😄 Сиёсий латифалар
* * *
Япония Бош вазирига Барак Обама билан учрашув олдидан инглиз тилида оддий саломлашув тайёргарлиги қилинган экан.
Инструктор: “Сиз Обама билан қўл узатганингизда ‘How are you?’ (Ахволлариз қалай?) дейсиз. Обама: “I’m fine, and you?” (Мен яхшиман, сизчи?) деб жавоб беради. Сиз эса: “Me too” (Мен ҳам) деб айтишингиз керак. Кейин эса таржимонлар ишларини бошлашади.
Учрашувда Бош вазир “How are you?” ўрнига тасодифий равишда “Who are you?” (Сиз кимсиз?) деб айтади.
Обама юмор билан жавоб беради: “I’m Michelle’s husband” (Мен Мишел хонимнинг эриман).
Бош вазир: “Me too” (Мен ҳам) деб билан жавоб беради.
Кейин учрашувда бироз сукут давом этади. 😄
👉🏻@uz_sfa
😁19👍3🤩2❤1🔥1👏1
«Баграм» АҚШга ҳақиқатдан керакми?
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг чиқишларида Афғонистондаги Баграм авиабазасини қайтариш тўғрисида баёнот бериб, бу база Хитойнинг СУАР (Синьцзян-Уйғур автоном райони)даги қатор муҳим объектларга яқинлигини таъкидлаган.
Бу эса, албатта, Хитой ва Россия манфаатларига тўғри келмайди. Бундан ташқари, Баграм Эроннинг асосий ядровий объектларига ҳам нисбатан яқин ҳисобланади. Экспертларнинг фикрича АҚШнинг Баграмни қайтаришга уриниши турли манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

🔥4❤3👏1
📚 Генри Киссинжер – “Лидерлик: олти тарихий стратегия”
Дунёда ўз изини қолдирган 6 сиёсий лидер ҳақида:
1️⃣ Конрад Аденауер – камтарлик стратегияси
🇩🇪 Германияни урушдан кейин тиклаб, Европа билан яраштирди.
2️⃣ Шарл де Голл – ирода стратегияси
🇫🇷 Франциянинг мустақиллигини ва миллий ғурурини тиклади.
3️⃣ Ричард Никсон – мувозанат стратегияси
🇺🇸 АҚШни Хитой билан яқинлаштирди, “совуқ уруш”ни юмшатди.
4️⃣ Анвар Садат – жасорат стратегияси
🇪🇬 Исроил билан тинчлик шартномасини имзолаб, тарихий хавфни олди.
5️⃣ Ли Куан Ю – мукаммаллик стратегияси
🇸🇬 Сингапурни кичик портдан дунёдаги энг тараққий этган давлатлардан бирига айлантирди.
6️⃣ Маргарет Тетчер – эътиқод стратегияси
🇬🇧 “Темир хоним” Британияда ислоҳотлар ва қатъий сиёсат олиб борди.
✨ Киссинжер хулосаси:
🔹 Лидерлик — бу халқни ўтмиш билан келажакни боғловчи йўлга бошлаш.
🔹 Ҳақиқий лидер баъзида ёлғиз қолади, чунки у бошқалар журъат қилмаган қарорни қабул қилади.

❤6👏2👍1
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ
Халқаро меҳнат ташкилоти – меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, иш билан тўлиқ бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини кўтариш, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлар, тадбиркорлар ва меҳнаткашларни тенг ҳуқуқларда бирлаштириш мақсадида тузилган ташкилот. Ушбу ташкилот 8 соатлик иш куни, оналикни ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига оид қонунлар ва иш ўринларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан халқаро меъёрлар ишлаб чиқилишига, иш билан бандлик дастурларини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшди. 1969 йилда тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатган фаолияти учун Нобель мукофотига сазовор бўлган.
👉🏻 батафсил танишиш учун
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

