Маҳмуджон домла 🌙
384 subscribers
3.98K photos
3.68K videos
59 files
6.68K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Уйғониш вақти келди
🎙Шамс Солиҳ


@islomiy_vidyolarr
@Toyyibatulittoyyibiyn💔
ҚАЛБЛАР ТАБИБИ
ҚАЛБЛАР ТАБИБИ

Ибн Ҳишом ривоят қилади:
"Фузола ибн Умайр Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни фатҳ йилида Байтуллоҳни тавоф қилаётганларида ўлдирмоқчи бўлди. У кишига яқин келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Фузоламисан?
- Ҳа Фузоламан, эй Аллоҳнинг Расули!
- Ўзингча ичингда нима деяпсан?
- Ҳеч нарса, Аллоҳни зикр қилаяпман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва дедилар:
- Истиғфор айт!
Сўнгра муборак қўлларини унинг кўксига қўйдилар. Унинг қалби таскин топди.
Муборак қўл унинг кўксига тегишидан аввал унинг учун дунёда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ёмонроқ душман йўқ эди.

Фузола айтади:
"Аллоҳга қасамки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўксимдан олишлари билан дунёда мен учун у зотдан кўра суюклироқ инсон қолмади. Уйга қайтдим. Одатда бир аёл билан суҳбатлашиб юрар эдим. Йўлда ўшани кўриб қолдим. У:"Кел суҳбатлашамиз!", деди. Мен унга: "Йўқ!", дедим.

Машойихлардан бири Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бир соат бирга бўлиш етмиш йиллик мужоҳада билан тенг деган эди.
Яъни, етмиш йил нафсинг билан курашмоғинг, уни тўғри йўлга солишга уринишингдан бир соатгина Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтиришинг фойдалироқ, деган эди.
У зотнинг тарбия ва таъсирларига боқинг. Шунинг учун ҳам саҳобалар авлодига фазилатда етиб бўлмайди!

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пул учун дўстини сотган чўпон
__________
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
@mehrob_uz
11865. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди: “Аллоҳ таоло мендан биргина намозимни қабул қилганини билишим мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севимлироқдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади» (Моида сураси, 27 оят), деган”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
َ
📚"حرفٌ في قلبِكَ، خَيرٌ مِن ألفٍ في كُتُبِكَ."
.
"Қалбингдаги бир ҳарф китобларингдаги минг ҳарфдан яхшироқ".

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11868. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари ва уларга эргашганлар суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.

“Фатҳул Борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11869. Аксирувчининг одобларидан

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аксирганида овозни пастлатиш ва ҳамд айтганида кўтариш, оғзидан ёки бурнидан суҳбатдошига зарар берувчи бирон нима чиқмаслиги учун юзини беркитиши, ҳамда зиёни тегмаслиги учун бўйнини уёқ-буёққа бурмаслик аксирувчининг одобларидан”.

“Фатҳул Борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ният ва ҳаракат

Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг сабоқлари (3-қисм)

#Видео #Тақий_Усмоний
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Каъба

▪️Каъба ичи ва атрофи ювиб артилди

▫️Суннатга мувофиқ, 15-муҳаррамда, бугун Каъба ичи атирлар ва зам-зам сувлари билан ювилди.

🔗 t.me/oliymahad - диний-маьрифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ибрат

БЕМОР ОТАНИНГ  ДУОСИ

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар. Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар. Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим. Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар. Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин, ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.

Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим. 2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар. Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади. Шу вақт бир инсон келиб:
— Қори ака, нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишоҳлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз? — деди. Мен эса
— Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман, — дедим.

©️ Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари

Сиз ҳам фарзандларингизга яхши дуолар қилинг, чунки ота - онанинг дуоси мустажобдир...
Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.
— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар? — дея сўрайди болаларидан.
— Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади, — дейди болалари.

Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:
— Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб, ўзини тўғрилайди?!

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Sahobalarr_hayotii
Бир шаҳарда Аллоҳга ишонмайдиган даҳрийлардан бири ўша юртнинг мусулмон уламолари билан тортишмоқчи бўлди. Уламолар ораларидаги энг кучли олимни у билан тортишиш учун танладилар. Тортишув куни ҳам белгиланди. Белгиланган кун етиб келгач, ҳамма уламолар ҳалиги олимнинг келишини кута бошлашди. Лекин у айтилган вақтдан кеч қолди. Шунда ҳалиги мулҳид (Худога ишонмайдиган) ҳозир бўлганларга қарата: “Олимларингиз қўрқиб, қочиб кетди. Чунки, мен ғолиб чиқишимни ва бу коинотнинг илоҳи йўқлиги исбот қилишимни билди” деб керилди. У шундай деб гапириб турган пайтда бояги олим киши кириб келди. Кеч қолгани учун барчадан узр сўради ва кеч қолишининг сабабини қуйидагича изоҳлади: “Мен бу ерга келаётганимида йўлда дарё бор экан. Ундан сузиб ўтгани қайиқ тополмадим. Қирғоқда бироз кутиб турдим. Шунда тўсатдан дарёда бир нечта тахталар пайдо бўлди. Қараб турсам, ҳалиги тахталар бир-бири билан тартибли тарзда бирикиб, қайиқ ҳолига келди. Кейин ўша қайиқ мен томонга сузиб келди. Мен унга миндим ва дарёдан ўтиб, сизларнинг олдингизга келдим. Шунинг учун бироз кеч қолдим”. Бу гапларни эшитган мулҳид: “Бу одам жинни экан. Қандай қилиб ҳеч бир дурадгор устасиз оддий, жонсиз тахта бирлашиб, қайиққа айланади?! Оддий тахта ҳеч кимсасиз бир ўзи қандай қилиб ҳаракатланади?!” деб масхара қилди. Шунда олим киши табассум қилиб: “Ахир ўзинг “Бу улкан коинот ҳеч бир яратувчисиз ўз-ўзидан пайдо бўлган” демаганмидинг?! Битта қайиқнинг ўз-ўзидан пайдо бўлганига ишонмаяпсан-ку!” деди.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
11873. Шайх Муҳаммад Силқийний айтади: “Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шариат факультетида таҳсил олаётган вақтлари, университет устозлари у зотнинг имтиҳондаги жавоб варақаларини қўйиб, атрофида ундан фойда олиш мақсадида халқа бўлиб ўтиришар эди”.

“Муҳаддислар райҳони” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11872. Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Одоб икки хилдир. Яширин одоб ва ошкора одоб. Яширин одоб қалбларнинг поклиги, ошкора одоб эса, аъзоларни гуноҳлардан эҳтиёт қилиш, сақлашдир”, деди.

Баҳоуддин Абшийҳийнинг “Алмустатрофу фий кулли фанни мустазроф” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ёзда иссиқдан сиқиламиз, қишда совуқдан шикоят қиламиз. Нега шундай биласизми? Аллоҳ таоло дунёга муҳаббат қўйиб алданмаслигимиз учун бизга роҳат-фароғат бермайди.

©Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@Toyyibatulittoyyibiyn 💔
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ!

Қарғалар ҳақида ҳақиқатлар...

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара

1337-CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar