SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.53K subscribers
1.17K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
🕓🕔🕕🕖🕗

☄️📚BuxDUda ShHT xalq diplomatiyasi markazi vakillari bilan davra suhbati

🔹Bugun Buxoro davlat universiteti Islohotlar markazida ShHTning O‘zbekistondagi Xalq diplomatiyasi markazi direktori o‘rinbosari Abdurahmonov Zafar Hamidovich hamda Tarix va yuridik fakulteti Siyosatshunoslik yo‘nalishi talabalari va professor-o‘qituvchilari ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi. Shanxay hamkorlik tashkiloti doirasida xalq diplomatiyasi institutlarining faoliyati mamlakatlar o‘rtasidagi madaniy aloqalarni mustahkamlashga xizmat qilmoqda.

🚛Tadbirni o‘quv ishlari bo‘yicha prorektor Rustam Jumaev ochib berdi. Suhbat davomida ShHT faoliyati, Prezident tashabbuslari, xalq diplomatiyasining amaliy ahamiyati hamda mintaqaviy hamkorlik istiqbollari haqida batafsil ma’lumot berildi. Talabalar o‘z savollari, taklif va mulohazalari bilan faol ishtirok etib, davra suhbatiga munosib hissa qo‘shdilar.

#BuxDU #BuxDU95yilligi

👶👧🧒👦👩🧑👨👩‍🦱🧑‍🦱👨‍🦱👩‍🦰🧑‍🦰

Bizni kuzatishda davom eting:

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐Web-sayt 🌐 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
МАКРОННИНГ СИЁСИЙ “ВА-БАНКИ" ВА “БАРЧАСИНИ БЛОКЛА” ШАКЛИДАГИ ТОТАЛ ФИАСКО
🔥2
2024 йил 9 июнь куни Европарламентга сайловларда Франция президенти Эммануэл Макроннинг центристик иттифоқи кутилмаганда бор-йўғи 15% атрофида овоз олиб, даҳшатли мағлубиятга учради. Азалий рақиб саналган ўнглар (етакчиси – Марин ле Пен) 31% овоз билан Франциянинг Европа бўйича ташқи сиёсатидаги юзига айланди. Бу вақтда Франция парламенти, яъни Миллий ассамблеяда Макроннинг центристик коалицияси 42% ўринни банд этиб, мутлақ кўпчиликни ташкил этмаса-да, энг кўп ўринларга эга эди (ўнгларда 15%, сўлларда 23%, республикачиларда 11%). Бу мағлубият Макроннинг сиёсий обрўсини ҳам ташқи, ҳам ички сиёсий майдонда туширар, қайсидир маънода унинг сиёсатчи сифатидаги келажагига жиддий таҳдид соларди. Шу сабабли, у қайта сайловлар вазиятни ўнглашига умид қилди (балки ишонгандир!) ва шу заҳоти (9 июнда) парламентни тарқатиб юборди.

Орадан кўп ўтмай парламентга қайта сайловларда Макронча “ва-банк” тескари натижа берди: парламентда учта сиёсий блок деярли тенг ўринларга эга бўлиб қолди. Сўллар (етакчиси Жан-Люк Меланшон) – 31%, центристик коалиция – 28%, ўнглар – 25%, республикачилар – 7%. Бу ҳолат янада чуқур сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Ғоявий қарама-қаршилик ва чуқур ўзаро рақиблик кайфияти ҳар қандай янги коалиция имкониятини йўққа чиқарди. Республикачилар билан бирлашиш эса ҳеч бир блокка мутлақ кўпчилик мақомини бермас эди. Оқибатда парламент келишув майдони эмас, балки сиёсий тўқнашув саҳнасига айланди.

Миллий ассамблеядаги бу тарқоқлик ҳукуматни мажозий маънода “карвонсарой”га айлантирди. Парламентнинг метин қўлловисиз бош вазирлар доимий равишда ишончсизлик вотумлари билан қаршилашдилар. Бор-йўғи 2,5 йил ичида Франция бешта бош вазир кўрди, уларнинг ҳар бири аввалгисидан заифроқ бўлиб борди. Бир вақтлар Бешинчи Республика устуни бўлган бош вазир институти нозик ва қисқа муддатли лавозимга айланди. Сўнгги қурбон 9 ой ҳукуматни бошқарган Франсуа Байру 9 сентябрь куни истеъфога чиқди.

Янги бош вазир Себастьен Лекорнюга янада қийин бўлиши табиий. У парламентдаги мутлақ қўлловсиз 2026 йил учун давлат бюджетини ўтказиши керак. Бироқ, Франциядаги ҳозирги оғир иқтисодий вазият фонида бу жуда мушкул вазифа.

P.S.: Шу кеча-кундузда давом этаётган "Барчасини блокла" намойишлари ҳам айнан шу бюджет лойиҳаси сабабли юзага келди.

👉🏻@uz_sfa
🔥52👍1
Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мулоқот

🟡 2025 йил 10 сентябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан мулоқот ташкил этилди.

💬 Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ФЎЎБО) ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

💬 Мулоқотда мамлакатда 9 мингдан зиёд ННТ, 10 мингдан зиёд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва 2 мингдан ортиқ ОАВ фаолият юритиши қайд этилди. Шунингдек, 2017–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани қайд этилди.

💬 Шунингдек, 2025 йил 21 августда қабул қилинган ЎРҚ–1083-сон Қонун билан ННТлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилгани таъкидланди. Хусусан, янги қонунчилик нормаларида қуйидагилар назарда тутилган:

— фуқаролик жамияти институтлари аниқ таркибда белгиланди (жамоат бирлашмалари, ННТ, ФЎЎБО ва ОАВ);

— фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фондининг 14 ҳудудий бўлинмаси ташкил этилди;

— ННТ рўйхатдан ўтганда автоматик равишда юридик шахс мақомига эга бўлади;

— мол-мулк манбалари кенгайиб, хорижий ташкилотлар ва фуқаролардан маблағ олиш имконияти яратилди;

— давлат субсидиялари ва грантлари республика ва маҳаллий бюджетлар ҳамда давлат жамғармаларини қамраб олади;

“келишиш” ўрнига “хабардор қилиш” механизми жорий этилди.

Иштирокчилар ННТлар учун рейтинг тизими, солиқ имтиёзлари, малака ошириш курслари ва рақамли ечимлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни илгари суришди.

Мулоқот очиқ ва конструктив руҳда ўтди, билдирилган таклифлар қонунчиликни такомиллаштириш ва ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

🗂Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz
👍6
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарб томонидан қаттиқ танқид қилинади. Унинг бошқаруви авторитар тарзда баҳоланиб, унга нисбатан кўпинча “Европанинг охирги диктатори” деган атама ишлатилади.


“Мен, албатта, ёмон бўлишдан кўра диктатор бўлиш яхшироқ, деб ўйладим, янаям худо билади”.

Александр Лукашенко


. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

"Я так вот подумал, что лучше быть диктатором, чем голубым, конечно, но господь с ним".

Александр Лукашенко

👉🏻@uz_sfa
👍4😁41
БМТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШИ

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш учун масъул орган саналади. Юқори даражадаги сегмент Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг йил давомидаги энг асосий сиёсий тадбири ҳисобланади. Кенгаш 47 аъзо давлатдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири яширин овоз бериш йўли билан уч йиллик муддатга сайланади.

2020 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси (2021-2023 йилларда) этиб сайланди. Юқори даражадаги сегмент ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу Кенгашга аъзо давлат раҳбари сифатида биринчи марта иштирок этди. Президент Ш. Мирзиёевнинг мазкур сессияда илгари сурган ташаббуси асосида 2021 йил 8 октябрь куни Ёшларнинг инсон ҳуқуқларига COVID-19 пандемияси таъсирининг оқибатлари тўғрисидаги резолюция қабул қилинди.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
6👍4
Мен доимо демократияни халқ ҳокимияти деб ўйлаб келардим, бироқ мана, ўртоқ Рузвельт менга демократия аслида Америка халқининг ҳокимияти эканлигини тушунарли тарзда тушунтириб берди.

Иосиф СТАЛИН


👉🏻@uz_sfa
😁8
ФРАНЦИЯДАГИ СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ ИҚТИСОДИЙ
БАРҚАРОРЛИККА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТМОҚДА.


Франция сиёсий инқироз сабабли инвестицион имижини йўқотмоқда. Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings охирги ҳисоботида мамлакат кредит рейтингини "АА-" (молиявий барқарорликнинг юқори даражаси)дан "А+" (кредит тўлаш қобилиятининг ўртача юқори даражаси)га ўзгарганлигини эълон қилинди.

👉🏻@uz_sfa
🔥5
Сиёсий инқироз (кризис) – давлатлар ўртасида ёки давлат ичида юзага келиши мумкин бўлган сиёсий тус касб этган танглик ҳолатидир. Ички сиёсий инқироз эса давлатдаги сиёсий кучлар ўртасида келишилган ҳаракатларнинг амалга оширилиши имконсиз бўлган вазият бўлиб, бунинг оқибатида барча қонун ижодкорлиги жараёнлари мураккаблашади ва давлат назорати заифлашади.

Сиёсий инқироз (кризис) – мамлакатдаги шундай сиёсий вазиятки, унда халқ оммаси ҳукумат сиёсатидан кескин норозилик билдириши билан тавсифланади.


👉🏻@uz_sfa
👍61
Авраам Линкольн АҚШнинг 16-президенти бўлган.


Демократия халқ учун халқ томонидан амалга ошириладиган халқ ҳокимиятидир.

Авраам Линкольн


**************************

Демократия-это правление народа, избранное народом и для народа

Авраам Линкольн
👍5🔥4
ХАВФСИЗЛИК

ХАВФСИЗЛИК
(security, безопасность) – хавфсизлик тадқиқотларининг ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этувчи таянч тушунчаси. Луғавий маъносига кўра, хавф-хатарнинг йўқлиги, хавфдан холилик, хавф бўлмаган ҳолат маъноларини ифодалайди. Бу жўн ва тушунарли изоҳ мазкур мураккаб ижтимоий ҳодисанинг туб моҳиятини тўлиқ очиб бермайди ва қатор саволларни туғдиради. Хусусан, хавфсизлик объекти нима ёки ким? Яъни хавф кимга ёки нимага қаратилган?

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
👍6🔥32
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2007 йилда қабул қилган резолюцияга кўра, ҳар йили 15 сентябрь Халқаро демократия куни сифатида нишонланади. Бу сананинг белгиланишига 1997 йил 15 сентябрда Парламентлараро Иттифоқ томонидан қабул қилинган Демократия тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси асос бўлиб хизмат қилган.

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥21
ДЕМОКРАТИЯ (юнонча demokratia – халқ ҳокимияти, demos – халқ ва kratos – ҳокимият) – замонавий тушунишда халқ ҳокимияти, фуқароларнинг эркинлиги ва тенглиги, инсон ҳуқуқларининг принципларига асосланган давлат тузилиши шакли. Ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқларига бўлиниши ҳамда уларнинг ўзаро алоқаси, халқ вакиллиги ривожланган тизимига эга республика бошқаруви демократияни амалга ошириш шакли ҳисобланади.
👍52
ХАВФСИЗЛИК ДАРАЖАСИ

ХАВФСИЗЛИК ДАРАЖАСИ
(level of security, уровень безопасности) – хавфсизликнинг нисбатан мустақил ва автоном “кесими”. Хавфсизлик даражалари – миллий, минтақавий, халқаро ва глобал хавфсизлик – ўзига хос туркумни ташкил этади. Ҳар бир даража барқарор, аҳамиятли ва мустақил элементларга эга. Хавфсизлик динамикаси, яъни муайян хавфсизлик даражаси доирасидаги ривожланиш ва ўзгариш улар учун хусусиятли бўлган шарт-шароитлар таъсирида юз беради. Бироқ хавфсизлик даражасининг нисбатан автономлиги унинг мустақиллиги ёки алоҳидалигини англатмайди. Хавфсизлик ўзаро боғлиқ элементлардан ташкил топган қардош ҳодисадир. Миллий хавфсизлик, яъни хавфсизликнинг энг қуйи даражаси минтақавий ва халқаро хавфсизликдан айри ҳолда тушунилиши ва самарали таъминланиши мумкин эмас. Хавфсизлик соҳаларидан фарқли ўлароқ, хавфсизлик даражаларига муайян иерархия (бўйсуниш) хос. Хавфсизлик даражаларининг узвий боғлиқлиги универсал коллектив хавфсизлик тизимини яратади. Ушбу тизимнинг институционал асосини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этади.

👉🏻@uz_sfa

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025
🔥6👍41
15 сентябрь Халқаро демократия куни
🔥5👍2
👍6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ

I боб. Давлат суверенитети
1-модда.
Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, ДЕМОКРАТИК, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.


👉🏻@uz_sfa
🔥9
НЕПАЛДА ДЕМОКРАТИЯ ЭМАС СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ ЮЗ БЕРМОҚДА

Непалдаги юз берган “Z авлод инқилоби” демократия натижаси эмас, бепарволик, тартибсизлик ва сиёсий институтларнинг беқарорлиги натижасида юзага келган сиёсий инқироздир. Полиция билан тўқнашувлар натижасида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ одам жароҳат олди. Ҳарбий кучлар қўшинларни жойлаштирмоқда, чегаралар тўсилган, аэропорт иш фаолиятини тўхтатган. Тартибсизликлар пайтида 12,5 мингдан ортиқ маҳбуслар қамоқхоналардан қочган.

👉🏻@uz_sfa
👍7😱3