SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.49K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Германия империясининг 1-рейхсканцлери Отто фон Бисмарк. (1815-1898)

Сиёсат – бу мумкин бўлган нарсани амалга ошириш санъатидир.

Отто фон Бисмарк

* * * * * *
Политика — это искусство возможного.

Отто фон Бисмарк

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥6👍1
Президентимизнинг “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитдаги нутқи

... Терроризм, экстремизм, радикализм, уюшган жиноятчилик, одам савдоси ва наркотрафикларга қарши курашда махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг яқин ҳамкорлигини янада кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

... Янги кибертаҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича биргаликда чора-тадбирларни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

... Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришга кўмаклашиш бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида юқори даражадаги маслаҳатлашувларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик, ушбу мамлакатда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ушбу учрашувлар кун тартибига киритилиши мумкин.

👉🏻 батафсил танишиш учун:

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍82
СИЁСИЙ МАДАНИЯТ

Сиёсий маданият – сиёсий ҳокимият ва сиёсиё ҳаётга бўлган муносабат, уни идрок этишдаги сиёсий тафаккур ва сиёсий фаолият маданиятидир.

Сиёсий маданият фанини ўргатадиган машҳур олий ўқув юртларидан бири Гарвард университетидир. Бугунги кунда Гарвард университетида «Давлат департаментининг сиёсий маданияти», «Сиёсий маданият ва демократик назария» ва «Қиёсий сиёсий маданият» каби курслар ўқитилади.

Умуман олганда, сиёсий маданият фанини бўлажак сиёсатшунос мутахасиссларга ўқитиш орқали, уларда сиёсий ҳаётдаги фуқароларнинг хулқ меъёрлари ва хатти-ҳаракат қоидаларини аниқлаш ҳамда белгилаб олишга хизмат қилади.

👉🏻@uz_sfa
👍5
Сиёсий маданият (монография).pdf
1.3 MB
Тўйчиев Б., Омонов Б. Сиёсий маданият. Монография. Тошкент, Tafsir Books, 2024. – 224 бет.

Ушбу монография замонавий жамиятимизда тобора долзарблашиб бораётган сиёсий маданият масаласини янги руҳ ва амалий ёндашув билан очиб беради: сиёсий маданиятнинг тушунчаси, мақсад-моҳияти, турлари, даражалари ва моделларидан тортиб, унинг шахс, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни, модернизация ҳамда глобаллашув шароитида юзага келаётган мураккабликларигача тизимли таҳлил қилинади.

Асарда ёшлар сиёсий маданиятини такомиллаштиришнинг аниқ усул ва механизмлари таклиф этилиб, ҳар бир талабага, магистрантга, изланувчи олимга ва ўқитувчига фақат билим эмас, балки масъулият ва илҳом ҳам улашади.

Китобни ўқинг — фикрда аниқлик, позицияда собитлик, фаол фуқароликда янги қадам қўйишга чорлов оласиз.

👉🏻@uz_sfa
4👍1🔥1👏1😁1🏆1
СИЁСИЙ МАДАНИЯТ.pdf
260.5 KB
Исломов И.Н., Хамдамов А.Қ., Ялгашев Б.А., Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024.


👉🏻@uz_sfa
43👍3🔥2
Миллионлаб одамлар олмаларнинг ерга тушишини кўрган, аммо фақат Нютон нима учун шундай бўлишини ўйлаган эди.

Бернард Барух

* * * * * *

Миллионы людей видели, как падают яблоки, но только Ньютон спросил почему.

Бернард Барух

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍7🔥4
Президентимиз 10 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
🔥6
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатлар иқтисодиёти барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор амалий таклифлар билан чиқди.

