Маҳмуджон домла 🌙
384 subscribers
3.98K photos
3.68K videos
59 files
6.68K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
Forwarded from Muttaqiy.uz
#ибрат

Пашшанинг боши миқдорича кўз ёшининг фазилати.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَا مِنْ عَبْدٍ مُؤْمِنٍ يَخْرُجُ مِنْ عَيْنَيْهِ دُمُوعٌ، وَإِنْ كَانَ مِثْلَ رَأْسِ الذُّبَابِ، مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ، ثُمَّ تُصِيبُ شَيْئًا مِنْ حُرِّ وَجْهِهِ، إِلَّا حَرَّممَهُ اللَّهُ عَلَى النَّارِ

Яъни: “Бирор мўъмин банданинг кўзларидан Аллоҳдан қўрқиб ёшлар чиқса, хоҳ у пашшанинг боши миқдорича бўлсин, сўнг унинг юзига бироз бўлса ҳам тегса, Аллоҳ таъоло уни дўзах оловига ҳаром қилади” дедилар. (Ибн Можа ривояти).
Шунга кўра, агар пашшанинг боши миқдорича бўлса ҳам кўз ёш чиқса, уни бутун юзингизга суриб олинг. Мен қайта-қайта шайхим Шоҳ Абдулғаний Соҳиб Пҳулпури раҳматуллоҳи алайҳни кўрдимки, доимо кўз ёшларини кафтларига теккизиб олиб, кейин бутун юзлари ва соқолларига суриб олганлар ва шундай деганлар: Мен ўзимнинг шайхим Ҳазрат Ҳакимул уммат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳни доимо шундай қилаётганларини кўрдим. Қачонки, Аллоҳдан қўрқув ёки муҳаббат сабабли кўз ёшлари чиқса, кафтларига теккизиб, уларни бутун юзларига суриб олганлар. Чунки, ривоятда келдики, Аллоҳдан қўрқув ёки муҳаббат сабабли чиқган кўз ёшлар қаерга тегса, дўзах олови ўша жойга ҳаром бўлади. Хоҳ у кўз ёши пашшанинг боши миқдорича бўлса ҳам гуноҳлар мағфиратига сабаб бўлади.

Ҳазрат Ақдас Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ.

"Таоба ке аансуу" - китобидан. 20-21-бетлар.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.

Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади.
Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.
Гўзал хотима бу, ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳаққи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Умар розиёллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Усмон розиёллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Али розиёллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар.
Абу Убайда розиёллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.
Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир!
Автоҳалокатда вафот этган киши эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир.
Биз инсонларни жаннатга ва дўзаҳга тақсимлашга масъул эмасмиз.
Аллоҳдан гўзал ҳотима сўрайлик!

#Ибрат
"Хонамда ҳам, ётоғимда ҳам бир саволга жавоб изладим – муваффақиятнинг сири нимада?
Охири жавобни хонамдан топдим;

– Қандил айтди: ҳиммтингни баланд қил;
– Дераза айтди: эртанг ҳақида фикр қил;
– Соат айтди: вақтингни қадрла;
– Кўзгу айтди: ўзингни ўнгла;
– Эшик айтди: бор кучинг билан кириш;
– Ер ҳаммасига нуқта қўйди: бошингни саждага қўй, зеро Раббинг сени зое қилмайди!"

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Forwarded from Muttaqiy.uz
#ибрат

Бир гуноҳкор йигитнинг тавбаси.

Ибн Қудома “Китабут-тавваабийн”да ёзадилар:
“Бир шахс Ҳазрат
Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “ Эй, Абу Исҳоқ! Мен ўзимга ўзим жуда кўп зулм қилдим. Менга шундай гап айтингки, қалбга таъсир қилсин ва мен гуноҳлардан воз кечайин”,- деди.
Ҳазрат: “ Агар сен беш нарсани қабул қилиб олсанг ва уларга қодир бўлсанг, у ҳолда сенга на бирор гуноҳ зарар етказа олади ва на бирор дунёвий лаззат сени ҳалок қила олади”, дедилар. У: “Эй, Абу Исҳоқ! У беш нарса қайсилар?”, деб сўради. Ҳазрат: “ Агар сен Аллоҳ таъолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг ризқини ема”, дедилар. У: “Унда нима еяйин? Ердаги барча нарсалар айнан Унинг ризқи эмасми?”, деди. Ҳазрат: “У ҳолда сен айтчи, ҳам Унинг ризқини есанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?” , дедилар. У: “ Йўқ, яхши эмас”, деб жавоб берди.
Энди, сиз иккинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: “ Агар сен Аллоҳ таъолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг бирор ерида яшама”, дедилар. У: “ Ахир, бу аввалгисидан ҳам қийинроқ нарсаку, машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг орасидаги барча ер айнан Уники бўлса, у ҳолда мен қаерда яшай оламан?”, деб жавоб берди. Ҳазрат: “ Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам айнан Унинг ерида яшасанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?” , дедилар. У: “Учинчи гапни айтинг”, деди. Ҳазрат: “Агар Унинг ризқини ейишинг ва Унинг ерида яшашингга қарамасдан, Унга итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда У кўрмайдиган шундай жойда қил”, дедилар. У: “
Иброҳим! Бу қандай мумкин. Ахир, У барча махфий ва ошкор нарсаларни билади. Ундан бирор инсон қандай яширина олади?”, деди. Ҳазрат: “Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам Унинг ерида яшасанг ва ҳам гуноҳ қилганингда У кўриб турган бўлса, бу яхшими?”, дедилар.
Энди, тўртинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: “ Қачонки, жонингни олиш учун ўлим фариштаси олдингга келса, сен чин тавба қилиб олайин ва бироз солиҳ амал қилиб олайин, менга бирозгина муҳлат бер десанг. У сенга муҳлат берадими?”, дедилар. У: “Асло йўқ”, деб жавоб берди. Ҳазрат: “ Сен ўлим фариштасини ортга суриб, тавба қилиб олишга қодир бўлмасанг ва келган ўлимни ортга суришнинг иложи йўқлигини билсанг, у ҳолда қандай нажот топиш мумкин?”, дедилар.
У: “Бешинчи нарсани айтинг”, деди. Ҳазрат: “Қиёмат куни дўзах фаришталари сени дўзахга олиб кетиш учун келганларида, сен улар билан кетишни инкор қила оласанми?”, дедилар. У: “Йўқ, улар мени тарк қилмайдилар, менинг бирор узримни қабул қилмайдилар”, деди. Ҳазрат: “ Ундоқ бўлса, қандай қилиб нажот топишни умид қиласан?”, дедилар.
У: “
Иброҳим! Бас, бу ваъз ва насиҳат мен учун кифоядир. Мен Аллоҳ таъолога чин тавба қиламан ва мағфират сўрайман” , деди. Кейин у Ҳазратнинг суҳбат ва ҳамроҳликларини ихтиёр қилди. Қолган бутун умрини Ҳазрат билан бирга Аллоҳ таъолога ибодат ва риёзатда ўтказди. Фақат ўлимгина уларни айирди.

Шайх Муҳаммад Азийм Ҳаасалпурий ҳафизаҳуллоҳ.

“Саҳиҳ мунтахаб ваақеаат” китобидан. 344-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
Forwarded from Muttaqiy.uz
#ибрат

Аллома Анвар Шоҳ Кашмирийнинг илм талаби ва иштиёқи.

Ҳазрат Аллома Анвар Шоҳ Кашмирийнинг шахсиятларидан бехабар кимса бўлмаса керак. Илмий давраларнинг бир намоёндаси ва илмнинг бир жўшқин денгизи эдилар. Ҳазратнинг илм талаблари ва иштиёқлари шу ҳолатда эдики, ҳаётларининг сўнгги ўлим касаллик кунларида, қўлларини кўтаришга ҳам мажоллари йўқ эди. Караватда ётар эдилар ва олдиларида стул устида китоб очиқ ҳолатда турар эди. Бутун саҳифани мутолаа қилиб бўлгач, бирортага варақни ўгиришга ишора қилар эдилар. У варақни ўгирар эди ва Ҳазрат уни мутолаа қилишга машғул бўлар эдилар.

"Аслааф ки таалибэ илмаана зиндаги" китобидан. 67-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
https://t.me/foruqiy91
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Барча аёллар, қизлар эшитсин...

❗️
Ибрат учун тарқатинг
👇👇

https://t.me/ustozMahmudjondomla
Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:

-  Хатосини тан олмади;
-  Пушаймон бўлмади;
-  Нафсини койимади;
-  Тавбага ёндошмади;
-  Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:

-  Хатосини тан олди;
-  Пушаймон бўлди;
-  Нафсини койиди;
-  Дарҳол тавба қилди;
-  Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

#Ибрат
#ибрат

Болани Қуръон ўқишга ўргатишликнинг энг қисқа ва осон йўли ― отасининг Қуръон ўқиганини эшитиб ва кўришлигидир.

Ҳурматли оталар!
Фарзандларингиз олдида доим Қуръон тиловат қилинг! Кошки ортингиздан Қуръон ўқиб сизга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдирсангиз, бу дунё ва охиратингиз учун энг буюк ютуқ ҳамда неъматдир.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
👇
https://t.me/Unvon_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Субҳаналоҳ!

Инсон танасидаги тил мўъжизаси.

Фикр қилмайсизларми!?

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
👇
https://t.me/Unvon_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Америкадаги ҳайвонот боғларининг бирида янги туғилган шинпанзе боласини олиб, хасталикдан муолажа қилишади. У тузалгач яна жойига қўйиб қўйишади. Бир неча кун боласини кўрмаган она шинпанзенинг бунга муносабатини қаранг.

Гап "она" ҳақида кетганида мавжудоту махлуқотларнинг қайси турига оидлиги аҳамиятни йўқотади.

@IkromSharif

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кўнгил синдирма...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ибрат

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳалимликлари.

Бир шахс Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: Сенинг отанг вафот этган. Онанг эса бева қолган ва уни жуда чиройли деб эшитдим. Сен онангни менга никоҳлаб бер деди.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: Менинг онам ёш бола эмаслар. Балки, балоғатга етган ва жувондирлар. Мен улардан сўраб кўраман. Агар рози бўлсалар, у ҳолда мен қандай инкор қиламан дедилар.
У киши: Ундоқ бўлса, уйга бориб сўраб кўр деди.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ уйга кета бошладилар. Бироқ, У киши Аллоҳ таъолонинг хос бандаларидан эдилар. Юриб кетаётиб, бирдан ортларига қарадилар. Халиги шахсни йиқилиб, ўлиб ётган ҳолда кўрдилар ва: Уни менинг сабрим қатл қилди дедилар.
У шахсни мақсади никоҳ қилиш эмас эди. Балки, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масхара қилиш ва устларидан кулиш эди.
Бу нақадар чексиз сабр ва ҳалимликдир. Бироқ, бундай Ҳазратлар қанчалик ҳалимлик қилсалар, Аллоҳ таъоло шунчалик улар томонидан ўч олади.
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таъоло шундай дейди:
مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ
“Ким Менинг бирор валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга қарши жанг эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти)
Аввало, ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга ёмон муомала қилмаслик лозим. Хоссатан, Аллоҳ таъолонинг солиҳ бандалари билан асло бундай муомала қилмаслик лозим.
Ҳеч кимга таъна қилишлик ҳам жойиз бўлмагач, азият беришлик қандай жойиз бўлади.

Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ.

""Ғусса ка вабаал аор ункаа илааж"" – Ғазабнинг офати ва унинг муолажаси китобидан.

Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
#ибрат

Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир.
Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...

Жалолиддин Румий
#​​ИБРАТ
Туркиялик Ислом олими Мехмет Фотих Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Ухуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Ухуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган сахобалар кимлар эди?
Хамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган сахобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... - дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен хам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. - Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари хеч қачон хеч ерда айтилмаган, хеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини хатто уларнинг рафиқалари хам, фарзандлари хам билмаганлар. Чунки, бошқа сахобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ходисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида хам, "Сиз Ухуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз", дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши холларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан...

Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш "имконияти"ни қўлдан бой бермай, дархол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган "муслим"ларни, "муслима"ларни кўрганимда устозимизнинг шу гаплари эсимга тушади.

..."Мен бор гапни айтяпман, холис одамман" дея бошқаларнию ўзини алдайдиганлар икки елкаларидаги малакларни алдай олмайдилар-ку барибир! Бу ишлари учун малаклар уларнинг номаи аъмолига: "Бу банда - холислардандир" деб ёзишмайди, "Бу банда биродарининг гўштини еди" деб ёзишади.

Бир-бирининг айбу хатосини оммага ошкор қилмаган, бир-бирининг камчилигини элга достон қилишдан хазар этган асхоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиганлар оғизларини тавба суви билан ювиб олсинлар.
♻️Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
#ибрат

Ёмон хаёлларни келтиришлик гуноҳдир.

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳга бир одам шундай хат ёзди: Ҳазрат! Қачонки, мен намозга турсам, турли хил хаёллар келаверади ва шу сабабли менинг намозим ҳеч нарса эмас деган маъюслик бўлади. Ҳазрат унга шундай деб жавоб ёздилар: “Хаёлларни келиши гуноҳ эмас, хаёлларни келтиришлик гуноҳдир”. Яъни, агар ўша хаёллар ўз-ўзидан келаётган бўлса, у гуноҳ эмас. Ҳа, атайлаб ўзи хоҳлаб қалбга бу хаёлларни келтираётган бўлса, у ҳолда бу гуноҳдир.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.

“Ислахий хутбаат” китобидан.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Инсон туғилганда азон айтилади, амма намоз ўқилмайди..

Хаёт шунчалик қисқа экан, бир-биримизни ёмон кўриб, хафа бўлиб нима қиламиз? Фикр қилинглар дўстларим.👇

👉 @Axborotxabarlari - Енг тезкор ахборот каналига уланинг
#ибрат

• Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
• Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
• Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
• Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
• Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

©️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈


@Sahobalarr_hayotii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати

"Иккинчи жуфт" деб номланган ниҳоятда
ибратли Миср фильми.

Ушбу қисқагина кинолавҳани кўра туриб беихтиёр ёдимизга Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг буюк раҳбари Маҳатма Ганди ҳаётида содир бўлган қуйидаги
ибратли воқеа тушади.

Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга ҳам, менга ҳам фойда бермайди.




Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar...


@Sahobalarr_hayotii
#ибрат

БЕМОР ОТАНИНГ  ДУОСИ

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар. Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар. Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим. Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар. Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин, ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.

Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим. 2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар. Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади. Шу вақт бир инсон келиб:
— Қори ака, нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишоҳлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз? — деди. Мен эса
— Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман, — дедим.

©️ Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари

Сиз ҳам фарзандларингизга яхши дуолар қилинг, чунки ота - онанинг дуоси мустажобдир...