👍6🔥2❤1👏1🤝1
".. барча халқлар ўзлари яшашни хоҳлаган бошқарув шаклини танлаш ҳуқуқига эга"
“Атлантика хартияси”нинг учинчи тамойили (1941 йил)
* * * * * * * * * *
«право всех народов избирать себе форму правления, при которой они хотят жить».
“Атлантическая хартия” (1941 год)
P.S.: Атлантика хартияси (14 август 1941) — Ф. Рузвелт ва У. Черчилл имзолаган декларация. Унда босиб олишдан воз кечиш, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва урушдан кейинги адолатли тартиб тамойиллари баён этилди. 24 сентябр 1941 куни Лондонда СССР ҳам асосий қоидаларга қўшилди — бу гитлерчиларга қарши иттифоқка замин яратди.

👍9🔥1
Бюджетни қабул қилишда парчаланган парламентни айланиб ўтиш ўрнига у билан келишувга эришишни истаган бош вазир Себастьен Лекорню бугун истеъфо берди. Истеъфо ҳукумат шакллантирилганидан 14 соат ўтиб содир бўлди.
Нега парламентни айланиб ўтишни истамади?
Чунки аввалги бош вазирлар 2023 йилги пенсия ёшини 62 дан 64 га ошириш бўйича қонунга парламент қарши чиққан, ўшандаги бош вазир Элизабет Борн эса Франция Конституциясининг 49.3-моддасини (ҳукуматга парламент овозисиз қонун қилишга имкон беради) қўллаган ҳолда ислоҳотни амалга оширган эди. Бу ҳолат жамият томонидан анти-демократик ва авторитар чора сифатида қабул қилинган. Шундан кейин парламент иқтисодий қонунларни ўтказмаган, ҳукумат эса 49.3-моддадан яна ва яна фойдаланаверган. Парламент эса жавоб сифатида бунга қўл урган бош вазирларга (Борн, Аталь, Байру) ишончсизлик вотуми билдираверган.
Лекорню айнан шу нохуш анъанани бузмоқчи бўлди. Парламент ва ҳукуматни муросага келтиришга уринди. Техник ва вақтинчалик бош вазир бўлиш ўрнига муроса қилиш йўлини танлади.
Бошқа томондан, 49.3-моддани ишга солган тақдирда, унинг учун ҳам ишончсизлик вотуми нақд эди.
Нега барибир кетди?
Шунчаки, у ҳукуматни шакллантиришда хатога йўл қўйди. Лекорню ҳукуматга янги руҳ олиб келишни ваъда берган, парламентдаги блоклар ҳам шу шарт билан уни қўллаб-қувватлашга сукут орқали ризолик билдиришаётган эди. Бироқ, у энг муҳим лавозимларда (молия ва ички ишлар вазирлари) Макроннинг эски вазирларини қолдирди. Бу жамият ва парламент учун, французлар қабили билан айтганда, “янги шишадаги эски вино” эди.
Шу сабабли, янги ҳукумат таркиби эълон қилиниши билан барча блоклар уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Ҳатто партиялар ишончсизлик вотумини тайёрлашга ўзаро келиша бошладилар.
Яъни, янги ҳукумат ҳали иш бошламасданоқ ишидан айрилганди. Бундай вазиятда Лекорню нима қилса ҳам ишончсизлик вотумига дуч келарди. У эса шармандали кетишни истамади, дарҳол истеъфо берди.
Энди нима бўлади?
Барчаси Макронга боғлиқ. Бизнингча, у қуйидаги йўлдан боради:
1. Нейтрал бош вазир номзодини киритиш ва янги (муддатдан олдинги) сайловгача вақт ютиш.
2. Сиёсий “совға-саломлар” эвазига рақиб партиялар билан янги коалиция тузиш.
3. Парламентни тарқатиб юбориш ва сайлов ўтказиш.
Бунинг моҳияти шуки , Макрон бир неча ой ичида вазиятни қўлга олгач, парламентни тарқатиб юборади. Бироқ, бу жуда рискли. Унинг центристик иттифоқи йилдан-йилга электоратини йўқотиб бормоқда. Агар янги сайловда ғалаба қозона олмаса, президентлигининг қолган муддатини (2027 йилгача) қўғирчоқ президент сифатида ўтказиши мумкин.
Хуллас, Макрон ёмон қарорлар ичидан камроқ ёмонини танлашга мажбур.
6 октябрь бунчалар узун бўлмаса. Балки бу Франция учун “асрга татигулик кун”дир?!

