SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.45K subscribers
1.21K photos
124 videos
119 files
222 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥21👏1
ТАНГАДАГИ ЛЕНИН: МАФКУРАНИНГ МИЛЛИОНЛАБ НУСХАСИ

Владимир Ильич Ленин 1870 йил 22 апрелда туғилган, большевиклар раҳбари ва СССР давлатининг асосий сиёсий тимсолларидан бири ҳисобланади. У Совет Иттифоқида коммунизм қуриш ғоясининг бош рамзи сифатида тарғиб қилинган. Шу сабаб Ленин сурати ҳайкалларда, плакатларда, китобларда ва ҳатто танга пулларда ҳам акс эттирилган.

В.И. Лениннинг 100 йиллигига бағишланган 1970 йилги 1 рубллик СССР тангаси жуда катта тиражда зарб этилган. Асосий маълумотларга кўра, 100 000 000 дона оддий муомала учун чиқарилган, қўшимча равишда 111 250 дона коллекция учун нусхаси ҳам бўлган.

Яъни умумий ҳисобда тахминан 100,1 миллион донадан зиёд.


Бу эса Ленин сурати туширилган танга деярли ҳар бир хонадонга, ҳар бир чўнтакка кириб борганини англатади.

P.S. У даврда юбилей тангалар шунчаки хотира учун эмас, балки давлат мафкурасини омма онгига сингдириш воситаси ҳам эди. Танга пул орқали тарих ҳам, сиёсат ҳам тарқатилган.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍431🔥1
ЛЕНИН ҲАР БИР ЧЎНТАККА КИРГАН ДАВР

СССРда Ленин нафақат ҳайкалларда ёки китобларда, балки одамлар қўлидаги тангаларда ҳам яшаган. Миллионлаб нусхада зарб этилган юбилей тангалари орқали унинг сурати деярли ҳар бир хонадонга кириб борган.

Энг машҳур Ленин ва совет рамзли тангалардан айримлари:
— 1 рубль, 1970 йил — Ленин таваллудининг 100 йиллиги 100 000 000 дона;
1 рубль, 1985 йил — В.И. Ленин (1870–1924) 2 000 000 дона;
50 копеек, 1967 йил — Совет ҳокимиятининг 50 йиллиги
50 000 000 дона
— 1 рубль, 1967 йил — Октябрь инқилобининг 50 йиллиги
60 000 000+ дона
— 1 рубль, 1977 йил — Октябрь инқилобининг 60 йиллиги
5 000 000+ дона

Фақат шу машҳур юбилей тангаларнинг ўзи 220 миллиондан ортиқ нусхада зарб қилинган. Барча СССР юбилей ва хотира тангаларини қўшганда эса умумий тираж 500 миллион донадан ҳам ошади.

PS.: СССРда танга пул фақат тўлов воситаси эмас, балки мафкуравий тарғибот қуроли ҳам бўлган. Ленин сурати орқали давлат ўз рамзини ҳар бир чўнтакка, ҳар бир хонадонга олиб кирган.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤔3😱1
Ёлғонни етарлича узоқ, етарлича баланд ва етарлича тез-тез гапирилса, одамлар унга ишона бошлайди.

Адольф Гитлер
* * * * * *
Если говорить неправду достаточно долго, достаточно громко и достаточно часто, люди начнут верить.

Адольф Гитлер

P.S. 20 апрель 1889 йилда Адольф Гитлер туғилган. Кейинчалик у Нацистлар партияси раҳбарига айланиб, Германияда тоталитар тузум ўрнатди.
У халқнинг оғир иқтисодий аҳволи, ишсизлик ва норозилик кайфиятидан фойдаланиб, тарғибот технологиялари орқали миллионлаб одамларни ишонтиришга муваффақ бўлди. Натижада миллатчилик, нафрат ва зўравонлик сиёсатини давлат даражасига олиб чиқди. Оқибати эса инсоният учун аянчли бўлди.

