ИККИ МУҲАББАТ – ИККИ ЖАМИЯТ: АВГУСТИН КОНЦЕПЦИЯСИ
Аврелий Августин (354–430 йй.) – насроний черковининг энг кўзга кўринган мафкурачиларидан бири ва ғарбий патристиканинг йирик намояндасидир. У Шимолий Африкадаги Гиппон шаҳри епископи бўлган ва насронийлик фалсафасининг асосий қоидаларини ишлаб чиққан. Унинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари асосан «Илоҳий шаҳар ҳақида» ва «Эркин ирода ҳақида» каби асарларида ўз аксини топган. Августиннинг таълимоти ўрта асрлар давомида Европанинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини белгилаб берди.
Августиннинг инсоният тарихи ҳақидаги концепцияси Инжилдаги таълимотларга асосланади. Унинг фикрича, барча ижтимоий, давлат ва ҳуқуқ институтлари инсоннинг гуноҳкорлиги оқибатида юзага келган. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг «буюк жинояти» натижасида инсон табиати ёмон томонга ўзгарди ва бу гуноҳ авлоддан-авлодга ўтиб, инсонни ўлимга ва азобга маҳкум этди.
Бошқарув шаклларини Августин ҳукмдорнинг зиммасига юкланган вазифаларга қараб ажратади. Энг муҳим вазифалар сифатида у ахлоқий ва диний мажбуриятларни – Худога ва инсонга бўлган ҳурматни кўрсатади.
👉🏻 батафсил танишиш учун
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

• Агар ҳукмдор адолатсиз бўлса, у – золим.
• Агар зодагонлар гуруҳи адолатсиз бўлса, у – тўда.
• Ҳуқуқ (адолат тимсоли сифатида) инкор этилган давлат – ҳалокатга юз тутган давлатдир.
👉🏻 батафсил танишиш учун
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6👏3✍2
Қадрли ватандошлар!
Аввало, сиз, азизларни, бутун халқимизни юртимизга меҳр-оқибат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Албатта, ушбу қутлуғ айёмда барчамизни Рамазони шарифга мана шундай соғ-омон, бирлик ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Парвардигори оламга чексиз шукроналар айтамиз.
Рўза кунларида қилинадиган барча ибодатлар, эзгу ният ва амаллар ижобат бўлсин!
Халқимизни, Ватанимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
🔥6✍3👍3👏3
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Vashington shahriga tashrifning ishbilarmonlik dasturi doirasida davra suhbati va ikki tomonlama hujjatlarni imzolash marosimida ishtirok etdi.
P.S.: Вашингтондаги учрашув Ўзбекистонга нима беради?
Бу Ўзбекистон учун:
🔹Янги инвестициялар ва замонавий технологиялар
🔹Минглаб янги иш ўринлари
🔹Қишлоқ хўжалигида сув тежамкор технологиялар
🔹Энергетика ва минераллар соҳасида экспорт ўсиши
🔹Молия бозори ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши
📌Қисқача айтганда, бу ташриф иқтисодий ўсиш ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлайди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👏3⚡2❤1👍1
СТАРТАП БУ КАФОЛАТЛАНГАН ДАРОМАД ЛОЙИҲАСИ ЭМАС, КЕЛАЖАК УЧУН САРМОЯ.
Бугун кўпчилик стартапни оддий бизнес деб ўйлайди, фойда қилмаса демак муваффақиятсиз. Аммо инновация иқтисодиёти бундай ишламайди. Стартап бу кафолатланган даромад лойиҳаси эмас, бу юқори рискли тажриба, янги технологияни синаш, бозорда ўз ўрнини топиш учун кураш жараёни.
АҚШда стартапларнинг 70–80 фоизи, Сингапур, Германия ва Австралияда 70–75 фоизи, Швейцария ва Жанубий Кореяда 60–65 фоизи бозор босқичида муваффақиятсизликка учрайди.
Демак, муваффақиятсизлик тизим хатоси эмас. Бу инновациянинг табиий қисми.
Стартапни фақат фойда мезони билан баҳолаш инновацияни тушунмасликдир. Чунки стартапнинг вазифаси дарҳол пул ишлаш эмас, балки янги маҳсулот, янги технология ёки янги ечимни яратиш, синовдан ўтказиш ва келажакда катта иқтисодий қиймат шакллантиришдир.
Давлат стартапни молиялаштирар экан, у кафолатланган фойдага эмас, балки илмий-технологик ривожланиш имкониятига сармоя киритади. Бу стратегик қарор.
Инновация хавфсиз ҳудудда туғилмайди. У риск бор жойда пайдо бўлади. Рискни бутунлай йўқ қилсак, инновация ҳам йўқолади.
Шунинг учун стартапларни оддий фойда келтирувчи корхона сифатида эмас, балки келажак иқтисодиётини шакллантирувчи тажриба майдони сифатида кўришимиз керак.
Муваффақиятсизликдан қўрқадиган тизим инновация ярата олмайди. Рискни бошқара оладиган тизим эса эртанги кунни яратади.

