🔥9👍5
«ЮМШОҚ КУЧ»

«Юмшоқ куч» (Soft power)
– бу давлатнинг бошқа давлатлар ёки халқлар устидан мажбурлаш ёки таҳдид орқали эмас, балки жозибадорлик, маданият, қадриялар ва сиёсий тизимининг нуфузи орқали таъсир ўтказиш қобилиятидир.

«Юмшоқ куч» тушунчаси америкалик олим Жозеф Най томонидан илмий муомалага киритилган бўлиб, халқаро муносабатларда муайян давлатнинг ташқи сиёсатда бошқа халқлар ёки мамлакат ҳукуматларига нисбатан хайрихоҳ муносабатни шакллантиришини англатади. Бу эса ғоявий экспанция, гуманитар ва иқтисодий кўмак бериш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали таъсир кўрсатиш каби усуллар орқали амалга оширилади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥9👍42
Сиёсий фанлар доктори Шухрат Шавкатович Таджиевнинг “Юмшоқ куч” мавзусига бағишланган монографияси фақат ташқи сиёсат ҳақидаги илмий тадқиқот эмас, балки янги Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги имижини яратиш ҳақидаги дастурий ғоялар мажмуасидир. Муаллиф “юмшоқ куч” тушунчасини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатнинг маданий мероси, дипломатияси ва миллий қадриятлари орқали таъсир кўрсатиш салоҳиятини илмий асосда ёритган. Китобни ўқиш орқали шунга амин бўласиз-ки, XXI асрда давлатнинг ҳақиқий қудрати фақат қурол ёки иқтисодиётда эмас, балки унинг ғояси, образи ва жаҳон ҳамжамияти билан самарали мулоқот қила олиш маҳоратида ҳам намоён бўлади.

Сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ушбу монографияни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Асар улар учун на фақат назарий билим манбаи, балки илмий изланишлар ва амалий фаолиятда кўмак берувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади.

👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇

👉🏻@uz_sfa
👍10🔥41