SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.52K subscribers
1.17K photos
120 videos
115 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
Адольф Гитлер (1889–1945) – Германияда миллий-социалистик тузум асосчиси ва 1933–1945 йилларда диктатор сифатида ҳукмронлик қилган сиёсий арбоб. Унинг ғоялари ва агрессив сиёсатлари орқали Иккинчи жаҳон уруши келиб чиқиб, дунё бўйича 60 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган.

Фақат мутаассиб оломон осонлик билан бошқарилади.

Адолф Гитлер

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Только фанатичная толпа легко управляема.

Адольф Гитлер

👉🏻@uz_sfa
👍51🫡1
БМТ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

Васийлик Кенгаши 7 аъзо мамлакат қўл остидаги 11 васийлик ҳудудларида халқаро назоратни таъминлаш, шунингдек, уларнинг ҳукуматлари бу ҳудудларда ўз-ўзини бошқариш ёки мустақилликнинг зарур чора-тадбирларини кўришлари учун халқаро назоратни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

1994 йилга келиб васийлик ҳудудларининг барчаси ўзларини бошқара бошладилар ёки алоҳида давлатга айланиб, мустақилликка эришдилар ёхуд мустақил қўшни давлатлар билан қўшилдилар. Энг охирги бўлиб бундай тадбирни Қўшма Штатлар қўл остида бўлган Тинч океани ороллари (Палау) васийлик ҳудудида амалга оширди ва Ташкилотга 185 аъзо давлат бўлиб кирди. 1994 йил 1 октябрдан Кенгаш ўз фаолиятини тўхтатди (1996).

Ҳозирги пайтда таркибига Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси киргани сабабли Васийлик Кенгаши ишлари, асосан, тугалланди, унинг иш тартиби қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди, яъни у ўзининг йиғилишларини фақат шарт-шароит тақозо этган ҳоллардагина ўтказадиган бўлди.

👉🏻@uz_sfa
👍31🔥1🤔1
ҚИЁСИЙ СИЁСАТШУНОСЛИК

Қиёсий сиёсатшунослик – сиёсий фаннинг кенг қамровли йўналишларидан бири бўлиб, турли давлат ва жамиятлардаги сиёсий тизимлар, институтлар ва жараёнларни ўзаро таққослаш орқали умумий қонуниятлар ҳамда фарқларни аниқлайди. Бу йўналиш орқали сиёсий тузумлар қандай шаклланиши, ривожланиши ва инқирозга учрашини чуқур таҳлил қилиш мумкин.

Қиёсий сиёсатшунослик фақат демократик ва авторитар тузумларни қиёслаш билан чекланиб қолмайди, балки сиёсий маданият, партия тизимлари, сайлов жараёнлари ва давлат бошқаруви механизмларини ҳам қиёсий таҳлил қилади.

Қиёсий сиёсатшунослик билан қизиққан киши дунё сиёсий жараёнларига фақат маҳаллий нуқтаи назардан эмас, балки глобал қиёсий контекстда назар ташлайди. Бу эса талабалар ва тадқиқотчиларга сиёсий жараёнларни чуқур англаш, турли сиёсий моделларни танқидий баҳолаш ва замонавий сиёсий воқеликка кенг қамровли илмий қарашни шакллантириш имконини беради.

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥1
ҚИЁСИЙ СИЁСАТШУНОСЛИК.pdf
409.8 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 14-17

.

👉🏻@uz_sfa
👍9
👉🏻@uz_sfa
👍10👏1
НЕПАЛДАГИ ҲОКИМИЯТНИ ОДДИЙ МЕМЛАР ҚАНДАЙ ҚУЛАТДИ?
👏5
Ёзнинг ўрталарида Непал ижтимоий тармоқларида ҳокимият элитаси вакиллари фарзандларининг ҳашаматли ҳаёти акс этган постлар вирусдек тарқалди. Тез орада бу постлар “непо-болалар” (непотизм болалари) меми остида бирлашди. Бош вазир Шарма Оли ҳукумати эса бу мемларда элитага қарши таҳдид кўрди ва 3 сентябр куни мамлакатдаги деярли барча (26 та) ижтимоий тармоқ платформаларини блоклади.

