SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
3.51K subscribers
1.17K photos
121 videos
116 files
219 links
Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat.

Muloqot uchun: @sfafikrbot
Download Telegram
700 МИНГГА ЯҚИН КЎРИЛГАН!

Kun.uz сайтининг “Геосиёсат” дастурида “Хитой биз учун ким?” мавзусидаги сиёсий баҳс бир йил ичида 700 мингга яқин томошабин эътиборини тортди. Унда Марказий Осиё ва Хитой Халқ Республикаси муносабатларининг нозик жиҳатлари таҳлилчилар томонидан қизғин сиёсий баҳсга айланган эди.

“Ҳали танишмаган бўлсангиз, албатта танишинг!”

📹👉 Kun.Uz. Тўлиқ кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=l9NsTyvFOB8

👉🏻@uz_sfa
🔥4👏2
СИЁСИЙ БАҲС

СИЁСИЙ БАҲС
– муайян сиёсий масала, жараён ёки қарор юзасидан турли тарафлар ўртасидаги тортишув ва мулоҳазалар алмашинуви шакли. Сиёсий баҳс жараёнида иштирокчилар ўз нуқтаи назарини асослайди, далил ва мисоллар орқали уни ҳимоя қилади ҳамда рақиб фикрини танқид қилади. У кўп ҳолларда парламент муҳокамалари, сайловолди дебатлари, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ёки илмий-таҳлил майдонларида намоён бўлади. Сиёсий баҳс жамиятда фикрлар хилма-хиллигини таъминлайди, демократик жараёнларни ривожлантиришга, сиёсий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

Сиёсий баҳс – бу фақат тортишув эмас, балки жамият сиёсий тафаккурини бойитадиган муҳим жараёндир.


👉🏻@uz_sfa
👍4
«барча йўллар Римга олиб боради»

«Все дороги ведут в Рим»

«Все дороги ведут в Рим»
ибораси қадимги Рим даврида пайдо бўлган машҳур афоризм ҳисобланади. Аниқ муаллифи кўрсатилмаган, лекин унинг илдизи Рим империясидаги йўл тизими билан боғлиқ. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, одамлар «барча йўллар Римга олиб боради» деган ифода билан Римнинг сиёсий ва маданий марказ сифатидаги кучини ифодалашган.

Афоризмнинг рамзий маъноси – турли йўллар, воситалар ёки усуллар орқали бир мақсадга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Яъни, инсон қайси йўлни танламасин, охир-оқибат умумий манзилга етаклайди.

«барча йўллар Римга олиб боради» – барча муҳим масалалар пойтахтда ҳал этилиши лозимлигини англатади.

Шундай қилиб, «барча йўллар Римга олиб боради» мақоли турли хил маъноларга эга бўлиб, турли ғоялар ёки тушунчаларни ифодалаш учун ҳар хил вазиятларда ишлатилиши мумкин.

👉🏻@uz_sfa
👍8👏1
«Ҳукмдор» – италиялик сиёсатшунос Никколо Макиавеллининг 1513 йилда ёзилиб, 1532 йилда нашр этилган машҳур асари бўлиб, у сиёсий фикр тарихи ва давлат бошқаруви назариясида янги йўналишни бошлаб берди. Асарда ҳокимиятни қўлга киритиш ва уни сақлаб қолиш усуллари, ҳукмдорнинг қўрқув орқали тартиб ўрнатиши, зарурат туғилганда куч ишлатиши ҳамда мақсадга эришишда восита танламаслиги каби ғоялар илгари сурилган.

Макиавеллининг ғоялари тарихда турли талқинларга сабаб бўлган: кимдир уни шафқатсизликни тарғиб этган деб баҳолаган, кимдир эса уни ҳаққоний сиёсий реализм асосчиси сифатида кўрган. Шу боис «Ҳукмдор»ни ўқиш нафақат сиёсий назарияга, балки инсон табиати, давлат ва жамият муносабатларига ҳам янги қараш бахш этади. Ундан олинадиган хулосалар ҳар қандай замон раҳбарлари учун фойдали тажриба сифатида хизмат қилади.

