SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.52K subscribers
1.17K photos
120 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистонда Хитой бизнеси таъсирининг ортиши: бу янги имкониятми ёки хатар?» — «Ватандош» интеллектуал клубидаги қизғин муҳокамани албатта кўринг! Унда Сизни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб топиш, кутилмаган фикрлар ва баҳсларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Бу имкониятни бой берманг!

📹👉 ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН (https://youtu.be/5Aef8QYaRtA?si=2xITfcAVJQClRAuB)

👉🏻@uz_sfa
👍2🔥2
АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ – Афғонистон давлатининг номи (1996-2001).
Давлат бошлиғи, амири, ҳарбий ва маънавий раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар бўлган. АИАда асосий ҳокимият мулла Муҳаммад Умар бошчилигидаги “Афғонистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарий кенгаши”га тегишли бўлган. Кенгаш Қандаҳордан туриб фаолият юритган. Жорий маъмурий ва ташқи сиёсий масалалар Кобулда вазирлар кенгаши томонидан амалга оширилган. Барча вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари “вазифасини бажарувчи” деб аталган. Толиблар бу билан бутун ҳокимият ёлғиз Оллоҳга тегишлилиги ва ҳукумат аъзолари “ислом амирлиги” доирасида фақатгина унинг иродасини амалга ошираётганлигини таъкидлаган. Ҳокимият тизимида Қандаҳор Олий шариат суди муҳим ўрин тутган. Халқаро ҳамжамият аъзоларидан фақат уч давлат Саудия Арабистони, Покистон Ислом Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари “Толибон” ҳукуматини тан олган.

👉🏻тўлиқ танишиш учун

Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. Б. 41-42.
👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп нималар бўйича келишмоқчи
15 август куни Аляскада АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашувнинг асосий масаласи Украинадаги вазият бўлади.
АҚШ президенти Россия раҳбаридан Украинадаги урушни якунлашни сўрашини маълум қилди. "Кейинги учрашув Зеленский ва Путин билан, ёки Зеленский, Путин ва мен билан бўлади. Мен икки давлат раҳбарининг учрашувини ташкил этмоқчиман," - деди у.
Шу билан бирга, Зеленский илгари Киев музокараларга тайёр эканлигини, аммо "ўз ерини инъом қилмаслигини" таъкидлаган эди. Бунга жавобан Доналд Трамп Зеленскийнинг тинчлик битимига эришиш учун Россияга ҳудудларни беришни рад этганидан ҳайратга тушганини айтди.
Эртага бу ҳақида қизиқ янгиликларни хабар қиламиз, каналимизни кузатиб боринг!

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин ва Трампнинг Аляскадаги учрашуви – 2025

(Political fake video)

👉🏻 @uz_sfa
😁112👍2
Политик должен уметь предсказать, что произойдет завтра, через неделю, через месяц и через год. А потом объяснить, почему этого не произошло.

Уинстон Черчилль
(30.11.1874 - 24.01.1965)
политик, военный, журналист
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Сиёсатчи эртага, бир ҳафтадан кейин, бир ойдан сўнг ва бир йил ичида нима содир бўлишини олдиндан айтиб бера олиши керак. Кейин эса, нима учун бу воқеалар юз бермаганини тушунтириб бериши лозим.

Уинстон Черчилль
(30.11.1874 - 24.01.1965)
сиёсий арбоб, ҳарбий, журналист

👉🏻@uz_sfa
👍11😁31
Арасту ёки Аристотел (милоддан аввалги 384/383 – милоддан аввалги 322/321) – қадимги юнон файласуфи, Афлотуннинг шогирди ва Искандар Зулқарнайннинг устози бўлган. У физика, метафизика, назм, театр, мантиқ, риторика, сиёсат, этика, биология ҳамда зоологияга оид ишлар ёзиб қолдирган.


The only stable state is the one in which all men are equal before the law.
Aristotle
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Государство можно назвать стабильным только тогда, когда все люди в нем равны перед законом.
Аристотель
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Давлатни фақатгина барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлгандагина барқарор деб ҳисоблаш мумкин.
Арасту

👉🏻@uz_sfa
👏122
АМЕРИКА СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

Сиёсий фанларнинг ривожланиши бўйича дунёда АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, сиёсатшуносларнинг илк профессионал ташкилоти ҳам айнан шу мамлакатда ташкил этилган. Америка сиёсий фанлар ассоциацияси – (АСФА) – (American Political Science Association – APSA) – АҚШ сиёсатшуносларининг профессионал уюшмасидир.

1903 йилда ташкил этилган бу Ассоциация икки йил олдин ўзининг 120 йиллигини нишонлади. Ҳозирда у қарийб 300 га яқин минтақавий бўлинмаларга бирлашган, 20 мингдан ортиқ индивидуал аъзолар — профессионал сиёсатшуносларни ўз ичига қамраб олган.

👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍8👏41
ДУНЁ ПАРЛАМЕНТЛАРИ ҲАҚИДА
Парламент – давлат бошқарувининг асосий устунларидан бири. Ҳар бир мамлакатда у турли ном ва шаклларда фаолият юритади:
🌍Европа
•  Германия – Бундестаг ва Бундесрат.
•  Буюк Британия парламенти
•  Франция – Миллий Ассамблея ва Сенат 
•  Италия – Сенат ва Палата депутатлари.

👉🏻 батафсил танишиш учун
👍10
БУНДЕСРАТ

БУНДЕСРАТ (Bundesrat – федерал мажлис) – Германияда Ерлар палатаси, аслида парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади. Бундесрат федерал даражадаги орган бўлиб, ўлкалар манфаатларини ифодалайди ва Федерал Президент, Бундестаг, Федерал ҳукумат, Федерал Олий суд ва Федерал Конституциявий суд билан бир қаторда фаолият юритади.
У Германиянинг 16 та ерларини (ўлкани) ифодаловчи ер ҳукуматлари аъзоларидан иборат. ГФР Асосий Қонунига кўра таърифи: федерал ерларнинг ваколатхонаси. Йўл қўйилади: минтақаларнинг федерал даражадаги вакиллиги. Одатда, у парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади, гарчи расман бундай бўлмаса ҳам (Германиядаги конституцияга кўра, бир палатали парламент - бундестаг) ва маълум бир масалалар бўйича қонунларни қабул қилишда де-факто юқори палата ролини бажарадиган алоҳида қонун чиқарувчи орган ҳисобланади. 1949 йил 23 майда ташкил этилган. Аралаш сайлов тизимида 4 йиллик муддатга сайланади.

👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍6🔥3
Агар Сиз сиёсат билан шуғулланмасангиз, сиёсат Сиз билан шуғулланади.

Шарл де Монталамбер


👉🏻@uz_sfa
👍8👏3
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ

2025 йил 28 август куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Битураев Уктамжон Базарбаевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Германия Федератив Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқаларининг ривожланиш жараёнлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Уктамжон Базарбаевич, Сизнинг кўп йиллардан буён сиёсатшунос кадрлар тайёрлашга қўшиб келаётган ҳиссангизни эътироф этган ҳолда, илмий меҳнатингиз самараси юксак баҳоланишига ишонч билдирамиз. ОМАД!!!

👉🏻@uz_sfa
11🔥5👍3👏1
БУНДЕСТАГ ГЕРМАНИЯ ПАРЛАМЕНТИНИНГ ҚУЙИ ПАЛАТАСИ

БУНДЕСТАГ (Bundestag – федерал мажлис) – Германия парламенти депутатларининг палатаси (қуйи палата) ҳисобланади. 1949 йилда тузилган бўлиб, сайлов тизими бўйича депутатлар 4 йил муддатга сайланадилар. Германия бирлашишидан олдин парламент сессиялари Боннда бўлиб ўтган. 1949 йилда сайланган Бундестаг 402 депутатдан иборат бўлган. 1990 йилда Германия бирлашганидан сўнг, Бундестаг таркиби 662 ўринга кенгайтирилди. Ҳозирда унинг аъзоларининг юридик сони 630 кишини ташкил этади. 1999 йилдан бери Бундестаг Рейхстаг биносида йиғилади.

Бундестаг 24 та қўмиталардан иборат.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍31🔥1
БУНДЕСТАГ
👍8
Яхши ҳаёт текинга берилмайди.

Иосиф Сталин


👉🏻@uz_sfa
👍9🔥2
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ

2025 йил 28 август куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Абдувоитов Сирожиддин Ҳикматуллаевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Ўзгараётган дунё тартиботида Туркиянинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Сирожиддин Ҳикматуллаевич, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👉🏻@uz_sfa
7👍5👏2
ХАЛҚАРО СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси – (ХСФА) – (International Political Science Association – IPSA) 1949 йилда Парижда ЮНЕСКОнинг қарори билан ташкил этилган. ХСФАнинг асосий мақсадлари сиёсий фанни жаҳон илмий ва маданий ҳамжамияти томонидан муҳим ижтимоий фанлардан бири сифатида тан олинишини таъминлаш ва уни ривожлантиришдан иборат ҳисобланади. ХСФАнинг ташкил этилиши сиёсий фан ривожланишида сифат жиҳатидан янги босқич бўлди – унга жаҳон миқёсидаги, умумэътироф этилган, академик мақом берилган.

Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси таркибида 60 дан ортиқ сиёсатшуносларнинг миллий ассоциациялари аъзо сифатида фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда ҳам сиёсатшуносларнинг миллий ассоциацияси ташкил этилиб, келгусида ХСФАга тўлақонли аъзо сифатида қўшилишини умид қиламиз.
👉🏻батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍6🔥3