СОМОНИЙЛАР МАҚБАРАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Баҳоуддин Нақшбанд ва Сомонийлар мақбарасини зиёрат қилдилар.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

P.S. Исмоил Сомоний IX асрда Сомонийлар давлатини барпо этиб, кучли ва марказлашган давлат асосини яратган буюк ҳукмдор сифатида эътироф этилади. Тожикистон миллий валютаси — «сомонӣ» деб номланган. 1999 йилда Душанбе шаҳрида Сомонийлар давлати ташкил топганининг 1100 йиллиги муносабати билан унинг 17 метрлик бронза ҳайкали ўрнатилган.
Бухородаги Сомонийлар мақбараси Исмоил Сомонийнинг бутун Марказий Осиёга умумий бўлган тарихий шахс эканини ифода этувчи муҳим рамз ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3🔥2
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
Aprel oyi anjumanlari.pdf
524 KB
2026 йил апрель ойида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий техник тадбирлар рўйхати!!!
Жорий йилнинг апрель ойида жами 98 та илмий ва илмий техник тадбирлар ўтказилиши режлаштирилган бўлиб, шундан халқаро миқёсдаги тадбирлар сони 52 тани,республика миқёсдаги тадбирлар сони эса 46 тани ташкил қилади.
👉@ilmiy_darajali_kadrlar
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Жорий йилнинг апрель ойида жами 98 та илмий ва илмий техник тадбирлар ўтказилиши режлаштирилган бўлиб, шундан халқаро миқёсдаги тадбирлар сони 52 тани,республика миқёсдаги тадбирлар сони эса 46 тани ташкил қилади.
https://anjumanlar.uz/ сайти орқали анжуманларнинг ахборот хати билан танишиш ва иштирок этиш учун мақола юбориш имконияти мавжуд.
👉@ilmiy_darajali_kadrlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
Бир кунлик урушдан кўра ўн йиллик музокаралар яхшироқ
Андрей Громико, СССР Ташқи ишлар вазири
* * * * * *
Лучше 10 лет переговоров, чем 1 день войны
Андрей Громыко, министр иностранных дел СССР
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2⚡1👏1
29 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.
Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган фуқароларимизга кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этди.
Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилди. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

👍3❤1👏1
Қиролларга ўрин йўқ
АҚШ бўйлаб шаҳарларда Donald Trump маъмуриятига қарши «Қиролларга ўрин йўқ» шиори остида кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу акцияларнинг учинчиси бўлиб, аввалгилари миллионлаб иштирокчиларни жамлаган эди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, намойишлар президент юритаётган сиёсатга қарши қаратилган. Хусусан, Эрон билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатлар, федерал даражада иммиграция назоратининг кучайтирилиши ҳамда яшаш харажатларининг ошиб бораётгани норозиликка сабаб бўлмоқда.

«Трамп бизни золим каби бошқармоқчи. Аммо бу Америка — бу ерда ҳокимият ўзини “қирол” деб билганлар ёки уларнинг миллиардер тарафдорларига эмас, халққа тегишли», — дея маълум қилди ташкилотчилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2⚡1🔥1
Donald Trumpга нисбатан хорижда норозиликлар кучаймоқда.
Чет элда яшовчи америкаликлар ҳам намойишларга чиқмоқда. Париж, Лондон ва Лиссабонда кўплаб одамлар тўпланиб, президентни «фашист» ва «ҳарбий жиноятчи» деб атаган плакатларни кўтаришган.
Шунингдек, намойишчилар уни импичмент қилиш ва лавозимидан четлатишни талаб қилмоқда.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Чет элда яшовчи америкаликлар ҳам намойишларга чиқмоқда. Париж, Лондон ва Лиссабонда кўплаб одамлар тўпланиб, президентни «фашист» ва «ҳарбий жиноятчи» деб атаган плакатларни кўтаришган.
Шунингдек, намойишчилар уни импичмент қилиш ва лавозимидан четлатишни талаб қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1⚡1🔥1👏1
ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ЯНГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ (I-ҚИСМ)
Ушбу илмий тўпламда давлат сиёсати ва бошқарувини модернизация қилиш, давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга бағишланган илмий мақолалар жамланган. Тўпламда асосий эътибор давлат хизматида кадрлар сиёсати, раҳбар кадрлар тайёрлаш, менторлик ва аутсорсинг механизмлари, шунингдек, бошқарувда замонавий усуллар ва инновацион ёндашувларга қаратилган. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик назорати, ёшлар сиёсати, гендер масалалари, хавфсизлик сиёсати, маҳаллий бошқарув ва давлат–жамият ўзаро ҳамкорлиги каби йўналишлар кенг ёритилган.
Конференция материаллари сиёсатшунослар, давлат бошқаруви ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇

Масъул муҳаррир: И. Исламов – тарих фанлари доктори, профессор
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤔5❤1🔥1👏1
Давлат_сиёсатининг_янги_тенденциялари_I_қисм.pdf
4 MB
Давлат сиёсатининг янги тенденциялари (I-қисм). Халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Тошкент: «Yangi sahifa», 2026. – 392 б.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤5🔥1
Урушда ғолиб чиқиш учун етарлича кучли, ундан қочиш учун эса етарлича доно бўлишимиз керак.
Линдон Жонсон – Америкалик сиёсий ва давлат арбоби, АҚШнинг 36-президенти ва Демократик партиядан 37-вице-президенти.
* * * * * *
Мы должны быть достаточно сильны, чтобы выиграть войну, и достаточно мудры, чтобы ее избежать.
Линдон Джонсон – Американский политический и государственный деятель, 36-й президент США и 37-й вице-президент США от Демократической партии.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5✍2👏1
Bild нашри маълум қилишича, Эрон ракета захираларини АҚШнинг ҳатто энг кучли бункербузар бомбалари ҳам таъсир қила олмайдиган мустаҳкам ерости бункерларида яширмоқда.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, ерости базалари Эронга ҳатто ҳужумлар вақтида ҳам ракета арсеналини сақлаб қолиш имконини беради.
Уларнинг баҳолашича, кўплаб объектлар тоғлар ичида шунчалик чуқур жойлаштирилганки, АҚШнинг энг кучли бункербузар бомбалари ҳам уларни йўқ қилишни кафолатлай олмайди. Бундай мажмуалар ичида омборлар, йиғиш ҳудудлари ва яширин учириш чиқишлари бўлиши мумкин.
Кам сонли вариантлардан бири — кириш жойларига зарба бериш орқали базалар фаолиятини вақтинча тўсиб қўйиш. Аммо бу қанчалик самарали экани номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍3⚡1👏1
СИЁСАТНИНГ ЯНГИ ТРЕНДЛАРИ (II-ҚИСМ)
Ушбу илмий тўпламда давлат сиёсати ва бошқарувини модернизация қилиш, айниқса рақамли трансформация шароитида давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга бағишланган илмий мақолалар жамланган. Тўпламда рақамли сиёсат, электрон ҳукумат, сунъий интеллект ва замонавий бошқарув усуллари, шунингдек, давлат хизматида кадрлар сиёсати ва раҳбар кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва рақамли коммуникацияларнинг сиёсий жараёнларга таъсири, киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги каби йўналишлар ёритилган.
Конференция материаллари сиёсатшунослар, давлат бошқаруви ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Ушбу илмий тўпламда давлат сиёсати ва бошқарувини модернизация қилиш, айниқса рақамли трансформация шароитида давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга бағишланган илмий мақолалар жамланган. Тўпламда рақамли сиёсат, электрон ҳукумат, сунъий интеллект ва замонавий бошқарув усуллари, шунингдек, давлат хизматида кадрлар сиёсати ва раҳбар кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва рақамли коммуникацияларнинг сиёсий жараёнларга таъсири, киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги каби йўналишлар ёритилган.
Конференция материаллари сиёсатшунослар, давлат бошқаруви ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: И. Исламов – тарих фанлари доктори, профессор
👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👏2❤1
СИЁСАТНИНГ_ЯНГИ_ТРЕНДЛАРИ_II_ҚИСМ.pdf
3.1 MB
Сиёсатнинг янги трендлари (II-қисм). Халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Тошкент: «Yangi sahifa», 2026. – 392 б.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9✍3🔥3👏1