👍7🔥1
СИЁСИЙ СОЦИОЛОГ КАСБИ.pdf
186.4 KB
Сиёсий социолог касби
Сиёсий социолог касби социология ва сиёсатшунослик фанлари кесишмасида пайдо бўлган ва унинг ривожланиши сиёсий жараёнлар ҳамда хатти-ҳаракатларга ижтимоий омилларнинг таъсирини таҳлил қилиш зарурати билан боғлиқ ҳисобланади.
Сиёсий социолог – бу сиёсий жараёнлар ва ижтимоий структуралар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганувчи мутахассис ҳисобланади. У сиёсий тизим, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, ижтимоий синфлар, гуруҳлар ва уларнинг жамият сиёсий ҳаётига таъсирини таҳлил қилади.
Сиёсий социологнинг маоши унинг маълумот даражаси, иш тажрибаси, иш жойи, қайси мамлакатда фаолият юритиши ва бошқа бир қатор омиллар йиғиндисидан келиб чиқади. Мазкур соҳа мутахассисларининг энг юқори маоши Америка Қўшма Штатларига тўғри келади.
Бу ерда сиёсий социологнинг йиллик ўртача даромади 70 000 минг АҚШ долларни, Буюк Британияда тахминан 32 минг еврони ташкил этади.

👍5❤3
Таълим – дунёни ўзгартира оладиган энг кучли қуролдир.
Нельсон Мандела
* * * * * * *
Образование – это самое мощное оружие, с помощью которого можно изменить мир.
Нельсон Мандела
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

🔥6👍5
Президентимиз Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи сўзлади
... Яқинда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясидаги жаҳон етакчиларининг чиқиш ва ёндашувлари ҳам замонавий дунёнинг сиёсий ва хавфсизлик архитектураси бўйича якдил позиция йўқлигини яна бир бор намоён этди.
... Ғазо секторидаги фожиа, Украина атрофидаги вазият, Эроннинг ядро дастури муаммоси, Афғонистоннинг барқарорлиги масалалари барчамизни жиддий ташвишга солади.
... озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда мамлакатларимиз дунё етакчиларидан бўлишлари мумкин.

👍4❤2🔥1👏1
СИЁСИЙ СОЦИОЛОГИЯ
Сиёсий социология – сиёсий жараёнлар ва ижтимоий (социал) ҳодисаларнинг ўзаро алоқаларини ўрганадиган фан ҳисобланади. Ушбу фан сиёсат ва жамиятнинг бир-бирига таъсирини, ижтимоий омилларнинг сиёсий жараёнларга боғлиқлигини, сиёсий институтлар ва сиёсий тизимнинг қандай шаклланиши ва жамиятда қандай фаолият юритишини тадқиқ этади.
Сиёсий социологиянинг предмети шахсларнинг сиёсий хатти-ҳаракатларини ва сиёсий манфаатларини, сиёсий маданиятини, сиёсий партиялар ва ташкилотларни, ижтимоий ҳаракатларни ва протестларни, сиёсий институтлар ва ижтимоий гуруҳларни бир-бирига, социал синфларни ва бошқа ижтимоий омилларни сиёсий ҳаётга таъсирини ўрганишга қаратилган.

