SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.5K subscribers
1.18K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
ЯХШИ УСТОЗЛАР ТАНГРИГА ЯҚИН ОДАМЛАРДИР.
Авесто китобидан


* * * * *

P.S.: Устозларнинг меҳнатига қайси даврда бўлмасин юксак даражада баҳо берилган. Уч минг йиллик тарихга эга, яккахудоликни тарғиб этган зардуштийликнинг «Авесто» китобида шу фикрлар ёзилган. Бу фикрлар ислом динидан 12 аср олдин баён этилган.

👉 @uz_sfa
👍7🔥7👏72
СИЁСИЙ ПСИХОЛОГ КАСБИ

Сиёсий психолог – миллатлар, синфлар, ижтимоий гуруҳлар ва шахсларнинг сиёсий онги даражасида шаклланадиган ҳамда уларнинг сиёсий ҳаракатларида амалга ошириладиган жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик таркибий қисмларни (оммавий кайфият, сиёсий ижтимоийлашув, фикрлар, ҳиссиётлар, қадриятлар) ўрганадиган мутахассис.

Сиёсий психологнинг маоши ҳам унинг маълумот даражаси, иш тажрибаси, иш жойи ва бошқа омиллар йиғиндисидан келиб чиқади. Америка Қўшма Штатларида сиёсий психологнинг йиллик ўртача маоши 80 минг АҚШ долларни, Буюк Британияда 35 минг еврони ташкил этади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍62👏1
СИЁСИЙ ПСИХОЛОГ КАСБИ.pdf
222.5 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 14-17


👉🏻@uz_sfa
👍2🔥1
ЭНГ ЯХШИ ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛИМНИ КИТОБДАН ЭМАС, ҚАЛБДАН ЎРГАТАДИЛАР

Муаллифи номалум

* * * * * * * * * * * * * * *

ЛУЧШИЕ УЧИТЕЛЯ УЧАТ ОТ СЕРДЦА, А НЕ ПО КНИГЕ

Неизвестный


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥7👏32👍2
ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ҲАРАКАТИ

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати
– умумжаҳон инсонпарварлик ҳаракати бўлиб, қуролли тўқнашувларда жабрланганлар, қуруқлик ва денгиздаги ярадор ва бемор ҳарбий хизматчилар, ҳарбий маҳбуслар, фуқаро аҳолига ёрдам бериш, шунингдек, ҳарбий низолар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ажралиб қолган ва бедарак йўқолган шахсларни қидириш вазифасини бажариб, бетараф воситачи сифатида инсонпарварлик ёрдами кўрсатади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
5👍1
😄 Сиёсий латифалар
* * *


Профессор маърузада:
- Сизга неча марта айтдим! Карл Маркс ва Фридрих Энгелс эр-хотин эмас, улар алоҳида-алоҳида тўрта инсон!

* * *

Профессор на лекции:
— Сколько раз вам говорить! Карл Маркс и Фридрих Энгельс не муж и жена, а четыре разных человека!


👉🏻@uz_sfa
😁11🔥2
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАНЛАГАН БОШ ВАЗИР

Сунъий интеллект ҳаётимизнинг барча жабҳаларига, жумладан сиёсий жараёнларга ҳам кириб келмоқда.

Непалдаги сиёсий инқироздан кейин вақтинчалик бош вазир лавозимига кўрилган тўрт номзод орасидан нейротармоқ собиқ бош судья — 73 ёшли Сушила Каркини энг муносиб шахс сифатида тавсия этди. У тайинлангандан кейинги дастлабки оммавий чиқишида, мамлакатда сайланган ҳукумат шаклланиши биланоқ, олти ойдан сўнг ўз лавозимини топширишини ишонч билан маълум қилди.

Непалдаги янги сайловлар келаси йил 5 март куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

👉🏻@uz_sfa
👍3🔥31
Албанияда сунъий интеллект вазир пайдо бўлди.

Мамлакат бош вазири Эди Раманинг маълум қилишича, “Diella” деб номланган сунъий интеллект барча давлат харидлари учун жавобгар вазир сифатида ҳисобланиши эълон қилинди.

Давлат тендерлари бўйича қарорлар босқичма-босқич вазирликлардан “Diella” бошқарувига ўтказилади. Бу орқали Албания давлат тендерлари 100 фоиз коррупциядан холи бўлган ва тендер жараёнлари орқали ўтадиган давлат маблағлари мутлақо шаффоф бўлган давлатга айланади.

