SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
👍10🔥1
ЯНГИ ТУШУНЧАЛАР: “РАҚАМЛИ ФУҚАРО” НИМА ДЕГАНИ?

Рақамли фуқаролар (digital citizens). "Рақамли фуқаро" атамаси кўпинча турли маъноларда қўлланилади.

Биринчидан, Интернет алоқасидан фойдаланиш натижасида эгалланадиган мақом сифатида. Бошқача айтганда, рақамли фуқаро онлайн фойдаланувчига тенглаштирилади.

Иккинчидан, рақамли фуқаролар қаторига оммавий Интернет тарқалиши даврига тўғри келган ижтимоийлашув жараёнини бошдан кечирган " Z авлоди" вакиллари киритилади.

Учинчидан, рақамли фуқаролар тушунчаси фуқароларимизнинг рақамли профиль инфратузилмасини яратиш режалари билан боғлиқ ҳолда тилга олинади.

👉🏻@uz_sfa
👍32🔥1
ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ

ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ
(good neighbor policy, политика добрососедства) – манфаатдор давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг минтақавий хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий фаолияти.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг асосий мақсадларидан бири “Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик маконини яратишдан иборат”

(Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси, 2012).


Ушбу мақсадга эришиш мамлакатдан қўшни давлатлар билан амалий ва яхши қўшничилик муносабатларини таркиб топтиришга қаратилган фаол ҳамда изчил ташқи сиёсат юритишни талаб этади.

Мамлакат чегаралари бўйлаб “хавфсизлик камари” ва “яхши қўшничилик” муносабатларини шакллантириш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсати учун ҳам хос хусусиятдир (Тожикистон Ташқи сиёсат концепцияси, 2015).


👉🏻@uz_sfa
👍52🏆1
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан касб байрамини нишонлаётган барчани самимий табриклайман!

Сизларнинг матонатли хизматингиз туфайли юртимизда тинчлик, тартиб ва осойишталик ҳукм сураяпти. Куну тун, байрам-баҳона демай, эл тинчлиги йўлида олиб бораётган меҳнатингиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунасидир. Сизларнинг ҳар бирингиз халқ ишончини оқлаётган ҳақиқий қаҳрамонларсиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш каби шарафли фаолиятингиз йўлида – барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилайман!

Сиёсий фанлар академияси
🔥91
2025 йил 24 октябрь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

👉🏻@uz_sfa
👍32
ЎЗБЕКИСТОН – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИ
Ўзбекистон мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Европа билан ҳамкорликни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик алоқалар 1994 йил 16 ноябрда ўрнатилган. 1996 йил июнда Флоренция шаҳрида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида шериклик ва ҳамкорлик келишуви имзоланди. 1999 йил 1 июлдан кучга кирган мазкур келишув сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, сармоя, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, қонунчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқалар каби йўналишларни қамраб олади.
2007 йилдан буён Тошкент ҳамда Брюсселда инсон ҳуқуқлари бўйича, шунингдек, адлия ва ички ишлар бўйича йиллик мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Европа иттифоқининг Ўзбекистонда ваколатхонаси 2011 йил
31 майда расман аккредитациядан ўтди.

Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик келишуви доирасида парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳамда кичик қўмиталарни ўз ичига олган 10 га яқин ҳамкорлик ташкилоти фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда ЕИга аъзо давлатлардан жалб қилинган инвестициялар иштирокида 1000 дан ортиқ корхона фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига асосан кимёвий моддалар, саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар экспорт қилади. 2018 йилда Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 3,73 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 2019 йил ноябрда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга GSP+ тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз олиб киришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


2017 йилдан Европа инвестиция банки (ЕИБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон билан ҳамкорликни янгидан йўлга қўйди. 2017 йил октябрда Ўзбекистон ЕИБ билан ҳамкорлик бўйича битим имзолади, 2017 йил ноябрда ЕТТБ Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.
Европа комиссиясининг техникавий кўмагида бизнес ва туризмни ривожлантириш, транспорт логистикаси, чегараларни бошқариш, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ўзбекистонлик талаба, докторант, олий ўқув юртлари ўқитувчи-ходимлари Европа иттифоқининг таълим бўйича йирик дастури – “Erasmus+” доирасида Европа университетларида қисқа малака ошириш ёки тўлиқ таълим олиш бўйича грантларда қатнашиб келмоқдалар.

👉🏻@uz_sfa
👍53
Европа Иттифоқига 27 та давлатлар аъзо.

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍3🤷‍♂2😁1🤔1
Сиёсий карикатура

@uz_sfa
😁10
Сиёсий карикатура

@uz_sfa
😁2👍1
Чақимчиларни жазоламаган ҳукмдор, аслида, уларни рағбатлантирган бўлади.

Домициан

* * * * * *
Правитель, который не наказывает доносчиков, тем самым их поощряет.