Жумладан:

– глобал беқарорлик шароитида МДҲ формати барқарор ва зарур тузилма сифатида ўзини намоён этаётганини таъкидлаб, эътиборни ҳамкорликнинг амалий йўналишларига қаратишни таклиф қилди;

– барча транспорт турлари билан интеграциялашган ахборот-логистика марказларини яратиш ҳамда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича МДҲ мамлакатлари конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сурди;

махсус иқтисодий зоналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тайёрлашни, шунингдек, МДҲ Венчур платформасини яратиш орқали стартаплар ва инновацияларни илгари суришни таклиф қилди;

– Ўзбекистон Тошкент шаҳрида «ИННОПРОМ» кўргазмаси доирасида МДҲ инновацион саноат форумини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди;

МДҲ энергетика секторини инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва анъанавий ҳамда “яшил” энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди;

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳасида кўп томонлама амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди;

Дипломларни ўзаро тан олиш бўйича янги давлатлараро келишувни тайёрлаш, шунингдек, Хива шаҳрида МДҲ Ёшлар форумини ўтказиб, Ёшлар инновация лабораториясини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди;

– хавфсизлик масалаларига тўхталиб, МДҲ мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари ва махсус хизматлар ўртасида мувофиқлаштирувни кучайтириш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларида биргаликда иштирок этишни таклиф қилди.

👉🏻@uz_sfa
👍51
⚽️ Политический лидер — это человек, который способен вести за собой народ, принимать важные решения и брать на себя ответственность в трудные моменты.

💡 Пример — Нельсон Мандела в Южной Африке.
Один из самых ярких примеров политического лидера современности. После десятилетий борьбы с расовой диксриминацией, долгих лет в тюрьме и колоссального давления, он стал президентом страны и сумел сделать то, чего от него меньше всего ожидали — не мстить, а примирить.

👉 Его лидерство проявилось в том, что он смог превратить личный авторитет в политический капитал, который использовал для мирного перехода ЮАР от расовой сегрегации к демократии.

Таким образом, политический лидер — это не просто должность или статус, а умение объединять, направлять и решать.

👉🏻@uz_sfa
🔥6
⚽️ Siyosiy lider - qiyin damlarda xalqni boshqara oladigan, muhim qarorlar qabul qila oladigan va mas'uliyatni o'z zimmasiga oladigan shaxs.

💡 Misol - Nelson Mandela.
Zamonaviy siyosiy liderning eng yorqin misollaridan biri.O'nlab yillar davomida irqiy kamsitishlarga qarshi kurashib, uzoq yillik qamoqxonalar va ulkan bosimlardan so'ng u mamlakat prezidenti bo'ldi va o'zidan eng kam kutilgan narsani - qasos olishni emas, balki yarashishni uddaladi.

👉Uning yetakchiligi shaxsiy avtoritetni siyosiy kapitalga aylantira olganligida yaqqol namoyon bo'ldi, u Janubiy Afrikani irqiy segregatsiyadan demokratiyaga tinch o'tish uchun foydalangan.

Shunday qilib, siyosiy lider shunchaki mavqe yoki maqom emas, balki birlashish, yo'naltirish va qaror qabul qilish qobiliyatidir.

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍3
Сиёсий карикатура

👉🏻@uz_sfa
👍10🔥4
😄 Сиёсий латифалар

* * *
Қамоқхонадаги йўқлама:
- Иванов!
- Мен!
- Петров!
- Мен!
- Сидоров!
- Мен!
- Жириновский!.. (жимлик) Жириновский!!... (яна жимлик) ЖИРИНОВСКИЙ ДЕДИМ-КУ!!!
- Менми? (паст овозда)
- Олдинроқ жим туришинг керак эди, Жириновский.


👉🏻@uz_sfa
👍5
😄 Политические анекдоты

* * *
Перекличка в тюрьме:
- Иванов!
- Я!
- Петров!
- Я!
- Сидоров!
- Я!
- Жириновский!..(пауза) Жириновский!!...(пауза) Я СКАЗАЛ ЖИРИНОВСКИЙ!!!
- я? (тихо так)
- Раньше нужно было молчать, Жириновский.


