Usmon Sharifxodjayev
680 subscribers
180 photos
32 videos
4 files
62 links
Sharifxodjayev Usmon Ulfatovich - O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari telegram kanaliga xush kelibsiz!

www.facebook.com/usmansharifxodjayev/

@usmonsharifxodjayev_bot
Download Telegram
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

‼️МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

‼️Бакалавриат таълим дастури учун 69 нафар стипендия ажратилган.

☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

Ҳурматли ўқитувчилар,

Сизларда ажратилган 203 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

Хўш, қизиқтирдими?

Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
Танлов шартлари;
Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот 5 август куни
соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чекка ҳудудлардаги болалар ҳам инглиз тилини ўрганишга ҳақлидирлар

Афсуски, барча ҳудудлардан ҳам педагоглар етишиб чиқмайди, ўз-ўзидан чекка ҳудудга бошқа ҳудуд педагогларининг бориб меҳнат қилиши ҳам қийин масала.

Шундай ҳолатлар учун, Халқ таълими вазирлиги (@uzedu),
“Зиё-Форум” ННТ (@Ziyoforum_uz) ва ИТСМ маркази (@itsmuzb)
«Yangi O`zbekiston Ustozlari» лойиҳасининг алоҳида йўналиши, YOU.ENGLISH лойиҳасини йўлга қўйган.

Агар Сиз жорий йил битирувчиси бўлсангиз, инглиз тилидан халқаро сертификатингиз бўлса лойиҳада иштирок этинг.
Лойиҳа доирасида чекка ҳудудга бориб фаолият олиб борадиган ўқитувчиларга алоҳида имтиёзлар қўшимча маблағлар тўланиши, улар учун махсус тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.
Forwarded from IT taʼlim
​​#RTM_video_chat
Pedagoglar anjumani

Respublika taʼlim markazi 9-avgustdan 14-avgustga qadar

📌yangi oʻquv yili boshlanishi oldidan pedagoglarni taʼlimdagi yangiliklardan xabardor qilish,

📌sifatli dars tashkil etishda zamonaviy taʼlim texnologiyalaridan samarali foydalanish boʻyicha mavjud tajribalarni ulashish va

📌oʻqituvchilarning yangi oʻquv yilidagi oʻquv soatlari bilan bogʻliq savollariga javob berish maqsadida “Pedagoglar anjumani” onlayn- seminarini tashkil etadi.

Seminar Respublika ta'lim markazi metodistlari ishtirokida 9-avgustdan 14-avgustgacha har kuni soat 10:00 dan boshlab @Faol_ustozlar guruhi orqali video chat ko'rinishida bo'lib o'tadi.

🗓9-avgust
📔Filologiya fanlari:
— Ona tili va o'qish savodxonligi 10:00 — 10:40;
— Qardosh tillar 11:00 — 12:30;
— O'zbek tili 15:00 — 15:40.

🗓10-avgust
📔Chet tillari
:
— Rus tili (milliy va rus maktablar uchun) 10:00 — 10:40;
— Xorijiy tillar (Ingliz, nemis, fransuz tillari) 11:00 — 12:30.

🗓11-avgust
📔Ijtimoiy fanlar:
— Tarbiya 10:00 — 10:40;
— Tarix, Huquq fanlari 11:00 — 11:40.

🗓12-avgust
📔Maxsus ta'lim:
Ko‘rishda nuqsoni bo‘lgan bolalar ta’lim muassasalari 10:00 — 10:40;
Eshitishda nuqsoni bo‘lgan bolalar ta’lim muassasalari 11:00 — 11:40;
Aqliy rivojlanishda nuqsoni bo‘lgan bolalar ta’lim muassasalari 14:00 — 14:40.

🗓13-avgust
📔Amaliy fanlar:
— Tasviriy san'at 10:00 — 10:40;
— Musiqa 11:00 — 11:40;
— Texnologiya 14:00 — 14:40;
— Jismoniy tarbiya 15:00 — 15:40.

🗓14-avgust
📔Aniq va tabiiy fanlar:
— Kimyo, Biologiya 10:00 — 10:40;
— Fizika 11:00 — 11:40;
— Geografiya, Iqtisod 14:00 — 14:40;
— Matematika, Informatika 15:00 — 15:40;
— Tabiiy fan 16:00 — 16:40.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Вы спрашивали, когда будет набор в наш классный проект? Объявляем – он открыт

Этой осенью стартует третий этап проекта «Класс!» и мы открываем набор в нашу крутую команду 💪

Учителя и методисты проекта «Класс!» поедут в Узбекистан – работать в школах, обмениваться опытом с зарубежными коллегами и, конечно же, путешествовать по самым колоритным уголкам Республики 😍

Едем уже в сентябре!

Ты смелый, энергичный и хочешь получить новый незабываемый опыт? Тогда скорее заходи на classzur.ru, жми «Хочу в команду» и оставляй заявку!

Есть вопросы?

Напиши нам на classzur@herzen.spb.ru
Или звони по номеру +7 (960) 246 04 23
Kecha nufuzli xalqaro olimpiadalarning g’oliblari, ularning ustozlari, terma jamoa murabbiylari va kichik yoshdagi o’quvchilar o’rtasida o’tkazilgan xalqaro musobaqa g’oliblarini taqdirladik.
Shu bilan Olimpiada 2020/2021 mavsumi yakunlandi.
Navbat Olimpiada 2021/2022 mavsumiga.


Вчера прошло награждение победителей международных олимпиад, их преподавателей, тренеров сборных команд, а также победителей международных соревнований среди детей.
На этом, сезон олимпиад 2020/2021 завершен, скоро начинаем сезон 2021/2022.
Сиз фарзандингизни янги ўқув йилида анъанавий шаклда таълим олишига тайёрмисиз? // Готовы ли Вы, что бы Ваш ребёнок обучался в традиционной форме обучения?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, тайёрман, анъанавий таълим олади | Да, готов к традиционному обучению
20%
Йўқ, пандемиядан хавотирдаман | Нет, опасаюсь пандемии
9%
Ҳали бир қарорга келмадим | Ещё не пришёл к единому выводу
#BARCHA_PEDAGOGLAR_DIQQATIGA

Янги ўқув йилига тайёргарлик ва адолатли дарс соатлари тақсимоти масалалари муҳокама этилади

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида очиқ мулоқот кўринишида Янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилади.

Август Кенгашлари доирасида ташкил этиладиган видеоселектор йиғилишида:

2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати;
таълим жараёнини ташкил этиш;
дарсларнинг адолатли тақсимоти масалалари кўриб чиқилади;
мавзу юзасидан савол-жавоблар.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз мумкин.

🔴Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин.

‼️Шу ўринда мактаб раҳбарларидан мазкур жараёнда иштирок этиш учун ўқитувчиларга АКТ хоналарида зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
19 август куни, соат 10:00

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi O`zbekiston Ustozlari – YOU.ENGLISH
АВГУСТ КЕНГАШЛАРИ ВАЗИРЛИКНИНГ FACEBOOK САҲИФАСИДА

Мактаб директорлари ва педагогларга қулайлик яратиш мақсадида Август кенгашлари вазирликнинг FACEBOOK саҳифасига жойлаштирилган.

🔰 Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимлари учун ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликларни етказиш мақсадида онлайн ўтказилган анъанавий АВГУСТ КЕНГАШЛАРИНИ вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАЛАР ОРҚАЛИ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН:

👉
▶️ Ўқув режалардаги ўзгаришлар

👉 ▶️ Миллий ўқув дастури

👉 ▶️ Она тили ва адабиёт фани

👉 ▶️ Рус тили фани

👉 ▶️ Ўзбек тили фани

👉
▶️ Чет тилларни ўқитишда замонавий ёндошувлар

👉 ▶️ Аниқ фанларни ўқитишда ўқувчиларда ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва ечимлар

👉 ▶️ Табиий фанлар

👉
▶️ Ижтимоий фанлар

👉 ▶️ Мусиқа маданияти фани

👉 ▶️ Технология фани

👉 ▶️ Тасвирий санъат фани

👉 ▶️ Жисмоний тарбия фани

👉 ▶️ Инклюзив таълим: Сифатли махсус таълим — Инклюзив таълимга кенг имконият

👉 ▶️ Инклюзив таълим: Мураккаб нуқсонли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш

👉 ▶️ Инклюзив таълим: Тайёрлов синфларда кўришида нуқсони бўлган болаларни ўқитишнинг ўзига хослиги

👉 ▶️ Инклюзив таълим: Дарс қизиқ — ўқувчи фаол

👉 ▶️ Ижтимоий-психологик хизмат: соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалиётга татбиқ этилиши ва самарадорлиги

👉 ▶️ Ижтимоий-психологик хизмат: Таълим сифати самарадорлигини оширишда психологик-педагогик асослари

👉 ▶️ Ижтимоий-психологик хизмат: Ўқувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбларни танлашларида инновацион ёндашув

