SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб билан Қўшма баёнот имзоладилар.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍42
КОМПРОМИСС

КОМПРОМИСС
(compromise, компромисс) – бошқа томон (масалан, рақиб)га унинг баъзи талабларида ён бериш ёки у билан келишиш натижасида ўз талабларининг бир қисмидан кечиш; ўзаро ён беришлар асосида эришилган битим, келишув. Компромисс давлатлар ўртасидаги ўзаро конфликтларни олдини олиш, ҳарбий-сиёсий тарангликни юмшатиш, халқаро низоларни ҳал этишнинг самарали усулидир.

👉🏻@uz_sfa
👍63🎉1
АҚШ Республикачилар партиясининг рамзи

АҚШ Республикачилар партиясининг рамзи филдир. Бу улкан ҳайвон рамзи Фуқаролар уруши даврлариданоқ сиёсий куч маъносини англатган. Партия асосчиси Авраам Линколн ўша пайтларда имкон қадар кўпроқ сайловчиларга таъсир ўтказиш мақсадида “Father Abraham” газетасидан кенг фойдаланган. 1864 йилдаги бош мақолалардан бирида байроқ кўтариб, урушдаги яқин ғалабани нишонлаётган фил тасвирланган. Қулоқдор улкан ҳайвон бир томондан Линколннинг қудратини ифодалаган бўлса, бошқа томондан “филни кўриш” деган машҳур сўзлашув иборасини акс эттирган.

Фил – табиатда қувват, хотиржамлик ва барқарорлик рамзи ҳисобланади. Шу маънода, Республика партияси бу ҳайвон орқали ўз ғояларини қуйидагича ифодалайди:
Куч ва қувват – партия миллий мудофаа ва иқтисодий мустақилликни биринчи ўринга қўяди.
Сабр-тоқат ва изчиллик – сиёсий қарорларда эҳтиёткорлик ва анъанавий қадриятларга содиқликни англатади.
Хотиржамлик ва ишонч – Республика партияси ўзини “барқарорликни таъминловчи куч” сифатида кўради.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍64🤯1
“Единая Россия” партиясининг рамзи

"Ягона Россия" партиясининг рамзи олдинга қараб юрувчи айиқдир. 2005 йил 26 ноябрда ўтказилган партия қурултойида партия рамзига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган: жигарранг айиқ ўрнига оқ рангли, кўк чизиқ билан чегараланган айиқ партия рамзига айланди. Айиқ тасвирининг тепасида ҳилпираган Россия байроғи, пастида эса "Ягона Россия" ёзуви жойлаштирилган. Айиқ рамзи партия томонидан ишора ва қиёслашлар орқали турли маъноларда фаол қўлланилиб келинмоқда.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥4👍21🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган сиёсий видеоролик

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
😁72🤔1
Бўлинганни бўри ейди, айрилганни айиқ ейди.

⚡️ Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори АҚШни Мадурони ағдариш мақсадида ўз ватанини бомбардимон қилишга ундамоқда.

Мухолифатчи Мария Корина Мачадо Bloomberg нашриётига берган интервьюсида фақат шу йўл билангина “Венесуэлани озод қилиш” мумкинлигини таъкидлади.

P.S.: Баъзан сиёсий кучлар ўз ғояларини амалга оширишда миллат манфаатларини эмас, ҳокимиятга эришишни устувор қўйишади. Ҳар қандай “озодлик” зўравонлик ва ташқи аралашув орқали эмас, балки миллатнинг ички бирлиги ва тинч йўл билан ҳал бўлиши лозим. Халқимизда мақол бор“Бўлинганни бўри ейди, айрилганни айиқ ейди.”

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍5🔥2
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиш учун 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍2
👍6🔥2
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ

2025 йил 15 ноябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Азизов Илдар Рафаелевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Илдар Рафаелевич, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👉🏻@uz_sfa
👏15👍6🔥2
Сиёсатда икки нарса муҳим. Биринчиси пул, иккинчисини эса эслай олмайман.

Марк Ханна


* * * * * *

Есть две вещи, которые важны в политике. Первое - это деньги, а второе я не могу вспомнить

Марк Ханна


* * * * * *

There are two things that are important in politics. The first is money, and I can’t remember the second.