👉🏻@uz_sfa
👍42
Сиёсий карикатура

👉🏻@uz_sfa
👍10👏1😁1
Ҳукмдорлар ҳақиқатни тик айтадиган мулозимларга
эга бўлмоғи зарур.


Мо-Цзи

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍7🔥3
Дунёдаги энг кекса президент 100 йилгача ҳукмронлик қилишга қарор қилди.

Камеруннинг 92 ёшли президенти Пол Бийя саккизинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди.

Сайловларда ғалаба қозонса, давлат раҳбари деярли 100 ёшга тўлгунга қадар Африка давлатини бошқариши мумкин бўлади.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍3
Дунё сиёсатининг сирлари ёхуд “Буюк шахмат тахтаси” асари ҳақида

Америка нима учун дунёда етакчи? Россия ва Хитой қандай рақобатчи? Ўзбекистон қай тарзда геосиёсий харитага тушган? каби саволларга Збигнев Бжезинскийнинг “Буюк шахмат тахтаси” китобида жавоб берилган! Машҳур сиёсатшунос, АҚШ президенти маслаҳатчиси бўлган Бжезинский бу китобда Америка ташқи сиёсатининг махфий стратегиялари, Совуқ урушдан кейинги дунё тартиби, ва Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида гапиради.

Агар халқаро сиёсатнинг ортидаги ҳақиқий манзарани тушунишни, тарихий воқеаларга бошқача назар билан қарашни, илмий ишлар, эссе ва таҳлилий фикрлар учун ажойиб манбани қидираётган бўлсангиз, мазкур асар билан танишиб чиқинг!

Батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
5👍5🔥1🤔1😱1
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
БЖЕЗИНСКИЙ_Великая_шахматная_доска_1999_256с.pdf
4.4 MB
Ўқишга тавсия этилади!
👍72🤷‍♂11
Учинчи жаҳон уруши бўлмайди.

Трамп

* * * * * * * * * * * *

Третьей мировой войны не будет.

Трамп

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия раҳбарлари кеча Шарм аш-Шайхдаги тинчлик саммитида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича якуний келишувни имзоладилар.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍4🔥31
УРУШ

УРУШ (war, война) – давлатлар, халқлар ёки муайян гуруҳлар ўртасидаги қуролли кураш. Ўрта асрларда ҳукмрон бўлган халқаро ҳуқуқий доктринага кўра, “адолатли уруш” ҳар қандай давлатнинг ажралмас ҳуқуқи ҳисобланган. 20-асрнинг бошига қадар давлат ўзининг ташқи сиёсий мақсадларига эришишда ҳар қандай зарурий чора ва воситалар, жумладан, урушдан фойдаланиш (мурожаат қилиш) ҳуқуқига эга бўлган.

Миллатлар Лигаси Статути (1919) қоидалари урушни чеклашга ҳаракат қилган.

Бриан-Келлог пакти (1928) урушга мурожаат қилишни қонунга хилоф деб белгилаб қўйди. Шартнома томонлари унинг қоидаларида “халқаро низоларни ҳал этишда урушга мурожаат қилишни қоралашларини ҳамда ўзаро алоқаларда урушдан миллий сиёсатнинг қуроли сифатида фойдаланишдан воз кечишларини” мустаҳкамлаб қўйдилар.

БМТ Низомида “уруш” ибораси фақатгина унинг муқаддимасида келтирилади. Низом аъзо давлатлардан ўзаро алоқаларда “куч ишлатиш ёки куч билан таҳдид қилишдан” тийилишларини белгилаб қўйди.

Мутахассисларнинг фикрича,
1949 йилги Женева конвенциялари уруш ва қуролли конфликтлар тушунчаларининг ривожланиши (тарихи)да “бурилиш нуқтаси” бўлди (Шиндлер). Эълон қилинган ҳар қандай уруш ҳолатларига ёки ҳар қандай халқаро характерга эга бўлган қуролли конфликтларга нисбатан конвенция қоидаларининг қўлланиши белгилаб қўйилди.


👉🏻@uz_sfa
👍2