👉 ▶️ Ижтимоий-психологик хизмат: Инклюзив ва корекцион синфларда таълимнинг мазмуни ва методик таъминоти

👉 ▶️ Ижтимоий-психологик хизмат: Умумий ўрта таълим муассасалардаги логопедия шахобчаларида таълим тарбия мазмуни ва методик таъминоти

👉 ▶️ Электрон Кundalik билан ишлаш

❇️ 👉БАРЧА ВИДЕОЛАР ЖАМЛАНМАСИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Сўраган_эдингиз

Cавол: Олий тоифали тарих фани ўқитувчиси “Тарбия” фанидан дарс ўтиши мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 yillikda eng yaxshi natijani qo'lga kiritgan o'quvchilar eng yuqori darajada tadqirlandi

Mustaqilligimizning 30 yillik bayramiga o‘quvchilarimiz eng nufuzli xalqaro fan olimpiadalarida mamlakatimiz hayotidagi ushbu qisqa davrdagi eng yaxshi natijani qo‘lga kiritdi.

10 nafar o‘quvchi va ularning o‘qituvchilari bir martalik pul mukofotlari bilan taqdirlanadi:

1-o‘rin (oltin medal) uchuno‘quvchiga bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravar (122,5 mln. so‘m), o‘qituvchiga – 450 baravar (110,25 mln. so‘m);

2-o‘rin (kumush medal) uchuno‘quvchiga bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravar (73,5 mln. so‘m), o‘qituvchiga – 250 baravar (61,25 mln. so‘m);

3-o‘rin (bronza medal) uchuno‘quvchiga bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravar (49 mln. so‘m), o‘qituvchiga –150 baravarida (36,75 mln. so‘m).
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаллифлари кимлигини билмадимку, лекин жуда қизиқ ролик ишлашибди, менга айланиб келиб қолди. Келгуси ҳафтани интизорлик билан кутаётганлар кўпчилик бўлса керак, шунчалик эринмай роликни тайёрлашганига...

Янги ўқув йили бўйича барча саволларга эртага 4 сентябрь куни, соат 11:00да Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифаси орқали бўладиган очиқ мулоқотда батафсил жавоб топишингиз мумкин бўлади.
Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Янги 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг

Ҳурматли ўқитувчилар ва азиз ота-оналар!

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

❗️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

4️⃣ сентябрь соат 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар мактабга боришни ҳоҳлайди ва шу сабабдан улар ота-оналари ва ўқитувчиларини эмланишга чорлайди

Ҳурматли катталар, эмланишни танлаш орқали сиз бизларни ҳимоя қиласиз
!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дети хотят ходить в школу и поэтому призывают своих родителей и учителей вакцинации

Дорогие взрослые, выбирая вакцину, вы защищаете нас!
Малака тоифасини олиш бўйича янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар устозларни хурсанд қилиши шубҳасиз.

Энг асосий янгиликлардан:

- аттестация комиссиялари ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда;

- аттестациядан ўтиш учун ўқитувчи давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали шахсан ўзи ариза беради (мактаб ёки туман бўлимидаги потенциал субъективлик олди олинади);

- малака сертификатини қоғоз шаклда бериш тартиби бекор қилинади ва электрон шаклдаги сертификат берилади (сертификат рақами, берилиш муддати тўғридан-тўғри бухгалтерияларга боради).
Жойларда айрим директорлар ёки маълумотга эга эмаслар, ёки қоғозбозлик ва бюрократия тарафдори. Шунинг учун, яна бир бор, бир неча маротаба айтган гапни айтиб, яна бир бор расмий хат ҳам чиқардик.

1. Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 29 июнь санасида 3058-1 сон билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорига асосан мактаб педагог ходимлари фақатгина журнал (босма ёки электрон шаклда) юритишлари белгиланган.

2. Вазирлик мактаб битирувчиларининг тест натижалари ва ўқишга кириш кўрсаткичларини Давлат тест марказидан тўғридан-тўғри олиб бўлган.
Жойларда битирувчилардан шартномаларни сўраш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Ҳурматли жойлардаги раҳбарлар ва устозлар!

Қоғоз йиғишни тўхтатайлик. Ортиқча қоғоздан устозларни озод қилишнинг асосий мақсади, уларга ўз устида ишлаш, мустақил малака оширишларига имконият беришдан иборат.
Ўқитувчилар ҳам шуни англаган ҳолда, касбий ривожланишда тўхтамасликлари зарур.