МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК
Маънавий хавфсизликни таъминлашнинг мазмун-моҳиятини англаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва маънавий соҳадаги миллий манфаатларимизга қаратилган таҳдидларга қарши курашда ушбу «Маънавий хавфсизлик» номли монографиянинг аҳамияти каттадир.
👉🏻 Маънавиятини асрай олмаган миллатлар глобаллашувнинг таъсирида таназзулга учраши муқаррар.
👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

👍8❤2⚡1💔1
АГРЕССИЯ
АГРЕССИЯ (aggression, агрессия) – бирор давлат (ёки давлатлар гуруҳи) томонидан бошқа давлатнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёки БМТ Низомига кўра ғайриқонуний ҳисобланган ҳар қандай тарзда қуролли куч ишлатиш. БМТ Низомига зид равишда биринчи бўлиб қуролли кучни қўллаш prima facie агрессия акти ҳисобланади.
👉🏻 батафсил танишиш учун
👉🏻@uz_sfa

Telegraph
АГРЕССИЯ
АГРЕССИЯ (aggression, агрессия) – бирор давлат (ёки давлатлар гуруҳи) томонидан бошқа давлатнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёки БМТ Низомига кўра ғайриқонуний ҳисобланган ҳар қандай тарзда қуролли куч ишлатиш. БМТ Низомига…
❤3👍1
Фақат босиқ, ақлли, қайноқ юракли ва тоза қўлли инсон чекист бўла олади.
Феликс Дзержинский
* * * * * * * * * * * * * * *
Чекистом может быть лишь человек с холодной головой, горячим сердцем и чистыми руками

👍8🔥1
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ (state security, государственная безопасность) – миллий хавфсизликнинг тизим ости элементи (тор ёки формал маънода); кенг маънода мамлакатнинг умумий хавфсизлигини ифодалаб, “миллий хавфсизлик” тушунчасига синоним сифатида кўрилади. Анъанавий тарзда давлат хавфсизлигининг объекти ёки ҳаётий муҳим манфаатларини конституциявий тузум, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлик ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунида унга қуйидагича таъриф берилади: “давлат хавфсизлиги – Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг, суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди” (4-модда).

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ (state security, государственная безопасность) – миллий хавфсизликнинг тизим ости элементи (тор ёки формал маънода); кенг маънода мамлакатнинг умумий хавфсизлигини ифодалаб, “миллий хавфсизлик” тушунчасига синоним сифатида кўрилади. Анъанавий…
👍10
Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари Ўрта аср шарқ сиёсий тафаккурининг энг йирик дурдонаси!
📌 Асарда адолатли ҳукмдорлик, халқ фаровонлиги, давлат барқарорлиги ва раҳбар масъулияти ҳақида қимматли маслаҳатлар берилган.
Низомулмулк фикрича: 👉 Давлат қудрати – адолатли раҳбарда.
Албатта ўқинг!

🔥4❤1👍1
Nizomulmulk. Siyosatnoma.pdf
8.6 MB
Низоммулк. Сиёсатнома (Сияр ул-мулук). Иккинчи тўлдирилган, қайта ишланган нашри. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2008
👉🏻@uz_sfa
❤3🔥2
Сиёсатда ҳиссиётга йўл йўқ, унда фақат ақл устун туради.
Наполеон I Бонапарт
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
У политики нет сердца, а есть только голова.

🔥6👍4
АССАМБЛЕЯ
👉🏻@uz_sfa
АССАМБЛЕЯ
(французча assemble – йиғилиш) – бирор халқаро ташкилот аъзоларининг ёки бир неча давлат вакилларининг ялпи мажлиси.
1) айрим давлатларда олий давлат органи, парламент номи. Корея Республикаси, Словения ва Кубада парламент номи Миллий Ассамблея деб номланади.
2) Бирлашган Миллатлар ташкилотининг (БМТ) бош органи, барча аъзо давлатлар делегацияларининг умумий йиғилиши.
3) Бирор ташкилот бошқарув органининг номи. Масалан, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ўзида 30 дан ортиқ маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштирган.
👉🏻@uz_sfa
🔥6👍3
ЮНИДО
ЮНИДО – (инг. UNIDO - United Nations Industrial Development Organization) БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти бўлиб, у 1966 йилда ривожланаётган мамлакатлар саноатини жадал тараққий эттириш ва рағбатлантириш ҳамда БМТнинг мазкур соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган. Ташкилот қароргоҳи Вена (Австрия) шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кирди. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мазкур ташкилотнинг республика саноатини ривожлантиришга оид қатор дастурлари ишлаб чиқилди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

❤4⚡2🔥1👏1🏆1
С Т А Т И С Т И К А
📌 2025 йилда сайёрамиз аҳолиси 8,20 миллиард кишига етди. Йил давомида аҳоли сони 70 миллион кишига (+0,9%) кўпайган.
📌 Йил бошида дунё бўйлаб 5,78 миллиард киши мобил телефонлардан фойдаланмоқда – бу аҳолининг 70,5 % ташкил этади. Уларнинг 87 % смартфонлардан фойдаланади.
📌 2025 йил бошига келиб Интернет фойдаланувчилари сони 5,56 миллиард кишига етди. Дунёда интернет тармоғидан фойдаланиш даражаси 67,9 % ташкил этади.
📌 Дунё бўйлаб катта ёшли интернет фойдаланувчилари ҳар куни ўртача 6 соат 38 дақиқа вақтини интернетда ўтказади.

🔥5👍3
🎬 «Карточный домик» (House of Cards, 2013–2018) – бу сиёсий драматик сериал бўлиб, Вашингтон сиёсатининг махфий, шафқатсиз ва манипулятив дунёси ҳақида.
Бу шунчаки сиёсат ҳақидаги сериал эмас. Сериалда жамиятдаги коррупция, медиа ва сиёсат муносабати, қудрат учун курашнинг шафқатсиз қонунлари кўрсатилган. Сиёсий элита дунёсида ахлоқ ва дўстликка ўрин йўқлигини кўрсатиб беради.
📺 Трейлер: House of Cards | Series Trailer

👍7
Подшоҳ ҳафтада икки кун зулм кўрганларни қабул қилиб, золимларнинг додини бериб, жазолаб ва раият сўзларини бевосита эшитиб бориши керак. Муҳим бўлган аризаларни қабул қилиб, ҳар бирига жавоб бериши лозим. Агарда, "подшоҳ додхоҳларини олдига чақириб, ҳафтада икки маротаба уларнинг сўзларини эшитади ва золимларнинг жазосини беради", деган хабар мамлакатга тарқалса, унда золимлар қилмишларнинг оқибатларини ўйлаб, қўрқиб бедодлик қилмайдилар.
👉🏻@uz_sfa
🔥7👍4
Уруш сиёсатнинг бошқа воситалар билан давом эттирилишидир.
Карл фон Клаузевиц
* * * * * * * * * * * *
Война есть продолжение политики другими средствами
Карл фон Клаузевиц
👉🏻 @uz_sfa

👍6❤2
Қирғизистон парламенти ўз-ўзини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Энди нима бўлади?
Қирғизистон парламенти 25 сентябрь пайшанба куни ўзини-ўзи тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қабул қилди. 32 нафар депутатдан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан илгари сурилган таклифни мажлисда иштирок этган 89 нафар парламент аъзосидан 84 нафари қўллаб-қувватлади. Ушбу масала юзасидан маъруза қилган депутат Улан Примов парламент сайловлари 2026 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилганини, бироқ ундан икки ой ўтиб - 2027 йил январь ойида президентлик сайловлари бўлиб ўтиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Примовнинг фикрича, икки сиёсий воқеа орасидаги қисқа вақт оралиғи сиёсий беқарорликни келтириб чиқариши ва ҳокимиятнинг барча тармоқлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, "мамлакатда сиёсий тизим ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида" парламентга ўз ваколатларини ихтиёрий равишда топшириш таклиф этилди. Депутатнинг таъкидлашича, бундай қарорнинг яна бир муҳим омили сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар бўлди (сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан 2025 йил июнь ойида имзоланган эди. - Таҳририят).
Парламент раиси Нурланбек Турғунбек ўғли муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 30 ноябрга белгиланишини маълум қилди. Ўзини-ўзи тарқатиб юборишига қарамай, депутатларнинг ваколатлари янги чақириқ депутатлари келгунига қадар сақланиб қолиши, зарур ҳолларда эса раис парламент аъзоларини навбатдан ташқари сессияга чақириши мумкинлигини таъкидлади.

👍8❤1😁1
ИНТЕРПОЛ
ИНТЕРПОЛ – жиноятларни рўйхатга олиш халқаро маркази бўлиб, у жиноятчилар, жиноятларда гумон қилинувчилар, бедарак йўқолганлар ва ўғирланган бойликларни халқаро миқёсда қидириш ишларини мувофиқлаштиради.
Ташкилотга 1923 йилда Вена (Австрия) шаҳрида асос солинган. Унинг номи инглизча Interpol – International criminal police organization – Халқаро жиноят полиция ташкилотининг барча тиллар учун қисқартирилган умумий номи. Ҳозирги номи манзилни қисқа қилиб ифодалаш тарзида 1947 йилда пайдо бўлган. 1949 йилда БМТ унга расмий равишда халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақомини берди. ИНТЕРПОЛнинг амалдаги устави 1956 йилда кучга кирган.
ИНТЕРПОЛнинг олий органлари Бош ассамблея, Ижроия қўмита ва Бош котибият ҳисобланади. Ташкилотнинг доимий қароргоҳи Франция қилиб белгиланган.
Ўзбекистон ИНТЕРПОЛга 1994 йилда аъзо бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида ташкилотнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси тузилган.

🔥6❤1👍1👏1
28 сентябрь куни Молдовада парламентга сайлов бўлиб ўтди. Шу куни “Телеграм” мессенжери асосчиси Павел Дуров ўта қизиқ пост қолдирди. Унинг айтишича, Франция махсус хизматлари унга Молдовага оид “муаммоли” каналлар рўйхатини бериб, уларни ўчириб ташлашни сўраган. Дуровнинг реакцияси эса қуйидагича бўлди:
Собиқ совет республикаси ва Францияни нима боғлаб туради?
Бир сўз билан айтганда – Руминия. Молдованлар ва руминлар шу қадар бир-бирига яқин қардошларки, уларни Ғарб сиёсатшунослари "опа-сингиллар"га қиёслайдилар.
Баъзи фактлар бу фикрни тасдиқлашга ёрдам беради:
- Молдова аҳолисининг ярмидан кўпи Руминия фуқаролигига эга. Сиёсий элитада бу кўрсаткич 80 фоизгача етади.
- Президент Мая Санду ҳам икки фуқароликка эга – Молдова ва Руминия.
- 2023 йилда Молдовада давлат тили молдован тилидан румин тилига ўзгартирилган (Молдован ва румин тиллари деярли бир хил, Америка ва Британия инглиз тилларидек, лаҳжада бироз фарқ бор).
- Ташқи савдо, нефть-газ, электр энергияси, инвестициялар – деярли барча иқтисодий йўналишларда Руминия энг йирик ҳамкор давлат.
Руминия 19-асрдан бери Франция билан “ака-сингил”. Бу асрда Франция қудратли империя, француз тили ва маданияти эса барча халқлар учун эталон эди. Усмонли империясидан мустақил бўлиш ва руминлар давлатини тузишда сиёсий элита айнан француз йўлини танлади. Бошқа томондан, румин тили ҳам, француз тили ҳам роман тиллари оиласига киради, замонавий румин тилидаги 20-30 фоиз сўзлар француз тилидан бевосита ёки билвосита ўзлаштирилган. Грамматика ва тил асослари жуда ўхшаш.
Хулоса
Франция ва Руминия "ака-сингил" бўлса, демак Молдова ҳам Франциянинг "кичик синглиси" саналади. Яъни, геосиёсатни четга суриб турсак, бу икки давлатни ўзаро алоқалар эмас, балки Руминия воситачилиги боғлаб туради.
Ҳа айтганча, бу уч “қардош” давлатнинг байроқлари ҳам жуда ўхшаш. 🇫🇷🇷🇴🇲🇩
👉 @uz_sfa
Бу каналларнинг деярли барчаси қонуний ва қоидаларимизга батамом мос эди. Уларни бир нарча бирлаштириб турарди – француз ва молдавия ҳукуматларига маъқул бўлмаган сиёсий позицияларда эдилар.Дуров ўтган йили ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди: 2024 йилги президент сайлови олдидан француз разведкаси ундан Молдова ҳукуматига баъзи телеграм-каналларни цензуралашда ёрдам беришини сўраган.

🔥8👍6