Mark Hanna


👉🏻@uz_sfa
🔥8👍32👏1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча 3 ноябрь куни Президентимиз амалий ташриф билан Қатар Давлатига ташриф буюрди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍7🔥1
Президентимизнинг 3 ноябрь 2025 йилдаги тегишли фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга визасиз режим белгиланади.

P.S.: Бу қарор Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш, инвестициявий муҳитни кенгайтиришга хизмат қилади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍31👏1
«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 2-сони

P.S.: “ПОЛИС. Сиёсий тадқиқотлар” журнали 1991 йилдан бери нашр этилади ва йилига 6 марта чиқади. Қарийб чорак аср давомида у сиёсатшунослик ва сиёсий социология соҳасида Россиянинг етакчи илмий ва маданий-маърифий журнали бўлиб келмоқда.

Мазкур журнал фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини олиш учун тақдим этилган диссертацияларнинг асосий илмий натижалари чоп этилиши лозим бўлган етакчи рецензияланадиган илмий журналлар ва нашрлар рўйхатига киритилган. Журнал Scopus (2016 йилдан бошлаб), Web of Science (Emerging Sources Citation Index, Core Collection) (2017 йилдан бошлаб), Web of Science платформасидаги Russian Science Citation Index (RSCI) ҳамда ERIH PLUS рўйхатларига киритилган.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4
Полис 2025 2-сон.pdf
17.5 MB
👍3
Бошқалар сизни ҳокимиятга эга деб ўйласа, демак сиз чиндан ҳам ҳокимиятга эгасиз.


Уич Фаулер

* * * * * *
Вы обладаете властью, если другие думают, что вы обладаете властью.


Уич Фаулер

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍5🔥4
Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍3
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида нутқ сўзлади.
... Ҳозирги кунда дунёда 300 миллиондан ортиқ мигрантлар ўзга юртларда меҳнат қилмоқда. Афсуски, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Келгуси йили халқаро меҳнат ва миграция ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистонда Мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилишни таклиф этаман.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6👏1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташрифдан мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "C5+1" форматидаги саммитида иштирок этилади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5
«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 3-сони

Сиёсий фанлар ва глобал жараёнлар таҳлилида етакчи илмий майдон саналган «Полис» журналининг 2025 йил 3-сонида жаҳон сиёсатидаги энг долзарб мавзуларга бағишланган мақолалар тақдим этилган. Ушбу сонда сунъий интеллектнинг ҳарбий соҳадаги қўлланилиши (АҚШ ва Хитой мисолида), Евроосиё минтақавий ҳамкорлиги, Хитойнинг “непрерывная демократия” модели, Америкадаги “глубинное государство” феномени каби мавзулар илмий таҳлил этилади. Шунингдек, БРИКС саммитларидаги сиёсий метафоралар, Европа Иттифоқининг иқтисодий стратегияси ва Япониянинг киберхавфсизлик сиёсатлари каби масалаларга замонавий ёндашувлар билан баҳо берилган.

Бу сон нафақат сиёсатшунослар, балки геосиёсий ўзгаришлар ва рақамли хавфсизлик муаммоларига қизиқувчи ҳар бир ўқувчи учун фойдали манба бўлади. Агар сиз янги сиёсий концепциялар, ғоялар ва моделлар орқали жаҳон сиёсий жараёнини теран англашни истасангиз,
«Полис»нинг бу сони — айнан сиз учун!


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍41😢1
Полис 2025 3-сон.pdf
3.7 MB
👍6
АҚШга дўст бўлмаган мамлакатлардаги илм-фан АҚШ учун стратегик хавф сифатида қаралади.

Генри Киссинжер


* * * * * *
Наука в странах, недружественных США, рассматривается как стратегическая опасность для США.

Генри Киссинджер


P:S. Генри Алфред Киссинжер – Америка давлат арбоби, дипломат ва халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассис. У АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳамда АҚШ Давлат котиби лавозимларида фаолият юритган. Тинчлик соҳасидаги Нобел мукофоти совриндори бўлган Киссинжер, Чикаго федерал судьяси Ричард Познер томонидан тузилган ва 2001 йилда илк бор эълон қилинган дунё етакчи зиёлиларининг 100 талик рўйхатида оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинганлиги боис биринчи ўринни эгаллаган.

2023 йил 100 ёшга кириб, вафот этган.

👉🏻@uz_sfa
👍61👏1