Украина Форс кўрфазига ўзининг дронларга қарши кураш технологияларини сотмоқда
Украина уч йилдан бери арзон дронлар билан курашиб келмоқда: 20 минг долларлик дронларни уч миллион долларлик ракеталар билан уриб тушириш осон математик масала эмас. Энди украиналиклар бунга ечим топди ва у бутун дунёга тарқалмоқда.
Полшанинг “Polityka” янгиликлар журнали ўзининг онлайн нашрида буни аниқ ифодалаган:
Ҳатто етарли бюджет мавжуд бўлган тақдирда ҳам, мудофаа саноати шунчалик мураккаб ракеталарни керакли миқдорда ишлаб чиқара олмайди. Уч йил давомида мамлакат доимий ўқ отишлар остида қолмоқда, Украинанинг бутун ҳудуди Россиянинг оммавий ҳаво зарбалари учун нишон бўлиб келмоқда. Ойма-ой 15–20 та йирик ҳужум амалга оширилади. 90% ҳолатларда Россия арзон учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади.
Бунга жавобан Киев мудофаа бўйича кўплаб тактикаларни ишлаб чиқди. Энг истиқболли йўналишлардан бири — қўл билан бошқариладиган арзон перехватчи-дронлардир. Уларнинг асосий афзаллиги — анъанавий ҳаво мудофаа воситаларига нисбатан харажатларни камайтиришидир.
Ҳозирда бу қурилмалар Украина томонидан Форс кўрфази минтақасига экспорт қилинмоқда. Зарурият шароитида яратилган ва Украинада синовдан ўтган ушбу технология энди бутун дунёда талабга эга.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

“Дунёдаги бирор мамлакат ҳар бирининг нархи 20 минг доллар бўлган дронларни уч миллион долларлик ракета билан уриб туширишга қурби етмайди. [...] Ғарб бу муаммони узоқ вақт эътиборсиз қолдириб келди, Украинанинг эса бошқа иложи йўқ эди. У ечим излашга мажбур бўлди”.
Ҳатто етарли бюджет мавжуд бўлган тақдирда ҳам, мудофаа саноати шунчалик мураккаб ракеталарни керакли миқдорда ишлаб чиқара олмайди. Уч йил давомида мамлакат доимий ўқ отишлар остида қолмоқда, Украинанинг бутун ҳудуди Россиянинг оммавий ҳаво зарбалари учун нишон бўлиб келмоқда. Ойма-ой 15–20 та йирик ҳужум амалга оширилади. 90% ҳолатларда Россия арзон учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади.
Бунга жавобан Киев мудофаа бўйича кўплаб тактикаларни ишлаб чиқди. Энг истиқболли йўналишлардан бири — қўл билан бошқариладиган арзон перехватчи-дронлардир. Уларнинг асосий афзаллиги — анъанавий ҳаво мудофаа воситаларига нисбатан харажатларни камайтиришидир.
Ҳозирда бу қурилмалар Украина томонидан Форс кўрфази минтақасига экспорт қилинмоқда. Зарурият шароитида яратилган ва Украинада синовдан ўтган ушбу технология энди бутун дунёда талабга эга.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🔥2👍1
Ўқитувчи ўқитиш жараёнида хато қилишга ҳақли эмас, чунки унинг қўлида миллат ва давлат тақдири турибди.
Эмомали Рахмон
* * * * * *
Учитель не имеет права допускать ошибки в процессе обучения, ведь в его руках судьба нации и государства.
Эмомали Рахмон
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3✍2
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, ... , сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, ... , сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ
2026 йил 28 март куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Салимов Шохрух Шодиёр ўғлининг 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича “Демократик плюрализм шароитида Корея Республикаси сиёсий партиялари идентиклиги” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.
Шохрух Салимов, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди.

👏7👍1🔥1
Роғун ГЭСи Тожикистоннинг жанубида, Вахш дарёси бўйида қурилмоқда. У Душанбе шаҳридан тахминан 110 км узоқликда жойлашган бўлиб, Вахш дарёси каскадидаги гидроэлектр станциялардан бири ҳисобланади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, баландлиги 335 метр бўлган Роғун тўғони дунёдаги энг баланд тўғонга айланади. Станциянинг қуввати 3600 МВтни ташкил этиб, у Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станция бўлади. 2018 йил 16 ноябрда қуввати 120 МВт бўлган биринчи агрегат ишга туширилган. Иккинчи агрегат эса 2019 йил 9 сентябрда, Тожикистон Мустақиллик куни арафасида фойдаланишга топширилган.
Халқаро экологик коалиция – Rivers without Boundaries («Чегарасиз дарёлар») ўз ҳисоботида Роғун сув омбори ишга туширилса, Амударёнинг қуйи қисмидаги ноёб табиий экотизимлар яна 60–100 йил давомида зарарланишда давом этишини таъкидлайди.
Шунингдек, экологлар Роғун ГЭСи лойиҳаси ишлаб чиқувчилари томонидан муҳим ташқи омиллар етарлича ҳисобга олинмаганини қайд этмоқда. Жумладан, Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали минтақанинг сув балансига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

P.S. Шу боис, минтақада барқарорликни таъминлаш учун сув дипломатиясини изчил йўлга қўйиш, қўшни давлатлар билан очиқ мулоқот олиб бориш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришиш ниҳоятда муҳим. Бу эса сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланишга, шу билан бирга экологик мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2👏1
Ҳа, биз — кичик халқлармиз. Биз 100–200 миллион эмасмиз. Лекин биз учун азиз бўлган тарихимиз бор. Бизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини истаймиз. Биз тиланчи эмасмиз. Мамлакатимиз бой. Фойдали қазилмалар захиралари ҳатто Менделеев жадвалидаги элементлардан ҳам кўп.
Эмомали Рахмон
* * * * * *
«Да, мы — малые народы. Нас не 100−200 миллионов. Но у нас есть история, которую мы любим. Мы хотим, чтобы нас уважали. Мы не нищие. У нас богатая страна. Запасы минеральных ресурсов больше, чем система Менделеева.
Эмомали Рахмон
P.S. 2022 йил 14 октябрь куни МДҲ саммитида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия раҳбари Владимир Путинга Тожикистон Россия манфаатларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлиб келганини таъкидлаб, ўзаро ҳурмат кутaётганини билдирган. Шу билан бирга, у Россиядан Марказий Осиё давлатларига собиқ Иттифоқ давридаги каби муносабат қилмасликни сўраган.
Бу баёнот Эмомали Раҳмоннинг ўз мамлакати ва умуман минтақадаги кичик халқлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қадр-қиммати ва мустақиллигини эътироф этиш зарурлигини очиқ гапирган нутқларидан бири сифатида баҳоланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7❤5👍3😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Тошкентда меҳмон бўлиб турган Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг мамлакатимиздаги элчихонасининг янги биноси билан танишдилар.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
P.S.: Ушбу янги бино икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва стратегик ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яққол ифодасидир. Бу каби ташаббуслар эса дипломатик алоқаларни янги босқичга олиб чиқиб, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада кучайтиради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3❤1👍1👏1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концертни биргаликда томоша қилдилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради.
Ҳар икки мамлакатда ҳам асрлар давомида шаклланиб келган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналари асраб-авайланиб, бойиб бормоқда.
Ушбу маданий тадбир бунинг яққол тасдиғи бўлди. Концерт дастурида биродар халқларимизнинг бетакрор ва бой маданиятини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг энг сара асарлари ижро этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг биргаликдаги чиқишлари ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзи бўлди.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради.
Ҳар икки мамлакатда ҳам асрлар давомида шаклланиб келган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналари асраб-авайланиб, бойиб бормоқда.
Ушбу маданий тадбир бунинг яққол тасдиғи бўлди. Концерт дастурида биродар халқларимизнинг бетакрор ва бой маданиятини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг энг сара асарлари ижро этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг биргаликдаги чиқишлари ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзи бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2❤1
Трампдан мактуб
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампдан мактуб келди.
Америка етакчиси ўз мактубида давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишидаги иштирокини юксак баҳолади. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда улкан натижаларга эришаётгани таъкидланиб, мамлакатимизга ташриф билан келиш таклифи учун миннатдорлик билдирилди.
Ўз навбатида, Президент Доналд Трамп давлатимиз раҳбарини Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига, шунингдек, Маямида ўтадиган G20 саммитига таклиф этди.
– дейилади мактубда.
P.S.: Америка каби глобал таъсирга эга давлатнинг ҳар бир қадами, одатда, пухта стратегик ҳисоб-китобларга асосланади. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги аҳамияти ортиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг ҳар бир давлат билан мулоқотида аввало миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб ёндашиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Яратган Сизни ва Ўзбекистоннинг буюк халқини ёрлақасин",
– дейилади мактубда.
P.S.: Америка каби глобал таъсирга эга давлатнинг ҳар бир қадами, одатда, пухта стратегик ҳисоб-китобларга асосланади. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги аҳамияти ортиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг ҳар бир давлат билан мулоқотида аввало миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб ёндашиши муҳим аҳамият касб этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤨3⚡2🤷♂1✍1👏1
СОМОНИЙЛАР МАҚБАРАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Баҳоуддин Нақшбанд ва Сомонийлар мақбарасини зиёрат қилдилар.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Баҳоуддин Нақшбанд ва Сомонийлар мақбарасини зиёрат қилдилар.
P.S. Исмоил Сомоний IX асрда Сомонийлар давлатини барпо этиб, кучли ва марказлашган давлат асосини яратган буюк ҳукмдор сифатида эътироф этилади. Тожикистон миллий валютаси — «сомонӣ» деб номланган. 1999 йилда Душанбе шаҳрида Сомонийлар давлати ташкил топганининг 1100 йиллиги муносабати билан унинг 17 метрлик бронза ҳайкали ўрнатилган.
Бухородаги Сомонийлар мақбараси Исмоил Сомонийнинг бутун Марказий Осиёга умумий бўлган тарихий шахс эканини ифода этувчи муҳим рамз ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3🔥2
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
Aprel oyi anjumanlari.pdf
524 KB
2026 йил апрель ойида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий техник тадбирлар рўйхати!!!
Жорий йилнинг апрель ойида жами 98 та илмий ва илмий техник тадбирлар ўтказилиши режлаштирилган бўлиб, шундан халқаро миқёсдаги тадбирлар сони 52 тани,республика миқёсдаги тадбирлар сони эса 46 тани ташкил қилади.
👉@ilmiy_darajali_kadrlar
✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Жорий йилнинг апрель ойида жами 98 та илмий ва илмий техник тадбирлар ўтказилиши режлаштирилган бўлиб, шундан халқаро миқёсдаги тадбирлар сони 52 тани,республика миқёсдаги тадбирлар сони эса 46 тани ташкил қилади.
https://anjumanlar.uz/ сайти орқали анжуманларнинг ахборот хати билан танишиш ва иштирок этиш учун мақола юбориш имконияти мавжуд.
👉@ilmiy_darajali_kadrlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
Бир кунлик урушдан кўра ўн йиллик музокаралар яхшироқ
Андрей Громико, СССР Ташқи ишлар вазири
* * * * * *
Лучше 10 лет переговоров, чем 1 день войны
Андрей Громыко, министр иностранных дел СССР
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2⚡1👏1
29 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.
Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган фуқароларимизга кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этди.
Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилди. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

👍3❤1👏1