SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Сиёсий карикатура

@uz_sfa
😁2👍1
Чақимчиларни жазоламаган ҳукмдор, аслида, уларни рағбатлантирган бўлади.

Домициан

* * * * * *
Правитель, который не наказывает доносчиков, тем самым их поощряет.

Домициан

P.S.: Домициан – Рим императори (81 йилдан). Бюрократик аппаратни мустаҳкамлаши ва сенат ҳуқуқларини чеклаши билан аристократиянинг каршилигига учраган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги можарони ҳал этишга тайёрлигини билдирди:

... Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги можаро жуда тез бартараф этилди. Сиз менга ажойиб кўнгилочар тақдим этдингиз. Мен чинакамига хурсанд бўлишим мумкин эди, аммо бу мен учун анча қизиқарлироқ бўлди. Сиз одамлар ва мамлакатларни қутқаряпсиз. Мен улардан беҳуда қон тўкиш ва уруш йўли ўрнига фаровонлик ва тинчлик йўлини танлашларини сўрадим. Ҳал қилиниши керак бўлган фақат битта можаро қолди. Гарчи Покистон ва Афғонистон уруш бошлаганини эшитган бўлсам-да, бу муаммони жуда тез ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Уларнинг иккиси - Покистон фельдмаршали ва бош вазири - ажойиб инсонлар эканлигини биламан. Буни тезда уддалашимизга шубҳа қилмайман.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4😁2
Сиёсат ва қарта ўйинида дўстлар бўлмайди.

Финли Питер Данн

* * * * * *

В политике и в картах друзей не бывает.

Финли Питер Данн

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍11🔥42
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 октябрь куни Президентимиз Америка Қўшма Штатлари делегациясини қабул қилди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥4👍1
ЮНЕСКОнинг Самарқандда ўтадиган 43-сессиясида 5 мингдан ортиқ меҳмон қатнашади.

Сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилиши белгиланган бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Нуфузли делегациялар, тадбир иштирокчиларини жойлаштириш учун “Silk Road Samarkand” мажмуасидаги 8 меҳмонхонада 1176 та, Самарқанд шаҳридаги 130 та меҳмонхонада 4178 та хона ажратилиб, форум кунлари учун банд қилиб қўйилган.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👏7🔥32👍1
3
68 ЁШЛИ АЁЛ ИРЛАНДИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

Ирландияда мамлакатнинг 10-президентини сайлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Сайловларида сўл сиёсий қарашларга эга бўлган мустақил номзод 68 ёшли Кетрин Коннолли 63,4 % овозини тўплаб ғалабани қўлга киритди. 25 октябрь куни Дублин қалъасида сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг, Коннолли аввал ирландча гэль тилида, кейин эса инглиз тилида нутқ сўзлади.

Янги президент Кетрин Коннолли 11 ноябрь куни амалдаги давлат раҳбари Майкл Хиггинснинг ўрнини эгаллайди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4
Сиёсатга олов каби муносабатда бўлиш керак: жуда яқин келма – куйиб қоласан, жуда узоқлашма – музлаб қоласан.

Антисфен


* * * * * *

С политикой следует обращаться как с огнем: не подходить слишком близко, чтобы не обжечься, и не очень удаляться, чтобы не замерзнуть.

Антисфен


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични кутиб олиш маросими ўтказилди.

👉🏻@uz_sfa
👍4
СИЁСИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ.pdf
435 KB
Сиёсий таълимотлар тарихи – узоқ тарихий давр оралиғида пайдо бўлган, тармоқлараро гуманитар ўқув фани бўлиб, сиёсатнинг ҳодиса сифатида вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган назарий билимларнинг йиғиндиси ҳисобланади.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥3👍1
ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИ (public interests, интересы общества) – жамият аъзоларининг англанилган/англаб етилган умумий, коллектив эҳтиёжлари. Ушбу гуруҳ манфаатлар, авваламбор, жамият фаровонлиги, барқарорлиги ҳамда изчил ривожланиши билан боғлиқ эҳтиёжлар ҳисобланади. Миллий хавфсизликка оид концептуал ҳужжатларда жамият манфаатлари ҳаётий муҳим миллий манфаатларни ташкил этиб, жамиятнинг миллий-маънавий қадриятлари ва моддий бойликлари тарзида ифодаланади. Жамиятнинг ҳаётий муҳим манфаатлари: миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш; аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва онгини шакллантириш ҳамда сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш; миллатнинг маънавий тикланишини ҳамда миллий ўзлигини англашнинг ўсиб боришини таъминлаш; жамиятнинг интеллектуал, маърифий ва маданий салоҳиятини ривожлантириш ва бошқалардан иборат. Ушбу манфаатларни амалга ошириш ва жамият тараққиётига ғов бўлиб турган шарт-шароитлар, жараёнлар ва омиллар жамият хавфсизлигига хавф ва таҳдид сифатида кўрилади. Хусусан, муайян халқнинг тарихи, тили, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни емириш мақсадини кўзлаган фаолият шулар жумласидандир. Сиёсий реализм вакиллари “миллий манфаат” ва “жамият манфаатлари” тушунчаларини бир-биридан фарқлаб, жамият манфаатларини ички давлат муносабатларига хос ҳодиса деб тавсифлайдилар.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5
АМЕРИКА СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

Сиёсий фанларнинг ривожланиши бўйича дунёда АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, сиёсатшуносларнинг илк профессионал ташкилоти ҳам айнан шу мамлакатда ташкил этилган. Америка сиёсий фанлар ассоциацияси – (АСФА) – (American Political Science Association – APSA) – АҚШ сиёсатшуносларининг профессионал уюшмасидир.

1903 йилда ташкил этилган бу Ассоциация икки йил олдин ўзининг 120 йиллигини нишонлади. Ҳозирда у қарийб 300 га яқин минтақавий бўлинмаларга бирлашган, 20 мингдан ортиқ индивидуал аъзолар — профессионал сиёсатшуносларни ўз ичига қамраб олган.

👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥82
Урушлар инсонларнинг онгида бошланганидек, тинчликни ҳимоя қилиш ҳам инсонларнинг онгида шакллантирилиши лозим.


ЮНЕСКО Низоми (1945 йил)

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥7👏21
Президентимиз 30-октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражадаги делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва бошқа фахрий меҳмонлар ҳам иштирок этади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥5👍3
ЮНЕСКО

ЮНЕСКО – (инг. UNESCO — United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасаларидан бири ҳисобланади. Ташкилот давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йилда тузилган.

Мазкур халқаро ҳукуматлараро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган ва унинг доирасида кўплаб тадбирларни амалга оширган.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥3👍2
Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (ОCCРП) маълумотларига кўра, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 1986-йил 30-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍5👏2
ЮНЕСКОнинг қарори 1949 йилда Парижда Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси – (International Political Science Association – IPSA) ташкил этилган. Унинг асосий мақсадлари сиёсий фанни жаҳон илмий ва маданий ҳамжамияти томонидан муҳим ижтимоий фанлардан бири сифатида тан олинишини таъминлаш ва уни ривожлантиришдан иборат ҳисобланади. Ассоциациянинг ташкил этилиши натижасида сиёсий фанларга академик мақом берилди.

👉🏻@uz_sfa
🔥21👍1
ОДРИ АЗУЛЕ - ЮНЕСКОнинг амалдаги бош директори

Тинчлик – маданиятни қадрлаган жамиятдагина барқарор бўлади. Маданий меросни унутган инсоният ўз келажагини ҳам йўқотади.


ОДРИ АЗУЛЕ

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз UNESCO бош директори Одри Азулени қабул қилди ва "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

P.S.: 2017 йилдан бошлаб UNESCO бош директори лавозимида ишлаб келаётган Одри Азулени хоним Ўзбекистонимиз ва UNESCO ўртасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фан, таълим ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришда катта хизматлар қилган. Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий меросини, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муносиб ҳиссаси қўшган инсонлардан бири ҳисобланади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
5🔥2