Домициан

P.S.: Домициан – Рим императори (81 йилдан). Бюрократик аппаратни мустаҳкамлаши ва сенат ҳуқуқларини чеклаши билан аристократиянинг каршилигига учраган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги можарони ҳал этишга тайёрлигини билдирди:

... Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги можаро жуда тез бартараф этилди. Сиз менга ажойиб кўнгилочар тақдим этдингиз. Мен чинакамига хурсанд бўлишим мумкин эди, аммо бу мен учун анча қизиқарлироқ бўлди. Сиз одамлар ва мамлакатларни қутқаряпсиз. Мен улардан беҳуда қон тўкиш ва уруш йўли ўрнига фаровонлик ва тинчлик йўлини танлашларини сўрадим. Ҳал қилиниши керак бўлган фақат битта можаро қолди. Гарчи Покистон ва Афғонистон уруш бошлаганини эшитган бўлсам-да, бу муаммони жуда тез ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Уларнинг иккиси - Покистон фельдмаршали ва бош вазири - ажойиб инсонлар эканлигини биламан. Буни тезда уддалашимизга шубҳа қилмайман.


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4😁2
Сиёсат ва қарта ўйинида дўстлар бўлмайди.

Финли Питер Данн

* * * * * *

В политике и в картах друзей не бывает.

Финли Питер Данн

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍11🔥42
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 октябрь куни Президентимиз Америка Қўшма Штатлари делегациясини қабул қилди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥4👍1
ЮНЕСКОнинг Самарқандда ўтадиган 43-сессиясида 5 мингдан ортиқ меҳмон қатнашади.

Сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилиши белгиланган бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Нуфузли делегациялар, тадбир иштирокчиларини жойлаштириш учун “Silk Road Samarkand” мажмуасидаги 8 меҳмонхонада 1176 та, Самарқанд шаҳридаги 130 та меҳмонхонада 4178 та хона ажратилиб, форум кунлари учун банд қилиб қўйилган.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👏7🔥32👍1
3
68 ЁШЛИ АЁЛ ИРЛАНДИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

Ирландияда мамлакатнинг 10-президентини сайлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Сайловларида сўл сиёсий қарашларга эга бўлган мустақил номзод 68 ёшли Кетрин Коннолли 63,4 % овозини тўплаб ғалабани қўлга киритди. 25 октябрь куни Дублин қалъасида сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг, Коннолли аввал ирландча гэль тилида, кейин эса инглиз тилида нутқ сўзлади.

Янги президент Кетрин Коннолли 11 ноябрь куни амалдаги давлат раҳбари Майкл Хиггинснинг ўрнини эгаллайди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4
Сиёсатга олов каби муносабатда бўлиш керак: жуда яқин келма – куйиб қоласан, жуда узоқлашма – музлаб қоласан.

Антисфен


* * * * * *

С политикой следует обращаться как с огнем: не подходить слишком близко, чтобы не обжечься, и не очень удаляться, чтобы не замерзнуть.

Антисфен


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични кутиб олиш маросими ўтказилди.

👉🏻@uz_sfa
👍4
СИЁСИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ.pdf
435 KB
Сиёсий таълимотлар тарихи – узоқ тарихий давр оралиғида пайдо бўлган, тармоқлараро гуманитар ўқув фани бўлиб, сиёсатнинг ҳодиса сифатида вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган назарий билимларнинг йиғиндиси ҳисобланади.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥3👍1
ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИ (public interests, интересы общества) – жамият аъзоларининг англанилган/англаб етилган умумий, коллектив эҳтиёжлари. Ушбу гуруҳ манфаатлар, авваламбор, жамият фаровонлиги, барқарорлиги ҳамда изчил ривожланиши билан боғлиқ эҳтиёжлар ҳисобланади. Миллий хавфсизликка оид концептуал ҳужжатларда жамият манфаатлари ҳаётий муҳим миллий манфаатларни ташкил этиб, жамиятнинг миллий-маънавий қадриятлари ва моддий бойликлари тарзида ифодаланади. Жамиятнинг ҳаётий муҳим манфаатлари: миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш; аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва онгини шакллантириш ҳамда сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш; миллатнинг маънавий тикланишини ҳамда миллий ўзлигини англашнинг ўсиб боришини таъминлаш; жамиятнинг интеллектуал, маърифий ва маданий салоҳиятини ривожлантириш ва бошқалардан иборат. Ушбу манфаатларни амалга ошириш ва жамият тараққиётига ғов бўлиб турган шарт-шароитлар, жараёнлар ва омиллар жамият хавфсизлигига хавф ва таҳдид сифатида кўрилади. Хусусан, муайян халқнинг тарихи, тили, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни емириш мақсадини кўзлаган фаолият шулар жумласидандир. Сиёсий реализм вакиллари “миллий манфаат” ва “жамият манфаатлари” тушунчаларини бир-биридан фарқлаб, жамият манфаатларини ички давлат муносабатларига хос ҳодиса деб тавсифлайдилар.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍5
АМЕРИКА СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

Сиёсий фанларнинг ривожланиши бўйича дунёда АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, сиёсатшуносларнинг илк профессионал ташкилоти ҳам айнан шу мамлакатда ташкил этилган. Америка сиёсий фанлар ассоциацияси – (АСФА) – (American Political Science Association – APSA) – АҚШ сиёсатшуносларининг профессионал уюшмасидир.

1903 йилда ташкил этилган бу Ассоциация икки йил олдин ўзининг 120 йиллигини нишонлади. Ҳозирда у қарийб 300 га яқин минтақавий бўлинмаларга бирлашган, 20 мингдан ортиқ индивидуал аъзолар — профессионал сиёсатшуносларни ўз ичига қамраб олган.

👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥82