SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.53K subscribers
1.17K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Авраам Линкольн АҚШнинг 16-президенти бўлган.


Демократия халқ учун халқ томонидан амалга ошириладиган халқ ҳокимиятидир.

Авраам Линкольн


**************************

Демократия-это правление народа, избранное народом и для народа

Авраам Линкольн
👍5🔥4
ХАВФСИЗЛИК

ХАВФСИЗЛИК
(security, безопасность) – хавфсизлик тадқиқотларининг ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этувчи таянч тушунчаси. Луғавий маъносига кўра, хавф-хатарнинг йўқлиги, хавфдан холилик, хавф бўлмаган ҳолат маъноларини ифодалайди. Бу жўн ва тушунарли изоҳ мазкур мураккаб ижтимоий ҳодисанинг туб моҳиятини тўлиқ очиб бермайди ва қатор саволларни туғдиради. Хусусан, хавфсизлик объекти нима ёки ким? Яъни хавф кимга ёки нимага қаратилган?

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
👍6🔥32
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2007 йилда қабул қилган резолюцияга кўра, ҳар йили 15 сентябрь Халқаро демократия куни сифатида нишонланади. Бу сананинг белгиланишига 1997 йил 15 сентябрда Парламентлараро Иттифоқ томонидан қабул қилинган Демократия тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси асос бўлиб хизмат қилган.

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥21
ДЕМОКРАТИЯ (юнонча demokratia – халқ ҳокимияти, demos – халқ ва kratos – ҳокимият) – замонавий тушунишда халқ ҳокимияти, фуқароларнинг эркинлиги ва тенглиги, инсон ҳуқуқларининг принципларига асосланган давлат тузилиши шакли. Ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқларига бўлиниши ҳамда уларнинг ўзаро алоқаси, халқ вакиллиги ривожланган тизимига эга республика бошқаруви демократияни амалга ошириш шакли ҳисобланади.
👍52
ХАВФСИЗЛИК ДАРАЖАСИ

ХАВФСИЗЛИК ДАРАЖАСИ
(level of security, уровень безопасности) – хавфсизликнинг нисбатан мустақил ва автоном “кесими”. Хавфсизлик даражалари – миллий, минтақавий, халқаро ва глобал хавфсизлик – ўзига хос туркумни ташкил этади. Ҳар бир даража барқарор, аҳамиятли ва мустақил элементларга эга. Хавфсизлик динамикаси, яъни муайян хавфсизлик даражаси доирасидаги ривожланиш ва ўзгариш улар учун хусусиятли бўлган шарт-шароитлар таъсирида юз беради. Бироқ хавфсизлик даражасининг нисбатан автономлиги унинг мустақиллиги ёки алоҳидалигини англатмайди. Хавфсизлик ўзаро боғлиқ элементлардан ташкил топган қардош ҳодисадир. Миллий хавфсизлик, яъни хавфсизликнинг энг қуйи даражаси минтақавий ва халқаро хавфсизликдан айри ҳолда тушунилиши ва самарали таъминланиши мумкин эмас. Хавфсизлик соҳаларидан фарқли ўлароқ, хавфсизлик даражаларига муайян иерархия (бўйсуниш) хос. Хавфсизлик даражаларининг узвий боғлиқлиги универсал коллектив хавфсизлик тизимини яратади. Ушбу тизимнинг институционал асосини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этади.

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
🔥6👍41
15 сентябрь Халқаро демократия куни
🔥5👍2
👍6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ

I боб. Давлат суверенитети
1-модда.
Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, ДЕМОКРАТИК, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.


👉🏻@uz_sfa
🔥9
НЕПАЛДА ДЕМОКРАТИЯ ЭМАС СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ ЮЗ БЕРМОҚДА

Непалдаги юз берган “Z авлод инқилоби” демократия натижаси эмас, бепарволик, тартибсизлик ва сиёсий институтларнинг беқарорлиги натижасида юзага келган сиёсий инқироздир. Полиция билан тўқнашувлар натижасида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ одам жароҳат олди. Ҳарбий кучлар қўшинларни жойлаштирмоқда, чегаралар тўсилган, аэропорт иш фаолиятини тўхтатган. Тартибсизликлар пайтида 12,5 мингдан ортиқ маҳбуслар қамоқхоналардан қочган.

👉🏻@uz_sfa
👍7😱3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ

II боб. Халқ ҳокимиятчилиги
13-модда.
Ўзбекистон Республикасида ДЕМОКРАТИЯ умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
ДЕМОКРАТИК ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.


👉🏻@uz_sfa
🔥7👍1
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бугун ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга рақобатбардош кадр сифатида тайёрлаш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш ҳамда миллий қадриятлар асосида ватанпарварлик тарбиясини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍1
Дунёни ёшлар бошқаради – кексайган пайтларида.

Жордж Бернард Шоу

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Миром правят молодые – когда состарятся.

Джордж Бернард Шоу


👉🏻@uz_sfa
👍7
Ёшларнинг ёш чегараси

Ёшларнинг ёш чегараси ягона стандартга эга эмас, у давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қонунчилиги ёки сиёсатларига қараб турлича белгиланади. Қисқача қилиб:
• АҚШ – 13–29 ёш
• БМТ – 15–24 ёш
• Германия – 18–29 ёш
• Япония – 18–30 ёш
• Россия – 14–35 ёш
Ўзбекистон – 14–30 ёш


👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИДА "ЁШЛАР СИЁСАТИ"

Фалсафа фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мадаеванинг жадидчилик ҳаракатидаги "ёшлар сиёсати" тўғрисидаги фикрлари билан танишинг.

📹https://youtu.be/GN-x8NVh0zM

👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК
(national security, национальная безопасность) – хавфсизлик концепциясининг фундаментал кесими, бирламчи даражаси ва етакчи ғояси. Миллий хавфсизлик ҳам сиёсат, ҳам мафкурани ифодаловчи тушунчадир. Сиёсий муомалага илк бор АҚШ президенти Т. Рузвельт томонидан киритилганлиги таъкидланади (1904). АҚШнинг Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунида (1947) ушбу тушунча “ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси” тарзида тавсифланди. Миллий хавфсизликнинг “анъанавий” концепцияси АҚШ сиёсатшунослик фанида сиёсий реализмнинг кучли таъсири остида шаклланди.

👉🏻 батафсил танишиш учун


👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
🔥4👏2👍1
МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК

МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК
(regional security, региональная безопасность) – халқаро хавфсизликнинг таркибий қисми; хавфсизликнинг нисбатан мустақил даражаси бўлиб, муайян минтақа давлатларининг суверен ривожланиши учун энг мақбул халқаро ҳуқуқий, институционал, иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолатини ифодалайди. Хавфсизлик қатъий ҳудудийликни тақозо этади, яъни ушбу ҳодисанинг концептуаллашуви ҳудудийлик фундаментал хусусияти ҳисобланган ҳамда ўз чегараларига эга бўлган муайян маконда юз беради.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
🔥5👍1
Император Юлий Цезарь – Рим диктатори, саркарда, ёзувчи.


БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ.

Юлий Цезарь
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ.

Юлий Цезарь


👉🏻@uz_sfa
👍3🔥31
БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ – ДОНО ҚОИДА, БИРОҚ БИРЛАШТИР ВА ЙЎНАЛТИР – ЯНАДА ЯХШИРОҚ.

Иоганн Вольфганг Гёте
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ – МУДРОЕ ПРАВИЛО, НО ОБЪЕДИНЯЙ И НАПРАВЛЯЙ – ЕЩЁ ЛУЧШЕ.

Иоганн Вольфганг Гёте

👉🏻@uz_sfa
👍7🔥3
ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК

ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК
(international security, международная безопасность) – хавфсизликнинг мустақил даражаси; умумий тинчликни бузиш ёки халқлар хавфсизлигига қаратилган ҳар қандай шаклдаги таҳдидларни бартараф этишга қартилган давлатлараро муносабатларнинг ҳолати; давлатларнинг суверен ривожланиши учун энг мақбул бўлган халқаро ҳуқуқий, сиёсий, ташкилий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолати. Сиёсий реализм тарафдорлари халқаро хавфсизликни давлатлараро муносабатларда кучлар мувозанатининг таъминланганлиги билан изоҳлайди. БМТ Низоми қоидаларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий таърифга кўра, халқаро хавфсизлик – бу ҳар қандай шаклда бўлишдан қатъи назар, умумий тинчлик ва халқлар хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этувчи давлатлараро муносабатларнинг ҳолати. Халқаро хавфсизлик давлатлар ҳамжамияти аъзоларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига риоя қилишига асосланади ҳамда халқаро ҳуқуқий воситалар тизими орқали таъминланади. БМТ универсал коллектив хавфсизлик тизими сифатида халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ўрин тутади.

👉🏻@uz_sfa
🔥51
ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК

ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК (global security, глобальная безопасность) – бутун Ер шари аҳолиси ва ҳудудини қамраб олувчи хавфсизлик даражаси. Ушбу ҳодиса кишилик жамияти эволюциясининг табиий оқибати сифатида саҳнага чиқди. Глобал хавфсизлик бевосита инсон омили билан боғлиқ бўлиб, инсон/инсоният манфаатларига хавф ва таҳдид солувчи глобал муаммоларнинг вужудга келиши, уларнинг кўлами ва қамровининг кенгайиши шароитида долзарб аҳамият касб этиб борди.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент, 2025
👍3🔥2
Давлатни тўғри бошқармоқ учун ҳукмдор – ҳукмдорлигича, амалдор – амалдорлигича, ота – оталигича, ўғил – ўғиллигича қолмоғи лозим.

КОНФУЦИЙ

👉🏻@uz_sfa
👍11🔥6