Бу давр немис миллати тарихи учун энг қора саҳифалардан бири ҳисобланади.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍651
📌 Гитлер ва Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қисқача фактлар

Адольф Гитлер бошчилигидаги нацист Германияси 1939-йил 1-сентябрда Польшага ҳужум қилиб, Иккинчи жаҳон урушига старт берди. Шу уруш инсоният тарихидаги энг қонли қирғинлардан бирига айланди.

⚔️ Уруш 6 йил давом этди ва 72 давлатни қамраб олди. Жангларда ва қирғинларда тахминан 62 миллион инсон ҳалок бўлди. Бу уруш СССРдан 27 млн киши ўлимига сабаб бўлди.

🔥 Гитлер тезкор уруш режаси билан Европани эгаллашни мақсад қилди. Франция, Польша, Норвегия ва бошқа давлатлар босиб олинди. Аммо 1941-йилда СССРга ҳужумдан кейин Германия икки фронтда уруш олиб боришга мажбур бўлди.

🏚 1945-йил май ойида Совет қўшинлари Берлинни эгаллади. Гитлер эса бункерида ўз жонига қасд қилди. Шу билан нацист режимининг охири бошланди.

🕊 Бу уруш инсониятга катта сабоқ бўлди: тажовуз, миллатчилик ва диктатура охири фақат вайронагарчиликка олиб келади.

P.S. Уруш бошланган пайтда юртимиз аҳолиси 6 миллион 551 минг нафарни ташкил этган. Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин инсон фронтга сафарбар этилган. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан бири қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган.
538 минг нафар Ўзбекистон фуқароси урушда ҳалок бўлган 🤲🏼, 158 мингдан ортиқ ҳамюртимиз эса бедарак кетган.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
62👍2
Марказий Осиё халқаро институти

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) – хавфсиз, фаровон ва барқарор Марказий Осиё учун умумий қадриятлар ва умумий манфаатлар асосида ҳамкорлик орқали тинчлик ҳамда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган давлат илмий тадқиқот ташкилоти. Институт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган.

Институт ўз фаолиятини бошлаганидан буён барча Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга бағишлаб келмоқда. МОХИнинг устувор тадқиқот йўналишлари:
• минтақадаги сиёсий ва ижтимоий динамика, хавфсизлик ва барқарорлик;
• транспорт тармоқларини диверсификatsiя қилиш ва минтақани хорижий бизнес ҳамда инвестициялар учун жозибадор қилиш орқали иқтисодий барқарорлик ва минтақавий боғланиш;
• сувни бошқариш муаммолари, иқлим ўзгаришининг та'сири ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
• тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, минтақада гуманитар фанларни ривожлантириш.

Марказий Осиё халқаро институти МО+Япония, МО+Корея, МО+АҚШ, МО+Россия, МО+Ҳиндистон, МО+Италия, МО+Хитой, МО+Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, МО+ЙИ, МО+Германия каби асосий давлатларни ўз ичига олган C5+1 форматлар доирасида фаол ҳамкорлик олиб боради. Ушбу платформалар мунтазам мулоқот ташаббуслари орқали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, Институт Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги етакчи тадқиқот ташкилотлари билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек, Марказий Осиёни ўрганишга эътибор қаратувчи олимлар, тадқиқотчилар ҳамда экспертлар ўртасида доимий мулоқотни давом эттиришга кўмаклашади.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥2🤯21😁1🤝1
Партиясиз давлат арбоби ҳеч кимдир.

Рональд Сайм (1903–1989) – британиялик тарихчи

* * * * * * * *

Государственный деятель без партии – ничто.

Рональд Сайм (1903–1989) – британский историк

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏211
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади

Президентимиз “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан тақдимот билан танишди ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

P.S.: Бугунги кунда аҳолимиз 38 миллион нафарни ташкил этаётган бўлса, шундан 9,5 миллиони, яъни қарийб 25 фоизи 14–30 ёшдаги йигит-қизлардир. Ҳар йили 270 мингта ёш оила шаклланмоқда. “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар учун жуда катта ишлар режалаштирилган. Бу имкониятлар ёшлар учун. Сиз учун!!!

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2🔥1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 21-22 апреля посетит с рабочим визитом город Астану для участия в Региональном экологическом саммите и заседании Совета глав государств–учредителей Международного фонда спасения Арала.

P.S. “Экологик хавфсизликни таъминлаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаси. Орол фожиаси барчамиз учун огоҳлик қўнғироғидир. Табиатни асрамасак, келажак биздан ўз ҳаққини сўрайди. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.”


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1🔥1
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси – Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳамкорлигида 1993 йилда тузилган минтақавий ташкилот. 1999 йилда Марказий Осиё давлатлари томонидан “Оролни қутқариш халқаро жамғармаси мақоми ва уни ташкил этиш тўғрисида”ги битим имзоланди.
Таъсисчи давлатлар ушбу жамғармага навбатма-навбат уч йил муддатга раислик қилади ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб сайланади. 2008 йилда унга БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақоми берилган.
Ўтган даврда ОҚХЖ доирасида минтақада мураккаб сув хўжалиги масалаларини ҳал этиш, сув тақсимоти, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик борасида қатор шартномалар ҳамда битимлар имзоланди.

ОҚХЖ ташкилий тузилмаси қуйидаги таркибий элементлардан иборат:
• Ижроия қўмита (филиаллари Марказий Осиёнинг барча давлатларида мавжуд);
• Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссия (ДСХМК);
• “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги ташкилотлари (БВО);
• Туркманистондаги Чўлларни ўрганиш институти қошидаги илмий-аҳборот маркази.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏321🔥1
Қонун бўйича тенглик ҳали ҳаётда тенглик дегани эмас.

Владимир Ильич Ленин

* * * * * *

Равенство по закону не есть еще равенство в жизни.

Владимир Ильич Ленин

🟥 Владимир Ленин ҳақида қисқача маълумот

Владимир Ильич Ульянов (1870–1924), Владимир Ленин номи билан машҳур — рус инқилобчиси, сиёсатчи ва сиёсий назариячи.
У 1917–1924 йилларда Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси ҳукуматига асос солган ва 1922 йилдан вафотигача Совет Иттифоқининг биринчи раҳбари бўлган. Унинг бошқаруви даврида давлат бир партияли социалистик тизимга айланган.
Мафкуравий жиҳатдан у марксист бўлиб, унинг таълимоти “ленинизм” номи билан танилган.

P.S. Собиқ Совет Иттифоқида у доҳий ва буюк раҳбар сифатида улуғланган. Коммунистик мафкурани сингдиришда сиёсий рамз сифатида Лениндан фойдаланилган. Шу орқали жамиятда ягона идеологияни шакллантириш, халқ онгига социалистик қадриятларни сингдириш мақсад қилинган.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4321🤯1
Совет Иттифоқининг деярли ҳар бир шаҳри ва туманида Ленинга бағишланган ҳайкаллар, ёдгорликлар ва монументлар мавжуд бўлган. 1991 йилга келиб уларнинг умумий сони 14 290 тани ташкил этган. Шу сабабли, у дунёда энг кўп ҳайкали ўрнатилган шахслардан бири ҳисобланади.

Расмий ва йирик монументлар — профессионал ҳайкалтарошлар томонидан яратилган ҳамда шаҳар марказларига ўрнатилган ёдгорликлар — Венгрия, Чехословакия, Шарқий Германия, Болгария ва бошқа қатор социалистик мамлакатларда ҳам мавжуд бўлган. Бундай ёдгорликлар сони тахминан 150 тага яқин эди.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤔1
Улан-Удэдаги Лениннинг боши

Сибирь минтақасидаги Улан-Удэ шаҳрида Совет давлатининг асосчиси бўлган Владимир Ильич Ленинга ҳайкал ўргнатилган. Бу дунёдаги Ленин бошининг энг катта ҳайкали ҳисобланади.

Ҳайкалнинг баландлиги 7,7 метр, энг катта кенглиги 4,5 метр ва оғирлиги 42 тонна бўлиб, у заводда икки қисм қилиб қуйилган ва темир йўл орқали Улан-Удэга олиб келинган. Жойида бу икки қисм бирлаштирилиб, Советлар майдонининг шарқий қисмида ўрнатилган.

Монументнинг расмий очилиш маросими 1971 йил 5 ноябр куни бўлиб ўтган.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2😱21🤯1
Forwarded from Vatan himoyachilari
⭕️⭕️⭕️ Siz uchun 2026-yilda aniq foydali bo'lgan kanallar ro'yhati:

👉
Vatan himoyachilari — Qurolli Kuchlar harbiy xizmatchilari uchun foydali ma'lumotlar.
👉Tezkor tadbirlar — Poraxo'rlarni qo'lga olish jarayonini kuzatib borasiz.
👉Siyosiy Fanlar Akademiyasi — siyosiy bilimlaringizni oshirib boring.
👉Mening Prezidentim — Prezident faoliyati, fikrlari va iqtiboslari.
👉Davlat xodimlari — Davlat tashkilotlarida ishlaydigan xodimlar uchun foydali kanal.

Shuningdek,
👉Hayot Kundaligi
👉
Qamoqxona
👉
O'qituvchi kundaligi
👉
Turkiyadagi o'zbeklar
👉
O'zbekcha kinolar
👉
Jahon chempionati-2026 kanallariga obuna bo'lib qo'ying. Keyin topolmay qolishiz mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4613🤝2🔥1👏1
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
Сиёсатда икки нарса муҳим. Биринчиси пул, иккинчисини эса эслай олмайман.

Марк Ханна


* * * * * *

Есть две вещи, которые важны в политике. Первое - это деньги, а второе я не могу вспомнить

Марк Ханна


* * * * * *

There are two things that are important in politics. The first is money, and I can’t remember the second.

Mark Hanna


👉🏻@uz_sfa
👍64👏2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи
..... Марказий Осиё минтақасида эса ҳарорат икки баробар тезроқ кўтарилмоқда. Минтақа музликларининг қарийб учдан бир қисми йўқолди, ёғингарчилик тартибининг беқарорлиги кузатилмоқда, сув ресурслари танқислиги ортиб бормоқда. Ер майдонларининг 80 миллион гектари аллақачон деградацияга учради.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🔥3👍2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи


... Экспертларнинг баҳоларига кўра, 2040 йилга бориб, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари тақчиллиги деярли икки баробар – йилига 20 миллиард куб метргача ошиши мумкин. Бу ичимлик суви таъминоти, экология, аграр сектор, энергетика ва ижтимоий барқарорлик учун қўшимча хавф-хатарларни юзага келтиради.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥42👏2
Люсьен Кэрэннинг «Амир Темур салтанати» асари буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Китобда унинг туғилишидан бошлаб жаҳон тарихида тутган ўрни, олиб борган юришлари ва барпо этган қудратли салтанати ҳақида батафсил маълумот берилади. Шунингдек, асарда Темурийлар даври, хусусан, Шоҳрух Мирзо, Улуғбек ва Бобур каби авлодларининг тарихи ҳам ёритилган. Асар кенг китобхонлар учун мўлжалланган бўлиб, тарихий манбаларга таянган ҳолда ёзилган.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3🤝3
3. Амир Темур салтанати.pdf
5.7 MB
Керен Л. Амир Темур салтанати // Француз тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи: Б. Эрматов; / Т.: Маънавият. – 1999. – 224 б.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍9🔥7🎉7👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигидаги шароитлар билан танишди.

Глава нашего государства ознакомился с условиями в хокимияте Мирзо-Улугбекского района.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍812👏2🔥1