SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЙЛОВ КАМПАНИЯСИДА НЕЙРОСЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Сайлов кампанияси учун нейрон тармоқлардан фойдаланишнинг яна бир мисоли. Аргентина президенти Хавьер Милей ўзининг "Мўъжиза қуриш" номли китобининг тақдимотида ушбу роликни намойиш этди. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган бу видеода Милей "Юлдузлар уруши" фильмидаги Люк Скайуокер қиёфасида намоён бўлади. У собиқ президент Кристина Киршнер ва губернатор Аксел Кисильофга қарши курашади. Улар Милейга Аргентина йирик оммавий ахборот воситаларининг номлари аниқ кўрсатилган АТ-АТ "империянинг юрувчи танкларидан"дан ўт очишади.

P.S.: Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 26 октябрда Аргентинада қонун чиқарувчи органларга сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍3🔥1
Тилга эътиборсиз – элга эътиборсиз.

Алишер Навоий


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍3🔥3
“Til — xalqning yuragidir. U yo‘qolsa, millat ham yo‘qoladi.”
Abdurauf Fitrat


📚 Tilni asrash — tarixni asrashdir.
👍5👏3
Миллатнинг икки асоси бордур. Бу уларнинг тили ва динидур. Агар миллат ҳаётидан шу иккисидан бири суғуриб олинса, бу миллат таназзулга юз тутур.

Исмоилбек Гаспирали


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
6👍4🔥1
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР БЎЙИЧА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
🔥2
Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатаси мажлисида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига йўлланган кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни бошқаришдаги қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги парламент сўровига жавоб муҳокама қилинди.
Айни вақтда республика бўйича 1,5 млндан ортиқ хонадондан иборат 44 280 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Шундан 39 859 та уйларга 971 та бошқарувчи ташкилотлар, 851 та уйларга 241 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Ҳозирда кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларида 9 937 та болалар майдончаси, 2 385 та умумий фойдаланишдаги ҳожатхона, 285 минг пагонаметрга яқин ирригация тармоғи ҳамда 7,8 млн. м² бетон йўлаклар мавжуд.
2025 йилда олиб борилган назорат тадбирлари давомида кўп квартирали уйларга туташ ерларда 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган. Улардан 738 таси жойида бартараф этилган бўлса, қолган 1 214 та ҳолат юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.
Шунингдек, бу йилнинг 9 ойи давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 807 та мурожаатнинг аксарияти кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларидан эканлигидан кўриниб турибди, ушбу йўналишда кўплаб муаммолар мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, депутатлар томонидан мазкур масала юзасидан доимий парламент назорати олиб борилиши зарурлиги қайд этилди.

👉🏻@uz_sfa
11👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трампни қирол ролида тасвирловчи сунъий интеллект ёрдамида яратилган яна бир нечта видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

P.S.: Сиёсатда реал воқелик билан рамзий тасвир орасидаги чегара кун сайин йўқолиб бормоқда – сунъий интеллект эса бу жараённи янада таъсирчан саҳнага айлантирмоқда.
3👍1🔥1
Агар итнинг қўмондонлигида юзта шердан иборат қўшин тузилса, шерлар уруш майдонида итлар каби ўлади. Агар шернинг қўмондонлигида юзта итдан иборат қўшин тузилса, барча итлар шердек жанг қиладилар.

Наполеон Бонапарт


* * * * * *

Если построить армию из 100 львов и их предводителем будет собака, в любой драке львы умрут, как собаки. Но если вы построите армию из 100 собак, а их вождем будет лев, все собаки будут сражаться как лев.

Наполеон Бонапарт


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥10👍1
22 октябрь куни давлатимиз раҳбарининг фармони билан Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган Сардорбек Улуғбекович Умурзаков узоқ йиллик тажрибага эга дипломат.

2006-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.

