Маҳмуджон домла 🌙
384 subscribers
3.98K photos
3.68K videos
59 files
6.68K links
taklif murojaat uchun 992975257
@Muttaqiin_bot. Admin
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3
Download Telegram
#ҳадисни_қалбга_муҳрла

📖 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни оҳанг билан ўқимаса, биздан эмас», дедилар.*

✍️ Бухорий ривоят қилган.

* «Биздан эмас» деганда суннатимизга амал қилувчи эмас, бизнинг йўлимиздан юрувчи эмас деган маъно англашилади. Демак, Қуръон ўқиганда овозни яхшилаш лозим. Чунки гўзал овознинг қалбга таъсири кучли бўлади. Лекин бунда қуръоний лафзни ўзгартириб юбормаслик, бирон ҳарфни тушириб қолдирмаслик ёки зиёда қилиб қўймаслик шарт қилинади. Шунингдек, оҳангга берилиб кетиб, тиловат аҳкомларидан четга чиқиб кетиш ҳам ҳаромдир.

🌐 Murodulloh domla
Нафақа


Шайх Хотами Асом қ.с. Балх шайхларининг улуғларидан эди. Бир куни Хотам қ.с. хазратлари аёлига:
- Мен тўрт ойлик сафарга кетгайман.Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа истайсан? - деб сўради. Аёли: - Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг, - деди.Шайх Хотами Асом қ.с.: - Тириклигинг ва ўлиминг менинг қўлимда эмас, Хақ таолонинг қўлидадир, - деди. Шунда аёли: - Ундоқ бўлса, менинг ризқим хам сизнинг қўлингизда эмас, Жаноби Хақнинг қўлидадир, - деди. Хотам бу сўзни хуш кўрди ва уни дуо қилди. Қўшни хотинлар келиб аёлга: "Хотамдан нечун нафақа сўрамадинг?" дедилар. Жавобан: - Ул киши хам мен каби ризқ егувчидир, бергувчи эмасдир, - деди.

("Тазкират-ул авлиё" )


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Илм


Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ:
- “Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди” - деганлар.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Иймон


Халифа Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Адийга бундай деб ёзган:
- “Албатта, иймоннинг ҳам ўз фарз ва амаллари, муайян чегаралари, бажарилиши лозим бўлган суннатлари мавжуддир. Демак, кимки буларга тўлиқ амал қилса, иймони мукаммал бўлгайдир, кимки етарли риоя қилмаса, иймони суст бўлгайдир. Агар умрим узоқ бўлса, сизларга билиб олишларингиз учун булар ҳақида бирма-бир баён қиларман, башарти вафот этсам, суҳбатингизга муштоқлигим йўқ”.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт учун кураш туркумидан: Яшаб қолиш учун кураш манзараси!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мулк» сурасининг мўъжизаси — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом одобдан ибортдур....
@hazratihojidomullo
Аста-секин жамиятда пулдор бойларга нисбатан нафрат шаклланиб боряпти.

Чамамда бойлар ноҳалол усулларда, ватан ва халқ манфаатига зарар етказиб, бюджет пулларини ўғрлаб, бизнесини юритиш учун ҳокимиятдан фойдаланаётганини одамлар тушуниб етди.

Масалан, йўл қурилишига ажратилган катта пулни ўзлаштирган мансабдорни ким яхши кўради?

Монопол тадбиркорни ҳалол бизнесмен деб бўладими?

Болалар майдончаларига уй қуриб сотаётган тадбиркорни ким десак бўлади.

Мансабдорлар кейинги ўттиз йилда минглаб гектар ўрмонларни кесиб сотиб юборишди. Буларни ким ҳисоблаймиз?

Бундан ўн йиллар илгари тайёр болалар боғчаси, тайёр мактаб биноларини бузиб сотган мансабдорларни ўз кўзим билан кўрганман.

