SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.53K subscribers
1.17K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
ҚАТАРГА ҲУЖУМНИНГ ОҒИР БАДАЛИ ЁҲУД ИСРОИЛНИНГ ДАХШАТЛИ ТУШИ

17 сентябрь куни Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида тарихий битим - ўзаро мудофаа тўғрисидаги пактни имзолади. Натижада НАТОга ўхшаш яна бир бирлик юзага келди, Саудия Покистоннинг ядровий ҳимоясига эга бўлди.

Тарихий ремарка: 1971 йилда Хиндистон билан урушда енгилгач, Покистон ядро қуролига эга бўлишга қатъий қарор қилди ва 1998 йилда илк атом бомбасини синовдан ўтказди. Бу вақт давомида Ғарб мамлакатлари иқтисодий санкциялар орқали ядровий дастурни тўхтатишга уринишди, бироқ Исломобод Саудия Арабистонининг молиявий ёрдами билан дастурни давом эттира олди. Шу сабабли, покистонликлар бомба тайёр бўлгач, уни норасман "Ислом дунёси бомбаси" деб аташган.

Нега пакт энди имзоланди?

Шиа-сунний қарама-қаршилиги сабабли Саудия Арабистони ўзи учун фақат Эронни рақиб кўрарди. Покистон ва Эрон ўртасида эса муносабатлар ёмон эмас эди. Яъни, манфаатлар кесишмаган. Ҳозир эса Эронда ядровий дастур даргумон, мамлакат кучсизланган, Саудия билан ўзаро алоқалар эса дўстона тус ола бошлаган. Аммо ўртага Эрондан-да “хавфлироқ” янги куч чиқди - Исроил. Қатарга ҳужум Яқин Шарқдаги хавфсизлик архитектурасини бутунлай ўзгартириб юборди.

Энди нима бўлади?

Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа пакти сиёсий прецедентга айланиш эҳтимоли катта. Минтақа нотинч бўлгани сайин ундаги араб мамлакатлари бирин-кетин Покистон "ядровий соябони" остига киришга интилишлари табиий.

Фаластиннинг Буюк Британия, Австралия ва Канада томонидан тан олиниши, юқоридаги пакт фонида Исроил учун ўтган ҳафтани чин маънода дахшатли тушга айлантирди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥9
БИЛИБ ОЛАМИЗ!

Сиёсий прецедент – муайян сиёсий вазиятда қабул қилинган қарор ёки амалий ҳаракатнинг кейинги шунга ўхшаш ҳолатларда намуна сифатида хизмат қилиши. Масалан, 1999 йилда НАТОнинг Югославияда амалга оширган ҳарбий операцияси БМТ Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз амалга оширилган, Косово мустақил давлатга айланган. Россия эса 2014 йилги Қрим воқеаларини изоҳлашда айнан шу “Косово прецеденти”га ҳавола қилади.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍7🔥2
ЮНЕСКО

ЮНЕСКО – (инг. UNESCO — United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасаларидан бири ҳисобланади. Ташкилот давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йилда тузилган.

Мазкур халқаро ҳукуматлараро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган ва унинг доирасида кўплаб тадбирларни амалга оширган.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥5👍31👏1
Агар мамлакат уруш ва шармандалик ўртасида танлов қилиб, шармандаликни танласа, у ҳам урушга, ҳам шармандаликка эга бўлади.

Уинстон Черчилль
(30.11.1874 - 24.01.1965)
сиёсий арбоб, ҳарбий, журналист


. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Если страна, выбирая между войной и позором, выбирает позор, она получает и войну, и позор.

Уинстон Черчилль
(30.11.1874 - 24.01.1965)
политик, военный, журналист


👉🏻@uz_sfa
👍5🔥52
БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида Ўзбекистон Президенти Ғазо секторидаги тобора ёмонлашиб бораётган гуманитар инқироз ҳақида гапирар экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сиёсий музокараларни давом эттиришга чақирди.

– Биз БМТ резолюцияларига мувофиқ, “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдоримиз, – деди у юксак минбардан туриб.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍52🔥2
ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ
– (инг. UNICEF – United Nations International Children's Emergency Fund) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро болалар жамғармаси. Ушбу жамғарма узоқ вақт давом этган уруш натижасида катта қийинчиликларга дучор бўлган Европа болаларига ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида 1946 йилда тузилган. 1953 йилдан БМТнинг доимий тузилмасига айланган. Ер юзида, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда болаларнинг соғлом ва баркамол вояга етишига кўмаклашиш унинг бош мақсадидир.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ЮНИСЕФга аъзо бўлди ва у билан яқин ҳамкорлик ўрнатди. Жамғарма томонидан болаларни иммунизация қилиш, бошланғич мактаб ўқувчиларини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, вакциналар етказиб бериш бўйича узоқ муддатли дастурлар, Оролбўйи аҳолисига ёрдам кўрсатиш юзасидан махсус дастур, “Орол денгизи: минтақавий ва экологик ёрдам лойиҳаси” ишлаб чиқилган.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍521🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист: Сиз ҲАМАСни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайсизми?


Эрдоғон: Мен ҲАМАСни террорчилик ташкилоти деб ҳисобламайман. Уни қаршилик кўрсатувчи гуруҳ сифатида кўраман.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
4👍3🔥1
БМТНИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ
ЙИҒИЛИШДА ВЛАДИМИР ЗЕЛЕНСКИЙ НУТҚИ СЎЗЛАДИ


Биз қуролланиш пойгасининг энг вайронкор босқичини бошдан кечиряпмиз, чунки у ўз ичига сунъий интеллектни ҳам қамраб олмоқда.

Владимир Зеленский

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Мы переживаем наиболее разрушительный этап гонки вооружений, потому что он включает в себя искусственный интеллект.

Владимир Зеленский

👉🏻@uz_sfa
41
👍8
МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК

Маънавий хавфсизликни таъминлашнинг мазмун-моҳиятини англаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва маънавий соҳадаги миллий манфаатларимизга қаратилган таҳдидларга қарши курашда ушбу «Маънавий хавфсизлик» номли монографиянинг аҳамияти каттадир.

👉🏻 Маънавиятини асрай олмаган миллатлар глобаллашувнинг таъсирида таназзулга учраши муқаррар.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍821💔1
Маънавий хавфсизлик (кирилча).pdf
7.5 MB
Исламов И.Н. Маънавий хавфсизлик (монография) – Т.: «Complex Print», 2023. – 188 б.


👉🏻@uz_sfa
👍64🔥2
Маънавий хавфсизлик (лотинча).pdf
7.7 MB
Islamov I.N. Ma’naviy xavfsizlik (monografiya) – T.: «Complex Print», 2023. – 178 b.


👉🏻@uz_sfa
👍832
АГРЕССИЯ

АГРЕССИЯ (aggression, агрессия) – бирор давлат (ёки давлатлар гуруҳи) томонидан бошқа давлатнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёки БМТ Низомига кўра ғайриқонуний ҳисобланган ҳар қандай тарзда қуролли куч ишлатиш. БМТ Низомига зид равишда биринчи бўлиб қуролли кучни қўллаш prima facie агрессия акти ҳисобланади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
3👍1
Фақат босиқ, ақлли, қайноқ юракли ва тоза қўлли инсон чекист бўла олади.

Феликс Дзержинский

* * * * * * * * * * * * * * *

Чекистом может быть лишь человек с холодной головой, горячим сердцем и чистыми руками

Феликс Дзержинский


👉🏻@uz_sfa
👍8🔥1
4👏4🤔1
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ
(state security, государственная безопасность) – миллий хавфсизликнинг тизим ости элементи (тор ёки формал маънода); кенг маънода мамлакатнинг умумий хавфсизлигини ифодалаб, “миллий хавфсизлик” тушунчасига синоним сифатида кўрилади. Анъанавий тарзда давлат хавфсизлигининг объекти ёки ҳаётий муҳим манфаатларини конституциявий тузум, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлик ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунида унга қуйидагича таъриф берилади: “давлат хавфсизлиги – Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг, суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди” (4-модда).

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
👍10
Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари Ўрта аср шарқ сиёсий тафаккурининг энг йирик дурдонаси!

📌 Асарда адолатли ҳукмдорлик, халқ фаровонлиги, давлат барқарорлиги ва раҳбар масъулияти ҳақида қимматли маслаҳатлар берилган.

Низомулмулк фикрича: 👉 Давлат қудрати – адолатли раҳбарда.

Албатта ўқинг!

👉🏻@uz_sfa
🔥41👍1
Nizomulmulk. Siyosatnoma.pdf
8.6 MB
Низоммулк. Сиёсатнома (Сияр ул-мулук). Иккинчи тўлдирилган, қайта ишланган нашри. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2008


👉🏻@uz_sfa
3🔥2
Сиёсатда ҳиссиётга йўл йўқ, унда фақат ақл устун туради.

Наполеон I Бонапарт

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

У политики нет сердца, а есть только голова.

Наполеон I Бонапарт


👉🏻@uz_sfa
🔥6👍4
АССАМБЛЕЯ

АССАМБЛЕЯ
(французча assemble – йиғилиш) – бирор халқаро ташкилот аъзоларининг ёки бир неча давлат вакилларининг ялпи мажлиси.

1) айрим давлатларда олий давлат органи, парламент номи. Корея Республикаси, Словения ва Кубада парламент номи Миллий Ассамблея деб номланади.

2) Бирлашган Миллатлар ташкилотининг (БМТ) бош органи, барча аъзо давлатлар делегацияларининг умумий йиғилиши.

3) Бирор ташкилот бошқарув органининг номи. Масалан, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ўзида 30 дан ортиқ маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштирган.


👉🏻@uz_sfa
🔥6👍3
ЮНИДО

ЮНИДО
– (инг. UNIDO - United Nations Industrial Development Organization) БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти бўлиб, у 1966 йилда ривожланаётган мамлакатлар саноатини жадал тараққий эттириш ва рағбатлантириш ҳамда БМТнинг мазкур соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган. Ташкилот қароргоҳи Вена (Австрия) шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кирди. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мазкур ташкилотнинг республика саноатини ривожлантиришга оид қатор дастурлари ишлаб чиқилди.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
42🔥1👏1🏆1