👍4❤1
Оғир даврлар кўпинча ажойиб имкониятлар яратади.
Дональд Трамп
* * * * * *
Плохие времена часто дают прекрасные возможности
Дональд Трамп
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍6😱2🤷♂1⚡1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
P.S.: Сиёсатда доимий миллий манфаатларимиз бор.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍9✍2🔥2❤1
Энг катта муваффақият оқимга қарши сузганда келади.
Дональд Трамп
* * * * * *
Самый большой успех приходит тогда, когда плывешь против течения.
Дональд Трамп
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
✍4👍3👏1😱1
ҲИРОТ – ҚАДИМИЙ ШАҲАР
ҲИРОТ – Афғонистон ғарбидаги тарихий вилоят ва унинг маъмурий маркази. Ўрта Осиё ҳамда тарихий Хуросоннинг қадимий шаҳарларидан бири. “Бобурномада” кўпинча Ҳирий шаклида қайд қилинади. Ҳирот номи милоддан аввал ҳам маълум бўлган. Сосонийлар даврида йирик шаҳарга айланган. 1221/22 йилларда Чингизхон қўшинлари шаҳарни вайрон қилган. 1381 йилдан бошлаб Амир Темур давлати таркибидаги Хуросон вилояти/мулкининг маркази бўлган. Шоҳрух мирзо ҳукмдорлиги даври (1397)дан Ҳирот бир аср давомида Темурийлар давлатининг пойтахти бўлади ва жуда тараққий этади. 1863 йилдан Афғонистон давлати таркибига кирган.
Ҳиротда Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Муҳаммад Солиҳ, Мирхонд, Ҳилолий, Беҳзод каби олим, фузало ва мусаввирлар яшаб, ижод қилган.
.... Ҳирот транспорт чорраҳаси ва Афғонистон ҳалқа йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шунингдек, Марказий Осиёни Эрон темир йўл тизими, Форс кўрфази ва Араб денгизидаги портлар билан боғловчи муҳим бўғин ҳамдир.
👉🏻 батафсил танишиш учун
👉🏻@uz_sfa

Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021.
👉🏻@uz_sfa
👍6❤2👏2
КУРАШЧАН ХУДОСИЗЛАР ИТТИФОҚИ
(Союза воинствующих безбожников)
1925 йил апрелида Совет Иттифоқида динга қарши курашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Курашчан худосизлар иттифоқи” номли оммавий жамият тузилади. Бу ташкилот оддий мафкуравий бирлашма эмас, балки муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар ва ҳатто ҳарбий қисмларда ҳам қуйи бўлинмалар ташкил қилиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот олиб борган.
Шу жараён тез орада Ўзбекистонга ҳам ёйилади. Ўзбекистон ССРда диний мафкурага қарши кураш янада кучайтирилади. Бу сиёсат амалда ҳам кўрина бошлайди: 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилади, қишлоқ чойхоналарида махсус атеистик бурчаклар ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистонда иттифоқнинг ўз матбуот нашрлари ҳам пайдо бўлади – 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан эса “Худосиз” газетаси чиқарила бошлайди.
Бироқ Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан давлатнинг динга муносабати ўзгаради ва “Курашчан худосизлар иттифоқи” фаолияти тўхтатилади. Кейинчалик, 1947 йилга келиб, бу тузилма “Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти”га айлантирилади (1963 йилдан – “Билим” жамияти). Расман номи ўзгарган бўлса-да, унинг моддий базаси ва атеистик тарғибот билан шуғулланган мутахассислари янги жамият таркибига ўтгани учун, амалда мафкуравий йўналиш деярли ўзгармай қолган.

P.S.: Коммунистик мафкура доирасида дин жамиятни социалистик қайта қуришга тўсқинлик қилувчи омил сифатида баҳоланган. Шу сабабли давлат динга қарши курашни тасодифий эмас, балки махсус ташкилотлар ва оммавий тарғибот орқали тизимли равишда йўлга қўйган.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4❤3🔥2
1922 йил декабрь ойида Совет ҳокимияти динга қарши мафкуравий курашни кучайтириш мақсадида “Безбожник” яъни “Худосиз” номли газетани нашр эта бошлайди. Бу нашр асосан диндорлар ва диний эътиқодни танқидий руҳда ёритишга қаратилган эди.
Газетанинг дастлабки икки сони 15 минг нусхада чиққан бўлса, кейинчалик унинг оммавийлиги тез ўсади. Масалан, 1924 йил 1 апрелга келиб адади 50 минг нусхага, шу йилнинг 1 ноябрига эса 210 минг нусхага етади. Кейинроқ у ҳафталик нашрга айлантирилади ва 1931 йилга келиб 500 минг нусхада СССР ҳудудида тарқатилади.
Бу рақамлардан кўриниб турибдики, “Безбожник” оддий газета эмас, балки коммунистик мафкуранинг атеизмни оммалаштиришдаги муҳим воситаларидан бири бўлган. Газета 1941 йил 20 июлгача нашр этилган, Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан эса унинг чиқиши тўхтатилган.

P.S.: Коммунистик мафкура динни социалистик жамият қурилишига зид қараш сифатида баҳолаган ва унга қарши ахборот майдонида ҳам фаол кураш олиб борган. Шу мақсадда матбуот атеистик ғояларни оммалаштириш ва жамоатчилик онгини шакллантиришнинг асосий воситаларидан бирига айланган.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
👍4❤2✍1