SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.45K subscribers
1.21K photos
124 videos
119 files
222 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Ватанпарвар газетасининг янги сонида Амир Темурнинг жаҳон ҳарбий санъатига қўшган ҳиссаси ва бошқа кўплаб қизиқарли материаллар билан танишинг!


🔗Ўқишингиз учун: https://online.anyflip.com/kxahh/lbku/mobile/index.html

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👍2
1936 йил – 90 йил аввал Сталин сайловда

Қандай овоз берилгани эмас, овозларнинг қандай саналгани муҳим.

Иосиф Виссарионович Сталин

* * * * * *

Неважно, как проголосовали, – важно, как подсчитали.

Иосиф Виссарионович Сталин

P.S.: Бу фикр собиқ СССРда ҳукм сурган тоталитар тизим моҳиятини очиб беради – сайловлар кўпроқ расмийчиликка айланган, халқ иродаси эмас, натижаларни назорат қилиш устувор бўлган. Демократик тамойиллар амалда ишламаган, овоз бериш жараёни эса ҳақиқий танлов имкониятини бермаган.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
🔥65👍2
Президентимиз тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ҳамда бу соҳада суд назорати самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, жаримани олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
👍52👏1
📚 Янги илмий нашр!

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университети доценти Садриддин Раҳимовнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари” номли ўқув қўлланмаси чоп этилди! Қўлланмада мамлакатимиз ташқи сиёсати, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва глобал жараёнлар илмий асосда ёритилган. Унда ташқи сиёсат шаклланиши, геосиёсий омиллар, БМТ, МДҲ, ШҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти билан алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва халқаро нуфузни ошириш масалалари қамраб олинган.

Ушбу китобни олиш учун муаллиф билан боғланишингиз мумкин.


📖 Агар сиз Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни, ташқи сиёсати ва глобал ҳамкорлик масалаларини чуқур ўрганмоқчи бўлсангиз – бу китоб айнан сиз учун.

👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍9👏2🔥1
⚡️Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti professori, s.f.d. Qodir Jo’raevning “Esimni tanigan kun” nomli yangi asari nashr etildi. Keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan ushbu kitobdan badiiy hikoyalar, tarjimalar, badiiy-publitsistik ocherk va maqolalar o‘rin olgan.

✔️Ushbu kitob taqdimoti marosimiga barcha qiziquvchilarni taklif qilamiz.

📆 15-aprel 2026-yil
15:00
📍 Alisher Navoiy nomli Milliy kutubxonasi Majlislar zali, 5-qavat
👍124🔥3👏2
Сиёсат – қон тўкилмасдан олиб бориладиган уруш, уруш эса – қон тўкилиш билан давом этувчи сиёсатдир.

Мао Цзэдун

* * * * * *

Политика – это война без кровопролития, в то время как война – это политика с кровопролитием.

Мао Цзэдун

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
👍1444🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Замонавий зиддиятлар тарихи қаерга бориб тақалади?

📚 Нега муҳим манбалар ҳалигача нашрга чиқмаяпти?

📝 Ўтмишда ёзилган қоидалар бугун ҳам амал қиладими?

⚡️ Сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардонов Амир Темур ҳақида ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган фактларни очиқлади.


Батафсил кўриш👉 https://youtu.be/VkASMmfrh08
👍32👏21
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти –ОПЕК

ОПЕК (инг. OPEC – The Organization of the Petroleum Exporting Countries - Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) – нефть қазиб олишни ва аъзо мамлакатларнинг нефть экспорти сиёсатини мувофиқлаштирувчи ҳамда аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қиладиган халқаро товар ташкилоти.

Ташкилот расман 1960 йилда Венесуэла ташаббуси билан Бағдод конференциясида ташкил этилган. Низоми 1961 йилда Каракасда (Венесуэла) қабул қилинган ва кейинчалик кўпгина ўзгартиришлар киритилган. Эрон, Ироқ, Қувайт ва Ливия муассис давлатлар ҳисобланади. Жазоир, Венесуэла, Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Ливия, Қатар, Кувайт, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони ва Эквадор аъзо мамлакатлар ҳисобланади.

ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида бу ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар ва Саудия Арабистонидан нефть таклифининг ўсиши натижасида ОПЕКнинг таъсири кескин пасайди. Ҳозирги халқаро иқтисодий муносабатларда таъсир доираси ҳамон кучли. Ташкилотнинг олий органи йилига
2 марта чақириладиган конференция бўлиб, унда иштирокчи мамлакатларнинг ишлаб чиқариш стратегияси ва нархлар кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Идораси Венада (Австрия) жойлашган.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥1👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
Сизга керак бўлган куч томирларингизда оқаётган азиз қонингизда мужассамдир.

Мустафо Камол Отатурк


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
... бунга ман ишонаман.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шахматчимиз Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилиб, Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнирида қозонган тарихий ғалабаси билан табриклади.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3👏32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев халқ артисти Фаррух Зокировни "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев наградил народного артиста Фарруха Закирова орденом «Буюк хизматлари учун».

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏43🤔1
“КАТТА МАРКАЗИЙ ОСИЁ”

“КАТТА МАРКАЗИЙ ОСИЁ”
(Greater Central Asia, Большая Центральная Азия) – таниқли америкалик олим, Жонс Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Старр томонидан ишлаб чиқилган ва илгари сурилган геосиёсий концепция. Унинг доирасида Афғонистон Марказий Осиё минтақасининг ажралмас таркибий қисми сифатида кўрилади. АҚШнинг “Катта Марказий Осиё”даги стратегик мақсадлари давлат институтлари ва минтақавий иқтисодиётни мустаҳкамлаш, демократик сиёсий тизимларни рағбатлантириш, минтақа транспорт инфратузилмасини ҳамда континентал савдони ривожлантириш тарзида белгиланади. Катта Марказий Осиёнинг ҳамкорлиги ва ривожланиши бўйича шерикчилик минтақавий форумини тузиш ушбу мақсадларга эришишнинг муҳим воситаси сифатида қаралади. Россия ва Хитой форум доирасида кузатувчи, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатлар унинг “табиий иштирокчилари” сифатида кўрилади. Айрим мутахассислар мазкур концепциянинг асл мақсадини АҚШнинг РФ ва ХХР каби геосиёсий рақибларини Марказий Осиё минтақасига нисбатан таъсир доираси ва монополиясини камайтиришда деб билдилар.

Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Олий мактаб, 2025 – 173 б.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍3🔥3🤔32
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3🤔1
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
Джон Эмерих Эдвард Дальберг-Актон – инглиз тарихшуноси ва сиёсатчиси.

Ҳокимият одамни бузади, мутлақ ҳокимият эса одамни мутлақ равишда бузади.

Джон Дальберг-Актон
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Власть развращает, абсолютная власть развращает абсолютно

Джон Дальберг-Актон

👉🏻@uz_sfa
5🔥4👍2🤩2
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
ЭЪЛОН !!!
Тошкент давлат шарқшунослик университети “Халқаро муносабатлар” кафедраси томонидан 2026 йил 16 май куни “Замонавий халқаро муносабатларда Марказий Осиё: барқарорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
👍104
Forwarded from SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI (Сиесий фанлар академияси)
Axborot xati 2026.doc
454 KB
“Замонавий халқаро муносабатларда Марказий Осиё: барқарорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
👍422🔥2
Қўшилмаслик ҳаракати хақида эшитгансиз-ми?👨🏻‍🎓

Қўшилмаслик ҳаракати – ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи ҳаракат.

Қўшилмаслик ҳаракати “совуқ уруш” йилларида АҚШ ёки ССРИ таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрда Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 га яқин давлатни ўзида бирлаштириб, 17 давлат ва 10 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади.

Қўшилмаслик ҳаракатида қатнашувчи давлатлар 1961 йилда “Қўшилмасликнинг беш тамойили”ни эълон қилганлар. Улар:
• турли тузумдаги давлатлар билан тинч-тотув яшаш, қўшилмаслик;
• халқларнинг мустамлакачиларга қарши қаратилган миллий озодлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш;
• буюк давлатлар ўртасидаги низоларга тааллуқли ҳарбий иттифоқларда қатнашмаслик;
• ҳарбий келишувларда қатнашмаслик;
• ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслик.


Қўшилмаслик ҳаракатининг 60 йиллик юбилей саммити 2020 йил 11-12 октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди. Мазкур саммитда Ҳаракатнинг замонавий дунёда давом этаётган аҳамияти, унинг тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролининг ортиши муҳокама қилинди.

Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍532🔥1👏1🤔1
АМИР ТЕМУР – ЎЗБЕК ТИЛИ ШАКЛЛАНИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН

Кўпинча она тилимиз ривожини фақат Алише Навоий номи билан боғлаймиз. Албатта, бу тўғри. Аммо бу жараён анча олдин – Амир Темур даврида бошланганини унутмаслигимиз керак.

Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган машҳур битиктош сақланади. У 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган.

Бу ёдгорликда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида қуйидаги ёзув битилган:
“Тарих етти юз тўқсон учта, қўй йили ёзнинг ора ойи Туроннинг султони Темурбек икки юз минг черик била ислом учун Тўхтамишхонни(нг) хониға йуриди. Бу ерга етиб, белгу бўлсун теб бу йўбани қўпарди. Тангри нусрат бергай, Иншаоллоҳ. Тангри эл кишига раҳмат қилгай, Бизни дуо била ёд қилғай”

Ушбу сатрлардан бир неча муҳим хулосалар келиб чиқади. Биринчидан, Амир Темур ўзини “Турон султони” сифатида англаган ва таъкидлаган. Иккинчидан, юришни ислом манфаатлари йўлида олиб борганини таъкидлаган. Учинчидан, давлат бошқарувида адолат ва халқ дуосини асосий мезон деб билган.

Бу ҳолат ўша даврда араб тилининг диний ва маънавий мақоми юксак бўлганини, туркий тил эса давлатчилик ва ҳарбий муҳитнинг асосий мулоқот воситаси сифатида қўлланганини кўрсатади.

Бу матн мумтоз ўзбек тилида ёзилган муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, Амир Темур даврига оид туркий тилда ёзилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар, ёрлиқлар ва бошқа давлатларга юборилган мактублар ҳам мавжуд.

Амир Темур ўзбек тилига “сиёсий Ватан” берган бўлса,
Алишер Навоий унга “маданий Ватан” бахш этди.


Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥4👏4