Ёшлар, айниқса “Z” авлод вакиллари (1997-2012 йилларда туғилганлар) оммавий норозилик билдириш учун дарҳол кўчага чиқишди. Полиция билан тўқнашувларда 19 киши қурбон бўлди. Шундан сўнг намойишлар янада авж олди. 9 сентябрда ҳукумат барча ижтимоий тармоқларни блокдан чиқарди, сўнгра бош вазир истеъфо берди. Бироқ, жуда кеч эди. Непал 1 ҳафта ичида ҳам сиёсий ҳокимиятдан, ҳам ижтимоий-иқтисодий барқарорлигидан айрилди.

Непалнинг сиёсий тарихи кўрсатадики, мамлакат охирги 35 йил ичида 3 та йирик ва ўнлаб кичик қамровли ғалаёнларни бошдан кечирди. Монархиядан демократияга ўтиш учун ўн минглаб қурбонлар берди. Майдони Ўзбекистоннинг учдан бирича келадиган ушбу давлат 2015 йилда федератив тузилишни қабул қилиб, республикага айланди. Ички этник низолар сабабли бирор сиёсий куч ҳақиқий қудратга айлана олмади. Шарма Оли ҳукумати ҳам халқнинг мутлақ қўлловига эга эмас эди.

👉🏻@uz_sfa
👍92
ХАВФСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ

Хавфсизлик назарияси – сиёсий фан ва халқаро муносабатларда муҳим йўналиш бўлиб, давлат, жамият ва шахснинг турли таҳдидлардан ҳимояланиши ҳамда барқарор ривожланишини ўрганади. У хавфсизликни фақат ҳарбий куч билан эмас, балки иқтисодий, сиёсий, маънавий каби жиҳатлар билан ҳам боғлайди.

Глобаллашув шароитида хавфсизлик масалалари миллий чегарадан чиқиб, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни талаб қилади. Шу боис хавфсизлик назарияси турли давлатлар тажрибасини ўрганиш, замонавий таҳдидларга қарши мос стратегиялар ишлаб чиқиш ва хавфсизлик архитектурасини такомиллаштиришда илмий асос вазифасини бажаради.

👉🏻@uz_sfa
👍54
ХАВФСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ.pdf
388.1 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 44-47.


👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2
ХАВФСИЗЛИК АСОСЛАРИ (Дарслик) 2025.pdf
6.1 MB
ТАЛАБАЛАР УЧУН ДАРСЛИК КУЧИРИБ ОЛИНГ!

👉🏻@uz_sfa
👍10🔥3
БМТ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ КЕНГАШИ

Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш Бош Ассамблеянинг умумий раҳбарлиги остида ҳаракат қилиб, БМТ ва унинг тизимидаги муассасалар фаолиятини иқтисодий ва ижтимоий соҳада мувофиқлаштириб туради. Мазкур Кенгаш халқаро иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни муҳокама этиш ва шу соҳадаги сиёсат борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун бош анжуман ҳисобланади ҳамда тараққиёт мақсадларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Кенгашнинг ишлари йил мобайнида ўз йиғилишларини мунтазам ўтказиб турадиган ва Кенгашга ҳисобот берадиган ёрдамчи ташкилотлар томонидан олиб борилади. Масалан, инсон ҳуқуқлари комиссияси дунёнинг барча мамлакатларида инсон ҳуқуқларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади. Бошқа ташкилотлар ижтимоий тараққиёт, хотин-қизларнинг аҳволи, жиноятчиликдан огоҳ этиш, гиёҳвандликка қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш масалалари билан шуғулланадилар.

👉🏻 батафсил танишиш учун

👉🏻@uz_sfa
4👍4🔥4
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йилдаги резолюциясига мувофиқ ҳар йили 15 сентябрь – Халқаро демократия куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу халқаро сананинг белгиланишига Парламентлараро Иттифоқ томонидан Демократия тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси 1997 йилнинг айнан 15 сентябрь санасида қабул қилингани асос бўлган.

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥41
1
БМТ НИЗОМИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми 1945 йил 26 июнда Сан-Францискода (АҚШ) Бирлашган Миллатлар Конференциясининг Халқаро Ташкилот тузиш бўйича ўтказилган якуний мажлисида имзоланган ва 1945 йилнинг 24 октябрида кучга кирган. БМТ Низоми муқаддима ва 111 моддадан иборат 19 бобни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Халқаро Суд Статути БМТ Низомининг таркибий қисми ҳисобланади.

Бош Ассамблеянинг 1963 ва 1965 йиллардаги қарорларига кўра Низомнинг айрим моддаларига тузатишлар киритилган. Шунингдек, 1974 йилда БМТ тизимида БМТ Низоми ва ташкилот аҳамиятини кучайтириш бўйича Махсус қўмита ташкил этилиб, унинг асосий вазифаси БМТга аъзо давлатлардан тушган ва ташкилот фаолиятини яхшилашга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш этиб белгиланган.

👉🏻@uz_sfa
🔥3👍1
🕓🕔🕕🕖🕗

☄️📚BuxDUda ShHT xalq diplomatiyasi markazi vakillari bilan davra suhbati

🔹Bugun Buxoro davlat universiteti Islohotlar markazida ShHTning O‘zbekistondagi Xalq diplomatiyasi markazi direktori o‘rinbosari Abdurahmonov Zafar Hamidovich hamda Tarix va yuridik fakulteti Siyosatshunoslik yo‘nalishi talabalari va professor-o‘qituvchilari ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi. Shanxay hamkorlik tashkiloti doirasida xalq diplomatiyasi institutlarining faoliyati mamlakatlar o‘rtasidagi madaniy aloqalarni mustahkamlashga xizmat qilmoqda.

🚛Tadbirni o‘quv ishlari bo‘yicha prorektor Rustam Jumaev ochib berdi. Suhbat davomida ShHT faoliyati, Prezident tashabbuslari, xalq diplomatiyasining amaliy ahamiyati hamda mintaqaviy hamkorlik istiqbollari haqida batafsil ma’lumot berildi. Talabalar o‘z savollari, taklif va mulohazalari bilan faol ishtirok etib, davra suhbatiga munosib hissa qo‘shdilar.

#BuxDU #BuxDU95yilligi

👶👧🧒👦👩🧑👨👩‍🦱🧑‍🦱👨‍🦱👩‍🦰🧑‍🦰

Bizni kuzatishda davom eting:

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐Web-sayt 🌐 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
МАКРОННИНГ СИЁСИЙ “ВА-БАНКИ" ВА “БАРЧАСИНИ БЛОКЛА” ШАКЛИДАГИ ТОТАЛ ФИАСКО
🔥2
2024 йил 9 июнь куни Европарламентга сайловларда Франция президенти Эммануэл Макроннинг центристик иттифоқи кутилмаганда бор-йўғи 15% атрофида овоз олиб, даҳшатли мағлубиятга учради. Азалий рақиб саналган ўнглар (етакчиси – Марин ле Пен) 31% овоз билан Франциянинг Европа бўйича ташқи сиёсатидаги юзига айланди. Бу вақтда Франция парламенти, яъни Миллий ассамблеяда Макроннинг центристик коалицияси 42% ўринни банд этиб, мутлақ кўпчиликни ташкил этмаса-да, энг кўп ўринларга эга эди (ўнгларда 15%, сўлларда 23%, республикачиларда 11%). Бу мағлубият Макроннинг сиёсий обрўсини ҳам ташқи, ҳам ички сиёсий майдонда туширар, қайсидир маънода унинг сиёсатчи сифатидаги келажагига жиддий таҳдид соларди. Шу сабабли, у қайта сайловлар вазиятни ўнглашига умид қилди (балки ишонгандир!) ва шу заҳоти (9 июнда) парламентни тарқатиб юборди.

Орадан кўп ўтмай парламентга қайта сайловларда Макронча “ва-банк” тескари натижа берди: парламентда учта сиёсий блок деярли тенг ўринларга эга бўлиб қолди. Сўллар (етакчиси Жан-Люк Меланшон) – 31%, центристик коалиция – 28%, ўнглар – 25%, республикачилар – 7%. Бу ҳолат янада чуқур сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Ғоявий қарама-қаршилик ва чуқур ўзаро рақиблик кайфияти ҳар қандай янги коалиция имкониятини йўққа чиқарди. Республикачилар билан бирлашиш эса ҳеч бир блокка мутлақ кўпчилик мақомини бермас эди. Оқибатда парламент келишув майдони эмас, балки сиёсий тўқнашув саҳнасига айланди.

Миллий ассамблеядаги бу тарқоқлик ҳукуматни мажозий маънода “карвонсарой”га айлантирди. Парламентнинг метин қўлловисиз бош вазирлар доимий равишда ишончсизлик вотумлари билан қаршилашдилар. Бор-йўғи 2,5 йил ичида Франция бешта бош вазир кўрди, уларнинг ҳар бири аввалгисидан заифроқ бўлиб борди. Бир вақтлар Бешинчи Республика устуни бўлган бош вазир институти нозик ва қисқа муддатли лавозимга айланди. Сўнгги қурбон 9 ой ҳукуматни бошқарган Франсуа Байру 9 сентябрь куни истеъфога чиқди.

Янги бош вазир Себастьен Лекорнюга янада қийин бўлиши табиий. У парламентдаги мутлақ қўлловсиз 2026 йил учун давлат бюджетини ўтказиши керак. Бироқ, Франциядаги ҳозирги оғир иқтисодий вазият фонида бу жуда мушкул вазифа.

P.S.: Шу кеча-кундузда давом этаётган "Барчасини блокла" намойишлари ҳам айнан шу бюджет лойиҳаси сабабли юзага келди.

👉🏻@uz_sfa
🔥52👍1
Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мулоқот

🟡 2025 йил 10 сентябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан мулоқот ташкил этилди.

💬 Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ФЎЎБО) ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

💬 Мулоқотда мамлакатда 9 мингдан зиёд ННТ, 10 мингдан зиёд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва 2 мингдан ортиқ ОАВ фаолият юритиши қайд этилди. Шунингдек, 2017–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани қайд этилди.

💬 Шунингдек, 2025 йил 21 августда қабул қилинган ЎРҚ–1083-сон Қонун билан ННТлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилгани таъкидланди. Хусусан, янги қонунчилик нормаларида қуйидагилар назарда тутилган:

— фуқаролик жамияти институтлари аниқ таркибда белгиланди (жамоат бирлашмалари, ННТ, ФЎЎБО ва ОАВ);

— фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фондининг 14 ҳудудий бўлинмаси ташкил этилди;

— ННТ рўйхатдан ўтганда автоматик равишда юридик шахс мақомига эга бўлади;

— мол-мулк манбалари кенгайиб, хорижий ташкилотлар ва фуқаролардан маблағ олиш имконияти яратилди;

— давлат субсидиялари ва грантлари республика ва маҳаллий бюджетлар ҳамда давлат жамғармаларини қамраб олади;

“келишиш” ўрнига “хабардор қилиш” механизми жорий этилди.

Иштирокчилар ННТлар учун рейтинг тизими, солиқ имтиёзлари, малака ошириш курслари ва рақамли ечимлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни илгари суришди.

Мулоқот очиқ ва конструктив руҳда ўтди, билдирилган таклифлар қонунчиликни такомиллаштириш ва ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

🗂Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz
👍6