Нега мансабдор ва бойнинг юрагида ўзи туғилиб улғайган ватангга заррача муҳаббат йўқ, ўзи мансуб халқни хурмат қилмайди?

Нега мансабдорларимиз илм-маърифатдан йироқ?

Нега ҳокимлар халқни сўкиб хақорат қилади?

Биламизки, Чўлпон, Фитрат, Ф. Ҳўжаев ва бошқа жадидлар бойнинг, савдогарнинг фарзанди эди, яъни элитага мансуб эди. Мана шу элита бойлигини, ақл кучини, қалб қўрини илм-маърифатга, миллатни уйғотишга сарфлади.

Қисқа айтсак, йигирманчи йиллар ўзбек элитаси ватанпарвар ва халқпарвар эди.

Аммо ҳозирги бойларда ватан ва халққа муҳаббат асло сезилмайди, қурғурлар бутун борлиғи билан ҳашамга ботган.

Ҳолбуки мамлакатнинг юксак илми, бебаҳо санъати, маърифатини яратувчилар бой тоифалар ҳисобланади. Ана, тарихни кўринг, илм-маърифат ва санъат яратувчиларнинг бари элита вакилларидир.

Ҳозирги элита "ҳирсу ҳавас ҳирмони" ни "обод" қиляпти.

Ўзбекистонимизни катта бир кийикка ўхшатсак, нопок тадбиркорлар, порахўр амалдорлар ҳудди чиябўрилар каби бу кийикни ҳар томондан тишлаб тириклайин еяпти.

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жониға бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

© Раҳимжон Раҳмат

@MubashshirAhmad
Қани, ўзида йўқ беролмайди, деб ким айтди?!

@Mubashshirahmad
Европа назарида яхши мусулмон, динидан воз кечган мусулмондир.

Франсуа Бурга, француз шарқшуноси

@Mubashshirahmad
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:

"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".

@Mubashshirahmad
Банданинг қабрда неъмат, азоб, ҳибс ва озодлик тўғрисидаги ҳолатлари, унинг кўксидаги қалб ҳолатларига ўхшайди. Агар сен қабрдаги ҳолингни билмоқчи бўлсанг, кўксингдаги қалбингга боқ!

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

--——————————————
Изоҳ: Яъни қалб иймон неъмати билан хушнуд бўлса, дунё матоҳларига қулликдан озод бўлса, бу қабрдаги неъмату озодликдан башоратдир. Агар қалб куфру-гуноҳ оғирлигидан азобда, нафс хоҳишларига асирликдан инграётган бўлса, бу ҳолатлар оғир қабр ҳаётидан даракдир, Аллоҳ Ўзи асрасин.

@MubashshirAhmad
Имом, фазилатли шайх Муҳаммад Шаъровий айтадилар: “Ўта радикал фикрдаги ёшлардан бири билан шундай муноқаша қилгандим:

- Мусулмон мамлакатларидан биридаги тунги клубни портлатиш ҳалолми ё ҳаромми?

У жавоб қилди: - Табиийки ҳалол, клубдагиларни ўлдириш жоиз.
- Улар гуноҳ қилиб турганларида ўлдирганингда қаерга борадилар?

- Табиийки дўзахга.
- Демак сизлар ва шайтон одамларни дўзахга киритишга бўлган мақсадда шерик экансизлар-да? Мен унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг бир яҳудий жанозаси олиб кетилаётгандаги йиғлаганлари тўғрисидаги ҳадисни эслатдим.

Шунда: “Ё Расулаллоҳ, сизни нима йиғлатди”, дейишганда: “Бир жоннинг олдимдан дўзахга ўтиб кетиши”, дедилар.

Мен унга, сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салллам бошқа водийдалар, дедим.

@Mubashshirahmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нонуштасини сўраётган мушуквой!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқин қиладиган амални билмайман.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу

@Mubashshirahmad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Дўстларим! Жума айёмингиз муборак бўлсин
🤗

🌙 Энг яқин инсонларим, кириб келган яна бир Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL