SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.53K subscribers
1.17K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
🔥4
БМТНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАЛАРИ

БМТнинг ихтисослашган муассасалари – бу универсал характерга эга бўлган, ҳар қандай давлат учун очиқ, давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириш учун махсус битимлар воситасида БМТ билан алоқага кирган халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлардир.
Айни пайтда ихтисослашган муассасалар ўз мақсад ва вазифалари, ташкилий тизимлари ва органлари ваколатларини белгилаб берувчи ўз таъсис актлари асосида тузилган ва амал қилаётган мустақил халқаро ташкилот деган мақомни тўла сақлаб қоладилар.

БМТнинг ихтисослашган муассасалари сони 17 та бўлиб, каналимизда улар билан Сизларни таништириб борамиз!


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥4👍3
Тарих – бу энди тузатиб бўлмайдиган сиёсатдир. Сиёсат эса – ҳали ўзгартирса бўладиган тарихдир.

Зигмунд Графф

* * * * * * * * * * * * * * * * * * *

«История – это политика, которую уже нельзя исправить. Политика – это история, которую еще можно исправить»

Зигмунд Графф


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥7👍3👏1
“ҲУКУМАТ СОАТИ” НИМА?

Ҳукумат соати – парламент мажлисида ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларнинг депутатлар саволларига жавоб бериши учун ажратилган вақт. Бу парламент назоратини амалга оширишнинг бир шакли ҳисобланади. Мунтазам равишда ўтказилади. Унинг даврийлигини палатада қабул қилинган ички низом белгилайди.

«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.

«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥2👍1
ПАРЛАМЕНТДА “ҲУКУМАТ СОАТИ”

“Ҳукумат соати” – парламент назоратининг муҳим институти сифатида Қонунчилик палатасида ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.

Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов депутатлар саволларига жавоб берди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси, сув тежовчи технологиялар, фермер ва кооперативлар ҳамкорлиги ҳамда бозорларда нарх барқарорлиги масалалари муҳокама қилинди.

👉🏻 батафсил танишиш учун:

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥4
Камбағаллик – мамлакатдаги тартибсизликлар илдизи.

Мо-Цзи


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍4🔥2
2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашди. Оқибатда, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион аҳоли камбағалликда яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 800 миллиондан ошди

.
🔥3👍1
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР СОНИ ҚИСҚАРМОҚДА

17 сентябрь куни Наманган шаҳрида ўтказилган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Президентимиз қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади.


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағал оилалар сони қисқариб, аҳолининг реал даромадлари сезиларли даражада ошди.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍2
📢 19 сентябр куни “Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази” ташаббуси билан халқаро конференция бўлиб ўтди.

🌍 “Ўзбекистоннинг демократик ривожланишида фуқаролик жамиятининг ўрни: глобал чақириқлар ва истиқболлар” мавзусидаги ушбу нуфузли анжуманда 20 дан ортиқ хорижлик экспертлар, шунингдек, 200 дан зиёд юртимиз олимлари ва етакчи мутахассислари иштирок этди.

Юқори даражада ташкил этилган конференция натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти янги босқичга қадам қўйди.

Батафсил танишиш учун Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг расмий каналига уланинг @cadpuz
🔥5
«Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли»

Яқинда Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангандан буён иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва жамият ҳаётининг бошқа қатор соҳаларида инқилобий ислоҳотларни амалга оширди. Шунингдек, яқин қўшничилик муносабатлари тикланиб, минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамланди.

Бугун бу жараёнлар нафақат халқимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥5👍4
Ким ахборотга эга бўлса, дунёни бошқаради.

Натан Ротшильд

* * *

Кто владеет информацией – тот владеет миром.

Натан Ротшильд


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
4👍3🔥2
БУ МАШҲУР ИБОРАНИНГ ТАРИХИ

«Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» машҳур ибораси бугунги кунда сиёсатчилар, молиячилар, журналистлар ва илмий доиралар томонидан кенг қўлланилади. У замонавий ҳаётда ахборотнинг беқиёс аҳамиятини яна бир бор намоён этади.

XIX асрдаги машҳур молиявий магнат Натан Ротшильд номи билан боғлиқ ривоятга кўра, у Наполеоннинг Ватерлоо жангида мағлуб бўлгани ҳақидаги хабарни қолганлардан олдин билган. Шундан фойдаланиб, у аввало Лондон биржасига ўз акцияларини сотган, ортидан ҳамма сотишга тушган ва нархлар кескин пасайган. Шу пайтда Ротшильд агентлари арзон акцияларни оммавий сотиб олишган. Бир кундан кейин ғалаба ҳақидаги расмий хабар келганда эса нархлар яна кўтарилиб, Ротшильд катта бойликка эга бўлган.
Бу воқеа ҳақиқатдан тўлиқ исботланмаган бўлса-да, «Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» деган машҳур ибора тарихда Ротшильд номи билан боғланиб қолди.

📌 Ахборот – сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида энг кучли қуролдир.

📊 Тезкор ва тўғри маълумот – муваффақият калитидир.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥4👍2
😄 Сиёсий латифалар


* * *
Талаба устозидан сўрайди:
– Демократия нима?
Устоз жавоб беради:
– Бу сен эркин фикр айтасан, сенинг фикрингни ҳеч ким эшитмайди, лекин ҳеч ким сени жазоламайди.

* * *

👉🏻@uz_sfa
😁14👍4🔥2
БМТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) – аъзо-давлатлар ўртасида халқаро савдони либераллаштиш ҳамда савдо ва сиёсий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 1995 йилда ташкил этилган халқаро иқтисодий ташкилот.

БМТ тизимига кирувчи мазкур ташкилот жаҳон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш йўли билан давлатлар савдо сиёсатига таъсир кўрсатиш, савдо муносабатларини эркинлаштирадиган ва қатъий тартиб-қоидага соладиган музокаралар учун йиғилишлар ўтказиш, давлатлараро савдода юзага келадиган низоларни ҳал қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради.

ЖСТ фаолияти аъзо мамлакатларнинг ўзаро манфаатларини турли тадбирлар (асосан бож имтиёзлари, тўсиқлари ва бошқалар)ни қўллаш билан ҳимоя қилишга қаратилган. Аъзо мамлакатлар ЖСТ талабларини бажариш билан бирга ташкилотнинг бошқа аъзоларига савдода мумкин қадар қулайлик бериш режимини (биринчи навбатда бож тарифларини пасайтириш) қўллайди, ўз ички бозорини чет эл корпорациялари учун очиқ қилиш мажбуриятини олади.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥5🏆21👍1👏1
Юз жангда юз марта ғалаба қозониш - ҳарбий санъатнинг энг юксак чўққиси эмас. Жанг қилмасдан душманни мағлуб этиш – мана бу ҳақиқий маҳоратдир.

СУНЬ ЦЗИ

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Одержать сто побед в ста битвах – это не вершина воинского искусства. Повергнуть врага без сражения – вот вершина.

СУНЬ ЦЗЫ


👉🏻@uz_sfa
🔥4👍3
ЎЗБЕКИСТОН – БМТ АЛОҚАЛАРИ

Ўзбекистон 1992 йил 2 март куни БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. 1993 йил 24 октябрда Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, таҳдидларга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда пандемиялар даврида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш, экологик муаммоларни бартараф этиш, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва бошқаларни келтириш мумкин. Бугунги кунда БМТнинг 20 дан ортиқ дастурлари Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
3🔥3👏3👍1
image_2025-09-21_19-52-07.png
263.8 KB
САМОВИЙ ҲУДУД НИМА? АМАЛИЁТ ОРҚАЛИ ТУШУНИБ ОЛАМИЗ!
Сурат Эстония Мудофаа вазирлигига тегишли.
👍7
Эстония Мудофаа вазирлиги 19 сентябрь куни Россияга тегишли 3 та МИГ-31 қирувчи самолёт мамлакат самовий ҳудудига рухсатсиз кириб, 12 дақиқа давомида парвоз қилганини маълум қилди. Шу куннинг ўзида Россия Мудофаа вазирлиги МИГлар Эстониянинг самовий ҳудудини бузмаганини, улар Карелиядан Калининградга режали парвозни амалга оширганини, парвоз халқаро нормалар мувофиқ Болтиқ денгизи устидаги нейтрал сувлар узра кечганини билдирди.

1944 йилги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясига мувофиқ, самовий ҳудуд – мамлакат ҳудуди, шу жумладан қуруқлик, ҳудудий ва ички сувлари устидаги Ер атмосфераси қисми бўлиб, мамлакат унинг устидан тўлиқ суверенитетга эга.

БМТнинг 1982 йилги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига кўра, ҳудудий сувлар – мамлакатга ёндош денгиз ҳудуди бўлиб, унинг кенглиги энг яқин соҳилдан 12 денгиз миля (22,2 км) масофагача бўлган ҳудудларни ўз ичига олади. Ушбу ҳудуд ҳам мамлакатнинг тўлиқ суверенитети остидадир.

12 денгиз милясидан сўнг 200 миля масофагача эксклюзив иқтисодий зона (ЭИЗ) деб аталади. Мамлакат унинг устидан суверенитетга эга эмас, аммо ушбу сувлардаги иқтисодий ресурслар фақатгина унга тегишли бўлади. 200 милядан сўнг халқаро сувлар (норасман – “нейтрал сувлар”) бошланади ва у ҳаммага тегишли.

Болтиқ денгизи нистабан тор бўлгани учун унда “нейтрал сувлар” деярли йўқ. Мамлакатларга тегишли ЭИЗлар ўзаро бир-бирига киришиб кетган. Шу сабабли, қирғойбўйи давлатлари ўзаро (асосан икки томонлама) келишув асосида ЭИЗларга нейтрал мақомини беришган.

Хулоса: қирувчилар ҳаракатининг ҳақиқий координаталарисиз ушбу масалага аниқ ҳуқуқий баҳо бериш мумкин эмас. Шундай бўлса-да, Эстония ҳудудига бундай яқин масофада ҳарбий парвоз амалга ошириш халқаро муносабатларда маъқулланмайдиган амалиёт.
👍7🔥41🤔1
БМТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) – ҳамма халқларнинг иложи борича соғ-саломат бўлишига эришиш учун ўта хавфли касалликларга қарши курашиш, халқаро санитария қоидаларини ишлаб чиқиш, ташқи муҳит санитария ҳолатини яхшилаш ва бошқа шу каби вазифаларни бажариш мақсадида тузилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот.

Мазкур ташкилот турли касалликларга қарши кураш олиб боради, уларни тугатиш тадбирларини кўради, атроф-муҳит муҳофазаси, юқумли ва юқумсиз касалликларга қарши кураш учун халқаро стандартлар белгилаш, дори моддалар сифати ва қўшимча таъсири ҳамда наркотик моддалар устидан халқаро назорат ўрнатиш, тиббиёт фанининг энг муҳим масалалари (токсикология, фармакология, атроф-муҳит гигиенаси ва б.) бўйича ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларни координациялаш ва уларни ўтказишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради. Айниқса, глобал пандемия даврида ташкилотнинг аҳамияти ортиб, у кўплаб давлатларга вакциналар етказиб беришда катта ишлар амалга оширди.

ЖССТ 1946 йилда тузилган, 1948 йилдан БМТнинг ихтисослашган муассасаларидан бири сифатида иш олиб боради. Қароргоҳи Женева шаҳрида (Швейцария). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1995 йилдан фаолият олиб боради.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥3🏆3👏2👍1