2018 йилдан буён Президент Администрациясида масъул лавозимларда, шу жумладан ташқи сиёсат йўналишида фаолият юритган.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥11👍21
Қуролли конфликт (можаро) тушунчаси — бу Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий категорияси бўлиб, унинг юридик таърифи томонлар ўртасидаги қуролли куч ишлатишнинг мавжудлиги ва интенсивлик даражасига асосланади. Бу ҳолатда "уруш" деб расман эълон қилиш ёки тан олиш шарт эмас.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥61👍1👏1
"МАХСУС ҲАРБИЙ ОПЕРАЦИЯ"
🔥31👏1
"Махсус ҳарбий операция" (МҲО) атамасининг келиб чиқиши бевосита 2022 йил 24 февралда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларнинг бошланганини эълон қилишга бориб тақалади.

Расмий сиёсий келиб чиқиш:
* Ҳуқуқий Асослашдан Қочиш: Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, бир суверен давлатга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлаш уруш ҳисобланади ва Халқаро жиноят суди низомига кўра тажовуз жинояти деб баҳоланиши мумкин. "Махсус ҳарбий операция" атамасини қўллаш орқали расмий доиралар ўз ҳаракатларини БМТ Низомига, хусусан ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳақидаги 51-модда ёки гуманитар аралашув тамойилларига хос бўлмаган, лекин "уруш" сўзининг ҳуқуқий оқибатларидан (масалан, уруш эълон қилиниши, халқаро конвенциялар талабларининг кенгайиши) қочишга ёрдам берувчи ички сиёсий ва ҳарбий категорияга мансуб деб кўрсатишга уринади.

* Мақсадларни белгилаш: Расмий эълонда МҲО нинг асосий мақсадлари сифатида Украинани "демилитаризация" (ҳарбий имкониятларини йўқ қилиш) ва "денацификация" (ҳукуматни ўзгартириш ёки унинг мафкурасини йўқ қилиш) белгиланди. Бу мақсадлар МҲО тушунчасига сиёсий аралашув хусусиятини беради ва уни анъанавий мудофаа урушидан фарқлайди.

Ҳарбий-назарий келиб чиқиш:
* Стратегик Ёндашув: Баъзи рус ҳарбий назариётчилари МҲО ни анъанавий урушдан фарқли равишда, бир қисқа муддатли, кенг кўламли, аммо якка қўшма қуролли операция орқали стратегик мақсадга эришишга қаратилган ҳарбий ҳаракат деб тушунтиришга уринади. Бу ёндашув МҲО нинг дастлабки мақсади — Украинанинг қаршилигини тезда синдириш ва мамлакат устидан назорат ўрнатишга қаратилган бўлганлигини билдиради.

Хулоса,"Махсус ҳарбий операция" атамаси асосан икки маънога эга:

* Расмий-сиёсий: Ҳарбий ҳаракатларнинг халқаро ҳуқуқ ва ички ахборот майдонидаги таъсирини юмшатишга қаратилган, Россия ҳукумати томонидан қўлланилган эвфемистик сиёсий атама.

* Ҳарбий-назарий: Анъанавий уруш ва локал махсус операциялар оралиғида жойлашган, якка стратегик мақсадга қаратилган, аммо умумқўшинлар иштирокидаги кенг кўламли ҳарбий ҳаракат.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍5🔥21👏1
ҲАНТИНГТОННИНГ “ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ТЎҚНАШУВИ” КИТОБИ

Агар глобал можароларнинг асосий сабабларини билишни истасангиз, Самуэл Ҳантингтоннинг “Цивилизациялар тўқнашуви” китобини ўқинг. Унда жаҳон геосиёсати сиёсий ёки иқтисодий эмас, маданий ва цивилизацион фарқлар орқали таҳлил қилинади. Ҳантингтон совуқ урушдан кейинги дунёдаги асосий тўқнашувлар – Ғарб ва Ислом, Ғарб ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликлар эканини таъкидлайди. Агар келажакда дунё қандай шаклланиши ҳақида ўйласангиз, бу китобни албатта танишинг!

Батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍71
Самуель_Хантингтон_Цивилизациялар_тўқнашуви_2.pdf
3.9 MB
Самуель_Хантингтон_Цивилизациялар_тўқнашуви.pdf


👉🏻@uz_sfa
👍9
ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ОЛТИ МИЛЛИАРДДАН ОШДИ

📌 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра сайёрамиз аҳолиси 8,25 миллиард кишига етди. Интернет фойдаланувчилари сони 6,04 миллиарддан ошди. Дунёда аҳолисини 73,2 %ни ташкил этмоқда.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍3👏1
ЯНГИ ТУШУНЧАЛАР: “ЭЛЕКТРОН ФУҚАРО” НИМА ДЕГАНИ?

Электрон фуқаро – бу рақамли муҳитда ўз ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширадиган, электрон ҳукумат ва жамоат институтлари билан онлайн мулоқот қиладиган замонавий фуқаро. Унинг асосий хусусияти – барча фуқаролик ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва хизматларидан онлайн шаклда фойдаланиш имкониятига эга бўлишида.

Электрон фуқаронинг асосий белгилари:

1. Рақамли идентификацияга эга бўлиш
– электрон имзо, биометрик паспорт, ID-карта орқали шахсни аниқлаш.

2. Электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш – солиқ тўлаш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ариза ёки шикоят юборишни интернет орқали амалга ошириш.

3. Онлайн сиёсий иштирок – электрон сайловларда овоз бериш, петициялар имзолаш, жамоат муҳокамаларида қатнашиш.

4. Рақамли саводхонлик – ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва хавфсиз фойдаланиш кўникмаси.

5. Электрон ижтимоий фаоллик – ижтимоий тармоқлар, онлайн форумлар ва рақамли платформалар орқали фуқаролик позициясини билдириш.

👉🏻@uz_sfa
4🔥3👍1
👍10🔥1
ЯНГИ ТУШУНЧАЛАР: “РАҚАМЛИ ФУҚАРО” НИМА ДЕГАНИ?

Рақамли фуқаролар (digital citizens). "Рақамли фуқаро" атамаси кўпинча турли маъноларда қўлланилади.

Биринчидан, Интернет алоқасидан фойдаланиш натижасида эгалланадиган мақом сифатида. Бошқача айтганда, рақамли фуқаро онлайн фойдаланувчига тенглаштирилади.

Иккинчидан, рақамли фуқаролар қаторига оммавий Интернет тарқалиши даврига тўғри келган ижтимоийлашув жараёнини бошдан кечирган " Z авлоди" вакиллари киритилади.

Учинчидан, рақамли фуқаролар тушунчаси фуқароларимизнинг рақамли профиль инфратузилмасини яратиш режалари билан боғлиқ ҳолда тилга олинади.

👉🏻@uz_sfa
👍32🔥1
ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ

ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ
(good neighbor policy, политика добрососедства) – манфаатдор давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг минтақавий хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий фаолияти.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг асосий мақсадларидан бири “Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик маконини яратишдан иборат”

(Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси, 2012).


Ушбу мақсадга эришиш мамлакатдан қўшни давлатлар билан амалий ва яхши қўшничилик муносабатларини таркиб топтиришга қаратилган фаол ҳамда изчил ташқи сиёсат юритишни талаб этади.

Мамлакат чегаралари бўйлаб “хавфсизлик камари” ва “яхши қўшничилик” муносабатларини шакллантириш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсати учун ҳам хос хусусиятдир (Тожикистон Ташқи сиёсат концепцияси, 2015).


👉🏻@uz_sfa
👍52🏆1
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан касб байрамини нишонлаётган барчани самимий табриклайман!

Сизларнинг матонатли хизматингиз туфайли юртимизда тинчлик, тартиб ва осойишталик ҳукм сураяпти. Куну тун, байрам-баҳона демай, эл тинчлиги йўлида олиб бораётган меҳнатингиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунасидир. Сизларнинг ҳар бирингиз халқ ишончини оқлаётган ҳақиқий қаҳрамонларсиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш каби шарафли фаолиятингиз йўлида – барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилайман!

Сиёсий фанлар академияси
🔥91
2025 йил 24 октябрь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

👉🏻@uz_sfa
👍32