👍4❤2
СИЁСИЙ СОЦИОЛОГИЯ.pdf
397.6 KB
Исломов И.Н., Хамдамов А.Қ., Ялгашев Б.А., Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2025
👉🏻@uz_sfa
🔥8👍5
🇿🇦 НЕЛСОН МАНДЕЛА — ЭРК ВА АДОЛАТ РАМЗИ ✊
“Эркинлик — фақат зиндандан чиқиш эмас, балки бошқаларнинг эркинлигини ҳурмат қилиш ва уни ҳимоя қилишдир.”
— Нелсон Мандела
🌍 Нелсон Мандела — Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президенти, апартеид режимига қарши курашнинг рамзи.
У 27 йилни қамоқда ўтказган, аммо нафрати билан эмас, кечирими билан дунёга умид бағишлаган инсон эди.
🕊 Унинг ҳаёти бизга шундай сабоқ беради:
📅 Ҳар йили 18 июль — БМТ томонидан “Мандела куни” сифатида нишонланади. Бу кун — яхшилик қилиш, инсонпарварлик ва кечиримлиликка чақирув кунидир.

Адолат йўли оғир бўлиши мумкин, лекин ҳақиқат ва сабр охирида ғалаба қозонади.
📅 Ҳар йили 18 июль — БМТ томонидан “Мандела куни” сифатида нишонланади. Бу кун — яхшилик қилиш, инсонпарварлик ва кечиримлиликка чақирув кунидир.
🔥10👍5👏2
8 октябрь куни Россия Давлат думаси АҚШ билан 2000 йилда имзоланган қуролбоп плутонийни утилизация қилиш ҳақидаги келишувни бекор қилди.
Маълумот учун: қуролбоп плутоний – ядро қуролини тайёрлашда ишлатиладиган плутонийнинг 239-изотопи.
Шартномадан мақсад нима эди?
АҚШ ва Россия ўртасида 1991, 1993, 2002 ва 2010 йилларда Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш шартномалари имзоланган. Унга кўра томонлар ўз ядровий арсеналини белгиланган миқдоргача қисқартиришлари лозим эди. Лекин, бу орада тушуниб етишдики, ядровий каллаклар демонтаж қилингани билан, улардан ажратиб олинган портловчи модда – плутоний асосида янги каллаклар ясаб олиш қийин иш эмас. Шу сабабли, Вашингтон ва Москва жами 34 тонна плутонийни АЭС учун ёқилғи (уранга қўшилади) ҳолатига ўтказиш ва шу йўл билан унинг қуролсозликда қайта ишлатилмаслигини таъминлашга келишдилар.
Келишув қачон ва нега бузилди?
2010 йилларда.
Плутонийни ёқилғига айлантириш учун Россия Краснояр ўлкасида, АҚШ эса Жанубий Каролинада завод қуришга киришади. Ҳаммаси шундан бошланди. Руслар қурган завод “Росатом”, яъни давлатга қарашли бўлса, америкаликлар қурилишни хусусий секторга топширди.
АҚШда дастлаб лойиҳа 4-5 млрд долларга баҳоланган бўлса, қурилиш давом этгани сари қиймат ҳам шишиб борди ва 2016 йилга келиб 17 млрд долларга етди. Рақамларни ошириб гапиришни хуш кўрувчи Д.Трамп маъмурияти 2018 йилда лойиҳа қиймати 50 млрд.га етиб борганини билдирган.
2013-2014 йилларда АҚШда лойиҳа битмаган, Оқ уй эса Москвага плутонийни бошқа йўл билан утилизация қилиш (ерга кўмиш) таклифи билан чиқди. 13-14 йиллик узоқ муддат давомида завод ишга тугмаганини кўрган руслар бу ҳолатни келишувнинг жиддий бузилиши деб баҳолайди ва кўмилган плутонийнинг қайта қуролга айлантирилмаслигини кафолатлаш учун уни ёқилғига айлантиришни талаб қилади. Бу орада Қрим воқеалари юз беради, АҚШ санкциялар қўллайди, россиялик мутахассисларни ядровий объектларга киритмай қўяди. Аксарият ўзаро келишувлар музлайди.
2016 йилда Россия президенти В.Путин келишувни тўхтатиб туриш тўғрисида фармон чиқаради. 2018 йилда эса АҚШ ҳам завод қурилишини молиялаштиришдан узил-кесил воз кечади.
Хулоса
8 октябрь куни бекор қилинган келишув, АҚШдаги завод нархининг муттасил оширилиши оқибатида ҳеч қачон тўлақонли ишламаган. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳам 2016 йилдан бери таъсирга эга эмас эди. Думанинг бу ҳаракатини эса АҚШнинг Украинага “томагавк” ракеталарини бериши борасидаги дискурс фонидаги сиёсий мессеж деб қабул қилиш мумкин.
P.S.: сўнгги маълумотларга кўра, ядровий зарядни зарарсизлантириши лозим бўлган заводлар ҳозирда 180°га тескари фаолият – ядровий зарядлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

👍3🔥3❤1
БИЛИБ ОЛАМИЗ!
Мисол: Молдова 2035 йилгача ҳарбий стратегиясини қабул қилди ва унда Россияни хавфсизликка энг катта таҳдид сифатида кўрсатди. Бу билан расмий Кишинёв Европа комиссиясига “мана, биз қатъиян сиз биланмиз” деган мессеж жўнатди.
👉🏻@uz_sfa
Сиёсий мессеж – бу сиёсий субъект (давлат, ҳукумат, етакчи ёки партия) томонидан амал, баёнот ёки қарор орқали бошқа сиёсий субъектларга йўлланадиган позиция, ният ёки муносабатни ифода этувчи рамзий сиёсий сигнал, яъни сиёсий коммуникация орқали муайян фикр ёки ахборотни етказиш воситаси.
Мисол: Молдова 2035 йилгача ҳарбий стратегиясини қабул қилди ва унда Россияни хавфсизликка энг катта таҳдид сифатида кўрсатди. Бу билан расмий Кишинёв Европа комиссиясига “мана, биз қатъиян сиз биланмиз” деган мессеж жўнатди.
👉🏻@uz_sfa
🔥9👍2
Германия империясининг 1-рейхсканцлери Отто фон Бисмарк. (1815-1898)
Сиёсат – бу мумкин бўлган нарсани амалга ошириш санъатидир.
Отто фон Бисмарк
* * * * * *
Политика — это искусство возможного.
Отто фон Бисмарк
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Сиёсат – бу мумкин бўлган нарсани амалга ошириш санъатидир.
Отто фон Бисмарк
* * * * * *
Политика — это искусство возможного.
Отто фон Бисмарк
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥6👍1
Президентимизнинг “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитдаги нутқи
... Терроризм, экстремизм, радикализм, уюшган жиноятчилик, одам савдоси ва наркотрафикларга қарши курашда махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг яқин ҳамкорлигини янада кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
... Янги кибертаҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича биргаликда чора-тадбирларни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
... Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришга кўмаклашиш бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида юқори даражадаги маслаҳатлашувларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик, ушбу мамлакатда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ушбу учрашувлар кун тартибига киритилиши мумкин.
👉🏻 батафсил танишиш учун:

👍8❤2
СИЁСИЙ МАДАНИЯТ
Сиёсий маданият – сиёсий ҳокимият ва сиёсиё ҳаётга бўлган муносабат, уни идрок этишдаги сиёсий тафаккур ва сиёсий фаолият маданиятидир.
Сиёсий маданият фанини ўргатадиган машҳур олий ўқув юртларидан бири Гарвард университетидир. Бугунги кунда Гарвард университетида «Давлат департаментининг сиёсий маданияти», «Сиёсий маданият ва демократик назария» ва «Қиёсий сиёсий маданият» каби курслар ўқитилади.
Умуман олганда, сиёсий маданият фанини бўлажак сиёсатшунос мутахасиссларга ўқитиш орқали, уларда сиёсий ҳаётдаги фуқароларнинг хулқ меъёрлари ва хатти-ҳаракат қоидаларини аниқлаш ҳамда белгилаб олишга хизмат қилади.

👍5