👉🏻@uz_sf
👍4
МАКИАВЕЛЛИ Н. ҲУКУМДОР..pdf
569.8 KB
👉🏻@uz_sfa
👍14🔥1
😄 СССРнинг сиёсий латифалари

* * *
- Бу камерада кимлар бор?
- Сиёсий латифалар айтганлар!
- Бунда-чи?
- Уларни тинглаганлар!

* * *
👉🏻@uz_sfa
👍8😁7
Наполеон I Бонапарт – 1804-1815 йилларда Франция императори, буюк саркарда ва давлат арбоби. У замонавий француз давлатчилигининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Инсонга ҳокимият беринг ва у ким эканлигини билиб оласиз.

Наполеон I Бонапарт
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Дай человеку власть, и ты узнаешь кто он

Наполеон I Бонапарт

👉🏻@uz_sfa
🔥4👍31
БМТ БОШ КОТИБИ

БМТ Бош котиби Ташкилотнинг асосий мансабдор шахси ҳисобланади. Бош Котиб дипломат, ҳуқуқ ҳимоячиси ва бош маъмурий ходим сифатида дунё халқлари, хусусан, камбағал ва заиф қатламлар манфаатини ҳимоя қилади.
Бош котиб ваколати доирасида Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ва Васийлик Кенгашининг мажлисларида қатнашади ва ўзига мазкур органлар томонидан юклатиладиган бошқа вазифаларни бажаради.

БМТ Бош котиблари:

1. Трюгве Ли (Норвегия) – 1946 - 1952 йй.;
2. Даг Ҳаммаршельд (Швеция) – 1953 - 1961 йй.;
3. У Тан (Бирма, ҳозирги Мянма) – 1961 - 1971 йй.;
4. Курт Вальдхайм (Австрия) – 1972 - 1981 йй.;
5. Хавьер Перес де Куэльяр (Перу) – 1982 - 1991 йй.;
6. Бутрос Бутрос Ғоли (Миср) – 1992 - 1996 йй.;
7. Кофи Адда Аннан (Гана) – 1997 - 2006 йй.;
8. Пан Ги Мун (Корея Республикаси) – 2007 - 2016 йй.;
9. Антонио Гутерриш (Португалия) – 2017 - ҳ.в.


👉🏻 батафсил танишиш учун


👉🏻@uz_sfa
👍2
Нега Янукович Европа Иттифоқига “шошмаган” эди?

Бир сўз билан айтганда, унда вақт йўқ эди.

Қисқача ремарка: Украинада ЕИга интилиш 2000 йилларда бошланган ва тобора кучайиб борар эди. Айниқча, президент Виктор Юшенко (2005-2010) даврида бу ғоя халқ онгига сингиб кетди. Шу сабабли, Янукович ҳам Россия томон бўлишига қарамай, евроинтеграция ғоясини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган. 2012 йилда ЕИ ва Украина ўртасида Ассоциация тўғрисида келишув матни тайёр бўлди, 2013 йил ноябрда Литва пойтахти Вильнюсда имзоланиши керак эди. Бироқ битим имзоланмади. Оқибати эса ҳаммага маълум: Евромайдан-ҳокимият тўнтариши-уруш.

Биринчидан, ЕИга кириш узоқ муддатли жараён, ўнлаб йиллар талаб этилади. Олдин тайёргарлик босқичи (ассоциация), агар ҳаммаси муваффақиятли кечса – аъзолик. Януковичда бундай катта ўзгаришлар учун вақт ҳам, пул ҳам йўқ эди.

