SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.53K subscribers
1.16K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Дунёни ёшлар бошқаради – кексайган пайтларида.

Жордж Бернард Шоу

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Миром правят молодые – когда состарятся.

Джордж Бернард Шоу


👉🏻@uz_sfa
👍7
Ёшларнинг ёш чегараси

Ёшларнинг ёш чегараси ягона стандартга эга эмас, у давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қонунчилиги ёки сиёсатларига қараб турлича белгиланади. Қисқача қилиб:
• АҚШ – 13–29 ёш
• БМТ – 15–24 ёш
• Германия – 18–29 ёш
• Япония – 18–30 ёш
• Россия – 14–35 ёш
Ўзбекистон – 14–30 ёш


👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИДА "ЁШЛАР СИЁСАТИ"

Фалсафа фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мадаеванинг жадидчилик ҳаракатидаги "ёшлар сиёсати" тўғрисидаги фикрлари билан танишинг.

📹https://youtu.be/GN-x8NVh0zM

👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК
(national security, национальная безопасность) – хавфсизлик концепциясининг фундаментал кесими, бирламчи даражаси ва етакчи ғояси. Миллий хавфсизлик ҳам сиёсат, ҳам мафкурани ифодаловчи тушунчадир. Сиёсий муомалага илк бор АҚШ президенти Т. Рузвельт томонидан киритилганлиги таъкидланади (1904). АҚШнинг Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунида (1947) ушбу тушунча “ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси” тарзида тавсифланди. Миллий хавфсизликнинг “анъанавий” концепцияси АҚШ сиёсатшунослик фанида сиёсий реализмнинг кучли таъсири остида шаклланди.

👉🏻 батафсил танишиш учун


👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
🔥4👏2👍1
МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК

МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК
(regional security, региональная безопасность) – халқаро хавфсизликнинг таркибий қисми; хавфсизликнинг нисбатан мустақил даражаси бўлиб, муайян минтақа давлатларининг суверен ривожланиши учун энг мақбул халқаро ҳуқуқий, институционал, иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолатини ифодалайди. Хавфсизлик қатъий ҳудудийликни тақозо этади, яъни ушбу ҳодисанинг концептуаллашуви ҳудудийлик фундаментал хусусияти ҳисобланган ҳамда ўз чегараларига эга бўлган муайян маконда юз беради.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍1
Император Юлий Цезарь – Рим диктатори, саркарда, ёзувчи.


БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ.

Юлий Цезарь
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ.

Юлий Цезарь


👉🏻@uz_sfa
👍3🔥31
БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ – ДОНО ҚОИДА, БИРОҚ БИРЛАШТИР ВА ЙЎНАЛТИР – ЯНАДА ЯХШИРОҚ.

Иоганн Вольфганг Гёте
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ – МУДРОЕ ПРАВИЛО, НО ОБЪЕДИНЯЙ И НАПРАВЛЯЙ – ЕЩЁ ЛУЧШЕ.

Иоганн Вольфганг Гёте

👉🏻@uz_sfa
👍7🔥3
ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК

ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК
(international security, международная безопасность) – хавфсизликнинг мустақил даражаси; умумий тинчликни бузиш ёки халқлар хавфсизлигига қаратилган ҳар қандай шаклдаги таҳдидларни бартараф этишга қартилган давлатлараро муносабатларнинг ҳолати; давлатларнинг суверен ривожланиши учун энг мақбул бўлган халқаро ҳуқуқий, сиёсий, ташкилий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолати. Сиёсий реализм тарафдорлари халқаро хавфсизликни давлатлараро муносабатларда кучлар мувозанатининг таъминланганлиги билан изоҳлайди. БМТ Низоми қоидаларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий таърифга кўра, халқаро хавфсизлик – бу ҳар қандай шаклда бўлишдан қатъи назар, умумий тинчлик ва халқлар хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этувчи давлатлараро муносабатларнинг ҳолати. Халқаро хавфсизлик давлатлар ҳамжамияти аъзоларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига риоя қилишига асосланади ҳамда халқаро ҳуқуқий воситалар тизими орқали таъминланади. БМТ универсал коллектив хавфсизлик тизими сифатида халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ўрин тутади.

👉🏻@uz_sfa
🔥51
ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК

ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК (global security, глобальная безопасность) – бутун Ер шари аҳолиси ва ҳудудини қамраб олувчи хавфсизлик даражаси. Ушбу ҳодиса кишилик жамияти эволюциясининг табиий оқибати сифатида саҳнага чиқди. Глобал хавфсизлик бевосита инсон омили билан боғлиқ бўлиб, инсон/инсоният манфаатларига хавф ва таҳдид солувчи глобал муаммоларнинг вужудга келиши, уларнинг кўлами ва қамровининг кенгайиши шароитида долзарб аҳамият касб этиб борди.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент, 2025
👍3🔥2
Давлатни тўғри бошқармоқ учун ҳукмдор – ҳукмдорлигича, амалдор – амалдорлигича, ота – оталигича, ўғил – ўғиллигича қолмоғи лозим.

КОНФУЦИЙ

👉🏻@uz_sfa
👍11🔥6
ЗАМОНАВИЙ СИЁСИЙ НАЗАРИЯЛАР ФАНИ

Замонавий сиёсий назариялар фани – талабаларда турли хил замонавий сиёсий назариялар, йўналишлар ва мактабларнинг ғоялари тўғрисида тизимли билим ва тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилади.

👉🏻@uz_sfa
👍3🔥3
Замонавий сиёсий назариялар.pdf
413.6 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 10-14.


👉🏻@uz_sfa
👍4🔥3
🔥4
БМТНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАЛАРИ

БМТнинг ихтисослашган муассасалари – бу универсал характерга эга бўлган, ҳар қандай давлат учун очиқ, давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириш учун махсус битимлар воситасида БМТ билан алоқага кирган халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлардир.
Айни пайтда ихтисослашган муассасалар ўз мақсад ва вазифалари, ташкилий тизимлари ва органлари ваколатларини белгилаб берувчи ўз таъсис актлари асосида тузилган ва амал қилаётган мустақил халқаро ташкилот деган мақомни тўла сақлаб қоладилар.

БМТнинг ихтисослашган муассасалари сони 17 та бўлиб, каналимизда улар билан Сизларни таништириб борамиз!


👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥4👍3
Тарих – бу энди тузатиб бўлмайдиган сиёсатдир. Сиёсат эса – ҳали ўзгартирса бўладиган тарихдир.

Зигмунд Графф

* * * * * * * * * * * * * * * * * * *

«История – это политика, которую уже нельзя исправить. Политика – это история, которую еще можно исправить»

Зигмунд Графф


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥7👍3👏1
“ҲУКУМАТ СОАТИ” НИМА?

Ҳукумат соати – парламент мажлисида ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларнинг депутатлар саволларига жавоб бериши учун ажратилган вақт. Бу парламент назоратини амалга оширишнинг бир шакли ҳисобланади. Мунтазам равишда ўтказилади. Унинг даврийлигини палатада қабул қилинган ички низом белгилайди.

«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.

«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥2👍1
ПАРЛАМЕНТДА “ҲУКУМАТ СОАТИ”

“Ҳукумат соати” – парламент назоратининг муҳим институти сифатида Қонунчилик палатасида ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.

Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов депутатлар саволларига жавоб берди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси, сув тежовчи технологиялар, фермер ва кооперативлар ҳамкорлиги ҳамда бозорларда нарх барқарорлиги масалалари муҳокама қилинди.

👉🏻 батафсил танишиш учун:

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
🔥4
Камбағаллик – мамлакатдаги тартибсизликлар илдизи.

Мо-Цзи


👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍4🔥2
2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашди. Оқибатда, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион аҳоли камбағалликда яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 800 миллиондан ошди

.
🔥3👍1
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР СОНИ ҚИСҚАРМОҚДА

17 сентябрь куни Наманган шаҳрида ўтказилган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Президентимиз қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади.


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағал оилалар сони қисқариб, аҳолининг реал даромадлари сезиларли даражада ошди.

👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
👍2