👉🏻@uz_sfa
🔥43👍2
Агар шоҳ саройидан тез-тез фармон ёзилиб, юбортириб турилса, унга хурмат ҳам шунча кам бўлади. Хулоса бундоғким, зарурат бўлмаса, олий мажлисдан ҳеч нима ёзилмайди. Фармоннинг хурмати ва куч-қуввати шундай бўлиши керакки, ижро этилмагунча уни хеч ким қўлидан қўйиши керак эмас. Агарда унинг ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар етса, ундай кишига, агар у яқинларидан бўлса ҳам, жазо берилади. Подшоҳ амри албатта ижро этилиши ва унга жиддий муносабатда бўлиниши билан бошқалардан фарқ қилади.

👉🏻@uz_sfa
👍1031👏1
МАҚСАД – ВОСИТАНИ ОҚЛАЙДИ.

Никкола Макиавелли

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

ЦЕЛЬ ОПРАВДЫВАЕТ СРЕДСТВА
.

Никкола Макиавелли


👉🏻@uz_sfa
🔥52👍1😁1🤔1😱1
Биргаликда яхшироқ ...

БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей “Биргаликда яхшироқ: тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари учун 80 йил ва ундан кўпроқ” шиори остида ўтказилди. Бу мавзунунг ўзиёқ халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш ва инсон қадрини ҳимоя қилиш масалаларига қанчалик жиддий эътибор қаратилмоқда, деган фикрни англатади. Ассамблея доирасида кўтарилган асосий глобал муаммолар қуйидагилардан иборат бўлди:
• иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари;
• сунъий интеллектнинг ривожланиши ва унга оид хавфсизлик масалалари;
• глобал озиқ-овқат инқирози;
• дунё бўйлаб давом этаётган можаролар ва тинчликка таҳдидлар;
• инсон ҳуқуқлари ва адолат.

👉🏻@uz_sfa
👍3🔥31👏1🎉1
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ МАКТАБЛАРДА ЎҚИТИЛАДИ

Хитойда сунъий интеллект таълими марказий сиёсатга айланди: 2024–2025 ўқув йилидан Таълим вазирлиги бошланғич, ўрта ва юқори синфларда сунъий интеллектни босқичма-босқич жорий этишни бошлади.
Чет эл мактабларида сунъий интеллектни ўргатиш дарслари Бирлашган Араб Амирликлари, Эстония ва Тожикистонда ҳам янги ўқув йилидан жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда эса 2026 йилдан бошлаб мактабларнинг юқори синфларида сунъий интеллект дарслари ўқитила бошланади.

👉🏻@uz_sfa
👍9
“АҚЛ МАРКАЗИ”

“АҚЛ МАРКАЗИ” (think tank, “мозговой центр”) – сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий ва бошқа соҳаларга оид муҳим муаммоларнинг ечими бўйича ғоялар ва эксперт тавсияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ташкилот, кенгаш, гуруҳ ёки муассаса; тармоқлараро ижодий ёндашувни талаб этувчи маълум амалий муаммони таҳлил этиш мақсадида экспертларни жалб этиш асосида фаолият юритувчи ҳукумат ва ноҳукумат ташкилот.

Глобал муаммолар, замонавий халқаро сиёсат ва давлатлараро муносабатларнинг мураккаб табиати сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида “ақл марказлар”ининг ўрни ва ролини янада оширди. Давлат ва ҳукумат бошлиқлари ҳамда тегишли давлат органлари ҳузурида ихтисослашган “ақл марказлари”ни тузиш амалиёти кенг йўлга қўйилди. Ушбу тузилмаларнинг фаолияти миллий хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш жараёни билан ҳамоҳанг тарзда ривожланиб борди.

Ғоялар – “ақл марказлари” фаолиятининг энг асосий “хомашё”сидир. Ўзбекистонда фаолият юритаётган етакчи ҳукумат ва ноҳукумат “ақл марказлари” қаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Марказий Осиё халқаро институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Илғор халқаро тадқиқотлар маркази, “Юксалиш” ҳаракати ҳамда “Маъно” ва “Билим карвони” каби тадқиқот марказларини киритиш мумкин.


👉🏻@uz_sfa
👍5🔥3👏21
ҲУКУМАТ – СЎЗЛОВЧИ ҚОНУН, ҚОНУН ЭСА ГУНГ ҲУКУМАТДИР.

Цицерон

👉🏻@uz_sfa
🔥4👏31
ЕВРОКОМИССИЯ ВЕНГРИЯНИНГ ВЕТОСИНИ АЙЛАНИБ ЎТА ОЛАДИМИ?
2🔥1
Ўтаётган ҳафтада Европа сиёсий ҳамжамиятида Украина ва Молдовани аъзо сифатида қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Украинага бериш каби масалаларда Венгриянинг ветосини айланиб ўтиш йўллари изланаётгани кўп кўзга ташланди. Ҳаммани қизиқтираётган савол эса табиийки – “қандай қилиб?”.

Маълумот учун: Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 49-моддасига кўра Иттифоққа янги аъзоларни қабул қилиш Европа кенгаши аъзоларининг (давлат раҳбарларидан иборат) якдил овози билан амалга ошади. Аъзоликкача бўлган тайёргарлик билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Бир сўз билан айтганда, бунинг иложи йўқ.

Биринчидан, ветони айланиб ўтишнинг ягона йўли Венгрияни ушбу ҳуқуқдан мосуво қилиш ҳисобланади. 2024 йилнинг январь ойидан ЕИ институтларида Венгриядан вето ҳуқуқини олиб қўйиш масаласи муҳокама қилиб келинади. 2025 йилнинг 27 май куни бу масала ҳатто ЕИ Кенгаши йиғилиши кун тартибига ҳам қўйилган. Иттифоқ тўғрисидаги шартноманинг 7-моддасида Европа қадриятларини доимий ва жиддий бузганлик учун аъзо давлатнинг Кенгашдаги ҳуқуқларини чеклаб қўйиш мумкинлиги ёзилган. Бироқ, бунинг учун ҳам қолган аъзоларнинг якдил овози керак. Кенгашдаги Словакия, Польша ва Чехия каби давлатлар Венгриянинг “эски дўстлари” ҳисобланади ва уларнинг Будапештга қарши овоз бериш эҳтимоли минимал.

Иккинчидан, Венгрияни вето қилмасликка кўндириш – анча ҳаётийроқ вариант. Бунда, табиийки, Брюссель ва Будапешт ўртасида "савдо" кечади. Мисол учун, 2025 йилнинг январь ойида Венгрия Россияга қарши санкцияларни узайтириш қарорига вето қўлламаслик учун миллий энергетик хавфсизлиги учун кафолатлар олган эди. Кафолатларнинг асосий бандлари эса Венгрияга Россия энергоресурсларидан фойдаланиш бўйича мажбурият юкламаслик, Украина орқали ўтадиган газ қувурлари хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлган. Бироқ, бу сафар масала жуда жиддий – Украинанинг аъзолик масаласи. Бунга кўндириш учун Еврокомиссия Венгрияга мисли кўрилмаган қизиқарли таклиф билан чиқиши керак. Ҳозирги оғир иқтисодий вазиятда бу каби таклиф билдириш шунчаки имконсиз.

Учинчидан, Венгрияни мажбурлаш ҳам бир муқобил. Бу ҳақида жуда кўп фикрлар ёзиш мумкин. Мисол учун, Венгрияга ажратиладиган маблағларни музлатиб қўйиш, алоҳида мамлакатлар томонидан иқтисодий санкциялар қўлланиши ва ҳоказо. Бироқ, бу каби чоралар аллақачон қўлланилмоқда ва Будапешт аллақачон улардан қўрқмай қўйган.

Яна бир муҳим жиҳат, ҳозирда ЕИда ўз қишлоқ хўжалигини Украинанинг арзон маҳсулотларидан ҳимоя қилишга астойдил киришган кўп сонли давлатлар бор. Улар ўз ниятларини ошкор қилмаётган бўлсалар-да, Венгриянинг позицияси уларга мойдай ёқмоқда.

Охирги сиёсий жиҳат: кўпгина аъзо давлатлар учун Венгрия мисолида прецедент яратилиши жуда ёмон хабар. Масалан, қачондир Туркиянинг аъзолик масаласи кўтарилиб, бунга тиш-тирноғи билан қарши давлатлар – Кипр ва Греция ҳозирги Венгриянинг ҳолига тушиб қолиши мумкин. Худди шу каби хавотирлар Шимолий Македония билан адоват сабабли Болгария ва Грецияда, Сербия билан келишмовчилик туфайли – Хорватия, Руминия ва Болгарияда, Косовони тан олмаган Испанияда (Каталония муаммоси) ҳам бор.

Хулоса шуки, Украинанинг ЕИга аъзолик масаласи кун тартибидаги масала сифатида кенг сиёсий дискурс яратиш билан чекланиб қолади.

👉 @uz_sfa
8👍2🔥2
БИЛИБ ОЛАМИЗ!


Сиёсий дискурс (лотинча "discursus" сўзидан; сўзма-сўз таржимаси "тарқалиш") - сиёсий мунозаралар, нутқлар, шунингдек, сиёсий ҳужжатларда қўлланиладиган тил ва нутқ тузилмаларидир. Бу тузилмалар сиёсий мулоқот ва муҳокамаларнинг асосий воситаси ҳисобланади.


Сиёсий дискурс – сиёсатда тил ва мулоқот орқали шахс ва жамият онгига таъсир қилиш, ҳокимиятни асослаш ва сиёсий мақсадларга эришиш жараёни.


Масалан, сўнгги вақтларда Европа осмонида пайдо бўлган номаълум дронлар "Европада хавфсизлик чораларини кучайтириш лозимлиги" ҳақида янги дискурс яратди.

👉 @uz_sfa
👍63
Октябрь – сайловлар учун қулай ой

2025 йил октябрь ойидаги дунёдаги сайловлар рўйхати

3-4 октябрь: Чехия Республикаси, Депутатлар палатаси (парламент сайлови)
5 октябрь: Сурия, парламент сайлови
11 октябрь: Габон, Миллий Мажлис (2-тур)
11 октябрь: Науру, Парламент
11 октябрь: Сейшел ороллари, Президент (иккинчи тур)
12 октябрь: Камерун, Президентлик сайлови
13 октябрь: Филиппин, Бангсаморо парламенти сайлови
19 октябрь: Боливия, Президент (иккинчи тур)
19 октябрь: Шимолий Кипр, Президентлик сайлови
24 октябрь: Ирландия, Президентлик сайлови
25 октябрь: Кот-дʼИвуар, Президентлик сайлови
26 октябрь: Аргентина, Депутатлар палатаси ва Сенат, Аргентина вилоятларида сайловлар
29 октябрь: Нидерландия, Умумий сайловлар

Юқоридаги рўйхатдан ташқари, ўндан ортиқ маҳаллий сайловлар ҳам дунёнинг турли мамлакатларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉🏻@uz_sfa
3👍2
ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ЎТКАЗИШ ВАҚТИ ҚАЧОН?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади, бундан ушбу Конституцияда назарда тутилган муддатидан илгари сайлов ўтказиш ҳоллари мустасно.

(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 128-модда)


P.S.: Кўплаб давлатларда куз мавсуми сайловлар учун кенг қўлланади: иштирок даражаси, логистика ва шаффофлик нуқтаи назардан қулай тажриба шаклланган. Бу барқарор об-ҳаво, иш жараёнининг одатий ритми, тартиб-интизом, кузатув ва жамоат хавфсизлигини яхшироқ таъминлаш, шу билан бирга харажатларнинг камлиги билан изоҳланади.

👉🏻@uz_sfa
3👍1
😄 Сиёсий латифалар

* * *
Япония Бош вазирига Барак Обама билан учрашув олдидан инглиз тилида оддий саломлашув тайёргарлиги қилинган экан.

Инструктор: “Сиз Обама билан қўл узатганингизда ‘How are you?’ (Ахволлариз қалай?) дейсиз. Обама: “I’m fine, and you?” (Мен яхшиман, сизчи?) деб жавоб беради. Сиз эса: “Me too” (Мен ҳам) деб айтишингиз керак. Кейин эса таржимонлар ишларини бошлашади.

Учрашувда Бош вазир “How are you?” ўрнига тасодифий равишда “Who are you?” (Сиз кимсиз?) деб айтади.
Обама юмор билан жавоб беради: “I’m Michelle’s husband” (Мен Мишел хонимнинг эриман).
Бош вазир: “Me too” (Мен ҳам) деб билан жавоб беради.

Кейин учрашувда бироз сукут давом этади. 😄


👉🏻@uz_sfa
😁19👍3🤩21🔥1👏1
ҚУРОЛ ТИЛГА КИРГАНДА, ҚОНУНЛАР ЖИМ ҚОЛАДИ.

Цицерон


👉🏻@uz_sfa
👍6🔥42