Иккинчидан, Украинанинг ҳуқуқий жиҳатдан бир вақтнинг ўзида ҳам Европа Иттифоқида, ҳам МДҲда бўлиши деярли иложсиз эди. Россия эса айнан шу омилни ишга солди: агар Киев евроинтеграция йўлини танласа унга нисбатан МДҲ эркин савдо ҳудуди имтиёзлари бекор қилинишини “маълум қилди”. Устига устак, табиий газ нархи оширилиши ҳақида ҳам “огоҳлантирди”. Яъни, Украина зарарсиз евроинтеграция учун ташқи савдо йўналишлари ва энергия ресурслари импортини диверсификация қилиши керак эди. Бу эса – узоқ жараён.

Учинчидан, (балки энг муҳими) Янукович ҳокимиятининг манбаси “шарқий электорат” ва Россия билан боғлиқ тадбиркорлар бўлган. Уларга қарши чиқиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш билан баравар эди. Агарда Янукович евроинтеграцияни чин дилдан хоҳлаган тақдирда ҳам, у аввало ўз электоратини бу ғояга кўндириши лозим бўларди. Бу эса жуда-жуда узоқ муддатли, балки авлодлар алмашинувини талаб этувчи жараён.

Сиёсатда вақт – ҳал қилувчи омил. Агар вақт етилмаса, демакки бурилиш ҳам бўлмайди.
🔥21👍1🤔1
Мушоҳада учун савол: ҳозир Россия Украинанинг Европа Иттифоқига киришига қарши эмас. 12 йил олдин ҳам рози бўлганда, тарих қандай кечган бўларди?
👍5😁1
Адольф Гитлер (1889–1945) – Германияда миллий-социалистик тузум асосчиси ва 1933–1945 йилларда диктатор сифатида ҳукмронлик қилган сиёсий арбоб. Унинг ғоялари ва агрессив сиёсатлари орқали Иккинчи жаҳон уруши келиб чиқиб, дунё бўйича 60 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган.

Фақат мутаассиб оломон осонлик билан бошқарилади.

Адолф Гитлер

. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Только фанатичная толпа легко управляема.

Адольф Гитлер

👉🏻@uz_sfa
👍51🫡1
БМТ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

Васийлик Кенгаши 7 аъзо мамлакат қўл остидаги 11 васийлик ҳудудларида халқаро назоратни таъминлаш, шунингдек, уларнинг ҳукуматлари бу ҳудудларда ўз-ўзини бошқариш ёки мустақилликнинг зарур чора-тадбирларини кўришлари учун халқаро назоратни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

1994 йилга келиб васийлик ҳудудларининг барчаси ўзларини бошқара бошладилар ёки алоҳида давлатга айланиб, мустақилликка эришдилар ёхуд мустақил қўшни давлатлар билан қўшилдилар. Энг охирги бўлиб бундай тадбирни Қўшма Штатлар қўл остида бўлган Тинч океани ороллари (Палау) васийлик ҳудудида амалга оширди ва Ташкилотга 185 аъзо давлат бўлиб кирди. 1994 йил 1 октябрдан Кенгаш ўз фаолиятини тўхтатди (1996).

Ҳозирги пайтда таркибига Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси киргани сабабли Васийлик Кенгаши ишлари, асосан, тугалланди, унинг иш тартиби қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди, яъни у ўзининг йиғилишларини фақат шарт-шароит тақозо этган ҳоллардагина ўтказадиган бўлди.

👉🏻@uz_sfa
👍31🔥1🤔1
ҚИЁСИЙ СИЁСАТШУНОСЛИК

Қиёсий сиёсатшунослик – сиёсий фаннинг кенг қамровли йўналишларидан бири бўлиб, турли давлат ва жамиятлардаги сиёсий тизимлар, институтлар ва жараёнларни ўзаро таққослаш орқали умумий қонуниятлар ҳамда фарқларни аниқлайди. Бу йўналиш орқали сиёсий тузумлар қандай шаклланиши, ривожланиши ва инқирозга учрашини чуқур таҳлил қилиш мумкин.

Қиёсий сиёсатшунослик фақат демократик ва авторитар тузумларни қиёслаш билан чекланиб қолмайди, балки сиёсий маданият, партия тизимлари, сайлов жараёнлари ва давлат бошқаруви механизмларини ҳам қиёсий таҳлил қилади.

Қиёсий сиёсатшунослик билан қизиққан киши дунё сиёсий жараёнларига фақат маҳаллий нуқтаи назардан эмас, балки глобал қиёсий контекстда назар ташлайди. Бу эса талабалар ва тадқиқотчиларга сиёсий жараёнларни чуқур англаш, турли сиёсий моделларни танқидий баҳолаш ва замонавий сиёсий воқеликка кенг қамровли илмий қарашни шакллантириш имконини беради.

👉🏻@uz_sfa
👍5🔥1
ҚИЁСИЙ СИЁСАТШУНОСЛИК.pdf
409.8 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 14-17

.

👉🏻@uz_sfa
👍9
👉🏻@uz_sfa
👍10👏1
НЕПАЛДАГИ ҲОКИМИЯТНИ ОДДИЙ МЕМЛАР ҚАНДАЙ ҚУЛАТДИ?
👏5
Ёзнинг ўрталарида Непал ижтимоий тармоқларида ҳокимият элитаси вакиллари фарзандларининг ҳашаматли ҳаёти акс этган постлар вирусдек тарқалди. Тез орада бу постлар “непо-болалар” (непотизм болалари) меми остида бирлашди. Бош вазир Шарма Оли ҳукумати эса бу мемларда элитага қарши таҳдид кўрди ва 3 сентябр куни мамлакатдаги деярли барча (26 та) ижтимоий тармоқ платформаларини блоклади.

Ёшлар, айниқса “Z” авлод вакиллари (1997-2012 йилларда туғилганлар) оммавий норозилик билдириш учун дарҳол кўчага чиқишди. Полиция билан тўқнашувларда 19 киши қурбон бўлди. Шундан сўнг намойишлар янада авж олди. 9 сентябрда ҳукумат барча ижтимоий тармоқларни блокдан чиқарди, сўнгра бош вазир истеъфо берди. Бироқ, жуда кеч эди. Непал 1 ҳафта ичида ҳам сиёсий ҳокимиятдан, ҳам ижтимоий-иқтисодий барқарорлигидан айрилди.

Непалнинг сиёсий тарихи кўрсатадики, мамлакат охирги 35 йил ичида 3 та йирик ва ўнлаб кичик қамровли ғалаёнларни бошдан кечирди. Монархиядан демократияга ўтиш учун ўн минглаб қурбонлар берди. Майдони Ўзбекистоннинг учдан бирича келадиган ушбу давлат 2015 йилда федератив тузилишни қабул қилиб, республикага айланди. Ички этник низолар сабабли бирор сиёсий куч ҳақиқий қудратга айлана олмади. Шарма Оли ҳукумати ҳам халқнинг мутлақ қўлловига эга эмас эди.

👉🏻@uz_sfa
👍92
ХАВФСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ

Хавфсизлик назарияси – сиёсий фан ва халқаро муносабатларда муҳим йўналиш бўлиб, давлат, жамият ва шахснинг турли таҳдидлардан ҳимояланиши ҳамда барқарор ривожланишини ўрганади. У хавфсизликни фақат ҳарбий куч билан эмас, балки иқтисодий, сиёсий, маънавий каби жиҳатлар билан ҳам боғлайди.

Глобаллашув шароитида хавфсизлик масалалари миллий чегарадан чиқиб, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни талаб қилади. Шу боис хавфсизлик назарияси турли давлатлар тажрибасини ўрганиш, замонавий таҳдидларга қарши мос стратегиялар ишлаб чиқиш ва хавфсизлик архитектурасини такомиллаштиришда илмий асос вазифасини бажаради.

👉🏻@uz_sfa
👍54
ХАВФСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ.pdf
388.1 KB
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 44-47.


👉🏻@uz_sfa
🔥4👍2